вибрация касаллиги билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволаш бўйича клиник протоколи

DOCX 4 sahifa 26,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
вибрация касаллиги билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволаш бўйича клиник протоколи асослаш: · ишлаб чиқариш вибрацияси таъсирида ишловчи шахсларнинг кўплиги ва улар орасида вибрация касаллигининг ривожланиши мумкинлиги; · бирламчи бўғинда вибрация касаллиги билан касалланган беморларни ноадекват ташхислаш ва бемор ҳолатини тўлиқ баҳоламаслик. мақсад: вибрация касаллиги билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволаш тавсияларини стандарт бўйича асослаб бериш. ижро этувчи: - умумий амалиёт шифокори; - профпатолог; - кўрсатмалар бўйича керакли мутахассислар (невропатолог ва бошқалар). клиник протоколлар - бу касалликнинг маълум нозологик турида ёки синдромида ёки муайян клиник вазиятда керакли тиббий ёрдамни кўрсатиш учун зарур бўлган минимал хизмат турларининг тавсифидир. бемор модели: - нозологик шакли: вибрация касаллиги - хкт – 10 (мкб – 10) бўйича шифри g-64 вибрация касаллиги – ишлаб чиқариш вибрациясининг инсон организмига таъсири натижасида келиб чиқадиган, турли хил клиник белгилар билан кечадиган ва ўзига хос хусусиятларга эга бўлган касб касаллигидир. этиологик омилнинг тавсифи: · маҳаллий вибрация; · умумий вибрация; · …
2 / 4
ва бармоқлардаги домий оғриқ; · “оқ бармоқлар” симптоми; · кафт ва бармоқларнинг совуқлиги; · “ўлик бармоқлар” симптоми; · бош оғриғи ва бош айланиши. вегето-сенсор полиневропатия синдромининг белгилари: · қўл-оёқлардаги доимий оғриқ; · кафтлар мармарлиги; · локал гипргидроз; · қўл-оёқларнинг дистал қисмида оғриқ сезгисининг пасайиши; · қўл-оёқларда парестезия ҳолатлари. анамнестик маълумотларни ўрганиш: - касалликнинг бошланиши ва давомийлиги; - шу касаллик пайдо бўлишининг касбий фаолият билан боғлиқлиги. вибрация касаллигининг диагностикаси: · анамнез йиғиш (касбий анамнез, касаллик анамнези); · кўрик; · вибрация касаллигини лаборатор ва инструментал ташхислаш усуллари. вибрация касаллигининг қиёсий ташхиси: · рейно касаллиги; · полиневропатия; · ревматоидли артрит. лаборатор ташхислаш: - қоннинг умумий анализи; - сийдикнинг умумий анализи; - қондаги қанд миқдори. инструментал ташхислаш: · электрокардиография; · капилляроскопия; · электротермометрия; · совуқ сув синамаси; · реовазография; · термография; - паллестезиометрия; · алгезиметрия; · динамометрия; · электромиография (гэмг, сэмг); · кафтлар рентгенографияси. 1. вибрация касаллиги билан касалланган беморлар мурожаат қилганида бирламчи бўғин …
3 / 4
· кафтлар рентгенографияси. беморларни олиб бориш керакли хужжатлар тайёрланиб (йўлланма, амбулатор картадан олинган кўчирма, меҳнат дафтарчасининг ксеронусхаси, дсэнм томонидан берилган меҳнат шароитининг санитар-гигиеник тавсифномаси) бемор ихтисослашган касб касалликлари касалхонасига юборилади. 3. вибрация касаллиги билан касалланган беморларга ихтисослашган касалхоналар миқёсида кўрсаталадиган ҳаракатлар алгоритми касбий анамнез ва касаллик анамнези синчиклаб йиғилади, беморнинг хужжатлари ўрганилади, касалликка хос симптомлар аниқланади. бу босқичда қуйидаги инструментал текширувлар ўтказилади: · капилляроскопия; · электротермометрия; · совуқ сув синамаси; · реовазография; · термография; - паллестезиометрия; · алгезиметрия; · динамометрия; · электромиография (гэмг, сэмг); · кафтлар рентгенографияси. касалликни касб билан боғлаш учун критерийлар: - бемор меҳнат шароитининг санитар-гигиеник тавсифи: иш жойида вибрациянинг таъсирини борлиги, вибрациянинг тури, частотаси, қўшимча омилларнинг борлиги, иш стажи, меҳнат шароити ва иш жойида вибрациянинг параметрлари; - профилактик тиббий кўрикларнинг хулосалари; - клиник симптомларнинг мавжудлиги; - инструментал текшириш натижалари. даволаш: - этиологик (вибрациянинг таъсирини бартараф қилиш); - ганглиоблокаторлар; - спазмолитиклар; - яллиғланишга қарши ностероид препаратлар; - бош …
4 / 4
ниг аҳволи яхшиланади, меҳнат лаёқати тикланади. касалликнинг яққол ифодаланган даражаларида даволаш натижасида касаллик авж олмайди, патологик жараён стабиллашади ва беморларнинг аҳволи яхшиланади. профилактикаси: · ишлаб чиқариш вибрациясининг таъсирини олдини олиш мақсадида тегишли технологик чора-тадбирларни амалга ошириш; · ишлаб чиқариш вибрациясининг таъсирини камайтириш учун санитар-гигиеник чора-тадбирларни қўллаш; · дастлабки ва даврий тиббий кўрикларнинг сифатли ўтказиш. вибрация касаллигининг тиббий профилактикасида профилактик (дастлабки ва даврий) тиббий кўрикларнинг аҳамияти каттадир. ишлаб чиқариш вибрацияси таъсирида ишловчиларнинг профилактик тиббий кўриклари ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10.07.2012 йилда тасдиқланган №200 буйруғига муовиқ ўтказилади.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"вибрация касаллиги билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволаш бўйича клиник протоколи" haqida

вибрация касаллиги билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволаш бўйича клиник протоколи асослаш: · ишлаб чиқариш вибрацияси таъсирида ишловчи шахсларнинг кўплиги ва улар орасида вибрация касаллигининг ривожланиши мумкинлиги; · бирламчи бўғинда вибрация касаллиги билан касалланган беморларни ноадекват ташхислаш ва бемор ҳолатини тўлиқ баҳоламаслик. мақсад: вибрация касаллиги билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволаш тавсияларини стандарт бўйича асослаб бериш. ижро этувчи: - умумий амалиёт шифокори; - профпатолог; - кўрсатмалар бўйича керакли мутахассислар (невропатолог ва бошқалар). клиник протоколлар - бу касалликнинг маълум нозологик турида ёки синдромида ёки муайян клиник вазиятда керакли тиббий ёрдамни кўрсатиш учун зарур бўлган минимал хизмат турларининг тавсифидир. бемор ...

Bu fayl DOCX formatida 4 sahifadan iborat (26,5 KB). "вибрация касаллиги билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволаш бўйича клиник протоколи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.