konstitutsiya - фаровон ҳаётимиз кафолати

DOCX 6 стр. 18,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
конституция - фаровон ҳаётимиз кафолати ассалому алайкум азиз дўстлар! ҳурматли ҳамкасблар! ҳар қандай демократик ислоҳотларнинг самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқ. зеро, конституция халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси саналади. у ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолатидир. конституция бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. ўзбекистон республикаси конституциясининг муқаддимасидаёқ: “...республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб” деган қоиданинг мустаҳкамлангани асосий қонунимизнинг бевосита халқ фаровонлигини назарда тутишини англатади. ўзбекистон президенти шавкат миромонович мирзиёев конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида: “ҳар бир давлат ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлар экан. халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифаларини ўзининг конституцияси – асосий қонунида мустаҳкамлаб олади. бинобарин, ўз халқининг хоҳиш иродаси, дили ва тилидаги эзгу ниятларига ҳамоҳанг конституцияга эга бўлган мамлакат ўзи …
2 / 6
арда ўзбекистон республикаси конституциясида белгиланган нормаларни тизимли амалга ошириш ва ҳаётга татбиқ қилишнинг аниқ чора-тадбирлари мустаҳкамланди. 2017-2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид бу йилги давлат дастури доирасида қатор конституциявий меъёрлар ҳаётга янада кенгроқ жорий қилинди. энг муҳими, халқ ҳокимиятчилиги ва фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштироки кўламини кенгайтириш, жумладан давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида ўзбекистон республикаси президенти ҳузурида жамоатчилик палатаси ҳамда қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳар жамоатчилик палаталари ташкил этилди. жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 50 нафар аъзодан иборат таркибда шакллантирилди. ёшларнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш мақсадида олий мажлис қонунчилик палатасида “ёшлар партламенти”нинг тузилиши ҳам алоҳида аҳамиятга эга. ушбу тузилма ёшларни давлат бошқарувига жалб қилишга, уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. фуқароларимизни мамлакатимиз ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш конституциявий ҳуқуқини янада кенгроқ таъминлаш мақсадида …
3 / 6
ча чора-тадбирлар тўғрисида” фармони ва “ўзбекистон республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарори қабул қилинди. коррупция юқори бўлган соҳаларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш агентликнинг асосий вазифаларидан биридир. агентлик ҳар йили оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши лозим бўлган коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маърузани шакллантиради ҳамда уни ўзбекистон президенти ва олий мажлис палаталарига киритади. зотан, мамлакатимизда халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишларга тўхталиш лозим, деб ўйлайман. 2020 йил 26 мартда қабул қилинган ўзбекистон республикаси президентининг «иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги пф-5975-сон фармони билан самарали макроиқтисодий сиёсатни юритиш, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида мақбул давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини жорий этилиши эътиборга моликдир. ушбу фаромонга асосан ўзбекистон республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ўзбекистон республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги этиб қайта ташкил …
4 / 6
тўғрисида”ги, “саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисида”ги конвенциялари ратификация қилингани ҳам республикамизда конституциявийлик тамойилларига амал қилишга эътиборнинг кучаяётганини англатади. шу ўринда бу бизнинг мажбурий меҳнатга нисбатан қарши қатъий ва ўзгармас муносабатимизни билдиради. мамлакатимизда сўнгги йилларда жиноят содир этган шахсларни авф этиш бўйича 10 дан ортиқ фармон қабул қилиниб, 5 мингдан ортиқ шахс жазони ўташ жойидан озод қилинди. давлатимиз раҳбари ўз конституциявий ваколатидан фойдаланиб, республикамизда умумхалқ байрамлари арафасида жиноий қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган маҳкумларни авф этиш бўйича фармонлар имзолаб келаётгани ҳам эътиборлидир. айниқса ўтган йили жаслиқ қўрғонидаги жазони ижро этиш колониясининг ёпилгани ҳам республикамизда конституциявий тамойилларнинг амалдаги ижросининг оғишмай таъминланаётганини кўрсатади. конституциямизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида эътироф этилгани диққатга сазовор. бугун ушбу принципни амалдаги ижросини таъминлаш мақсадида озодликдан маҳрум этилган шахсларга пенсия ва ижтимоий суғурта тўлаш тартиби илк бор жорий этилди. ҳозирги кунда 709 нафар маҳкумга пенсия …
5 / 6
ини кўрсатади. эътиборингизни мамлакатимизда яна бир ҳуқуқий механизм прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш тартибига қаратмоқчиман. мазкур механизм ҳозирги пайта тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида мустаҳкамланиб амалга жорий этилмоқда. жумладан, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида мувозанатни, яъни ўзаро тийиб туриш тамойилларини таъминлаш механизми яратилди. бу каби ҳуқуқий ўзгариш миллий ҳуқуқ тажрибасида бирини марта жорий этилмоқда. маълумки, илгари прокуратура органлари мутлақо ёпиқ, назоратдан холи органга айланиб қолган эди. судлов жараёнида у охирги инстанция яъни, нима хоҳласа айтганини қилдирадиган фақат айбловчи мажбурлов органига айланганди. натижада, кўплаб одамлар ноҳақ жабр чеккани, адолатсизликка учрагани бор ҳақиқат. қанчалик оғир ва нохуш бўлмасин бу ҳақиқат тан олиниб, бу йўналишда конституциявий ислоҳотлар бошлангани халқимизнинг кўнглидаги иш бўлди. прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш механизми ривожланган демократик давлатларда амал қилаётган тажрибанинг бизда ҳам жорий этилиши фикримизча, ҳаётимизда адолат мезонини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз. миллий ҳуқуқ тизимимизда судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳам устувор вазифа саналади. судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "konstitutsiya - фаровон ҳаётимиз кафолати"

конституция - фаровон ҳаётимиз кафолати ассалому алайкум азиз дўстлар! ҳурматли ҳамкасблар! ҳар қандай демократик ислоҳотларнинг самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқ. зеро, конституция халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси саналади. у ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолатидир. конституция бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. ўзбекистон республикаси конституциясининг муқаддимасидаёқ: “...республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб” деган қоиданинг мустаҳкамлангани асосий қонунимизнинг бевосита халқ фаров...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOCX (18,6 КБ). Чтобы скачать "konstitutsiya - фаровон ҳаётимиз кафолати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: konstitutsiya - фаровон ҳаётими… DOCX 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram