mustaқillikka erishish arafasiда o'zbekistondagi ijtimoiy-siyosiy jaraеnl

PPT 94 sahifa 2,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 94
powerpoint presentation 2- мавзу. мустақилликка эришиш арафасида ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар. режа: 1. хх аср 80-йиллари ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги инқирозли ҳолат. марказнинг ўзбекистонда амалга оширган қатағон сиёсати. “пахта иши” “ўзбек иши” 2. аҳоли турмуш тарзининг оғирлашуви. орол фожиаси. фарғона воқеалари. 1989 йил ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар. миллий манфаатлар устуворлигининг ўсиб бориши. 3. и.каримов – ўзбекистоннинг биринчи президенти. мустақиллик декларацияси ва унинг тарихий аҳамияти 4. 1991 йил август воқеалари. гкчп. совет давлатининг таназзулга юз тутиши. 1980-йилларнинг ўрталарига келиб сссрда танглик ҳолати кескин кучайди, у мамлакат ҳаётининг барча соҳаларини қам­раб олди. мустабид тузум шароитида давлат мулки монополияси ва бошқарувда маъмурий-тақсимлаш тизими ҳукмронлиги тобора кучайиб борди, натижада ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари, ялпи маҳсулот ҳажми, меҳнат унумдорлиги шиддат билан пасайиб кетди, ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш воситаларидан, меҳнат самаралари ва шу кабилардан бегоналашуви янада ортиб борди. халқ хўжалигини таназзулга олиб келган чуқур издан чиқиш жараёнлари, халқ ижтимоий манфаатларининг назар-писанд қилинмаслиги каби …
2 / 94
қилувчи ана шу ислоҳотлар стратегиясида халқ хўжалиги ва сиёсий соҳада, шунчаки жузъий ўзгаришлар қилиш билан чекланилган эди. эскиликка ёпишиб олган ҳолда маъмурий тизим доирасида, иқтисодиётга партия раҳбарлиги ва унинг ҳаддан ташқари мафкура измида бўлиши шароитида қилинган ислоҳотлар кутилган натижа бермади, иқтисодиётнинг жонланишига эришиб бўлмади. “аксинча,—деб таъкидлаган эди ўзбекистон республикаси биринчи президенти и.каримов,— сўнгги ўн йиллар мобайнида сохта обрў орттириш мақсадида қабул қилинган ва мавжуд имкониятларни ҳисобга олмаган ижтимоий, озиқ-овқат, аграр, энергетика, экология ва бошқа соҳалардаги кўпгина дастурлар иқтисодий қарама-қаршиликларни чуқурлаштириб юборди. натижада иқтисодиётни батамом издан чиқариб, моддий ва молиявий маблағлар тақчиллигининг даҳшатли тарзда ўсишига олиб келди”. мустабид тузум ишлаб чиқариш самарадорлиги, маҳсулот сифати, фан-техника тараққиёти бўйича бирин-кетин мавқени қўлдан бой бера бошлади, жаҳоннинг анча ривожланган мамлакатларига нисбатан орадаги фарқ хавфли равишда ортиб борди. совет иқтисодиёти жаҳонда бу борада юз бераётган янгиликларга бутунлай эътибор бермайдиган бўлиб қолди, мутаассиблиги ва пухта эмаслиги билан ажралиб турди. бироқ асосий хавф шундан иборат эдики, меҳнатга …
3 / 94
ўрталарида асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича республика иттифоқда охирги ўринлардан бирини эгаллар эди. аҳоли жон бошига миллий даромад ҳосил қилиш ўзбекистонда ўртача иттифоқ даражасига қараганда икки баравар кам эди. ўзбекистон аҳолисининг мамлакатдаги бошқа минтақаларга нисбатан моддий ва ижтимоий неъматлар билан таъминланиш даражасидаги фарқ жиддий равишда ортиб кетган эди. ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштиришнинг янги мустамлакачилик режасига кўра республика иқтисодиёти учун бир томонлама, фақат “хом ашё” йўналишида бўлиш олдиндан белгилаб қўйилган эди. натижада, республикада саноатнинг хом ашёга бирламчи ишлов бериш билан боғлиқ тармоқлари кўпроқ ривож топди. саноатдаги тайёр маҳсулотнинг салмоғи умумий маҳсулотларнинг факат 25%ни, халқ истеъмол молларини иш­лаб чиқариш эса ўртача иттифоқ даражасининг фақат 40%ини ташкил қилар эди. иқтисодиёт тизимидаги ва ишлаб чиқариш­нинг ихтисослашувидаги хатоликлар ўзбекистон ресурс имкониятлари ва экологик иллатларининг ортишига, моддий ва молиявий аҳволнинг ёмонлашувига олиб келди. ўзбекистон саноат ишлаб чиқаришининг кўпайиши, асосан пахта тозалаш, ёқилғи саноати ресурс соҳалари, қора ва рангли металлургия тармоқлари ҳисобига таъмин этилди. қора ва рангли металлур­гия …
