нақд пул ва касса операцияларининг аудити

DOCX 16 sahifa 41,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
3-маъруза. нақд пул ва касса операцияларининг аудити. режа: 1.банкларда касса ва касса операциялари аудитининг мақсади, вазифалари ва манбаалари 2.касса хўжалигининг тўғрилигини текшириш 3.касса ва касса операцияларининг аудити 1-савол.банкларда касса ва касса операцияларининг мақсади, вазифалари ва манбаалари банк кассаларидаги мавжуд пул ва бойликлар тўсатдан, бир куннинг ўзида, барча бойликлар, улар билан ўтказиладиган операциялар, пул ва бойликлар санаш чоғида бут сақланишини тўлиқ аудит қилиш имкониятини таъминлайдиган, ҳамда бойликлар яширилиши, пул ва бошқа бойликлардан камомад борлигини яширишга имкон қолдирмайдиган изчилликда аудит қилинади. аудит қилиш бойликлар бут сақланиши учун жавобгар бўлган мансабдор шахсларнинг иштирокида ўтказилиши ҳамда банк муассасаларида операциялар амалга оширилишининг одатдаги маромини бузмаслиги керак. аудитдан ўтказиш пайтида юқори лавозимдаги мансабдор шахслар йўқ бўлса, бу ҳолат далолатномада алоҳида қайд зтилади, умумий далолатнома аудит раҳбарининг, ҳамда масъул раҳбарларнинг имзолари билан тасдиқланади. аудит қилиш раҳбари банк муассасасига келганидан айланма (операция) ва кечки кассаларда, қайта пул санаш кассасида ва кассирлар билан инкассаторларнинг жавобгарлигида бўлган жамики нақд пулни, …
2 / 16
сларнинг пул омборларига фақат аудит раҳбари иштирокидагина киришига, пул ва бойликларни унинг назорати остида қўйиши ёки олишига рухсат этилади. аудит қилиш раҳбари мухрининг изи тахтачада аудит қилинаётган банк муассасасидаги раҳбар ходимлар мухрларининг изидан олдинга жойлаштирилади. аудит раҳбари сурғучли мухрининг унинг имзоси билан тасдиқланган ҳамда қўриқлаш учун топшириш дафтаридаги имзосига қиёслаш учун намуна ҳисобланадиган изи тўлиқ картонда "банкни аудит қилиш раҳбари сурғучли мухрининг изи намунаси" деган матн билан расмийлаштирилади, сана ва имзо қўйилади, ҳамда қўриқлаш хизмати бошлиғидан тилхат олиб топширилади. пул ва бойликларни аудит қилиш тугаганидан сўнг аудит раҳбари тилхатни қайтаради ва сургучли мухр изининг намунасини йўқ қилади. кассалардаги пул билетлари дастлаб боғламлар ва дасталар, металл тангалар ва иш ҳақи тўлаш учун олдиндан тайёрлаб қўйилган пуллар қопларга биркитилган ёрлиқлар ва чекларга қараб текширилади. умумий сумма ҳисоб юритиш маълумотларига қиёсланади. шу хил текширишдан кейин нақд пул қуйидаги тартибда қайта саналади: • оборот ва касса операцияларида бўлган пул билетлари, ҳамда тангалар назорат тарикасида …
3 / 16
арга биркитилган ёрлиқлардаги ёзувларга қараб саналади. маълумотлар кирим ҳужжатларидаги умумий суммага, кирим бўйича касса дафтарларига қиёсланади, кейин эса аудит қилиш раҳбар белгилайдиган хажмда бирма-бир ва тангалар доналаб қайта саналади. агар аудит бошланган пайтда пул санаш кассаларида, кечки кассаларда ва инкассаторларнинг жавобгарлигида нақд пулли очилмаган халталар бўлса, шу халталар ва қоплардаги (очилган халталар ва қоплардаги) пул қолдиғи юк хатлар, ташриф варақчалари, қабул қилинган нақд пулли хаталар (қоплар) ва бўш халталар ҳисобини юритиш дафтарлари, рўйҳатлар, йўл каидномалари, йўналиш варақлари ҳамда инкассаторларга йўлга чиқиш пайтида берилган халталар тўғрисидаги маълумотномаларда кўрсатилган маълумотлар билан қиёсланади. улар бўлмаган тақдирда эса бу хил текширув бошқа кунларда тусатдан ўтказилади. айни пайтда халталар ва қопларнинг бутунлиги ҳамда пломбалар ва мухрлар изи мавжуд намуналарга мос келиши текширилади. халталар ва қоплар шикастлангани, пломбалар аа мухрлар тегишли намуналарга тўғри келмаслиги аниқланган ҳолларда шу халталар ва қоплардаги бойликлар бирма-бир, тангалар эса доналаб тўлиқ қайта саналади. зарур ҳолларда қайта санашда иштирок этиш учун тегишли …
