nok etishtirish

PDF 76 pages 13.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 76
нок етиштириш50–китоб 100 китоб тўплами нок етиштириш 50-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этишимиз лозимлиги белгилаб берилди. …
2 / 76
ва амалий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. тузувчилар: и.ч. намозов – тошкент давлат аграр университети мевачилик ва узумчилик кафедраси қ.х.ф.ф.д. доцент. и.т. нормуратов – тошкент давлат аграр университети мевачилик ва узумчилик кафедраси мудири қ.х.ф.д. профессор. тақризчилар: а.с. рустамов – қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бўлим бошлиғи, қ.х.ф.н. катта илмий ходим. з.а. умаров – академик м.мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти илмий котиби қ.х.ф.ф.д. лойиҳа иштирокчилари: у.ф. файзуллаев, м.с. ҳайитбоев. муҳаррир: т. долиев – “ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали бош муҳаррири. isbn 978-9943-7170-6-0 © “агробанк” атб – 2021 © нашриёт уйи “тасвир” – 2021 © “colorpack” мчж …
3 / 76
кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. ушбу қўлланма “агробанк” атб туҳфасидир уўк 634.13 кбк 42.355 н 75 лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб мундарижа кириш .........................................................................................................7 нокнинг фойдали хусусиятлари .......................................................8 нокнинг морфо-биологик хусусиятлари ...............................9 нок навларининг тавсифи ...........................................................16 нокли боғини барпо этиш ........................................................... 25 ўғитлаш ............................................................................................................36 суғориш ..................................................................................................................38 нок дарахтларига шакл бериш ва кесиш ........................... 46 касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш .............. 54 нок мевасини териб олиш ва сақлаш .................................. 69 фойдаланилган адабиётлар рўйхати .....................................73 100 китоб тўплами 7 нок етиштириш50–китоб кириш ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 20 мартдаги пқ-4246-сон «ўзбекистон республикасида боғ- дорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳамда 2020 йил 28 январдаги пқ-4575-сон «ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги- ни ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжаллаган стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларида янги мевали боғларни ташкил этиш ва эскиларини реконструкция қи- лиш вазифалари алоҳида белгилаб берилган. бугунги кунда дунёнинг энг кўп нок етиштирувчи дав- латлар хитой 19,5 млн тонна, …
4 / 76
шда долзарб бўлиб ҳисобланади. республикамиз боғдорчилигида нок етиштиришни кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги юқори самарали ин- тенсив боғларга ўтказиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. бу борада, республикадаги боғдор- чиликка ажратилган суғориладиган ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, боғларнинг ҳосилга киришини тезлаштириш, уларнинг фойдаланиш даврини узайти- риш, ҳосилдорликни 2-3 баробарга ошириш ва экспортни кўзда тутувчи жаҳон стандартларига мос мева етиштириш 8 100 китоб тўплами мақсадида республиканинг тупроқ-иқлимига мос, интен- сив боғ барпо қилиш имконини берувчи пайвандтагларни кўпайтириш, янги истиқболли пайвандтагларнинг сув ва озуқа тартибларини ишлаб чиқиш, уларнинг энг мақбул- ларини танлаш ва кўчатини етиштириш технологиялари- ни такомиллаштиришга эришилмоқда. ушбу қўлланмада нок етиштириш ва дарахтларни парва- ришлаш технологияси ҳақида маълумотлар берилган. нокнинг фойдали хусусиятлари барча мева маҳсулотлари каби нок ҳам инсон организ- ми учун катта аҳамиятга эга. унинг таркибида арбутин, пек- тин, фоли кислотаси, бета-каротин мавжуд бўлиб, а, в1, в2, в5, в6, в9, с, е, к, н ва рр витаминлари ҳамда инсон организ- ми учун керакли …
5 / 76
ниб, ғарбий европанинг энг яхши навлари асосида истиқболли навлар яратилган. улар кейинчалик украинага ҳамда ўрта осиёга мослаштирилган. ўрта осиёда бошқаларига нисбатан кам аҳамиятли нав- лари тарқалган. нокнинг европа навлари (оливье де серр, бере боск, бон кретьен, вильямс ва ҳоказолар) xix асрнинг охиридан бошлаб экиб ўстирила бошланди, лекин ҳавонинг қуруқлиги ва иссиқлиги туфайли худди қримдагидек кенг тарқала олмади. нокни тоғ олди ва тоғли туманларда ўсти- риш катта аҳамиятга эга, чунки бундай жойларда яхши ўсади ва мазали мева беради. нок олма каби мўътадил иқлим ўсимлиги бўлса-да, ис- сиқликни кўп талаб қилади, совуққа камроқ чидамли ва ол- мага нисбатан узоқ яшайди, 100-150 йил, баъзан эса 200 йил- гача умр кўради. бизнинг шароитимизда 10 га яқин маҳаллий навлари ўстирилади. нокнинг 60 га яқин ёввойи турлари учраб, шундан мевачиликда: жайдари нок, ўрта осиё ноки, туркман ноки, уссури ноки, нашвати, тол баргли нок ва ре- гель ноки аҳамиятга эга. нокнинг 60 га яқин ёввойи тури маълум. …

Want to read more?

Download all 76 pages for free via Telegram.

Download full file

About "nok etishtirish"

нок етиштириш50–китоб 100 китоб тўплами нок етиштириш 50-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган о...

This file contains 76 pages in PDF format (13.5 MB). To download "nok etishtirish", click the Telegram button on the left.

Tags: nok etishtirish PDF 76 pages Free download Telegram