bozor iqtisodiyotini tartibga solishda davlatning iqtisodiy roli

PDF 17 sahifa 326,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 17
ххii-мавзу 484 23-боб. бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг иқтисодий роли барча иқтисодий тизимларда давлат ва бозор тизими ўзига хос аҳамият касб этиб, ҳар бири мустақил амал қилади. шу билан бирга турли иқтисодий тизимлар бир-биридан иқтисодиѐтни бошқариш ва тартибга солишда давлат ва бозор ролининг нисбати бўйича кескин фарқланади. масалан, бир иқтисодий тизим кўпроқ давлат томонидан бошқаришга таянса, бошқаси бозор механизми орқали тартиблашга устунлик беради. мустақил тараққиѐт даврида «мамлакатимизнинг узоқ ва давомли манфаатлари тақозо этган ҳолатларда ва кескин вазиятлардан чиқиш, улар туғдирадиган муаммоларни ҳал этиш зарур бўлганда иқтисодиѐтда давлат томонидан бошқарув усуллари қўлланди ва бундай ѐндашув охир-оқибатда ўзини тўла оқлади» 1 . ушбу бобда бозор иқтисодиѐтини тартибга солишда давлатнинг ролини очиб беришга ҳаракат қилинади. шунингдек, давлатнинг миллий иқтисодиѐтдаги роли таҳлил қилиниб, кейин унинг иқтисодий вазифалари тавсифи берилади. давлатнинг иқтисодиѐтга таъсир қилиш усул ва воситалари баѐн этилади. 23.1. давлатнинг миллий иқтисодиѐтни тартибга солишдаги роли ҳақидаги назария ва қарашлар миллий иқтисодиѐтнинг самарадорлигига кўплаб омиллар …
2 / 17
таъкидлаб ўтилган. а.смитнинг фикрича, хусусий товар ишлаб чиқарувчилар бозори давлат назоратидан тўлиқ озод бўлиши зарур. ана шундагина истеъмолчилар талабига мос равишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имкони мавжуд бўлади. бунда бозор воситасида тартибга солиш, ҳар қандай четдан аралашувсиз, ишлаб чиқарувчиларни бутун жамият манфаатлари учун ҳаракат қилишга мажбур қилади. 1 каримов и.а. жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – т.: ўзбекистон, 2009, 8-б. 485 а.смит давлатнинг иқтисодий жараѐнларга ҳар қандай аралашуви охир- оқибатда фақат вазиятни ѐмонлаштиради деб ҳисоблайди. масалан, давлат томонидан белгиланган ташқи савдо тартиб-қоидалари миллий истеъмолчиларга фақат зарар келтириши мумкин. ҳақиқатдан ҳам импортга бож тўлови миллий ишлаб чиқарувчиларга устунлик бериб, уларнинг чет эл шерикларига нисбатан рақобатлашув қобилиятини оширади. аммо бу охир- оқибатда ишлаб чиқаришнинг анча юқори харажатлари ва паст сифатининг сақланиб қолишига олиб келади. бундан паст сифатли ва нархи қиммат товарларни сотиб олишга мажбур бўлган миллий истеъмолчилар зарар кўрадилар. а.смитнинг «тинч қўйиш» назарияси 1929-1933 йилларда бозор …
3 / 17
га оширилди. урушдан кейинги даврда кейнс назариясидаги кўрсатмалар у ѐки бу даражада бозор иқтисодиѐти амалда устун бўлган барча мамлакатларда фойдаланилди. шу билан бирга давлатни иқтисодиѐтдаги ролининг янада кўпроқ ошиб бориши рўй берди. ҳозирги даврда давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим мақсади сифатида нафақат циклга қарши тартибга солиш ва иш билан бандликни таъминлаш, балки иқтисодий ўсишнинг юқори даражасини ва яхлит такрор ишлаб чиқариш жараѐнини оптималлаштиришни рағбатлантириш тан олинади. маъмурий-буйруқбозликка асосланган тизимдан бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида давлатнинг миллий иқтисодиѐтга аралашуви қуйидаги ҳолатлар орқали изоҳланади. биринчидан, давлат миллий иқтисодиѐтда ўзини ўзи бозор воситасида тартибга солиш орқали бажариш мумкин бўлмаган ѐки самарали равишда амалга ошириб бўлмайдиган вазифаларни ўзига олади. булар қаторига мудофаани таъминлаш, мамлакатда ички тартибни сақлаш ва аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоялаш кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин. иккинчидан, бозор иқтисодиѐти шароитида ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг хусусий тавсифи бир қатор ижобий ва салбий оқибатларни туғдиради. бу оқибатлар бевосита учинчи томон манфаатида акс этиб, кишиларнинг …
4 / 17
илар. шу нуқтаи назардан, давлат фойдали истеъмолни кенгайтириш ва аксинча соғлиққа салбий таъсир кўрсатувчи товарлар истеъмолини чеклаш вазифасини ўз зиммасига олади. масалан, давлат тамаки маҳсулотлари учун юқори акциз (эгри) солиғини ўрнатиб, бир томондан ўзининг даромадини оширса, бошқа томондан шу маҳсулотга бўлган талабни чеклайди. тўртинчидан, давлат бозорнинг табиатидан келиб чиқадиган айрим ҳолатларни қисман енгиллаштириш вазифасини ўз зиммасига олади. бозор ҳамма учун тўловга қобил талабни қондиришга тенг имкониятни таъминлайди. аммо бу бозор механизмининг миллий бойликни ижтимоий-адолатли тақсимлашини англатмайди. бундай шароитда давлат аҳоли кам таъминланган қатламининг турмуш даражаси ҳақида ғамхўрлик қилиш, бепул (ѐки имтиѐзли) билим бериш, тиббий хизмат кўрсатиш ва шу кабиларни ўз зиммасига олади. бешинчидан, ҳозирги шароитда барқарор, изчил иқтисодий ўсишни рағбатлантириш вазифаси ҳам давлатнинг зиммасига тушади. иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг маълум чегаралари ҳам мавжуд бўлиб, улар давлатнинг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсиридан келиб чиқади. иқтисодиѐтга давлатнинг ҳар қандай аралашуви маълум харажатларни тақозо этади. уларга энг аввало тартибга солишни ташкил этиш ва …
5 / 17
артирилди, хўжалик қарорларини қабул қилишда номарказлашув жараѐнлари кучайтирилди, иқтисодиѐтдаги бозор механизмларининг аҳамияти оширилди. жумладан, ақшда бу тадбирлар «американинг янги ривожланиш йўли: иқтисодий жиҳатдан янгиланиш дастури» номли йўналиш асосида амалга оширилиб, унда даромад солиғи 487 ставкаларининг пасайтирилиши, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида йирик корпорациялар инвестициялари учун солиқ имтиѐзларини қўллаш, федерал ҳукумат харажатларини чеклаш, хусусий бизнес фаолиятининг давлат томонидан тартибга солинишини камайтириш, инфляцияга қарши пул-кредит сиѐсатини ўтказиш кўзда тутилган эди. бироқ, олиб борилган тадбирлар кутилган натижани бермади. масалан, ақшда яммдаги давлат сарфлари улуши 1980 йилда 22,6% бўлса, 1987 йилга келиб 27%га қадар ўсди. давлат қарзлари камайиш ўрнига ўсиб кетди, инфляциянинг пасайиши молия тизимини издан чиқишдан сақлаб қола олмади. аксинча, инфляциянинг чекланганлиги учун ўсиш суръатларининг пасайиши, ишсизликнинг ўсиши, реал иш ҳақининг пасайиши каби ҳолатлар юзага келди. бундай жараѐнлар англия, япония, австрия, италия ва бошқа мамлакатларда ҳам рўй берди 1 . 90-йиллардан бошлаб иқтисодиѐтни тартибга солишда кейнсча тенденциялар янгидан кучая бошлади. иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 17 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"bozor iqtisodiyotini tartibga solishda davlatning iqtisodiy roli" haqida

