ипотека қимматли қоғозлар бозори

PPTX 38 pages 117.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 38
слайд 1 ипотека қимматли қоғозлар бозори режа: 1. ипотека кредити 2.ипотека қимматли қоғозлари таснифи ва тавсифи 3.республикамизда ва хорижий мамлакатларда ипотека бозори амалдаги ҳолати ипотека – мажбуриятларни кўчмас мулк билан таъминлашнинг бир усули бўлиб, бунда агар гаровга қўювчи ўз мажбуриятларини бажармаса, гаровга олувчи ўз талабларини гаровга қўйилган кўчмас мулк ҳисобидан қондириш ҳуқуқига эга бўлади. ипотека пул мажбуриятлари таъминотида, шу жумладан, кредит шартномалари мажбуриятларида ишлатилиши мумкин. ипотека кредити – банклар томонидан кўчмас мулк гарови асосида кўчмас мулкни сотиб олиш ёки қуриш учун бериладиган узоқ муддатли кредит туридир. ўтмишда гаровга ноиложлик, муҳтожликда мурожаат қилинадиган кўнгилсиз чо­ра сифатида қаралган. бироқ бозор тизимида гаров, айниқса, кўчмас мулк гарови – ипотека аҳолининг фаол, уддабурон, ишбилармон қис­ми учун вақтинчалик пул маб­лағларига зарурат сезганда қўлланадиган ва кейинча­лик ортиқча зўриқишларсиз ўрни тўлиб кетадиган самарали тадбир ҳисобланади ипотекани қўллаш учун энг аввало фуқаро ёки юридик шахсда кўчмас мулк объектлари(бино, иншоот,­ квартира, корхона, мулкий мажмуа ва ҳоказо)га нисбатан мулк ҳуқуқи, …
2 / 38
зоҳиран, гаровга қўювчини чўчитадиган ҳолат ҳам шу ҳисобланади. ўзбекистон республикасида ипотекани амалга ошириш тартиби фуқаролик кодекси, “гаров тўғрисида”ги, “ипотека тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. фуқаролик кодекси, “гаров тўғрисида”ги, “ипотека тўғрисида”ги қонунларда белгиланишича, ипотека кўчмас мулк (бинолар, иншоотлар, корхоналар, ер участкалари ва бошқа кўчмас мулк объектлари) гаровидир. тижорат банкларида ипотека кредитининг шаклланиши ва ривожланишига ўзбекистон республикаси президентининг 1994 йил 5 мартдаги «республикада уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги пф-744-сонли фармони ҳуқуқий асос бўлди. ушбу фармоннинг эълон қилиниши мамлакатимиз тижорат банкларининг якка тартибдаги уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ипотека кредитининг муҳим хусусияти унинг мақсадли йўналтирилганлиги бўлиб, у нафақат уй-жой қуриш ва сотиб олиш, балки ишлаб чиқариш биноларини қуриш ва сотиб олиш муносабатларини ривожлантиришда алохида ўрин касб этади ипотека кредити олувчининг мажбурият ва ҳуқуқлари қонунда белгиланган асосларда ва тартибда унинг меросхўрларига ўтади. шунинг­дек, ипотека кредити олувчи ва масалан, унинг фарзанди ўртасидаги келишув ҳамда банк розилиги билан ипотека …
3 / 38
си қадим замонларда (эрамиздан аввалги vi асрда юнонистонда) пайдо бўлган.ипотека қимматли қоғозлари – бу, ипотека кредитлари мажбуриятлари ёрдамида қайта молиялаштириладиган узоқ муддатли ипотека билан таъминланган қимматли қоғозлардир ипотека қимматли қоғозлари таснифи ва тавсифи гаров қоғози (варақаси, хати) эгаси ёзилган ва ордерли қимматли қоғозлар белгиларини ўзида жамлаган, узатув ёзувлари орқали чексиз муомалада бўлиш хусусиятига эгалиги унга векселнинг айрим ҳоссаларини берадиган эмиссияланмайдиган қимматли қоғоздир уй-жой сертификати уй-жой сертификати унинг биринчи эгаси томонидан муайян уй- жой майдони ва жойда қурилаётган ёки қайта қурилаётган уйда қуриш учун маблағ ажратилганлигини тасдиқловчи эмиссияланмайдиган қимматли қоғоздир ипотека облигациялари мажбуриятларнинг бажарилиши ипотека гаров таъминоти билан таъминланадиган эмиссиявий қимматли қоғоздир иштирок этиш ипотека сертификати ипотека таъминоти умумий мулкида ўз эгасининг улуш ҳуқуқини тасдиқловчи эгаси ёзилган эмиссияланмайдиган қимматли қоғоздир секьюритизация – активлар бўйича қарз муносабатларини ифодаловчи ликвид қимматли қоғозларга трансформацияси ва трансфер жараёнидир. юқорида кўрсатилган ипотека облигацияси ипотека кредитлари секьюритизацияси асосида чиқариладиган қимматли қоғозлар туркумига киради. ипотека кредитлари секьюритизацияси бозор …
4 / 38
а мамлакатларида маълум даражада қўлланилаётган бўлиб, бунда ипотекани кредит асосида молиялаштириш учта усулда амалга оширилади: 1) банк томонидан ипотекани тўлиқ кредитлаш; 2) бўлажак қарздорларнинг жамғармалари асосида (кредит ресурсларини ўзаро ёрдам кассаси тамойили негизида) кредитлаш; 3) очиқ (эркин кредит бозори нархида) ипотека кредитини бериш асосида молиялаштириш. ипотекани қайта молиялаштиришни қуйидаги усулларда амалга ошириш мумкин: - биринчи шаклнинг учинчи усули доирасида берилган ипотека кредитининг тезда қайтувчанлиги ва ликвидлилигини таъминлаш мақсадида банклар ўзларининг гаров қоғозларини иккиламчи кредит бозорида эркин муомаласини амалга ошириш мақсадида ипотека кредитлари иккиламчи бозори операторларига сотиш йўли билан ипотекани қайта молиялаштириш; - ипотека банки ёки махсус ташкил этилган молия-қурилиш компаниялари томонидан уй-жой сертификатлари (облигациялари)ни чиқариш асосида ипотекани қайта молиялаштириш; - гаров қоғозлари ёрдамида ипотека билан таъминланган облигацияларни чиқаришга асосланган ипотека секьюритизацияси ёрдамида ипотекани қайта молиялаштириш. 3. ипотека бозори – бу ипотека билан боғлиқ бўлган активлар бозоридир. ақшда ипотека кредитларининг гаров таъминотига етарли даражада эътибор бермаслик, паст фоиз ставкаларида бериладиган ипотека …
5 / 38
ресурслар тўлдириш муҳим аҳамият касб этади. бу масалани ҳал қилиш учун иккиламчи ипотека бозори ташкил этилади ипотека қимматли қоғозлари бозорида (иккиламчи ипотека бозорида) тақдим этилган ипотека кредитлари бўйича гаров ҳужжатларини сотиш амалга оширилади ва кредитларни қайта молиялаштириш ташкил қилинади. дунёнинг кўплаб мамлакатларида ипотека бозори ташкил қилинган. ушбу бозорни ташкил қилишнинг мавжуд схемаларини йириклаштирилган тарзда қуйидаги моделларга яқинлаштириш мумкин: – бир поғонали (анъанавий, европа модели); – икки поғонали (америка модели); – ссуда-омонат модели. бир поғонали ипотека модели – бу моделда берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш оддий банк фаолиятидан – депозитлар оқими ва банк тизимида қайта молиялаштиришдан рўй беради.бир поғонали моделда ипотека кредити берган банк мустақил равишда, бир томондан, берилган ипотека кредитлари билан, бошқа томондан эса – қарздорлар томонидан кредит олиш учун гаровга қўйилган кўчмас мулк билан таъминланган облигация туридаги қимматли қоғозлар чиқаради. бу модель яна немис модели, европа модели ёки анъанавий ипотека модели деб ҳам аталади. жалб қилинган маблағлар ва ипотека …

