ҳосилавий қимматли қоғозлар

PPTX 20 sahifa 105,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
слайд 1 5 – модул: ҳосилавий қимматли қоғозлар бозори 5.1 – мавзу: ҳосилавий қимматли қоғозларнинг моҳияти ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари 5.2 – мавзу: опцион ва свопларнинг моҳияти, турлари ва қўлланиш хусусиятлари режа: 1. ҳосилавий қимматли қоғозларнинг иқтисодий моҳияти ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, функциялари. 2. форвард шартномалари. фьючерс шартномалари ва турлари 3. опцион шартномалари. опционлар турлари 4. своплар иқтисодий моҳияти, турлари. валюта свопи қўлланиш хусусиятлари таянч сўз ва иборалар: опцион, фьючерс, форвард, своп, ҳосилавий қимматли қоғозлар, варрант, коносамент, валюта свопи. ҳосила қимматли қоғозлар (ҳққ) - бу шартномалар бўлиб, улар бўйича бир томон қимматли қоғозларнинг маълум бир миқдорини маълум муддатда келишилган нархда сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқи ёхуд мажбуриятини олади. кўпинча базис активи (яъни шартнома асосида ётувчи қимматли қоғоз) сифатида акциялар ва облигациялар иштирок этади. ҳосилавий қимматли қоғозлар – бу бирламчи қимматли қоғоз (акция, облигация ва ҳ.к.)ларнинг шу бозорда амал килиши натижасида ҳосил бўлган иккиламчи қимматли қоғозлардир. ҳосилавий қимматли қоғозлар …
2 / 20
лар форвард операциялари деб юритилади. муддатли битимларнинг кенг тарқаган турларидан бири форвард валюта битимидир. форавд валюта битими - бу воз кечиб бўлмайдиган ва банк билан унинг мижози ўртасидаги маълум миқдордаги келишилган валютани битим тузилаётган вақтда қайд қилинган айирбошлаш курсида келажак муддатларда шартноманинг мажбуриятларининг бажарилишидир. бу вақт аниқ бир сана ёки икки сана орасини намоён қилади. форвард шартнома – бу икки томон ўртасидаги битим бўлиб, унга кўра томонлардан бири базавий активни келажакда белгиланган вақтда белгиланган ижро нархи бўйича сотиш, иккинчи томон эса – шу активни харид қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. форвард шартномалар биржадан ташқарида тузилади ва улар тузилган пайтда контрагентлар бирон-бир харажат қилиши шарт эмас. форвард валюта битимининг ўзига хос омиллари мавжуд: а) бу воз кечиб бўлмайдиган ва мажбурий шартномадир. битим тузилгандан кейин мижоз битимдан воз кечишга ҳаққи йўқ. мижоз шартномада кўрсатилган чет эл валютасини сотиб олиши ёки сотиш шарт; б) битим чет эл валютасидаги аниқ бир суммани ташкил этади. …
3 / 20
рни маркага сотиб олиш спот шартномаси ва уни сотиш бўйича муддатли шартномани тузиш киради опцион шартномаси форвард шартномаси турларидан бири опцион шартномасидир. опцион шартномасининг ўзига хос хусусияти бу сотиб олувчининг валютани эмас, балки уни сотиб олиш ҳуқуқини сотиб олишидир. бунда сотувчи маълум валютани маълум миқдорда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олади. сотиб олувчи эса шу миқдордаги валю-тани сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаслик ҳуқуқига ҳам эга. у бу учун сотувчига опцион мукофотини тўлайди. агар сотиб олувчи ўз ҳуқуқидан фойдаланмаса, у мукофот суммасида зарар кўради. фьючерс фьючерслар (futures) - келишилган миқдордаги қимматликларни маълум вақт мобайнида битим тузиш вақтида белгиланган нархда етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларпи ўзида намоён қилади. фьючерс шартномалари биржаларда сотиладиган қимматли қоғозларга ҳам, товарларга ҳам тақдим этилиши мумкин. фьючерсларнинг асосий белгиси – нархининг аниқлиги ва ижро этишнинг мажбурийлигидир. фьючерслар шартнома бўйича сотиб олинадиган қимматликка эгалик қилиш ҳуқуқининг бир қўлдан бошқа қўлга зудлик билан ўтказилишини назарда тутмайди. фьючерслар ёрдамида қонун билан …
