milliy iqtisodiyotning muvozanati va nisbatlari

PDF 16 pages 483.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 16
xvii-мавзу 379 18-боб. миллий иқтисодиётнинг мувозанати ва нисбатлари мувозанатлик иқтисодиѐт назариясининг муҳим тадқиқот категорияларидан бири бўлиб, у орқали макроиқтисодий кўрсаткичларни, яъни миллий даромад, истеъмол ва жамғарма, инвестициялар, ишсизлик ва бандлик кабиларни таҳлил қилишда кенг фойдаланилади. миллий иқтисодиѐт миқѐсида жамиятнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги мувозанат асосий ўрин тутиб, бу ялпи таклиф ва ялпи талаб ўртасидаги мувозанатнинг ўзига хос намоѐн бўлишидир. ушбу бобда иқтисодий мувозанат тушунчаси ва ишлаб чиқариш мувозанати даражасини аниқлашга турлича ѐндашувлар, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг турли томонлари, соҳа ва тармоқлари ўртасидаги мутаносибликлар тизими, уларнинг таъминланиш даражаси ҳамда тармоқлараро баланснинг мазмуни баѐн қилинади. шунингдек, макроиқтисодий мувозанатга эришишнинг давлат ва бозор механизмларини ѐритиб берилади, энг муҳими иқтисодиѐтда мувозанатлик ва мутаносибликни таъминлаш иқтисодий инқирозларнинг олдини олишнинг муҳим воситаси эканлигига алоҳида эътибор қаратилади. 18.1. иқтисодий мувозанат, уни таъминлаш шарт- шароитлари ва аниқлаш усуллари иқтисодиѐтнинг инқирозларсиз, барқарор ривожланиши учун унинг турли томонлари ўртасида маълум мувозанат бўлиши тақозо этилади. иқтисодий мувозанат деб бир-бири билан ўзаро …
2 / 16
ол, аҳолининг сотиб олиш лаѐқати ва товар таклифи масалалари, бюджет даромадлари ва харажатлари, алоҳида товарларга талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанат кўринишида намоѐн бўлади. бу мувозанатлар ичида президентимиз и.а.каримов таъкидлаб ўтганларидек: «...ички бозорда талаб билан таклиф ўртасида мутаносибликка эришиш, яъни чиқарилган пул миқдори билан унга сотиб олинадиган моллар салмоғи ўртасида тўғри нисбатни таъминлаш ғоят катта роль ўйнайди» 1 . 1 каримов и.а. ўзбекистон буюк келажак сари. – т.: «ўзбекистон», 1999, 384-б. 380 умумиқтисодий мувозанат жамият аъзолари барча талаблари ва миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзаро тенг келишини билдиради. умумий иқтисодий мувозанат бозор шароитида, аввало, ялпи талаб ва ялпи таклифнинг тенг келишида кўринади. бу нафақат истеъмол неъматларига, балки ишлаб чиқариш воситаларига, ишчи кучига ҳамда барча иқтисодий фаолият натижаларига умумий талаб ва таклифнинг мувофиқ келишидир. умумий иқтисодий мувозанат бир қатор шарт-шароитларни тақозо этади. биринчидан, бу ижтимоий мақсадлар ва иқтисодий имкониятларнинг мос келишидир. иккинчидан, иқтисодий мувозанат мамлакатдаги барча иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланадиган хўжалик механизмини тақозо …
3 / 16
ида қараб чиқишни тақозо қилади. шундай қилиб, макродаражада умумий иқтисодий мувозанат – бу мамлакат бутун иқтисодиѐтининг мувофиқлигидир. бу барча соҳалар, тармоқлар, хўжаликларнинг меъѐрида ривожланишини таъминлайдиган иқтисодий фаолиятнинг барча қатнашчилари ҳамда барча бозордаги ўзаро боғлиқ ва бир- бирини тақозо қиладиган мувозанатлар тизимини ўз ичига олади. иқтисод фанлари доктори о.ҳамроев иқтисодий мувозанатнинг мазмуни ва унинг таркибий тузилишини ўрганишга тизимли ѐндашиб, уларни қуйидаги чизма кўринишида ифодалайди (18.1-чизма) 1 . иқтисодий мувозанат даражасини аниқлашда асосан иккита ўзаро боғлиқ усулдан фойдаланилади: 1) ялпи сарфлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш усули; 2) жамғарма ва инвестицияларни таққослаш усули. ялпи сарфлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш учун ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг миқдорий кўрсаткичи сифатида соф миллий маҳсулот (смм), иқтисодиѐтда ялпи сарфлар сифатида истеъмол ҳажми ва соф инвестиция сарфларининг умумий суммаси (с+in) олинади. мазкур моделда ялпи инвестициялар ўрнига соф инвестициялар кўрсаткичидан фойдаланиш ишлаб чиқариш умумий ҳажмини ифодалашда яим ўрнига сммнинг қўлланиши билан изоҳланади. иқтисодий мувозанат даражасини 1 ҳамроев о.ҳ. …
4 / 16
, с+in (с+in=смм) с+in с е рецессион (с+in)е фарқ инфляцион фарқ in 45 смме реал ишлаб чиқариш ҳажми, смм иқтисодий мувозанатнинг мазмуни ва таркибий тузилиши кўриниши бўйича макроиқтисодий микроиқтисодий хусусий таъминланиш муддатлари бўйича ўрта муддатли қисқа муддатли бир лаҳзалик таркибий тузилиши иқтисодий мутаносиблик иқтисодий нисбатлар узоқ муддатли 382 чизмадан кўринадики, ялпи сарфлар ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги тенглик ушбу кўрсаткичлар жойлашган ўқларнинг ўртасидан 45 ли бурчак остида ўтувчи тўғри чизиқ орқали ифодаланади. ҳақиқатан ҳам бу тўғри чизиқнинг ҳар қандай нуқтасидан чиқарилган ѐтиқ ва тик йўналишдаги чизиқлар тенг миқдорларни кўрсатади. с чизиғи эса истеъмол сарфлари миқдорини акс эттириб, даромад (яъни смм) ҳажми ошиб бориши билан унинг даражаси ҳам ўсиб боради. ялпи сарфлар (с+in) чизиғини ҳосил қилиш учун истеъмол сарфларининг (с) турли ҳажмига мос тушувчи соф инвестициялар (in) миқдори қўшиб борилади. бу ўринда тадбиркорлар томонидан амалга ошириш кўзда тутилаѐтган инвестициялар ҳажми даромад даражасига боғлиқ эмас, деб қабул қилинади. шу сабабли ялпи сарфлар …
5 / 16
ган маблағ инвестициялар билан тўлиқ қопланса, ялпи сарфлар ишлаб чиқариш ҳажмига тенг бўлади (18.3-чизма). 18.3-чизма иқтисодий мувозанат даражасини аниқлашнинг жамғарма ва инвестицияларни таққослаш усули жамғарма (s) ва инвестиция (in) s in смме реал ишлаб чиқариш ҳажми, смм инвестицион сарфларнинг кўпайиши ишлаб чиқариш ҳажми ва даромад даражасининг ўсишига олиб келади. бу ўзаро натижа мультипликатор самараси билан изоҳланади. мультипликатор тушунчаси «кўпайтирувчи» 383 деган маънони англатади. мультипликатор самарасининг моҳияти инвестиция ҳажмининг ўсиши жамият миллий даромадининг унга нисбатан кўпроқ ўсишига олиб келиши орқали ифодаланади. мультипликатор самараси – бу соф миллий маҳсулот ўзгаришининг инвестиция сарфларидаги ўзгаришга нисбати: узгаришгисарфларидаинвестиция узгаришимахсулотмиллийсофреал самарасиатормультиплик  . ёки, мультипликатор коэффициентини қуйидагича ифодалаш ҳам мумкин: mpsmpc k 1 1 1    . бундан келиб чиққан ҳолда: .згаришудаги ларинвестициятикоэффициенатормультипликзгаришусммдагиреал    инвестицион сарфлардаги ўзгаришдан ташқари истеъмол, давлат хариди ѐки экспортдаги ўзгаришлар ҳам мультипликатор самарасига таъсир кўрсатади. мультипликатор самараси иккита ҳолатга асосланади. биринчидан, иқтисодиѐтда бир субъект томонидан қилинган сарф бошқа …

