ўзбекистон интернет оавда дата лойиҳалар

PPTX 14 sahifa 123,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
презентация powerpoint мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ўзбекистон интернет оавда дата лойиҳалар: мавзу кўлами ва технологик хусусиятлари 10.00.09 – журналистика филология фанлари бўйича фалсафа доктори (doctor of philosophy) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертацияси тошкент – 2025 бугун жаҳон журналистикасида дата лойиҳаларнинг ўрни ниҳоятда муҳим. гипер-ахборот маконида маълумотлар ҳар сонияда яратилмоқда, шунинг учун ҳар дақиқа маълумотларнинг босими остида яшаяпмиз. бундай пайтда анъанавий журналистикадан кўра, дата журналистикага бўлган эҳтиёж кундан кунга ортиб бораётгани кўзга ташланади. ўзбекистонда маълумотлар журналистикаси (дата журналистика) ривожланаётган йўналишдир. бугун дата журналистлар секин-аста ўз аудиториясига эга бўлиб, таъсир ўтказа бошлади. ривожланган давлатларнинг дата лойиҳаларида ранг–баранг шакллар, чуқур мазмун ва визуал ифодага эга. бу тадқиқотимизни ёзишдан мақсад шуки, ўзбекистонда дата журналистлари қаршисида турган муаммолар, ахборот олиш, очиқлик ва шаффофлик билан боғлиқ бюрократик тўсиқларларни ўрганиб, муаммога ечим топиш ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. тадқиқотни олиб бориш жараёнида хорижий оммавий ахборот воситаларидаги маълумотлар журналистикаси бўйича тажрибаларни ўрганиб чиқдик, ўзбекистондаги дата …
2 / 14
нингдек, шакл ва маъно жиҳатдан янгиланишга эришиш, дата-журналистиканинг аҳамиятини очиб беришдан иборат. тадқиқотнинг вазифалари: маълумотлар журналистикаси (дата журналистика) қонуниятларини ўрганиш; ўзбекистон интернет оавдаги дата лойиҳаларни ўзбек журналистикасидаги яхлит тенденция сифатида тадқиқ этиш; ўзбек ва жаҳон интернет оавдаги дата лойиҳаларни таҳлил этганда миллий журналистикани ривожлантиришдаги аҳамиятини очиб бериш; дата журналистиканинг факт ва рақамлардан фойдаланиш самарадорлиги аниқлаш; дата журналистиканинг жозибадор шаклларини топиш ва амалиётга қўллаш усулларини аниқлаш; ахборотнинг хавфсизлиги ва ишончлигини оширишда дата журналистикасининг ўрнини ёритиш; интернет оавдаги дата лойиҳалар аудиториянинг ахборот олиш ва фойдаланиш маданиятини юксалтирувчи муҳим омил эканини исботлаш. тадқиқотнинг объекти ва предмети тадқиқотнинг объектини ўзбекистон интернет оавдаги жараёнлар, “gazeta uz”, “аnhor.uz”, “spot.uz”, “podrobno.(batafsil.uz)uz”, “xabar.uz” интернет нашрларида яратилган дата-лойиҳалар тажрибаси va дата лойиҳалар тайёрлашнинг бадиий-эстетик хусусиятлари ва тамойиллари ташкил этади. тадқиқотнинг предмети замонавий дата журналистика ва блогосферада кечаётган жараёнлар ҳисобланади. тадқиқотнинг илмий янгилиги интернет оламида миллий контент яратишга бўлган эҳтиёж ва талаб ошиб бораётган пайтда журналистикасида янги ёндашув, янги формат …
3 / 14
энди эса маълумотларни саралаш маъулияти турибди) дата журналистика асосий восита экани ҳамда ахборот ассиметриясига қарши кураш воситаси сифатида дата журналистиканинг халқаро тажрибаларини аниқлаш ва ўзбекистон интернет оaвга татбиқ этиш тамойиллари асосланган; маълумотлар журналистикаси технологияси: жозибадор форматларининг эффекти, афзаллиги, қулайлиги, самарадорлигини оширишда халқаро тажрибаларни татбиқ этиш ҳамда илк бор дата журналистиканинг сунъий интеллект билан муносабатини ўрганиш лозимлиги далилланган. мундарижа: кириш........................................................................................ 1. боб. ўзбекистонда дата журналистиканинг шаклланиш тенденциялари 1.1. тадқиқотнинг тарихий-назарий, методологик асослари........................... 1.2. ўзбекистонда дата-журналистиканинг ҳуқуқий асослари............................. боб. дата журналистика медиа-тренд сифатида 2.1. дата-журналистика категориялари ва турлари............. 