ҳуқуқ ижодкорлиги

DOCX 6 pages 21.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
11-мавзу: ҳуқуқ ижодкорлиги ўқув машғулотининг натижасида талабада ҳуқуқ ижодкорлиги тушунчаси ва турлари, ҳуқуқ ижодкорлиги – ҳуқуқ яратишнинг мураккаб жараёни сифатидаги ўрни, қонун ижодкорлиги жараёни: тушунчаси, принциплари ва босқичлари, ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида юридик техниканинг роли ҳамда ўзбекистонда қонун ижодкорлиги жараёнининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тушунчалар шаклланади. · ҳуқуқ ижодкорлиги қандай жараён ва у қай кўринишларда намоён бўлади? ҳуқуқ ижодкорлиги – бу энг аввало, ваколатли давлат органларининг норматив-ҳуқуқий актларини яратиш, уларга ўзгартириш киритиш ёки уларни бекор қилишга қаратилган фаолиятидир. хуқуқ ижодкорлиги турлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: · бевосита ҳуқуқ ижодкорлиги (умумхалқ референдуми); · давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги (олий мажлис, вазирлар маҳкамаси, вазирликлар ва бошқалар); · алоҳида мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ижодкорлиги (президент, вазирлар, ҳокимлар ва бошқалар); · маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги. ҳуқуқ ижодкорлиги – жамият ва давлатнинг ҳуқуқий эҳтиёжларини аниқлаш ва баҳолаш, ваколатли субъектларнинг ҳуқуқий ҳужжатларини белгиланган тартибда шакллантириши ва қабул қилишини қамраб олувчи жараёнидир. ушбу таърифда қуйидаги муҳим …
2 / 6
да узоқ муддат давомида амалда бўлиб, ижро этилиш одатий ҳолга айланган одат, ахлоқ ёки бошқа ижтимоий нормаларни санкциялашга қаратилган фаолияти тушунилади. қонунчилик ижодкорлиги жараёни – давлат олий вакиллик органининг конституцияда белгиланган тартибда янги қонунлар яратишга, амалдаги қонунларга қўшимча ва ўзгартириш киритишга қаратилган, шунингдек, эскирган қонунларни бекор қилиш борасидаги ҳаракатлари йиғиндиси бўлиб, у қонун билан тартибга солиниши зарур бўлган муносабатларни аниқлаш, қонун лойиҳасини тайёрлаш, уни муҳокама этиш ва қабул қилишни ўз ичига олади. қонун ижодкорлиги тамойиллари:илмийлик; профессионализм; қонунийлик; демократизм; ошкоралик; тезкорлик. қонун чиқариш жараёни босқичларига қуйидагилар киради: 1) қонунчилик ташаббуси; 2) қонун лойиҳаси муҳокамаси; 3) қонунни қабул қилиш; 4) қонунни имзолаш ва эълон қилиш. · юридик техника деганда нима тушунилади? юридик техника – бу муайян мамлакатда ваколатли давлат органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш, расмийлаштириш, амалдагиларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, эскиларини бекор қилишда ҳамда индивидуал юридик ҳужжатлар, яъни ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларини қабул қилиш жараёнида фойдаланиладиган услублар, усуллар, йўллар …
3 / 6
бошқача қилиб айтганда, ҳар бир норма яхлит бир тизимнинг мустақил, бироқ ўзигача ва ўзидан кейинги нормаларга мазмунан боғлиқ бирлиги сифатида жойлаштирилиши лозим. бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бирон-бир нормаси бошқа нормага мазмунан зид келмаслигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. ҳар бир норма ягона тизимнинг бўғини сифатида норматив ҳужжат йўналишига мос келиши лозим. бироқ бу фикр, бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат ичида зиддият бўлмаса бўлди, дегани эмас, албатта. алоҳида олинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат яхлит қонунчилик тизимидаги барча ҳуқуқий нормаларга зид келмаслиги лозим. шу жиҳатдан олганда, ҳуқуқий тизимда ўзаро зиддиятлар бўлмаслигига эришиш ҳамда ҳуқуқ ижодкорлигининг самадорлигини оширишда юридик техника муҳим аҳамиятга эгадир. савол: ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида юридик техниканинг ролига ҳуқуқий баҳо беринг. тавсия этиладиган адабиётлар 1. давлат ва ҳуқуқ назарияси / масъул муҳаррирлар ҳ.б.бобоев, ҳ.т.одилқориев. – т.: иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 2000. – 528 б. 2. исломов з.м. давлат ва ҳуқуқ назарияси. – т.: адолат, 2007. – 916 б. 3. исламов з.м. теория государства и права (часть 1. …
4 / 6
атлар тўғрисида”ги қонуни // ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 39-сон, 457-модда. 3. ўзбекистон республикасининг “қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва олий мажлис қонунчилик палатсига киритиш тартиби тўғрисида”ги қонуни // ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 222-модда. 4. ўзбекистон республикасининг “ўзбекистон республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонуни // ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда. 5. ўзбекистон республикасининг “қонун лойиларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида”ги қонуни // ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда. семинар учун топшириқлар 1. ҳуқуқ ижодкорлигининг турларини сананг ва уларнинг алоҳида хусусиятларини муҳокама қилинг. 2. қонун ижодкорлиги жараёни: тушунчаси, принциплари ва босқичларини муҳокама қилинг. 3. ҳуқуқ ижодкорлиги ва қонун ижодкорлиги жараёнида юридик техниканинг ролига ҳуқуқий баҳо беринг.
5 / 6
ҳуқуқ ижодкорлиги - Page 5

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ҳуқуқ ижодкорлиги"

11-мавзу: ҳуқуқ ижодкорлиги ўқув машғулотининг натижасида талабада ҳуқуқ ижодкорлиги тушунчаси ва турлари, ҳуқуқ ижодкорлиги – ҳуқуқ яратишнинг мураккаб жараёни сифатидаги ўрни, қонун ижодкорлиги жараёни: тушунчаси, принциплари ва босқичлари, ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида юридик техниканинг роли ҳамда ўзбекистонда қонун ижодкорлиги жараёнининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тушунчалар шаклланади. · ҳуқуқ ижодкорлиги қандай жараён ва у қай кўринишларда намоён бўлади? ҳуқуқ ижодкорлиги – бу энг аввало, ваколатли давлат органларининг норматив-ҳуқуқий актларини яратиш, уларга ўзгартириш киритиш ёки уларни бекор қилишга қаратилган фаолиятидир. хуқуқ ижодкорлиги турлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: · бевосита ҳуқуқ ижодкорлиги (умумхалқ референдуми); · давлат органларининг ҳуқуқ ...

This file contains 6 pages in DOCX format (21.9 KB). To download "ҳуқуқ ижодкорлиги", click the Telegram button on the left.

Tags: ҳуқуқ ижодкорлиги DOCX 6 pages Free download Telegram