laboratoriya ishi - o'simlik viruslarini diagnostika qilish usullari

PDF 8 pages 247.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
1 15- лаборатория иши ўсимлик вирусларини диагностика қилиш усуллари ҳозирги вақтда ўсимлик вирусларини диагностика қилишда ишлатиладиган усулларни такомиллаштириш сезгирлик даражасини ошириш хамда бу ишни бажаришга арзон йўлларини топиш каби долзарб муаммолар мавжуд [қодирова, 1991; жўраева, 1996; ваҳобов, 2004]. бугунги кунда ўсимлик вирусларини диагностика қилишда индикатор ўсимликлар электрон микроскопия, киритмалар асосида ва иммунологик усуллардан фойдаланилади. индикатор ўсимликлар ёрдамида вирусларни диагностика қилиш усули ўсимликларни вирусларга берадиган реакциясига (мозаика, некроз) асосланган бўлиб, вирусларини паст концентрацияда ҳам аниқлай олади, бундан ташқари аралаш келган вирусларни диференцал индикатор ўсимликлар ёрдамида тозалаш ҳамда уларни штаммларини аниқлаш имконини беради [ваҳобов, 1991; тальянский, 1987; амбросов, 1964]. п.г. чесноков (1961) а.я. комераз (1959) ва бир қатор муаллифлар ўсимликлар ёрдамида картошка вирусларини диагностика қилиш устида иш олиб борган [масковец, 1976 зикин, 1976; боуден, 1950, амбросов,1964]. индикатор ўсимликларни етиштириш, ўстириш кўп ишчи кучини талаб қилиши билан бирга вирусни юқтириш шароити ва касаллик аломатларини пайдо бўлиши анча вақт талаб қилади [тальянский, 1987; амбросов, …
2 / 8
ҳобов 1991, 2004, амбросов 1964, тальянский 1987]. тозаланган аг ҳайвон организмига (масалан қуён) юборилганда унга қарши махсус (специфик) ат нинг пайдо бўлишига сабаб бўлувчи вирус оқсили молекуласи бир бўлаги ҳисобланади [зикин 1976, мухамедов 2002]. биринчи бўлиб м. дворак (1927) кейинчалик (1930) т.и. федотова ва б.л. мацулевич вирусларни уларнниг ат лари ёрдамида диагностика қилишни аниқлашди [амбросов 1964]. картошка х-вирусига қарши биринчи бўлиб а. гратиа (1933) антизардоб (аз) тайёрлаган. картошка вируслари аг активлиги ва оқсил таркиби билан бир биридан фарқ қилади. бир мунча актив аг хусусияти х – вирусда, унга яқин s ва м, кейинчалик y ва охирги ўринда а-вирус ҳисобланади [ зикин 1976]. иммунология усуллари аг ва атнинг бир бири билан ўзаро реакцияга кириш шароитига қараб аглютинация, преципитация, иммунодеффузияга ва нишонланган моддаларга асосланган усулларга бўлинади [воҳобов 1991, амбросов 1964]. бу усуллар ўзининг сезгирлиги билан бир биридан фарқ қилади. вируслар ҳам бошқа аг каби турлича антиген дитерминантларни ўз оқсил қаватида сақлайди. улар …
3 / 8
расининг бир томчиси антизардоб билан аралаштирилади, агарда ўсимликда вирус (аг) бўлса аралашма бир-бирига ёпишиб приципетат ҳосил бўлади. усулнинг сезгирлиги паст ҳисобланади. [амбросов 1964] ту нинг қуйидаги турлари мавжуд. 1. тунинг такомиллашган варианти. бунда пробиркадаги аг га гомолог бўлган ат қўшилганда вирус ва ат қўшилган зонада ҳалқасимон прицепитат ҳосил бўлади [зикин 1976, воҳобов 1991]. 2. ту нинг аммоний сульфат усули (асу). бунда ўсимлик шираси 1,13% ли аммонит сульфат солиниб 6000 айтез 15 дақиқа давомида центрифуга қилинади ва чўкма усти суюқлигига ат солиб 3 соат инкубация қилингандан кейин лупа ёрдамида кўрилади. асу картошкани вирусларини диагностика қилишда яхши натижа беради [тольянский 1987, зикин 1976]. 3. ту нинг микроприципитация реакцияси (мпр). бунда буғланишнинг олдини олиш учун устига парафин суртилади, аралашма 24 соат давомида инкубация қилинади [воҳобов, 1991]. диффузияга асосланган усуллар. иммунодиффузияга асосланган усуллар агар-агар гелда аг ва ат нинг диффузияланишини ва бир-бири билан учрашиши натиждасида кўзга кўринадиган приципитат ҳосил қилишига асосланган [тольянский 1987, қодирова …
4 / 8
лар киради ва приципитат чўққилари ҳосил бўлади. денситометр ёрдамида кузатиладиган аг концентрацияси қанча юқори бўлса приципитация чўққилари ҳам шунча кўп ва баланд бўлади. иэф бодринг мозаикаси вирусни 0,5-5 мкг/мл гача аниқлаши мумкин [ваҳобов 1991, тольянский 1987]. аглютинация реакцияларига асосланган усуллар. бу усул бирор модда ёки ҳужайра (латекс, бентонин, эритроцит, бактерия ҳужайраси ва бош.) аз билан нишонланишига (сенсибилгизация қилинишига) асосланган. агар бундай синцибилизация қилинган модда ёки ҳужайра суспензиясига вирус заррачалари қўшилса вирус ва аз реакцияси натижасида ҳар хил ўлчовли агрегатлар ҳосил бўлади [қодирова 1992, вахобов 2004]. усулнинг қуйидаги турлари мавжуд. 1. латекс усулини (лу) биринчи бўлиб беркс ўсимлик вирусларини диагностика қилишда қўлланган. бунда аз ни полистиролдан тайёрланган латекс зарраларига аралаштирилиб, латекс зарраси устига ат молекулаларини иммобилизацияланади ва латекс зарраси ат билан нишонланади. латекснинг 0.81 мкм диаметрли зарралари аз нинг гамма глобулин фракциясига қўшилса нишонланган латекс ҳосил бўлади ва уни диагностикум деб аталади. фитовирусларни аниқлаш учун 1 томчи диагностикум ва бир томчи …
5 / 8
ига эга. шунинг учун бентонитнинг аз билан эмас балки ундан аммонит сульфат билан ажратиб олинадиган гаммаглобулин фракцияси билан сенсабилланади. бду ёрдамида вирусларни аниқлаш луга ўхшаш. усул тмв ва памидорнинг доирасимон доғланиши вирусларини 0,3-1 мкг/мл гача аниқлай олади [ваҳобов, 1991]. 4. тескари гемоаглютинация усули (тга). бунда эритроцитлик диагностикум “тескари” ҳолда тайёрланади, яъни эритроцитни ташқи сатҳига ат ларни бирлаштирса полифункцияси агентлар (глутардиальдегиди, гиппосол, формальдегид, хлорли хром, танин ва бошқалар) ёрдамида тикилади. қолган ишлар луга ўхшаб бажарилади [қодирова 1992, ваҳобов 2004]. 5. вирус бактерия агглютинация усули (вба). бу усулни чирков с.н. ўз тадқиқотларида кенг қўллаган. бунда аз ларни стафилакокк ҳужайраларига қўшиб сўнгра аг қўшилади ва натижада аглютинантлар ҳосил бўлади. стафилакокларнинг ҳужайра пўстидаги а-оқсили иммуноглобулинларнинг фақат fс-участкалари билангина боғланиш хусусиятига эгадир, шу билан бирга ат даги аг бирикадиган қисми банд бўлмай очиқ қолади. натижада аг ва ат бир-бири билан боғланган бўлсада бу комплекс а-оқсили билан боғланиш хусусиятини йўқотмайди. бундан ташқари ат нинг fс фрагментининг …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "laboratoriya ishi - o'simlik viruslarini diagnostika qilish usullari"

