mikrobiologiya va agrobiotexnologiya fani: kirish, fanning predmeti va vazifalari

PPT 66 стр. 3,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 66
2-мавзу: ген муҳандислигининг моддий асослари микробиология ва агробиотехнология фанига кириш, фаннинг предмети ва вазифаси. микроорганизмларнинг морфологияси, тузилиши ва кўпайиши 1 – маъруза маърузачи б.ф.н., доц. м.с.мамиев режа: 1. фаннинг мақсади, вазифалари ва предмети 2. фаннинг қисқача ривожланиш тарихи 3. фаннинг бошқа фанлар билан алоқаси 4. хулоса микробиология - грекча сўз бўлиб, микрос - майда, биос - ҳаёт ва логос - фан демакдир. микробиология микроорганизмлар - микроскопик замбуруғлар, сувўтлари, бактериялар, риккетсиялар, микоплазма, вирус, вироид ва прионларнинг морфологияси, физиологияси, биохимияси, генетикаси, экологияси ва систематикасини ўрганадиган фан. микроорганизмларни оптик микроскопда 1000 - 1500, электрон микроскопда эса 300 000 - 400 000 марта катталаштириб кўрилади. биринчи бўлиб микроскопни 1609-1610 йилларда астроном олим галилео галилей ихтиро қилган. биринчи бўлиб англиялик олим роберт гук микроскопни такомиллаштириб илмий кузатишлар учун қўллаган (1665 йил). микроорганизмлар хақида биринчи маълумот xvii аср охирларида голландиялик антон ван левенгук (1632-1723) томонидан 1676 йил 160-200 маротоба катта қилиб кўрсатадиган микроскоп орқали бактерияларни кузатиши …
2 / 66
ишлаб чиқди. шунингдек сут кислотали, мой кислотали бижғиш процессларини (1857 й) ва микробларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлишини (1860 й), вино ва пиво бузилишидаги бижғиш ва ачиш процессида микроорганизмларнинг иштирокини, уларга қарши кураш чораларини (пастеризация) (1865 й) ва ипак қурти касалликларини (1868 й) ўрганди. у куйдургига қарши вакцина (1881 й) ва қутуришга қарши эҳтиётдан эмлашни (1885 й) таклиф этди. луи пастернинг юқоридаги ишлари микробиологияни морфологик даврдан физиологик босқичга ўтиш даврини бошлаб берди. машҳур немис микробиологи роберт кох (1843-1910 й) микробларнинг тузилишини ўрганишга ёрдам берган - бўяш усулларини таклиф этди, микрофото-сурат олишини жорий этди. микробиологик текширишларнинг кох томонидан ишлаб чиқилган усуллари юқумли касаллик қўзғатувчиларини фақат бир тур микроорганизмлардан иборат ҳолда ажратиб олишга имкон берди. у қаттиқ озиқа муҳитини ҳам кашф этди. юқумли касалликлар (сибир язваси, яра инфекцияси, туберкулез, холера) ни ўрганишда кохнинг хизматлари катта бўлди. микробиология фанининг ривожланишида рус зоологи илья ильич мечниковнинг (1845-1916 й) хизматлари каттадир. у иммунитет назариясини ишлаб чиқди. микроорганизмлар …
3 / 66
стычев 1884 йилдан 1886 йилгача ўсимлик қолдиқларини гумусга айланишини ўрганди ва бу жараёнда тупроқдаги замбуруғлар иштирок этишини аниқлади. микробиологиянинг энг муҳим кашфиётларидан бири xix аср охирида д.и.ивановский (1864-1920) томонидан вирусларни кашф қилиши бўлди. ивановский касал тамаки ўсимлик баргларидан олинган шира соғлом баргларда суртиладиган бўлса буларнинг касалланишига сабаб бўлишини аниқлашга муваффақ бўлди. бироқ, микроорганизмлар озиқа муҳитида ўсиб чиққани йўқ, барг шираси бактериялар ўта олмайдиган фильтрлардан ўтказилгандан кейин ҳам юқумли бўлиб қолаверди. ивановский тамаки касаллиги фильтрнинг майда тешикларидан ҳам ўтиб кетадиган ва озиқа муҳитларида ўсмайдиган жуда майда агентдан пайдо бўлади, деган хулосага келди (1892 й). тамаки касаллигини ўрганган голландиялик ботаник мартин бейерник ҳам янги кашф этилган моддани биринчи бўлиб, ”вирус” деб атади ва уни “суюқ ҳолдаги тирик юқумли модда” деб таърифлади. вирусларни ўрганиш тарихи 1932 йил америка биохимиги у.стенли касалланган тамаки барг-ларидан олинган ширани биохимиявий усуллар билан ўрганиб, вируслар оқсил табиатига эга эканлигини аниқлади ҳамда бу ишлари учун 1935 йили нобель мукофотини …
4 / 66
аҳсулотларни саноат асосида олишни ўрганадиган фандир. биотехнологик жараёнлар энергия сарфининг камлиги, деярли чиқиндисизлиги, экологик софлиги муайян асбоб-ускуна, техник қурилма ва препаратлардан фойдаланиб, иқлим шароитларига қарамасдан кичик ҳажмни эгаллайдиган майдонларда ҳам тадқиқотлар ўтказиш мумкинлиги билан афзалдир. фан предмети биотехнология фанининг предмети микроорганизмлар, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари, сунъий озиқа муҳитларида ўстирилаётган ҳужайра, тўқима ва органлар ҳисобланади. фаннинг тармоқлари биотехнология йўналишлари ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган биотехнологик маҳсулотлар замонавий биотехнологик йўл билан олинган трансген организмлар трансген ҳайвонлар трансген микроорганизмлар бугунги янги биотехнология соғлиқни сақлаш соҳасида, мамлакатни озиқ-овқат заҳирасини бойитишда, халқ хўжалигини хомашё билан таъминлашда, янги энергия манбаларини юзага келтириш ва фойдаланишда, чиқиндисиз ишлаб чиқаришни ҳосил қилишда, антропоген омиллар таъсирида юзага келадиган зарарни камайтиришда ва бошқа тармоқларда амалий масалаларни самарали ҳал қилишда муҳим роль ўйнайди. биотехнологияни ривожлантириш мавжуд биотехнологик жараёнларни фақатгина, такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш ва автоматлаштириш эмас, балки мутлақо янги ишлаб чиқаришни жорий қилишдир. масалан, биотехнологик жараёнларни озиқ-овқат маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва сақлашда, полимер ишлаб чиқариш …
5 / 66
роорганизмлар ёрдамида тозаланмоқда. 2. фаннинг ривожланиш босқичлари биотехнологияни ривожланиш тарихига назар ташлайдиган бўлсак, инсон хўжалик ишлари билан шуғуланган даврдан, яъни қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш, чорвачилик билан шуғулланиш сут маҳсулотларини қайта ишлаш, пиво ва вино тайёрлаб иқтисодий биотехнологияга асос солинганлигини билишимиз мумкин. лекин ҳозирги биотехнология фанига асос бўлиб, xx асрнинг 50-чи йилларидан бошлаб биотехнология соҳасида қилинган муҳим кашфиётлар ҳисобланади. шу сабабли биотехнология ривожланиш тарихини iii – босқичга бўлиб ўрганилади. i-босқич xx асрнинг 50-чи йилларида қилинган муҳим кашфиётларни ўз ичига олади: – сангер томонидан инсулин оқсилини структурасини тўлиқ тикланиши – уотсон ва крик томонидан днк ни иккита занжирдан иборат эканлигини исботланиши – ниренгберг томонидан барча тирик организмлар учун универсал бўлган генетик кодни аниқланиши ii-босқич xx асрнинг 60-чи йилларида қилинган муҳим кашфиётларни ўз ичига олади: – эдман ва бэгг томонидан оқсил структурасини автоматик аниқланиши – гилберт ва максман ҳамда сангер томонидан днк структурасини кимёвий усулда тез аниқлашни кашф қилиниши –худа ва ханкепиллер томонидан …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 66 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "mikrobiologiya va agrobiotexnologiya fani: kirish, fanning predmeti va vazifalari"