4 / 20
ионлардан ёки варрантлардан фарқли равишда, ижро этиш учун мажбурийдир. фьючерс эгаси ё қимматли қоғозларни етказиб бериши ёки уни кейинги муомалада бўлиши учун контрагентга сотиши лозим. фьючерснинг мажбурий реквизитлари: қимматли қоғознинг номи. давлат рўйхатига олинган сана ва рақам. фьючерсни рўйхатдан чиқариш санаси. фьючерс тури (сотиб олиш учун ёки сотиш учун) фьючерс эмитентининг номи, манзили ва банк реквизитлари. эмитентнинг бозис активини сотиш (харид қилиш) мажбурияти. фьючерсни ижро этиш санаси. базис активининг ўзига хос хусусияти. фьючерс эмитентининг имзоси ва муҳри. опцион (немисча option сўзидан) - бу битимда иштирок этаётган томонларнинг бирига қимматли қоғозлар маълум бир миқдорини муайян вақт мобайнида белгиланган нархда сотиб олиш ёки контрагентга сотиш ҳуқуқини берувчи шартномадир. контрагент эса, мукофот эвазига ушбу ҳуқуқни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. опционнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унинг эгаси қимматли қоғознинг ўзини харид қилмайди, балки уни сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқига эга бўлади. бунда у ўзининг харид қилиш ёки сотиш ҳуқуқидан фойдаланиши ё бўлмаса, …
5 / 20
из ставкаларининг динамикасига боғлиқ. опционнинг мажбурий реквизитлари номи: «харид қилиш учун опцион» ёки «сотиш учун опцион»; давлат рўйхатига олинган сана ва рақам; опционни рўйхатдан чиқариш санаси; опцион эмитентининг номи, манзили ва банк реквизитлари; эмитентнинг базис активини сотиш (харид қилиш опциони учун) ёки сотиб олиш (сотиш опциони учун) мажбурияти; опционнинг амал қилиш муддати ёки ижро этилиш санаси; базис активининг ўзига хос хусусияти; эмитентнинг имзоси ва муҳри. своп (ингл. “swap”, “swop”) – алмашув, алмаштириш маъносини билдиради. своп операцияси – бу, ҳисоб-китоб саналари турлича бўлган, тахминан тенг ҳажмдаги хорижий валютанинг бир вақтнинг ўзида сотилиши ва сотиб олинишидир. своп, валюта операцияси валютанинг “spot” шартлари асосида, миллий валюта эвазига сотиб олиниши ва кейинчалик унинг қайта сотиб олинишини кўзда тутади. демак, своп операцияси – бу валютанинг миқдор жиҳатидан тенг суммаларга, улар бўйича ҳисоб-китобларни турли саналарда амалга ошириш шарти билан, бир вақтнинг ўзида сотиб олиниши ва сотилишидир. своп – бу валютани сўнгги сотув кафолати билан вақтинчалик сотиб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳосилавий қимматли қоғозлар" haqida

слайд 1 5 – модул: ҳосилавий қимматли қоғозлар бозори 5.1 – мавзу: ҳосилавий қимматли қоғозларнинг моҳияти ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари 5.2 – мавзу: опцион ва свопларнинг моҳияти, турлари ва қўлланиш хусусиятлари режа: 1. ҳосилавий қимматли қоғозларнинг иқтисодий моҳияти ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, функциялари. 2. форвард шартномалари. фьючерс шартномалари ва турлари 3. опцион шартномалари. опционлар турлари 4. своплар иқтисодий моҳияти, турлари. валюта свопи қўлланиш хусусиятлари таянч сўз ва иборалар: опцион, фьючерс, форвард, своп, ҳосилавий қимматли қоғозлар, варрант, коносамент, валюта свопи. ҳосила қимматли қоғозлар (ҳққ) - бу шартномалар бўлиб, улар бўйича бир томон қимматли қоғозларнинг маълум бир миқдорини маълум муддатда келишилган нархда сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқи...

Bu fayl PPTX formatida 20 sahifadan iborat (105,4 KB). "ҳосилавий қимматли қоғозлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ҳосилавий қимматли қоғозлар PPTX 20 sahifa Bepul yuklash Telegram