4 / 16
етказиб бериш учун кўрсатилган суммани қиёслаш керак. ғрлиқларда кўрсатилган суммани ҳисоб юритиш дафтарларидаги ёзувларга ва халқ банки муассасаларининг талабларига қиёслаш зарур. агар инкасса-торларга берилган, лекин жўнатилмаган пул бўлса, унинг миқдори, халталар ва тангаларнинг бутунлиги, пломбалар изининг аниқлиги ва ҳақикийлиги текширилади, ҳамда халталар белгиланган жойга етказиб берилгани назорат қилинади. аудит қилиш раҳбарининг хохишига қараб, бу халталар очилиши ва улардаги бойликлар шу халталарни қабул қилиб олган инкассаторлар, касса мудири, банк муассасасининг раҳбари ёки бош бухгалтери иштирокида боғламлар ва дасталар бўйича ёки бирма-бир қайта саналиши мумкин. захира фондларида бўлган пул билетлари боғламлар ва дасталарга қараб, метал тангалар эса қопларга бирки қилган ёрлиқлардаги ёзувлар бўйича текширилади. пул билетлари ва тангаларнинг умумий суммаси тегишли дафтарлар, кундалик баланс маълумотларига қиёсланади. дафтарларда чиқарилган якунлар турли қийматдаги алоҳида қолдиқ суммаларни ҳисоблаш орқали текширилади. шу хил текширувдан сўнг захира фондларидан, марказий банк хузуридаги "давлат белгиси" махсус ишлаб чиқариш бирлашмаси, “тошкент” зарбхонаси, тошкет шаҳар хкм ва унинг чилонзор филиали боғламларида …
5 / 16
санаш ва дасталар (қоплар)ни умумий тарзда белгиланган тартибда тайёрлащ учун кассирга берилади. мос келмаган тақдирда эса бу пуллар аудитор томонидан қайта саналиши ва уларни дастлаб санаган кассир томонидан ўраб боғланиши керак. қоғоз-тасмалар, устки накладкалар, ёрлиқ, ва пломбалар боғламлар (қоплар)даги пуллар тўлиқ саналмагунча аудиторда қолиши зарур. пулларни қайта санашни уларни боғламлар ва қопларга санаб жойлаган касса ходимларига фақат айрим ҳоллардагина топшириш мумкин. кирим-чиқим кассасида битта кассир ишлайдиган банл муассасаларида пулни кассир вақтинча бўлмаган пайтда унинг вазифасини бажарувчи ходим қайта санайди. пул саналганидан кейин дасталардаги қоғозтасмалар ва боғламлар (ёрлиқлар)даги накладкалар аудиторларнинг имзоси билан расмийлаштирилмайди. аудит раҳбари пул билетлари боғламларини ва танга жойланган қопларни турли жойлардаги пул омборларида тайёрланганларидаи, ураб-боглаш санаси ҳар хил бўлган ва турли кассирлар тайёрлаганларидан танлаб олади. тўлиқ бўлмаган ва йиғма тарзда тайёрланган пул билетлари боғламлари ҳамда металл тангали қоплар, ўрами шикастланган, накладкалари ва ёрлиқларида кассирнинг имзоси бўлмаган, шунингдек, ўрамида ёки расмийлаштирилишида бошқа хил камчиликлари бор пул боғламлари ва қоплари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"нақд пул ва касса операцияларининг аудити" haqida

3-маъруза. нақд пул ва касса операцияларининг аудити. режа: 1.банкларда касса ва касса операциялари аудитининг мақсади, вазифалари ва манбаалари 2.касса хўжалигининг тўғрилигини текшириш 3.касса ва касса операцияларининг аудити 1-савол.банкларда касса ва касса операцияларининг мақсади, вазифалари ва манбаалари банк кассаларидаги мавжуд пул ва бойликлар тўсатдан, бир куннинг ўзида, барча бойликлар, улар билан ўтказиладиган операциялар, пул ва бойликлар санаш чоғида бут сақланишини тўлиқ аудит қилиш имкониятини таъминлайдиган, ҳамда бойликлар яширилиши, пул ва бошқа бойликлардан камомад борлигини яширишга имкон қолдирмайдиган изчилликда аудит қилинади. аудит қилиш бойликлар бут сақланиши учун жавобгар бўлган мансабдор шахсларнинг иштирокида ўтказилиши ҳамда банк муассасаларида операциялар ам...

Bu fayl DOCX formatida 16 sahifadan iborat (41,4 KB). "нақд пул ва касса операцияларининг аудити"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: нақд пул ва касса операцияларин… DOCX 16 sahifa Bepul yuklash Telegram