tadbirkorlik faoliyati va kapitali

PDF 26 pages 533.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 26
iх-мавзу 218 10-боб. тадбиркорлик фаолияти. тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши бозор муносабатларига асосланган иқтисодиѐтда тадбиркорлик қобилияти иқтисодий ресурс ҳисобланиб, инсон омилининг таркибий қисмини ташкил этади. тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти, мақсади ва бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида амал қиладиган шаклларини батафсил баѐн этиш, тадбиркорлик капиталининг мазмунини ва унинг ҳаракат шаклларини таҳлил қилиш, капитал ҳаракатида вужудга келадиган жараѐнлар ва унинг намоѐн бўлишини, шунингдек, капиталнинг айланиш тезлиги ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалаларини ѐритиш ушбу бобнинг асосий вазифаси ҳисобланади. 10.1. тадбиркорлик фаолияти тушунчаси, унинг вазифалари ва ривожланиш шарт-шароитлари ҳозирги пайтда турли илмий-назарий адабиѐтларда тадбиркорлик фаолияти ва бизнес хусусида, унинг йўналишлари, тамойиллари, ҳуқуқий- иқтисодий жиҳатлари тўғрисида кўплаб олимларнинг фикрлари, мулоҳазалари кенг ўрин эгалламоқда. уларда кўпинча тадбиркорлик фаолияти ва бизнесни бир хил тушунча сифатида талқин қилинмоқда. фикримизча, тадбиркорлик бизнесдан фарқ қилиб, тадбиркорлик – бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга ижодкорлик, янгилик яратиш руҳи асосида ѐндашиш билан боғлиқ фаолиятдир. бизнес эса унга нисбатан кенг тушунча бўлиб, умуман …
2 / 26
жараѐнлари билан боғлиқ. айнан иқтисодиѐт фанида тадбиркорлик фаолиятига оид дастлабки тадқиқотлар ҳам шу даврда р.кантильон, а.тюрго, ф.кенэ, а.смит ва ж.б.сэй асарларида амалга оширилган. француз иқтисодчиси р.кантильон тадбиркорликнинг муҳим тавсифий хусусиятларидан бири сифатида таваккалчиликни ажратиб кўрсатади. унинг 1 ўзбекистон республикасининг “тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” ги қонуни. 219 фикрича, тадбиркор – воқеа ва ҳодисаларни олдиндан кўра билиш хусусиятига эга бўлган, ўз зиммасига барча масъулиятни олиб таваккал қилувчи, ўз хатти-ҳаракатлари туфайли даромад олишга умид қилувчи ва ҳар қандай йўқотишларга тайѐр бўлган шахсдир 1 . р.кантильондан кейин неоклассик мактаб намояндалари ўз асарларида ўзига хос таваккалчилик асосида рақобатлашиб, савдо фаолияти билан шуғуланувчи корхона эгасини тадбиркор деб ҳисоблай бошладилар. тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги назариялар ривожланишининг иккинчи босқичида тадбиркорликнинг асосий хусусияти сифатида инновацион фаолият ажратиб кўрсатилади. бу оқимнинг асосчиси й.шумпетер бўлиб, унинг фикрича, иқтисодий ўсишнинг негизида тадбиркорни ишлаб чиқариш омилларининг янги комбинациясини ишлатишга, қўллашга бўлган интилиши ѐтади ва бу интилишнинг натижаси инновация, янгиликлар ҳисобланади. мазкур назариялар …
3 / 26
зифани зиммасига олади. учинчидан, тадбиркор – ташкилотчи шахс бўлиб, янги ишлаб чиқариш технологияларини жорий қилиб, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга интилади. тўртинчидан, тадбиркор бу таҳликага борувчи инсондир. у нафақат ўз мол-мулки, вақти, меҳнати билан, балки ўз шериклари, акциядорлари қўшган маблағлар билан ҳам таҳликага боради 2 . тадбиркорлик фаолиятига юқорида келтирилган турли хил фикрлар ва ѐндашувларни умумлаштирган ҳолда қисқа қилиб қуйидагича таъриф бериш мумкин: тадбиркорлик фаолияти – шакли, тури ва соҳасидан қатъий назар фойда олиш ва уни кўпайтириш мақсадида амалга ошириладиган иқтисодий фаолиятдир. тадбиркорликнинг ривожланиши, ўз навбатида, бир қатор шароитларнинг мавжуд бўлишини тақозо этиб, улар асосида умуман товар ишлаб чиқаришнинг умумий ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари ѐтади. биринчидан, тадбиркор хўжалик юритишда унинг бирон турини танлаш, ишлаб чиқариш жараѐнини амалга ошириш, уни ўзгаришларга мослаштириш, манбаларни танлаш, ресурс топиш, маҳсулот сотиш, уларнинг нархини белгилаш, фойдани тасарруф қилиш ва шу кабилар бўйича маълум ҳуқуқ ва эркинликлар мавжуд бўлишини тақозо этади. 1 предпринимателpства в конце хх века. м., 1992, …
