мехнат ҳуқуқи (ижтимоий 3-босқич учун)

DOCX 8 sahifa 22,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
мехнат хуқуқи (ижтимоий 3-босқич учун) 11- мавзу:айрим тоифа ходимларга бериладиган қўшимча кафолат ва имтиёзлар режа: 1. ёшлар учун қўшимча кафолатлар 2. ишни таълим билан бирга олиб бораётган шахсларга қўшимча имтиёзлар ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишдаги кафолатлар белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат органи ва бошқа органлар томонидан юборилган, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни иш берувчи ишга қабул қилиши шарт. белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланади ва бундай рад этиш устидан судга шикоят қилиш мумкин. қаранг: ўзбекистон республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси ii бўлимининг 23-боби («маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни юритиш»). ўн саккиз ёшга тўлмаган барча шахслар дастлабки тиббий кўрикдан ўтгандан кейингина ишга қабул қилинадилар ва кейинчалик улар ўн саккиз ёшга тўлгунларига қадар ҳар йили мажбурий тарзда тиббий кўрикдан ўтказиб турилиши …
2 / 8
асини ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ва иш берувчиларнинг вакиллари маслаҳатини олган ҳолда белгилайди. қаранг: «ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари» рўйхати (рўйхат рақами: 1990, 29.07.2009 й.), «ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисида» ги низом (рўйхат рақами: 1954, 12.05.2009 й.). ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун қисқартирилган иш вақтининг муддати иш вақтининг муддати ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига ўттиз олти соатдан, ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган шахслар учун эса ҳафтасига йигирма тўрт соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади. ўқишдан бўш вақтларида ишлаётган ўқувчиларнинг ўқув йили давомидаги иш вақти муддати тегишли ёшдаги шахслар учун назарда тутилган иш вақти энг кўп муддатининг ярмидан ортиб кетиши мумкин эмас. ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларнинг кундалик иш вақти қисқартирилган ҳоллардаги меҳнатига ҳақ кундалик иш …
3 / 8
га, иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб этиш тақиқланади. . меҳнат шартномасини бекор қилишда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг қўшимча кафолатлари ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя қилишдан ташқари, маҳаллий меҳнат органининг розилиги билан йўл қўйилади. қаранг: ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 16-бандининг ота-оналар ва васийлар (ҳомийлар), шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш устидан назорат қилувчи органлар ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар, агар ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар бажараётган ишни давом эттириш улар соғлиғига зиён қиладиган ёки уларга бошқача тарзда зарар етказадиган бўлса, бундай шахслар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб этишга ҳақлидирлар. ўр мехнат кодексининг 2471-модда. таълим муассасаларининг битирувчилари учун қўшимча кафолатлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг, шунингдек давлат грантлари …
4 / 8
арур шароитлар яратиб бериши шарт. таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган ходимлар меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда иш жойидан ҳақ тўланадиган қўшимча таътилга чиқиш, қисқартирилган иш ҳафтаси шароитида ишлаш ва бошқа имтиёзлар олиш ҳуқуқига эгадирлар. таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганлар учун йиллик таътиллар бериш вақти таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга йиллик таътилларни иш берувчи уларнинг хоҳишига кўра имтиҳонлар ва лаборатория-имтиҳон сессиялари вақтига тўғрилаб бериши шарт. олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари топшириш учун ходимларга бериладиган таътиллар кириш имтиҳонлари топширишга рухсат этилган ходимларга олий ўқув юртларига кириш учун камида ўн беш календарь кун, муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади, ўқув юртлари жойлашган ерга бориш ва қайтиб келиш вақти бу ҳисобга кирмайди. олий ва ўрта махсус касб-ҳунар ўқув юртларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётганларга иш вақти бўйича бериладиган имтиёзлар олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида ишлаб чиқаришдан …
5 / 8
да таълим олаётганларга ҳар йили камида ўн календарь кун, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан таълим олаётганларга эса, ҳар йили камида ўттиз календарь кун; учинчи ва ундан кейинги курсда таълимнинг кечки шаклида олий ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида ўттиз календарь кун, ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида йигирма календарь кун, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан таълим олаётганларга эса, ҳар йили камида қирқ календарь кун; олий ва ўрта махсус ўқув юртларида битирув имтиҳонларини топшириш даврида камида ўттиз календарь кун; диплом лойиҳасини (ишини) тайёрлаш ва ёқлаш даврида олий ўқув юрти талабаларига тўрт ой, ўрта махсус ўқув юрти талабаларига эса икки ой муддат билан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътиллар берилади. олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг охирги курсларида ўқиётган ходимларга диплом лойиҳасига материаллар тўплаш учун ўттиз календарь кун муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади. мазкур таътил даврида талабалар ва ўқувчиларга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мехнат ҳуқуқи (ижтимоий 3-босқич учун)" haqida

мехнат хуқуқи (ижтимоий 3-босқич учун) 11- мавзу:айрим тоифа ходимларга бериладиган қўшимча кафолат ва имтиёзлар режа: 1. ёшлар учун қўшимча кафолатлар 2. ишни таълим билан бирга олиб бораётган шахсларга қўшимча имтиёзлар ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишдаги кафолатлар белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат органи ва бошқа органлар томонидан юборилган, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни иш берувчи ишга қабул қилиши шарт. белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланади ва бундай рад этиш устидан судга шикоят қилиш мумкин. қаранг: ўзбекистон республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси ii бўлимининг 23-боби («маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш ор...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (22,1 KB). "мехнат ҳуқуқи (ижтимоий 3-босқич учун)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: мехнат ҳуқуқи (ижтимоий 3-босқи… DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram