davlatning shakllari

DOCX 7 pages 24.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
5-мавзу: давлатнинг шакллари ўқув машғулотининг натижасида талабада давлат шакллари тушунчаси ва унинг таркибий элементлари, давлат шаклларининг ривожланиши ва ўзгаришига таъсир этувчи омиллар, давлатнинг бошқарув шакллари: республика ва монархия, давлатнинг тузилиш шакллари: унитар, федератив ва конфедератив, сиёсий режим: тушунчаси ва турлари ҳамда ўзбекистон республикаси давлат шаклининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида билимлар шаклланади. · давлат шакли деганда нима тушунилади? давлат шакли давлатнинг моҳияти билан бевосита боғлиқдир. чунки, давлат шакли тушунчасини ўрганиш орқали давлат ҳокимияти қандай уюштирилганлиги, унинг қайси идоралар орқали амалга оширилиши, ушбу идораларнинг ташкил этилиш тартиби қандай бўлиши, уларнинг вакиллик муддати, тузилиши, ўзаро муносабатлари, марказий органлар билан маъмурий-ҳудудий бирликлардаги маҳаллий давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабат, давлат ҳокимиятининг амалга ошириш усуллари ҳақида маълумотларга эга бўлиш мумкин. давлат шакли - бу ўз ичига давлат бошқаруви, давлат тузилиши ва сиёсий (давлат) режимни қамраб олувчи сиёсий ҳокимиятни ташкил этиш усуллари йиғиндисидир. давлат шакли – бу унинг уч таркибий қисми (ёки томони) – бошқарув шакли, давлат …
2 / 7
график ва иқлимий шарт-шароитлар; · сиёсий кучларнинг ўзаро нисбати; · жамиятни ғоявийлаштириш ва сиёсийлаштириш даражаси. · давлат бошқарув шакли ўз ичига нималарни қамраб олади? давлат бошқарув шакли иккига бўлинади: монархия ва республика. монархия (лотинча: монос-якка, архе-ҳокимият маъносини англатади) - бунда олий давлат ҳокимияти якка шахс томонидан амалга оширилади ва одатда ҳокимият унга мерос орқали ўтади. конститутциявий монархияда монарх ҳокимияти икки палатадан иборат бўлган парламентнинг қонунчилик соҳасидаги иштироки, судларнинг суд қарорларини мустақил чиқариши ва вазирлар маҳкамаси аъзоларининг маъмурий ҳамкорлик соҳасидаги фаолияти орқали чекланади. вазирлар маҳкамаси таркибидаги аъзолар ўз соҳалари бўйича масул ҳисобланадилар. улар монарх томонидан тайинланади, лекин парламентга ҳисобдор бўлишади. уларнинг жавобгарлиги юридик ва сиёсий тусга эга бўлади[footnoteref:2]. [2: hanskelsen. general theory of law and state. – cambridge: harvard university press, 2009. –p.317.] республика - давлат бошқарувининг шундай шаклики, бунда давлат ҳокимияти аҳоли томонидан муайян муддатга сайлаб қўйиладиган органлар томонидан амалга оширилади. бошқарувнинг республика шаклига хос бўлган қуйидаги белгилар мавжуд: · …
3 / 7
суверенитет белгиларига эга бўлмаган маъмурий-ҳудудий бирликлардан иборат бўлади. унитар давлатга хос белгилар: · қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимияти органлари ягона тизимининг мавжудлиги; · ягона конституция, қонунчилик, солиқ, молия тизимларининг мавжудлиги; · ягона фуқароликнинг жорий этилганлиги; · барча ташқи муносабатларнинг марказий органлар томонидан амалга оширилиши. федератив тузилишга эга бўлган давлат – бу мустақил бўлган бир неча давлат тузилмаларининг ихтиёрий асосда бирлашган ягона иттифоқи. федератив давлатнинг миллий ва ҳудудий (ақш, мексика, ҳиндистон) шакллари мавжуд. сиёсий режим давлат ҳокимиятининг аҳоли билан ўзаро муносабатлари қандай усуллар ёрдамида амалга оширилади, ижтимоий қатламларнинг сиёсий соҳадаги ҳақиқий нисбати қандай намоён бўлади, турли жамоат ташкилотларининг сиёсий мақоми қандай, давлат органлари ўз ҳудудларида яшовчи аҳолини бошқариш бўйича амалда қандай рол ўйнайдилар, деган саволларга жавоб беради. давлат ва ҳуқуқ назарияси давлатчиликнинг кўп асрлик тарихида маълум бўлган сиёсий режимнинг бир қатор турларини ажратиб кўрсатади. барча сиёсий режимлар биринчи навбатда икки хил кўринишдаги, яъни демократик ва нодемократик турларга бўлинади. савол: ўзбекистон республикаси …
