ehtiyoj faollikni yuzaga kelitiruvchi turtki sifatida va ehtiyojni urg'inish metodlari.

DOCX 11 sahifa 56,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
1-мавзу. эхтиёж фаолликни юзага келтирувчи туртки сифатида ва эҳтиёжни ўрганиш методлари. 1. эҳтиёж муаммоси. 2. эҳтиёжнинг биологик ва психологик компонентлари. 3. эҳтиёжлар классификацияси. 4. эҳтиёжни ўрганиш методлари. психологик нуқтаи назардан борлиқ тўғрисида мулоҳаза юритилганда, тирик мавжудодларнинг (оддий тузилишга эга бўлганидан тортиб, то мураккабигача) теварак атроф билан ҳаётий аҳамиятга эга бўлган, турли хусусиятли боғланишларни таъминлаб турувчи фаолияти (қайси даражаси, шакли эканлигидан қатъи назар) уларнинг барчаси учун умумий бўлган хусусият ҳисобланади. уларнинг фаоллиги туфайли мураккаб тузилишли фаолият юзага келиб(онгликнинг маҳсулисифатида), турлитуман моҳиятли, ҳар хил кўринишдаги эҳтиёжлар (уларнинг тоифаларга алоқадорлиги, келиб чиқиши жишатидан биологик, моддий, маънавийва бошқалар)ни қондириш учун хизмат қилади. худди шу боисдан фаоллик фаолиятининг асосий механизмларидан биринчи бўлиб, тирик мавжудодларнинг ўз имконияти даражасида ташқи олам таъсирларига жавоб қилиш уқувчанлигининг таркиби саналади. борлиқдаги жонли мавжудодларнинг ўзига хос тарзда, муайян йўналишда, маълум даражадаги куч билан хатти-ҳаракатни амалга оширишга ундовчи эҳтиёжлар улар учун фаоллик манбаи вазифасини бажаради. психологик манбаларга асосланиб фикр юритганимизда, эҳтиёж-жонли мавжудод …
2 / 11
қанчалик мақсадга мувофиқ равишда кечган бўлса, бу эса ўз навбатида, уларнинг қуршаб олган яшаш муҳитига енгиллик билан мослашувини таъминлайди. масалан, асалари хатти-ҳаракатининг туғма, ирсий дастури унинг гулшира (нектар) йиғиш эҳтиёжлари билан чекланиб қолмасдан, балки бу эҳтиёжларни қондириш объэктлари (гулларнинг навлари, уларнинг узоқ ва яқинлиги, қайси томонда жойлашганлиги, мўл-кўллиги кабилар ҳам) акс этади. шу боисдан мавжудодларнинг эҳтиёжларида уларнинг фаоллиги омили сифатида табиий аломатлар, инстинктлар, ссшартсиз рефлекслар ва ҳоказолар бевосита қатнашади. лекин инсонларнинг фаоллиги ва уларнинг фаоллиги манбаи ҳисобланмиш инсоний эҳтиёжлар тубдан бошқача манзарага эга бўлиб, биологик ссшартланганликдан ташқари, моддий ва маънавий кўринишлардан иборатдир. одамнинг эҳтиёжи унга таълим ва тарбия бериш жараёнида шаклланади, яъни инсоният томонидан яратилган ижтимоий тажриба, кўникма малака, одат, маънавият, қадриятлар билан яқиндан танишиш, уларни ўзлаштириш орқали амалга оширилади. табиат томонидан вужудга келтирилган жисм, нарса, буюм инсон учун биологик эҳтиёжни қондирувчи ўлжа маъносини ва аҳамиятини йўқотади. одам бошқа мавжудодлардан фарқли ўлароқ, ижтимоий-тарихий тараққиёт даврининг хусусий эҳтиёжларига хизмат қилувчи муайян …
3 / 11
тиёжларини тўла-тўкис қондириш уни комил инсон сифатида камол топтиришнинг энг муҳим сшартларидан бири ҳисобланса-да, лекин бу унинг устувор эканлигини билдирмайди, чунки бошқа таъсирчан омиллар ҳам мавжуддир. камолотга эришишнинг муҳим сшарт-сшароити ҳисобланмиш меҳнат инсоннинг эҳтиёжига айланмаса, у ўз эҳтиёжларининг енгил, осон йўллар билан қондиришга ҳаракат қилса, инқирозга учрайди. енгил йўл билан ўз эҳтиёжларини қондириш ижтимоий қонун ва қоидаларга зид хулқ-атвор манбаига айланишига, жиноий хатти-ҳаракат келиб чиқишига, текинхўрлик иллатининг намоён бўлишига замин ҳозирлайди. ҳуқуқий, демократик жамият кишиси шахсини шакллантиришга нисбатан қўйилаётган энг муҳим талаблардан бири-унда меҳнат қилиш эҳтиёжини, меҳнатдан фахрланиш туйғусини ва ундан лаззатланиш ҳиссини таркиб топтиришдан иборатдир. меҳнатга нисбатан эҳтиёжнинг вужудга келиши саноатда ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, меҳнат қилиш сшароитларини яхшилаш, меҳнат фаолияти умумдорлигини ошириш,иш вақтидан оқилона фойдаланиш имкониятини яратади ва фақат меҳнатдагина ўз имкониятини намоён этувчи, бунёдкор, ватанпарвар, фидоий шахсларни шакллантиради. кишиларнинг иқтисодий эҳтиёжларини қондирувчи, баъзан оғир ва зерикарли туюлган меҳнат тури ватанпарвар, комил …
4 / 11
ан иборатдир. инсон бир даврнинг ўзида ҳам индивидуаллик, ҳам ижтимоийликни акс эттирган бўлганлиги сабабли унинг эҳтиёжлари шахсий ва ижтимоий хусусиятга эгадир. бошқача сўз билан айтганда, ундаги тор маъноли шахсий хусусиятга эга бўлгандай туйғу уйғотувчи (табиат инъомига алоқадор) эҳтиёжларни қондириш жараёни ҳам ижтимоий ҳамкорлик сифатида намоён бўлади. мотив деб маълум эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ бўлган фаолиятга мойилликка айтилади. агар эҳтиёжлар инсон фаоллигининг асосини ташкил қилса, у вақтда мотивлар бу моҳиятнинг аниқ намоён бўлишидан иборатдир. эҳтиёж мотивларда намоён бўлади ва улар фаолиятининг маҳсули (деҳқонлар, ишчилар, ходимлар ва бошқа касбдаги) одамларнинг саъи-ҳаракати, ҳамкорликдаги меҳнатининг моддий тарздаги ифодаланишидан фойдаланишида акс этади. ушбу масалага бошқача тарзда ёндашилса, унда ўз ихтиёжларини қондириш учун ижтимоий муҳит негизида яратилган воситалар ва усуллардан фойдаланилади, натижада у ёки бу сшароитга нисбатан эҳтиёж ҳис этади. масалан, ёғочдан болтага даста ясаш учун унда хоҳиш мавжудлигининг ўзи етарли эмас, балки бир қатор сшартшароитлар, дастгоҳ, дурадгорлик асбоблари бўлиши лозим, унинг сифатига нисбатан эҳтиёж ҳам …
5 / 11
олиятга ёндашувда яккаҳоллик умумийликни, умумийлик эса алоҳидаликни узлюксиз равишда бетўхтов акс эттириб туради. психология фанида эҳтиёжларни таснифлаш уларни келиб чиқиши ва ўз предметининг хусусиятига биноан амалга оширади. одатда ўзларни келиб чиқишига биноан эҳтиёжлар табиий ва маданий турга ажратилади. табиий эҳтиёжларда инсон фаолиятининг фаоллиги, ўз шахсий ҳаётини ҳимоя қилиш, ўз авлоди ҳаётини сақлаш, уни қўллаб-қувватлаш учун зарурий сшарт-шароитларга тортилганлик, тобелик акс этади. табиий эҳтиёжлар таркибига одамларнинг овқатланиш, ташналикни қондириш, жинсий мойиллик, ухлаш, иссиқ ва совуқдан асраниш, мусаффо ҳавога интилиш, тана аъзоларига дам бериш кабилар киради. табиий эҳтиёжлар узоқ вақт давомида қондирилмаса, унинг оқибатида инсон ҳалокатга маҳкум бўлади, ўз сулоласи ҳаёти ва фаолиятини хавф остига қолдиради. табиий эҳтиёжлар инсонда ҳайвонот аждодларникига ва ибтидоий жамоа аъзолариникига ўхшаш бўлсада, лекин улар ўзининг психологик моҳиятига кўра мавжудодларникидан ҳам сифат, ҳам миқдор жишатдан тафовутланади. эҳтиёжларни қондирилиш усуллари, шакли, қуроли тобора такомиллашиб боришдан ташқари, уларнинг моҳияти, мазмуни ҳам ўзгариб бормоқда, мисол учун ҳозирги замон кишиси эрамиздан олдинги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ehtiyoj faollikni yuzaga kelitiruvchi turtki sifatida va ehtiyojni urg'inish metodlari." haqida