4 / 94
зарарли бўлган кимё ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарининг ўйламасдан аҳоли зич яшайдиган жойларда қурилиши, қишлоқ хўжалиги­да, айниқса пахтачиликда кимёвий моддалардан, зарарли пестицидлардан кенг фойдаланиши атроф муҳит, атмосфера, миллионлаб кишиларнинг яшаб турган жойларининг экологик аҳволини мураккаблаштириб юборди. орол денгизининг шиддат билан қуриб бориши аҳволни янада қийинлаштирди, бу ҳол бутун марказий осиё минтақаси учун экологик муҳитни ҳалокат ёқасига олиб келди ўзбекистондаги иқтисодий ва экологик кескинликни юмшатиш, миллий ўзликни англаш, марказ томонидан ўтказилаётган тазйиқни бўшаштиришга бўлган уринишларни, республикага энг мақбул ва хос бўлган йўлларни белгилашга интилишнинг ҳар қандай кўриниши “маҳаллийчилик”, “миллатчилик” деб қаралди ва қаттиққўллик билан барҳам топтирилди (ҳатто марказлашган ҳолда ажратиладиган маблағлар ва ресурсларни чеклашгача бориб етилди). мустабидчилик мероси ва иқтисодий танглик оқибатларини барҳам топтириш юзасидан қатьий чора-тадбирлар кўриш ўрнига вақтли матбуотда, радио, телевидение ва шу каби воситалар орқали совет жамиятининг “муаммолардан ҳолилиги”, мутлақо “тангликсиз” ҳолда ривожланаётганлиги ҳақидаги, кпсс танлаган “социалистик тараққиёт йўлининг тўғрилиги” хусусидаги илгаридан ҳаммага маълум бўлган ақидалар, сафсаталар янграшда …
5 / 94
ириш зарурлигини фаҳмласа-да, лекин уни амалга оширишда шошилмади ва бу масалага ёндашувда жиддий хатоларга йўл қўйди. туб ислоҳотлар ўтказишда сусткашлик қилиш, ички вазиятнинг кескинлашувига, ёмон оқибатларга олиб келиш хавфини туғдирар эди. боши берк мураккаб вазиятдан чиқиш йўлини қийинчилик билан излаш бошланди. ниҳоят, 1985 йилнинг баҳорида кпсс мқнинг апрел пленуми совет жамиятини тубдан қайта қуриш, унинг барча соҳаларини чуқур ислоҳ қилиш йўли­ни эълон қилди. “қайта қуриш” совет жамиятини ривожлантиришнинг объектив эҳтиёжи, унда яшовчи миллатлар ва халқлар манфаатлари тақозо этган ҳаётий зарурат сифатида таърифланди. аввалги тугалланмаган ислоҳотлардан фарқли ўлароқ 1985 йилда жамиятни ҳар томонлама янгилашга ўтиш зарурлиги эъти­роф қилинди. қайта қуришнинг таркибий қисмлари сифатида жамият ҳаётини демократлаштириш ва туб иқтисодий ислоҳотлар ўтказишдир, деб эълон қилинди. ўша йиллардаги партия-ҳукумат ҳужжатларида жамиятни “турғунлик” иллатларидан тозалашга, уни “инқилобий янгилаш”га, оддий инсон эҳтиёжларига диққат-эътиборни кучайтиришга чақириқлар янги куч билан янгради. раҳбарликнинг эскириб қолган шакллари ва усуллари, тўғаноқлик ва танглик ҳолатларининг мавжудлиги, жамиятда ошкора танқиднинг, фикрлар хилма-хиллигининг, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 94 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mustaқillikka erishish arafasiда o'zbekistondagi ijtimoiy-siyosiy jaraеnl" haqida

powerpoint presentation 2- мавзу. мустақилликка эришиш арафасида ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар. режа: 1. хх аср 80-йиллари ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги инқирозли ҳолат. марказнинг ўзбекистонда амалга оширган қатағон сиёсати. “пахта иши” “ўзбек иши” 2. аҳоли турмуш тарзининг оғирлашуви. орол фожиаси. фарғона воқеалари. 1989 йил ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар. миллий манфаатлар устуворлигининг ўсиб бориши. 3. и.каримов – ўзбекистоннинг биринчи президенти. мустақиллик декларацияси ва унинг тарихий аҳамияти 4. 1991 йил август воқеалари. гкчп. совет давлатининг таназзулга юз тутиши. 1980-йилларнинг ўрталарига келиб сссрда танглик ҳолати кескин кучайди, у мамлакат ҳаётининг барча соҳаларини қам­раб олди. мустабид ту...

Bu fayl PPT formatida 94 sahifadan iborat (2,0 MB). "mustaқillikka erishish arafasiда o'zbekistondagi ijtimoiy-siyosiy jaraеnl"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mustaқillikka erishish arafasiд… PPT 94 sahifa Bepul yuklash Telegram