iv b o'lim jahon hojaligi va uning evolyutsiyasi

PDF 17 sahifa 442,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 17
iv - б ў л и м 518 iv б ў л и м ж а ҳ о н х ў ж а л и г и 25-боб. жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси олдинги бобларда иқтисодий муносабатларнинг намоѐн бўлиш хусусиятлари ва қонуниятлари алоҳида олинган хўжалик субъектлари ва миллий иқтисодиѐтларга нисбатан кўриб чиқилган эди. шунингдек, бу муносабатларни нафақат алоҳида хўжалик субъектлари ва иқтисодиѐтлар, балки бутун жаҳон хўжалигига нисбатан ҳам кўриб чиқиш муҳим ҳисобланиб, бунда мазкур муносабатларнинг намоѐн бўлиш шакллари мазмун жиҳатдан фарқланади. ҳозирги замон жаҳон хўжалиги ривожининг муҳим тамойили миллий хўжаликларнинг байналминаллашуви, шу асосда жаҳон хўжалиги ва аввало жаҳон бозорининг шаклланиши ва ривожланишидан иборат. инсоният тараққиѐти учун ижобий бўлган бу жараѐнга етмиш йилдан ортиқ давр давомида дунѐнинг икки қарама-қарши ижтимоий-сиѐсий тизимига бўлинганлиги қарши таъсир кўрсатиб келди. ҳозир янги давр бошланди, дунѐнинг иқтисодий ривожланиши ва шунга мос равишда ўзбекистон билан жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари ўртасидаги алоқаларнинг бутунлай янги имкониятлари вужудга келди. ўзбекистон ва …
2 / 17
ришнинг байналминаллашуви ҳозирги даврда жаҳон иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ўзига хос хусусиятларидан бири – турли мамлакатлар ва хўжалик минтақалари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ўсиб бориши ҳисобланади. жаҳон хўжалиги узоқ даврлар мобайнида шаклланиб ва ривожланиб келди. е.ф.борисов жаҳон хўжалиги шаклланишининг тўртта босқичини ажратиб кўрсатади: 519 биринчи босқич ишлаб чиқаришнинг саноатлашувидан олдинги даврда вужудга келиб, дастлаб ўша даврдаги кишилар жамоалари ѐки қабилалари ўртасида пайдо бўлган савдо айирбошлашуви кейинчалик товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан турли мамлакатлар ўртасидаги доимий товар алмашуви – халқаро савдонинг пайдо бўлиши ва ривожланишига олиб келди. иккинчи босқич ишлаб чиқаришнинг саноатлашув даврига тўғри келиб, йирик машиналашган ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши ва тадбиркорларнинг кўпроқ фойда олишга интилиши ташқи савдони деярли барча миллий хўжаликларнинг таркибий қисмига айлантириб қўйиши натижасида xviii-xix асрларда ривожланган жаҳон бозори пайдо бўлди. учинчи босқич xix-xx асрларга тўғри келиб, бу даврда жаҳон хўжалиги тизими шаклланди. тўртинчи босқич хх асрнинг 60-йилларидан бошлаб, яъни кўплаб мустамлака мамлакатларнинг сиѐсий қарамликдан озод бўлиши натижасида …
3 / 17
сезилмай қолмоқда, чунки барча мамлакатларда ташқи дунѐ билан бевосита ѐки билвосита алоқага киришмаган тармоқ ѐки соҳалар тобора камайиб бормоқда. демак, жаҳон хўжалиги – бу халқаро меҳнат тақсимоти, савдо, ишлаб чиқариш, молиявий, илмий-техникавий ва бошқа иқтисодий алоқалари кучайган турли мамлакатлар хўжаликлари умумий тизимидир. жаҳон хўжалиги субъектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: - ўз ичига миллий иқтисодиѐт мажмуини олувчи турли мамлакатлар; - трансмиллий корпорациялар; - халқаро ташкилот ва институтлар; - миллий иқтисодиѐт чегарасидан чиққан, хўжалик барча соҳалари таркибидаги фирмалар. 1 қаралсин: борисов е.ф. экономическая теория: учеб. – 2-е изд., перераб. и доп. – м.: тк велби, изд-во проспект, 2005, с.497-499. 2 қаралсин: экономика: учебник, 3-е изд., перераб. и доп. / под ред. д-ра экон. наук, проф. а.с.булатова. – м.: экономистъ, 2005, с.691. 520 жаҳон хўжалиги миллий хўжаликдан ягона жаҳон бозорининг мавжудлиги билан фарқланади. жаҳон бозорининг амал қилишига ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий сиѐсати аҳамиятли таъсир кўрсатади. жаҳон бозорининг ўзига хос хусусияти бўлиб жаҳон нархлари ва халқаро …
4 / 17
рига жалб қилмасдан тўлақонли иқтисодий ривожланишини таъминлаш мумкин эмас. шу сабабли президентимиз и.каримов «мамлакатнинг жаҳон хўжалик алоқаларида, халқаро меҳнат тақсимотида кенг миқѐсда иштирок этиши очиқ турдаги иқтисодиѐтни барпо этишнинг асосидир» 1 , деб таъкидлайди. дунѐ бир-биридан мақсадлари, амал қилиш механизми билан фарқланувчи турли хил ижтимоий-иқтисодий тузумлар, халқаро гуруҳларга бўлинган. жаҳон ҳамжамияти мамлакатларини туркумлаш ҳар хил мезонлар асосида амалга оширилади. турли мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларининг турли-туманлиги улар тараққиѐт даражасини қандайдир битта нуқтаи-назардан баҳолаш имконини бермайди. шунга кўра, мазкур мақсадда бир неча асосий кўрсаткич ва мезонлардан фойдаланилади: - мутлақ ва нисбий яим; - миллий даромад ва унинг аҳоли жон бошига тўғри келувчи миқдори; - миллий иқтисодиѐтнинг тармоқ тузилмаси; - мамлакат экспорти ва импорти таркибий тузилмаси; - аҳолининг турмуш даражаси, сифати ва бошқалар. мамлакатнинг жаҳон хўжалигидаги ўрнини аниқлашда бир неча ѐндашувлар мавжуд. улардан энг оддийлари – мамлакатларни аҳоли жон бошига тўғри келувчи даромад даражаси бўйича гуруҳларга ажратиш ҳисобланади. бундай ѐндашув бмт, халқаро валюта …
5 / 17
н ҳолда ривожланаѐтган ва бозор иқтисодиѐти мавжуд бўлмаган мамлакатлар. ривожланганлик даражаси бўйича ҳам ўз навбатида учта гуруҳ фарқланади: паст, ўртача ва юқори ривожланган мамлакатлар. шимоли-шарқий осиѐ ва лотин америкасидаги янги индустриал мамлакатлар (яим), юқори даромадли нефть экспорт қилувчи мамлакатлар (саудия арабистони, қувайт ва бошқалар), энг кам ривожланган мамлакатлар (экрм), шу жумладан энг камбағал мамлакатлар (чад, бангладеш, эфиопия), ҳар хил минтақавий иттифоқлар ва байналминал гуруҳларга ажратилади. бу барча турли-туманлик бир бутун яхлитликка ўзаро иқтисодий боғлиқликнинг ҳар хил жиҳатлари орқали тортилади. ҳозирги хўжалик алоқаларининг чуқурлашиб бораѐтганлиги, байналминаллашувнинг кучайиши ҳамда фан-техника инқилобининг кенг қамровли тавсифи, алоқа ва коммуникация воситаларининг бутунлай янги роли шароитида миллий иқтисодиѐт ўз-ўзини таъминлаш орқали самарали амал қилиши мумкин эмас. жаҳон хўжалик алоқаларининг тез ўсиши шундай даврларга тўғри келадики, бу даврда ишлаб чиқариш омилларининг ҳаракати тезлашади, капитал миллий чегарадан ўсиб чиқади, ишчи кучи миграцияси кучаяди, халқаро меҳнат тақсимотининг шаклланиш жараѐни тезлашади. бу шундан гувоҳлик берадики, хўжалик алоқаларининг байналминаллашувини кўп жиҳатдан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 17 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"iv b o'lim jahon hojaligi va uning evolyutsiyasi" haqida