4 / 26
тида майдонга чиқади. бешинчидан, етарли молиявий манбаларга, яхши маълумот ва малакали тайѐргарликка эга бўлиш, умумий тижорат қонунчилиги, солиқ бўйича имтиѐзлар, тадбиркорлик муҳити ва уни ривожлантиришда жамият манфаатдорлигининг мавжуд бўлиши тадбиркорликни ривожлантиришнинг навбатдаги шарт-шароитлари ҳисобланади. юқорида кўриб чиқилган барча шарт-шароитлар мавжуд бўлган давлатларда тадбиркорлик яхши ривожланади, акс ҳолда фаолиятнинг бу тури хуфѐна иқтисодиѐт соҳасига ўтиб кетиши эҳтимоли ҳам юқори бўлади. 10.2. тадбиркорлик фаолиятининг шакллари, уларни ташкил этиш ва бошқаришнинг бозор тизимлари ҳозир жаҳонда ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси ва ўзига хос томонларининг беқиѐс даражада бир-бирига қўшилиб кетиши кузатилади. ишлаб чиқарувчи кучларнинг ижтимоий, умумдавлат мақсадларида фойдаланадиган ва ниҳоят, жамоа, гуруҳ, хусусий ва шахсий мақсадларда ишлатиладиган турлари мавжуд. шунга мос равишда тадбиркорликнинг турли- туман: давлат, жамоа, хусусий, аралаш ва бошқа ҳосила шакллари ривожланади. турли мамлакатларда давлат корхоналарининг ҳуқуқий мақоми турли- туманлиги билан анча фарқланади. ҳатто бирон-бир мамлакатда барча давлат корхоналари фаолиятини тартибга солувчи ягона қонуний ҳужжат мавжуд эмас. юқорида кўриб ўтилган шароитлар асосида давлат …
5 / 26
рада бошқариш ва тартибга солиш вазифаларини ҳам бажарувчи, алоҳидалашган мол-мулкка эга бўлган корхоналар. бундан кўринадики, давлат ишлаб чиқариш корхоналари ѐки корпорациялари ўзида тижорат корхоналари ва давлат органлари белгиларини мужассамлаштириб, корхоналарнинг анча кенг тарқалган ташкилий, ҳуқуқий шакли ҳисобланади. аралаш компаниялар – давлат ва хусусий омонатчиларнинг акцияларини бирлаштириш асосида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари ва мажбуриятлари чекланган ширкатлар шаклидаги корхоналар. аралаш компаниялар акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонун асосида иш юритади ва юридик шахс ҳисобланади, хўжалик фаолиятида хусусий фирмалар билан баробар тижорат асосида қатнашади. шу билан бирга, улар хусусий фирмаларга нисбатан маълум имтиѐзлардан фойдаланади. бу имтиѐзларга давлат томонидан молиявий ѐрдам ва дотациялар бериш, чет эл лицензияларини енгил шартлар билан олиш, бошқа давлат корхоналаридан хомашѐ ва ярим фабрикатларни қатъий белгиланган нархларда олиш, ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш учун бозор билан таъминланганлик ва шу кабилар. корхоналарнинг мулкчилик мавқеидан ташқари хилма-хил ташкилий- ҳуқуқий шакллари ҳам мавжуд бўлади. корхоналар хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, ишлаб чиқариш кооперативлари, жамоа корхоналари, ижара корхоналари, …

Want to read more?

Download all 26 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tadbirkorlik faoliyati va kapitali"

iх-мавзу 218 10-боб. тадбиркорлик фаолияти. тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши бозор муносабатларига асосланган иқтисодиѐтда тадбиркорлик қобилияти иқтисодий ресурс ҳисобланиб, инсон омилининг таркибий қисмини ташкил этади. тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти, мақсади ва бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида амал қиладиган шаклларини батафсил баѐн этиш, тадбиркорлик капиталининг мазмунини ва унинг ҳаракат шаклларини таҳлил қилиш, капитал ҳаракатида вужудга келадиган жараѐнлар ва унинг намоѐн бўлишини, шунингдек, капиталнинг айланиш тезлиги ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалаларини ѐритиш ушбу бобнинг асосий вазифаси ҳисобланади. 10.1. тадбиркорлик фаолияти тушунчаси, унинг вазифалари ва ривожланиш шарт-шароитлари ҳозирги пайтда турли илмий-назарий адабиѐтларда тадбиркорлик фа...

This file contains 26 pages in PDF format (533.7 KB). To download "tadbirkorlik faoliyati va kapitali", click the Telegram button on the left.

Tags: tadbirkorlik faoliyati va kapit… PDF 26 pages Free download Telegram