2.2. gazeta.uz, anhor.uz, spot.uz, podrobno.uz, xabar.uz интернет нашрларида яратилган дата-лойиҳалар тажрибаси...... боб. контент яратишнинг асоси сифатида дата журналистиканинг ўзига хослиги 3.1. дата-журналистиканинг жамоатчилик фикрига таъсири ва самарадорлигини баҳолаш мезонлари............................................................. 3.2. дата-лойиҳаларнинг технологик хусусиятлари ва сунъий интеллект билан муносабати........................................................................... хулосa вa тaклифлaр ёпирилиб келаётган кучли ахборот босими ўзбек аудиториясини чалғитмаслиги ва манипуляция қилмаслиги учун ўзбекистонда дата журналистиканинг ўрни ва аҳамиятини ошириш зарурати тобора кучайиб бормоқда. …
4 / 14
дата лойиҳалар тажрибасини ўзбек интернет оавга жорий этиш мақсадга мувофиқ. дата журналистиканинг вазифалари кўп ва ранг-баранг. энг асосий вазифаси давлат бюджетини назорат қилишда жамоатчилик иштирокини оширишдир. шунингдек, жамоатчилик фикри ҳал этувчи воситага айланишида дата журналистика асосий омил бўла олади. бугун медиатрендга айланган дата лойиҳалар эса афсуски кам. ўзбекистонда дата лойиҳаларни медиатрендга чиқариш устида ишлаш зарур. яъни, креатив тамойиллари устида ишлаш зарурати пайдо бўлмоқда. дата журналистиканинг ҳуқуқий асосларини мукаммаллаштириш ва кучайтириш лозим. эксперт медиаконтенти деган тушунча бор. у турли соҳа вакиллари бўлиб, дата лойиҳаларга ўз соҳасидаги нозик нуқталари ҳақида маслаҳатлар бериши мумкин. шунинг учун дата лойиҳаларда эксперт билан ҳамкорлик қилишда ҳам сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. маълумотларни визуаллаштириш бўйича аудитория талаби йилдан йилга ортиб бормоқда. бу одатда журналистдан кўп вақт ва техник кўрикма ҳосил қиладиган жараёндир. мана шу машаққатли меҳнатни енгиллаштирида сунъий интеллект ёрдамчи восита бўлиши мумкин. факт ва маълумотларни қидириш, тўплаш, таҳлил этиш ҳам жуда мураккаб жараён. гоҳида 6 …
5 / 14
увчи восита бўла олади. дата журналистик материаллар тайёрлаш жараёни қаршисида турган муаммолардан яна бири факт ва маълумотларни олиш масаласидир. бу борада бизда етарли тизим йўлга қўйилмаган. ҳуқуқий асоси мавжуд, аммо механизм тўғри ишламайди. мана шундай пайтда журналист ўзи архив яратиши ва ундан фойдаланиши лозим. бугунги кунда виртуал дунёда дата журналист ўз ўрнини топиши учун муносиб контент ярата олиши керак. шунинг учун ҳам контент масаласи ўта долзарб. аудитория қизиқишлари ва талабини ҳисобга олган ҳолда янги маъно ва мазмун касб этадиган, креатив руҳдаги дата контентларни кўпайтириш ва таъсирчанлигини ошириш лозим. эътибор учун ташаккур! /docprops/thumbnail.jpeg

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон интернет оавда дата лойиҳалар" haqida

презентация powerpoint мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ўзбекистон интернет оавда дата лойиҳалар: мавзу кўлами ва технологик хусусиятлари 10.00.09 – журналистика филология фанлари бўйича фалсафа доктори (doctor of philosophy) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертацияси тошкент – 2025 бугун жаҳон журналистикасида дата лойиҳаларнинг ўрни ниҳоятда муҳим. гипер-ахборот маконида маълумотлар ҳар сонияда яратилмоқда, шунинг учун ҳар дақиқа маълумотларнинг босими остида яшаяпмиз. бундай пайтда анъанавий журналистикадан кўра, дата журналистикага бўлган эҳтиёж кундан кунга ортиб бораётгани кўзга ташланади. ўзбекистонда маълумотлар журналистикаси (дата журналистика) ривожланаётган йўналишдир. бугун дата журналистлар секин-аста ўз аудиториясига эга бўлиб, таъсир ўтказа бошлади....

Bu fayl PPTX formatida 14 sahifadan iborat (123,8 KB). "ўзбекистон интернет оавда дата лойиҳалар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўзбекистон интернет оавда дата … PPTX 14 sahifa Bepul yuklash Telegram