kredit operatsiyalari auditini rasmilashtirish va hisobga olish audit

DOCX 6 pages 22.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
5-маъруза: кредит операциялари аудитини расмийлаштириш ва ҳисобга олиш аудити (муаммоли кредитларнинг аудити) режа: 1. кредит операциялари аудитинининг мақсади, вазифалари ва манбаалари 2. кредит операциялари аудитинирасмийлаштириш ва ҳисобга олиш аудити 3. муаммоли кредитларнинг аудити 1. кредит операциялари аудитинининг мақсади, вазифалари ва манбаалари кредит операциялари банк аудитининг муҳим объектига киради. кредит операциялари аудитинининг мақсади кредит ҳужжатларининг тўғри тузилганлиги, кредитларнинг мақсадли берилганлиги ва ўз вақтида қайтарилганлигини текширишдан иборат. тижорат банкларининг кредит опреациялари банкда юқори даромадли ва юқори рискли ҳисобланади. шунинг учун кредит операциялари аудитига алоҳида эътибор қаратилади. бош бошқармада ва ҳисоб-касса марказида қуйидагилар текширилади: • берилган кредитлар бўйича хиисоб-китоблар ва ҳужжатларни расмийлаштиришнинг тўғри юритилиши; - марказлашган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланиши; - белгиланган муддатларда ва тартибда кредитни қайтарилиши; • фоизларнинг ўз вақтида тўланиши; • кредитнинг режадаги миқдорини ўз айланма маблағлари ва кредиторлик қарзининг иштирокини ҳисобга олган ҳолда белгилаш тўғрилиги; • кредит бериш шартларига риоя қилиниши ва шунга доир ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилиши; • кредит …
2 / 6
сланган нисбатга риоя қилиниши юзасидан кўрилаётган чоралар; • кредит шартномаларида банк билан хўжалик органи ўз зиммаларига олган мажбуриятлар бажарилиши (коедитлаш, кредитларни бериш ва қайтариш, фоиз ставкаларини кўллаш, солиқ ҳуқуқидан фойдаланиш шартларига риоя қилиниши). 2-савол. кредит операциялари аудитинирасмийлаштириш ва ҳисобга олиш аудити кредитга эҳтиёж иқтисодий жиҳатдан етарлича асосланмаган ҳолда кредит берилиши, кейин у зарарни қоплашга жалб этилиши ва узоқ муддатли молиявий узилишлар сингари иллатларга йўл куйиб бўлмаслигига эътибор қаратилади. маҳаллий бошқарув органларининг банк муассасалари фаолиятига республика қонунлари, республика марказий банкининг устави ва меъёрий ҳужжатларига мос келмайдиган кўрсатмалар ва талаблар орқали аралашуви ҳоллари бор-йўқлиги текширилади. товар-моддий бойликларининг режадаги захиралари ва ишлаб чиқариш харажатлари ўсиши шароитларида банк муассасалари ўз оборот маблағлари ҳам ўсишини, уларнинг меъёрланувчи захиралар ва харажатлар шаклланишидаги улуши эса ортиб боришини қай тарзда назорат қилишларини текшириш зарур. шу шарт бажарилмаган тақдирда кредит миқдори камайиши керак. хизмат кўрсатилувчи корхоналар ва ташкилотларнинг назорат ва ҳисобот материаллари (баланслар ва бошқа хил ҳисобот маълумотлари, хажмларнинг …
3 / 6
умотлари ва кредит бўлимларининг фармойишлари асосида текширилади. кредит товар-моддий бойликлари билан таъминлангани устидан ўрнатилган назоратнинг аҳволини текширишда таъминланмаган кредитга қанчалик кўп ва қандай миқдорларда йўл қўйилгани, банк муассасалари раҳбарлари у вужудга келишининг сабабларини қанчалик мунтазамлик билан кўриб чиқаётгани, бу қарз ўз вақтида ва тўлиқ аниқлангани, ҳамда ундириб олиш чоралари кўрилгани, банк муассасаси келгусида таъминланмаган қарздорликка йўл қўймаслик учун кўраётган чоралар аниқланади. таъминланмаган қарздорликни тўлиқ аниқлаш кўриб чиқилаётганида кредитланмаган моддий бойликлар, шу жумладан таъминотчиларда жавобгарлик остида сақлашга қолдирилган бойликлар, йўлдаги товарлар кўринишидаги дебеторлик қарзи, шунингдек, оддий шароитда кредитланишига йўл қўйилмайдиган бойликлар кредит таъминотига киритилмагани; кредит таъминотининг х;ажми тайёр маҳсулотга, якунланмаган ишлаб чиқаришга, жўнатилган товарларга тегишли бўлган таннарх қимматлашуви суммасига тенг даражада камаймаганини текшириш керак. шунингдек, товар-моддий бойликларининг қолдиқлари ҳисобини юритишдаги аҳвол, уларни сақлаш шароитларига риоя этилиши тўғрисида хўжалик субъектлари тақдим этган маълумотлар тўғрилиги юзасидан жойларда текширишлар ўтказилган-ўтказилмаганига эътиборни каратиш зарур. бош бошқармадаги иқтисодий ва назорат ишларининг аҳволи текширилиши шарт. бунда қуйидагиларга …