4 / 7
bridge: harvard university press, 2009. – 517 p. 2. scott veitch, emilioschristodoulidis, lindsay farmer. jurisprudence themes and concepts.second edition. – l.: routledge publication, 2012. – 305 p. 3. hart h.l.a. the concept of law.3rd edition. – oxford: oxford university press, 2012. – 333 p. норматив-ҳуқуқийҳужжатлар 1. ўзбекистон республикасининг конституцияси. – т.: ўзбекистон, 2015. – 76 б. 2. ўзбекистон республикасининг “ўзбекистон республикаси президенти сайлови тўғрисида”ги қонуни // ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 52-сон, 645-модда. 3. ўзбекистон республикасининг “ўзбекистон республикаси олий мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуни // ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 52-сон, 645-модда. 4. ўзбекистон республикасининг “ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси тўғрисида”ги қонуни // ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 39-сон, 457-модда. 5. ўзбекистон республикасининг “ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенати тўғрисида”ги қонуни // ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 2015 й., 52-сон, 645-модда; 2016 й., 39-сон, 457-модда 6. ўзбекистон республикасининг “ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси тўғрисида”ги қонуни // …
5 / 7
фоқи – давлат тузилишининг янги шаклими? муҳокама қилинг. 3. давлат бошқаруви шакли инсониятни қадимдан қизиқтириб келган. бунда давлатни ким бошқаради, давлат қандай бошқарилади деган масалаларга ва унинг бошқариш шаклларига жавоб беради. агар эътибор қаратадиган бўлсак, айрим президентлик республикаларида президент ҳам монархия давлатларида монарх хам дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлиб, қилган ҳаракатлари учун юридик жавобгар бўлмайди. ушбу ҳолатда уларнинг бошқарув шаклидаги фарқларни муҳокама қилинг.

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "davlatning shakllari"

5-мавзу: давлатнинг шакллари ўқув машғулотининг натижасида талабада давлат шакллари тушунчаси ва унинг таркибий элементлари, давлат шаклларининг ривожланиши ва ўзгаришига таъсир этувчи омиллар, давлатнинг бошқарув шакллари: республика ва монархия, давлатнинг тузилиш шакллари: унитар, федератив ва конфедератив, сиёсий режим: тушунчаси ва турлари ҳамда ўзбекистон республикаси давлат шаклининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида билимлар шаклланади. · давлат шакли деганда нима тушунилади? давлат шакли давлатнинг моҳияти билан бевосита боғлиқдир. чунки, давлат шакли тушунчасини ўрганиш орқали давлат ҳокимияти қандай уюштирилганлиги, унинг қайси идоралар орқали амалга оширилиши, ушбу идораларнинг ташкил этилиш тартиби қандай бўлиши, уларнинг вакиллик муддати, тузилиши, ўзаро муносабатлари, маркази...

This file contains 7 pages in DOCX format (24.9 KB). To download "davlatning shakllari", click the Telegram button on the left.

Tags: davlatning shakllari DOCX 7 pages Free download Telegram