1-мавзу. эхтиёж фаолликни юзага келтирувчи туртки сифатида ва эҳтиёжни ўрганиш методлари. 1. эҳтиёж муаммоси. 2. эҳтиёжнинг биологик ва психологик компонентлари. 3. эҳтиёжлар классификацияси. 4. эҳтиёжни ўрганиш методлари. психологик нуқтаи назардан борлиқ тўғрисида мулоҳаза юритилганда, тирик мавжудодларнинг (оддий тузилишга эга бўлганидан тортиб, то мураккабигача) теварак атроф билан ҳаётий аҳамиятга эга бўлган, турли хусусиятли боғланишларни таъминлаб турувчи фаолияти (қайси даражаси, шакли эканлигидан қатъи назар) уларнинг барчаси учун умумий бўлган хусусият ҳисобланади. уларнинг фаоллиги туфайли мураккаб тузилишли фаолият юзага келиб(онгликнинг маҳсулисифатида), турлитуман моҳиятли, ҳар хил кўринишдаги эҳтиёжлар (уларнинг тоифаларга алоқадорлиги, келиб чиқиши жишатидан биологик, модди...

Bu fayl DOCX formatida 11 sahifadan iborat (56,6 KB). "ehtiyoj faollikni yuzaga kelitiruvchi turtki sifatida va ehtiyojni urg'inish metodlari."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ehtiyoj faollikni yuzaga keliti… DOCX 11 sahifa Bepul yuklash Telegram