Want to read more?

Download all 38 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ипотека қимматли қоғозлар бозори"

слайд 1 ипотека қимматли қоғозлар бозори режа: 1. ипотека кредити 2.ипотека қимматли қоғозлари таснифи ва тавсифи 3.республикамизда ва хорижий мамлакатларда ипотека бозори амалдаги ҳолати ипотека – мажбуриятларни кўчмас мулк билан таъминлашнинг бир усули бўлиб, бунда агар гаровга қўювчи ўз мажбуриятларини бажармаса, гаровга олувчи ўз талабларини гаровга қўйилган кўчмас мулк ҳисобидан қондириш ҳуқуқига эга бўлади. ипотека пул мажбуриятлари таъминотида, шу жумладан, кредит шартномалари мажбуриятларида ишлатилиши мумкин. ипотека кредити – банклар томонидан кўчмас мулк гарови асосида кўчмас мулкни сотиб олиш ёки қуриш учун бериладиган узоқ муддатли кредит туридир. ўтмишда гаровга ноиложлик, муҳтожликда мурожаат қилинадиган кўнгилсиз чо­ра сифатида қаралган. бироқ бозор тизимида гаров, айниқса,...

This file contains 38 pages in PPTX format (117.0 KB). To download "ипотека қимматли қоғозлар бозори", click the Telegram button on the left.