neptun-suv bayrami

DOCX 8 sahifa 169,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
тадбир жойи байрамона безатилган. сув ҳавзаси атрофида доира шаклида жойлашадилар. (сув ҳавзалари йўқ мтм лар сунъий бассейнлардан фойдаланиши тавсия этилади.) бошловчи: сувларнинг ўз гашти бордир, чаманзор-у дашти бордир. сув сатҳига қаранг бир-бир, дилда асло қолмас ғубор. сув ости ҳам ажиб олам, йўллари бор, гуллари бор. чўмиламиз яйраб яшнаб, мазза қилиб калла ташлаб. қадрли болажонлар, азиз меҳмонлар, ота-оналар мана бугун биз орзиқиб кутган дамлар ҳам етиб келди. бугун боғчамизда “нептун-сув” байрами эрталигига тўпланиб турибмиз. бугунги ўтказилаётган эртак кўринишидаги “нептун-сув” байрамимизни очиқ деб эьлон қиламиз. бола: ўлкамизда кезмоқдадур олтин ёз, йўлларида чаманзорлар поёндоз. ёшлик куйи жаранглайди шўх овоз, ўлкамизда кезмоқдадур олтин ёз. бола: салқин боғча боғларида ўйнаймиз, дўстларимиз завқи билан қувнаймиз. тиниқ сувда чўмиламиз яйраймиз, салқин боғча боғларида яшнаймиз. болалар рақс ижро этиб берадилар. бошловчи: азиз болажонлар эртак тинглайсизларми? хозир бўлмаса мен сизларга денгиз салтанатида нима воқелар бўлганлиги ҳақида айтиб бераман. бор эканда йўқ экан, тўқ эканда оч экан қадим денгиз салтанатида …
2 / 8
лсин ҳеч ким ғамгин бўлмасин барча юрсин, яйрасин, ҳамма рақсга тушсин.” болалар “ламбада” рақсини ижро этиб берадилдар. шунда нептун қиролининг сув пари қизлари лайло, фотима, зухра,зульфия, фарида, гулнор, гитта, зитта, ариетталар ушбу байрамга тўпланиб кулишиб, чақчақлашиб доира бўлиб туришиб “100 ўртоқ” номли ўйин ўйнайдилар. сув парийлари: даврани кенг олинг бошлаймиз ўйин ўйнаймиз қувнаймиз дўстликнинг куйин. дўст бўлар сувда кемалар дўст бўлар сувда балиқлар дўст бўлар денгиз ва океан дўстмиз биз сувпарийлар ҳам. 1 сув парий: даврани кенг олинг бошлаймиз ўйин менда бор 100 ўртоқ бу, бу, бу, бу. севимли, севимли, севимли.......... ие... гулчатой кенжа синглимиз кўринмаяптими. опа сингиллар мусиқа остида кенжа сингиллари гулчатойни истаб кетадилар. 2 сув парий: энди нима қиламиз отажонимизга нима деймиз. 3 сув парий: гулчатой, отажонимизнинг энг севимли кенжа эрка қизику. 4 сув парий :уни ахтариб топмасак бўлмайди. 5 сув парий: келинглар бўлмасам сув алвастисидан ёрдам сўраймиз. сув парийлари “арабча” рақс ижро этиб берадилар. сув алвастиси: нима …
3 / 8
шайтончалар бошлиғи: юринглар бўлмасам уни қирғоқдан ахтарамиз. шу вақт чол билан кампир денгиз қирғоғида ўтиришган эди.кампир ип йигириб ўтирар эди. чол эса балиқ тутгани тўр тўқир эди. улар уришишар эдилар. кампир: тур ўрнингдан сассиқ чол, калласи айниган чол. тўрни олиб қўлинга денгизга боргин тезда. кенг сувлар уммонидан, денгиз салтанатидан. менга балиқ келтиргин, бўлсин олтин балиқча. чол ҳўрсиниб тўрини олиб 3 маротаба денгизга тўр ташлабди. 3 чи ташлашида шайтончалар илинибди. чол: ё алҳазар тушми ўнг , қоч кўзимдан сен шайтон. денгиз сари йўқолгин, дилим хуфтон этмагин. шайтончалар бошлиғи: вайсима эй қари чол, ваҳимачи сассиқ чол. бизга тўғрисин сўзла, кўнгилларни бўзлама. 1 шайтонча: денгиз хукумдорининг қизини ўғирлапсан. хаммамизни энди сен уятга қолдирипсан. чол: йўқ,йўқ ундай деманглар, ўғри қилиб юрманглар. уйда бир сувпарийим бор ой юзли зўр ёрим бор. шохинг қурсин шайтонча ишонмасанг кир уйга. шайтончалар уйга киришади. кампир: қулоғимга ишонмайман нималар эшитяпман нептун қиролнинг ўзи чопарлар юборибти. қиролича бўламан хукмумни ўтказаман, денгиз …
4 / 8