2-мавзу: ген муҳандислигининг моддий асослари микробиология ва агробиотехнология фанига кириш, фаннинг предмети ва вазифаси. микроорганизмларнинг морфологияси, тузилиши ва кўпайиши 1 – маъруза маърузачи б.ф.н., доц. м.с.мамиев режа: 1. фаннинг мақсади, вазифалари ва предмети 2. фаннинг қисқача ривожланиш тарихи 3. фаннинг бошқа фанлар билан алоқаси 4. хулоса микробиология - грекча сўз бўлиб, микрос - майда, биос - ҳаёт ва логос - фан демакдир. микробиология микроорганизмлар - микроскопик замбуруғлар, сувўтлари, бактериялар, риккетсиялар, микоплазма, вирус, вироид ва прионларнинг морфологияси, физиологияси, биохимияси, генетикаси, экологияси ва систематикасини ўрганадиган фан. микроорганизмларни оптик микроскопда 1000 - 1500, электрон микроскопда эса 300 000 - 400 000 марта катталаштириб кў...

Этот файл содержит 66 стр. в формате PPT (3,1 МБ). Чтобы скачать "mikrobiologiya va agrobiotexnologiya fani: kirish, fanning predmeti va vazifalari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: mikrobiologiya va agrobiotexnol… PPT 66 стр. Бесплатная загрузка Telegram