iv - б ў л и м 518 iv б ў л и м ж а ҳ о н х ў ж а л и г и 25-боб. жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси олдинги бобларда иқтисодий муносабатларнинг намоѐн бўлиш хусусиятлари ва қонуниятлари алоҳида олинган хўжалик субъектлари ва миллий иқтисодиѐтларга нисбатан кўриб чиқилган эди. шунингдек, бу муносабатларни нафақат алоҳида хўжалик субъектлари ва иқтисодиѐтлар, балки бутун жаҳон хўжалигига нисбатан ҳам кўриб чиқиш муҳим ҳисобланиб, бунда мазкур муносабатларнинг намоѐн бўлиш шакллари мазмун жиҳатдан фарқланади. ҳозирги замон жаҳон хўжалиги ривожининг муҳим тамойили миллий хўжаликларнинг байналминаллашуви, шу асосда жаҳон хўжалиги ва аввало жаҳон бозорининг шаклланиши ва ривожланишидан иборат. инсоният тараққиѐти учун ижобий бўлган бу жараѐнга етмиш йилдан ортиқ давр давомида дунѐнинг икки қара...

Bu fayl PDF formatida 17 sahifadan iborat (442,8 KB). "iv b o'lim jahon hojaligi va uning evolyutsiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: iv b o'lim jahon hojaligi va un… PDF 17 sahifa Bepul yuklash Telegram