добарики қалин ўрмон ичида дарахтзор қучоғида майсазор, қир адирда ўтлоқ, тоғу-тошларда сув парийсини топинг тезда менга кўрсатинг.(қўлини айлантиради) шайтончалар бошлиғи: нима бўлди, нима бўлди тезроқ бизга сўзлагин. ялмоғиз кампир: сув парийси гулчатойни майса ва ўтлоқлардан қидиргин ўрмон ва сув салтанатида у йўқ. менинг фолим шундай демоқда. шундай қилиб шайтончалар гулчатойни тополмай орқаларига қайтишибди. сув алвастиси: нега қуруқ қайтинглар кайфиятим буздинглар. нега паришонсизлар жаҳлимни чиқарманглар. шайтончалар бошлиғи: ҳамма жойни истадик парийни тополмадик. сув алвастиси: бу қандай фалокат нептун келмоқда фақат. “денгиз ҳукмдори” к/ф мусиқаси остида салобатли денгиз ҳукмдори нептун кириб келади. нептун: мен денгизлар, сувлар ҳукмдори сув подшоси ва денгиз ҳукмдори “нептун” бўламан! юртим, тахтим – денгизда, уйим эса дуру-марварид-гавҳарлардан яралган. бугун сув сайли байрами! сизлар билан сув сайлини ўтказишга ва сизларни табриклагани келдим. бугун мен бу даврага паҳлавон ботир ўғлонларим билан келдим. улар хозир сизларга рақс ижро этиб берадилар. болалар “кукарелла” рақсини ижро этиб берадилар. нептун: менинг яна сув ости …
5 / 8
рда йўқолган. нептун: (қўлини айлантиради) кўряпман қирғоқларни, қумлик пляжларни бу болалар шаҳрими? қани мудир. методист, қани хамшира, ошпаз, қани тарбиячи, энага. уларни зудлик билан, олиб келинг олдимга. шайтончалар ходимларни олиб чиқишади. нептун: миш-мишлар юрибтиймиш, қизим шу боғчадамиш. ёмонликни хохламасангиз қизимни қайтарингиз. сув алвастиси: эй нептун сен буларни кўргин болаларни қийнашибди роса. хар куни ўйин – кулгу, роҳат 4 маҳалдир ширин овқат. ухлатишар уларни зўрлаб ёруқ кунни кўрмаслар яйраб. нептун: шундайми боғча ходимлари шу гапларнинг бариси ростми?... шунда болалар орасидан нептуннинг қизи кенжа сув парийси гулчатой югуриб чиқади. кенжа сув.п: отажоним! отажоним! мен олдингда хозирман. ассалому алайкум азизим, қадрлигим . аччиқланма, тўхтагин гапимга қулоқ солгин. бекорга хафа бўлма, қарагин болаларга қизил юз ширмонларга. сувларингда чўмилишар, яйрашар, салқин боғча боғларида яшнашар. улар ботир, қўрқмас, чаққон, жуда зўр! иштаҳалари карнай биз билан тезроқ юр! нептун: қололмайман қизалоғим ахир мен сув қиролиман. ер ҳавоси менга оғир, салтанатга кетай узр.. кетишдан олдин сизларга буюраман: 1.бугунги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"neptun-suv bayrami" haqida

тадбир жойи байрамона безатилган. сув ҳавзаси атрофида доира шаклида жойлашадилар. (сув ҳавзалари йўқ мтм лар сунъий бассейнлардан фойдаланиши тавсия этилади.) бошловчи: сувларнинг ўз гашти бордир, чаманзор-у дашти бордир. сув сатҳига қаранг бир-бир, дилда асло қолмас ғубор. сув ости ҳам ажиб олам, йўллари бор, гуллари бор. чўмиламиз яйраб яшнаб, мазза қилиб калла ташлаб. қадрли болажонлар, азиз меҳмонлар, ота-оналар мана бугун биз орзиқиб кутган дамлар ҳам етиб келди. бугун боғчамизда “нептун-сув” байрами эрталигига тўпланиб турибмиз. бугунги ўтказилаётган эртак кўринишидаги “нептун-сув” байрамимизни очиқ деб эьлон қиламиз. бола: ўлкамизда кезмоқдадур олтин ёз, йўлларида чаманзорлар поёндоз. ёшлик куйи жаранглайди шўх овоз, ўлкамизда кезмоқдадур олтин ёз. бола: салқин боғча боғларида ўйна...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (169,3 KB). "neptun-suv bayrami"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: neptun-suv bayrami DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram