savolnomalar bўyicha savollar va javoblar

PDF 4 sahifa 120,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
сайлов жараёнлари бўйича энг кўп бериладиган саволлар сайлов куни 18 ёшга тўладиган фуқаро сайловда иштирок эта оладими? жавоб: ўзбекистон республикаси сайлов кодексининг 4-моддаси талабига кўра, сайлов куни 18 ёшга тўлган ўзбекистон фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдира олмайдиган шахс нима қилади? жавоб: ўзбекистон республикаси сайлов кодексининг 55-моддаси талабига кўра, сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли, бундан сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мустасно. номзоднинг яқин қариндошлари сайлов комиссияларининг аъзоси бўлиши мумкинми? жавоб: ўзбекистон республикаси сайлов кодексининг 25-моддаси талабига кўра, қонунчилик палатаси депутати, маҳаллий кенгаш депутати, сенат аъзоси; бошқа сайлов комиссиясининг аъзолари; сиёсий партияларнинг аъзолари ва ваколатли вакиллари; вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари; прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари; номзодлар, номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари; номзодларга бевосита бўйсунувчи шахслар; оғир ёки ўта оғир …
2 / 4
урган жойида овоз беришини ташкил этишда тегишли участка сайлов комиссиялари томонидан кўчма сайлов қутиларидан фойдаланилади. кимлар номзодларнинг ишончли вакиллари бўлиши мумкин? жавоб: депутатликка номзод рўйхатга олинганидан кейин ишончли вакилларини ўз хоҳишига кўра белгилайди ва улар ҳақида тегишли сайлов комиссиясига маълум қилади. сайлов комиссияси ишончли вакилларни рўйхатга олади ва уларга гувоҳномалар беради. номзод сайловга қадар ўз ишончли вакилини тегишли сайлов комиссиясига маълум қилган ҳолда исталган вақтда ваколатидан маҳрум қилиши ва уни бошқаси билан алмаштириши мумкин. ишончли вакил исталган вақтда ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилишга ҳақли. маҳаллий кузатувчилар билан хорижий кузатувчилар иш фаолиятида фарқ борми? жавоб: маҳаллий, хорижий (халқаро) кузатувчилар иш фаолиятини қай тартибда олиб бориши улар томонидан мустақил ҳал этилади ва сайлов кодекси ҳамда марказий сайлов комиссиясининг қарорларида белгиланган ҳуқуқлардан бир хилда фойдаланади ва мажбуриятларга риоя қилади. овоз бериш натижалари юзасидан кимга шикоят қилинади? жавоб: участка сайлов комиссиясининг сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги қароридан норози бўлган номзодлар ёҳуд сиёсий …
3 / 4
оз беришга бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди. биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари (жумладан, сайлов кунидан икки кун олдин) жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришдан бир кун олдин олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди. сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидаги маълумотлар янгилаб туриладими? жавоб: сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ҳар олти ойда бир марта, сайлов кампанияси даврида эса марказий сайлов комиссияси томонидан адлия вазирлиги ҳузуридаги персоналлаштириш агентлиги ва ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган жадвалга мувофиқ янгиланади. сайловчилар рўйхатига ўзгартириш ва тузатишлар киритиш учун нималар асос бўлиши мумкин? жавоб: сайловчининг ўз хоҳишига кўра қилган мурожаатига мувофиқ қуйидагилар сайловчилар рўйхатига ўзгартириш ва тузатишлар киритиш учун асос бўлиши мумкин: сайловчининг тегишли сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиши; ёши ўн саккизга тўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат; фуқаро фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлиги; сайловчилар рўйхатида мавжуд бўлган бошқа ноаниқликлар ёки хатолар; суднинг фуқарони сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги …
4 / 4
ида), туғилган санаси (йййй.оо.кк), доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг яшаш жойи манзили ва унинг кадастр рақами адлия вазирлиги ҳузуридаги персоналлаштириш агентлиги томонидан тақдим этиладиган сайловчи фуқаролар тўғрисидаги ахборотлар ҳисобланади. маълум сабабларга кўра муддатидан олдин овоз беришда ҳам иштирок этмаган сайловчи сайлов кунида иштирок эта оладими? жавоб: сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади. муддатидан олдин овоз беришда иштирок этмаган сайловчи сайлов кунида овоз бериш ҳуқуқига эга. муддатидан олдин овоз беришнинг натижалари қачон эълон қилинади? жавоб: муддатидан олдин овоз бериш натижалари алоҳида ҳисобланмайди. сайлов куни участка сайлов комиссияси раиси овоз бериш бошланганлигини эълон қилган пайтида сайлов участкасидаги рўйхат бўйича муддатидан олдин овоз берганлар сони ҳақида маълум қилади. участка сайлов комиссияси аъзолари овоз бериш тугаганидан сўнг қонунчиликда белгиланган ҳаракатлар кетма-кетлигига риоя қилиб, муддатидан олдин овоз бериш бюллетенлари солинган ёпиқ конвертларни сайлов қутисига ташлайди ва сайлов қутисидаги барча бюллетенлар тўкилган ҳолда сайлов участкаси бўйича овозларни санаб чиқиш натижалари аниқланади.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"savolnomalar bўyicha savollar va javoblar" haqida

сайлов жараёнлари бўйича энг кўп бериладиган саволлар сайлов куни 18 ёшга тўладиган фуқаро сайловда иштирок эта оладими? жавоб: ўзбекистон республикаси сайлов кодексининг 4-моддаси талабига кўра, сайлов куни 18 ёшга тўлган ўзбекистон фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдира олмайдиган шахс нима қилади? жавоб: ўзбекистон республикаси сайлов кодексининг 55-моддаси талабига кўра, сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли, бундан сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мустасно. номзоднинг яқин қариндошлари сайлов комиссияларининг аъзоси бўлиши мумкинми? жавоб: ўзбек...

Bu fayl PDF formatida 4 sahifadan iborat (120,4 KB). "savolnomalar bўyicha savollar va javoblar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: savolnomalar bўyicha savollar v… PDF 4 sahifa Bepul yuklash Telegram