1 15- лаборатория иши ўсимлик вирусларини диагностика қилиш усуллари ҳозирги вақтда ўсимлик вирусларини диагностика қилишда ишлатиладиган усулларни такомиллаштириш сезгирлик даражасини ошириш хамда бу ишни бажаришга арзон йўлларини топиш каби долзарб муаммолар мавжуд [қодирова, 1991; жўраева, 1996; ваҳобов, 2004]. бугунги кунда ўсимлик вирусларини диагностика қилишда индикатор ўсимликлар электрон микроскопия, киритмалар асосида ва иммунологик усуллардан фойдаланилади. индикатор ўсимликлар ёрдамида вирусларни диагностика қилиш усули ўсимликларни вирусларга берадиган реакциясига (мозаика, некроз) асосланган бўлиб, вирусларини паст концентрацияда ҳам аниқлай олади, бундан ташқари аралаш келган вирусларни диференцал индикатор ўсимликлар ёрдамида тозалаш ҳамда уларни штаммларини аниқлаш имконин...

This file contains 8 pages in PDF format (247.6 KB). To download "laboratoriya ishi - o'simlik viruslarini diagnostika qilish usullari", click the Telegram button on the left.

Tags: laboratoriya ishi - o'simlik vi… PDF 8 pages Free download Telegram