4 / 6
тавсифлаш ҳолларига йўл қўйилиши, аниқ хулосалар ва таклифлар тайёрлаш, таҳлил натижалари юзасидан банк ходимлари билдирган таклифлар ва тавсияларни хўжалик субъектлари қандай бажарётганларини банк муассасалари назорат қилишининг ташкил этилиши; - молия органлари, макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, давлат арбитраж органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда муайян соҳада таҳлил ўтказиш ёки бирлашмалар, корхоналар, ташкилотларнинг хўжалик-молия фаолиятини ялпи текширувдан ўтказиш; • кредитларни қайтариш юзасидан мажбуриятларини бажармаётган корхоналарга нисбатан иқтисодий таъсир чораларини ўз вақтида ва тўғри қўллаш (фоиз ставкаларини ошириш, туриб колган бойликларни сотиш, кредитларни муддатидан олдин ундириб олиш чораларни кўриш, кафолат остида кредит бериш, корхоноларни тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиш, уларни тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритиш). иш жараёнида текширув режаларини ва улар амалда бажарилишини танкидий жиҳатдан қайта кўриб чиқиш (хўжалик органларини текширув доирасига қамраб олиш, текширувларнинг белгиланган даврийлигига риоя қилиш), шунингдек, ўтказилган текширувларнинг сифатини, уларга тегишли материаллар юзасидан кўрилган чора-тадбирларнинг етарли ва самарадорлигини баҳолаш керак. зарурат туғилганда, кредитлаш ва ҳисоб-китоблар билан …
5 / 6
ади. ҳисоб-китоб операцияларини текширишдан мақсад уларни ташкил атишда камчиликлар бор-йўқлигини, шунингдек банк муассасалари ўзбекистан республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш қоидаларига риоя килаётганларини аниқлашдан иборат. бунда корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг ҳисобварақларидан тўловлар ўтказишнинг қонунларда белгиланган навбатига риоя этилишига эътибор қаратилади. ҳисоб-китоб операцияларини текшириш жараёнида қуйидагиларни кўриб чиқиш керак: • банк муассасаларининг дебеторлик ва кредиторлик қарзи • таркибини таҳлил қилишга доир ишини кўриб чиқиш. бунда банк муассасалари товарлар ва хизматлар учун олдиндан ҳақ тўлаш кўринишида буюртмачилардан мунтазам суратда маблағ олиб турувчи корхоналарда кредиторлик қарзини, ҳамда олдиндан ҳақ тўловчи корхоналарда дебеторлик қарзининг аҳволини таҳлил қилишлари шарт эканлигидан келиб чиқиш зарур; • банк муассасалари ўтказадиган текширишларнинг сифатини ҳисоб-китоб масалалари бўйича бевосита хўжалик органига бориб кўриб чиқиш. юқорида қайд қилинганларни аудит қилиш жараёнида бош бошқарма томонидан тижорат банкларига берилган марказлашган кредигларни аудит қилишда марказий банкнинг 1996 йил 18 майдаги 261-сонли йўриқнома ва ҳисоб-касса марказлари томонидан ўз мижозларига берган қисқа муддатли кредитлар берилишини аудит қилишда …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "kredit operatsiyalari auditini rasmilashtirish va hisobga olish audit"

5-маъруза: кредит операциялари аудитини расмийлаштириш ва ҳисобга олиш аудити (муаммоли кредитларнинг аудити) режа: 1. кредит операциялари аудитинининг мақсади, вазифалари ва манбаалари 2. кредит операциялари аудитинирасмийлаштириш ва ҳисобга олиш аудити 3. муаммоли кредитларнинг аудити 1. кредит операциялари аудитинининг мақсади, вазифалари ва манбаалари кредит операциялари банк аудитининг муҳим объектига киради. кредит операциялари аудитинининг мақсади кредит ҳужжатларининг тўғри тузилганлиги, кредитларнинг мақсадли берилганлиги ва ўз вақтида қайтарилганлигини текширишдан иборат. тижорат банкларининг кредит опреациялари банкда юқори даромадли ва юқори рискли ҳисобланади. шунинг учун кредит операциялари аудитига алоҳида эътибор қаратилади. бош бошқармада ва ҳисоб-касса марказида қуйидагил...

This file contains 6 pages in DOCX format (22.0 KB). To download "kredit operatsiyalari auditini rasmilashtirish va hisobga olish audit", click the Telegram button on the left.

Tags: kredit operatsiyalari auditini … DOCX 6 pages Free download Telegram