virus prepаrаtini olishdagi laboratoriyа ishi

PDF 3 pages 215.3 KB Free download

Page preview (3 pages)

Scroll down 👇
1 / 3
12- лаборатория иши тоза вирус препаратини олиш йўлларини ўрганиш ишдан мақсад. ҳар хил тезликда моддаларни чўкмага тушишига асосланиб вирусларни тоза препаратини олиш усули билан таништириш. керакли материаллар. центрифуга ва унинг роторлари, пробиркалари, шприц ва вирус тозалашнинг бошқа методларида ишлатилган материаллар. ишнинг бориши. центрифуганинг яхшилаб ювилиб қуритилган пробиркаларига вирусли эритма ( аввалги машғулотдаги қисман тозаланган вирусли намуна) центрифуга қопқоғидаги қараш тешикчасигача қуйилади, сўнгра пробиркалар тарози ёрдамида тенглаштирилади ва қопқоқлар аввал қўл билан, сўнгра махсус "калит-мослама" билан ёпилади. пробиркаларнинг тенглиги қайта торозида текширилади, сўнгра бурама қопқоқлари билан герметик ёпилади (агар пробиркаларнинг бири оғирроқ бўлса, баробарлаштириш учун шприц ёрдамида эритмадан қўшилади). пробиркалар центрифугани роторига бир-бирига қарама-қарши қилиб қўйилади. ротор зич қилиб қопқоқ билан ёпилади ва центрифуга камерасига жойлаштирилади . центрифугалаш 90 минут давомида 105 000 g да олиб борилади.центрифуга тўхтагандан сўнг, ротордан пробиркаларни чиқариб олинади, пробирканинг энг тагида озгина жигарранг вирус чўкмаси ва чўкма усти суюклиги кузатилади. чўкма усти суюқлигини тўкиб ташланади, вирус …
2 / 3
енциал центрифуга усулида вирус тозалаганда вирусни суспензиядан чўктирилади, бошқатдан суспензия ҳолатига ўтказилади, совуқда магнит айлантиргичида чайқатилади ҳамда паст тезликда центрифугаланади (6000 g, 30 мин). бу жараённи бир неча марта қайтариш мумкин. ҳайвон вирусларини, бактериофагларни бир цикл дифференциал центрифугалаш билан тозалаш қийин бўлади. бунда аввал ҳар хил усулларда (м., ионалмашиш хроматографияси) вирус тозалаш босқичларидан ўтиб, вирусни катта ҳажмли суюкликдан кичик хажмга ўтказишда ишлатилиши мумкин. ўсимлик вирусларини тозалагида бу метод яхши самара беради. вирусларни қисман тозаланган препаратини олиш ишдан мақсад. юқори ион кучига чидамли вирусларни аммоний сульфати ёрдамида қисман тозалаш методи билан таништириш. керакли материаллар. тмв билан касалланган тамаки барги (500 г); 0,1м фосфат буфери, рн 7,0-7.5; 0,1 н нс1; 0,1 н naoh;. эдта; аммоний сульфат; хлороформ; вирус экстракциягида ишлатиладиган асбоб- ускуна ва идишлар. ишнинг бориши: вирус билан касалланган ўсимлик барги 1:1 нисбатдаги 0,1м фб (рн 7,5) билан гомогенизация қилиниб, хлороформ билан ишлов берилиб тозаланган вирус экстрактига 20% аммоний сульфати солиниб яхшилаб …
3 / 3
аёнда вирусли суспензия таркибидаги ионлар йўқотилади, ҳамда ўсимликни кўпгина моддалари денатурацияланиб эримайдиган ҳолатга ўтади. диализ қопчасига вирусли суспензияни солингандан сўнг уни 3- 5 литрли сув ёки буфер эритмаси тўлатилган идишга тушириб қўйилади. сувли идиш магнитли айлантиргичга ўрнатилади. диализ 24 соат давомида олиб борилиб, шу даврда 3 марта диализ суви (буфер) алмаширилади. диализ тугагандан сўнг препарат 10 минут 15-18 минг айл/тезлигида центрифуга қилинади. чўкма ташлаб юборилади. вирусли эритмани (чўкмаусти суюқлиги) қайтадан 25% ли сульфат аммоний билан чўктирилади ва 20-30 минутдан сўнг 20 минут давомида 6минг айл/тезлигида центрифуга қилинади. чўкмаусти суюқлиги ташлаб юборилади, чўкмали стакан эса тоза фильтр қоғози устига (тузли эритма оқиб тушиши учун) тўнтариб қўйилади. сўнгра чўкмани 20 мл 0,01м фосфат буферида (рн 7,0- 7,5) эритилади ва 15-18 минг айланиш тезлигида центрифуга қилиниб, эримаган қисмидан ажратиб ташланади. шу усулда ажратиб олинган қисман тозаланган препарат энди бошқа усуллар билан тўлик тозаланиши мумкин.

Want to read more?

Download all 3 pages for free via Telegram.

Download full file

About "virus prepаrаtini olishdagi laboratoriyа ishi"

12- лаборатория иши тоза вирус препаратини олиш йўлларини ўрганиш ишдан мақсад. ҳар хил тезликда моддаларни чўкмага тушишига асосланиб вирусларни тоза препаратини олиш усули билан таништириш. керакли материаллар. центрифуга ва унинг роторлари, пробиркалари, шприц ва вирус тозалашнинг бошқа методларида ишлатилган материаллар. ишнинг бориши. центрифуганинг яхшилаб ювилиб қуритилган пробиркаларига вирусли эритма ( аввалги машғулотдаги қисман тозаланган вирусли намуна) центрифуга қопқоғидаги қараш тешикчасигача қуйилади, сўнгра пробиркалар тарози ёрдамида тенглаштирилади ва қопқоқлар аввал қўл билан, сўнгра махсус "калит-мослама" билан ёпилади. пробиркаларнинг тенглиги қайта торозида текширилади, сўнгра бурама қопқоқлари билан герметик ёпилади (агар пробиркаларнинг бири оғирроқ бўлса, баробарл...

This file contains 3 pages in PDF format (215.3 KB). To download "virus prepаrаtini olishdagi laboratoriyа ishi", click the Telegram button on the left.

Tags: virus prepаrаtini olishdagi lab… PDF 3 pages Free download Telegram