Want to read more?

Download all 16 pages for free via Telegram.

Download full file

About "milliy iqtisodiyotning muvozanati va nisbatlari"

xvii-мавзу 379 18-боб. миллий иқтисодиётнинг мувозанати ва нисбатлари мувозанатлик иқтисодиѐт назариясининг муҳим тадқиқот категорияларидан бири бўлиб, у орқали макроиқтисодий кўрсаткичларни, яъни миллий даромад, истеъмол ва жамғарма, инвестициялар, ишсизлик ва бандлик кабиларни таҳлил қилишда кенг фойдаланилади. миллий иқтисодиѐт миқѐсида жамиятнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги мувозанат асосий ўрин тутиб, бу ялпи таклиф ва ялпи талаб ўртасидаги мувозанатнинг ўзига хос намоѐн бўлишидир. ушбу бобда иқтисодий мувозанат тушунчаси ва ишлаб чиқариш мувозанати даражасини аниқлашга турлича ѐндашувлар, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг турли томонлари, соҳа ва тармоқлари ўртасидаги мутаносибликлар тизими, уларнинг таъминланиш даражаси ҳамда тармоқлараро баланснинг мазмуни баѐн қилинади. ...

This file contains 16 pages in PDF format (483.8 KB). To download "milliy iqtisodiyotning muvozanati va nisbatlari", click the Telegram button on the left.

Tags: milliy iqtisodiyotning muvozana… PDF 16 pages Free download Telegram