ххii-мавзу 484 23-боб. бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг иқтисодий роли барча иқтисодий тизимларда давлат ва бозор тизими ўзига хос аҳамият касб этиб, ҳар бири мустақил амал қилади. шу билан бирга турли иқтисодий тизимлар бир-биридан иқтисодиѐтни бошқариш ва тартибга солишда давлат ва бозор ролининг нисбати бўйича кескин фарқланади. масалан, бир иқтисодий тизим кўпроқ давлат томонидан бошқаришга таянса, бошқаси бозор механизми орқали тартиблашга устунлик беради. мустақил тараққиѐт даврида «мамлакатимизнинг узоқ ва давомли манфаатлари тақозо этган ҳолатларда ва кескин вазиятлардан чиқиш, улар туғдирадиган муаммоларни ҳал этиш зарур бўлганда иқтисодиѐтда давлат томонидан бошқарув усуллари қўлланди ва бундай ѐндашув охир-оқибатда ўзини тўла оқлади» 1 . ушбу бобда бозор иқтисодиѐ...

Bu fayl PDF formatida 17 sahifadan iborat (326,6 KB). "bozor iqtisodiyotini tartibga solishda davlatning iqtisodiy roli"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: bozor iqtisodiyotini tartibga s… PDF 17 sahifa Bepul yuklash Telegram