o‘zbekistoning pragmatik faol tashqi siyosiy va iqtisodiy diplomatiyasi

DOCX 10 pages 29.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
ўзбекистоннинг прагматик фаол ташқи сиёсий ва иқтисодий дипломатияси “ташқи сиёсий ва иқтисодий алоқалар соҳасида сўнгги беш йилдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида, мамлакатимизнинг халқаро майдонда очиқ, ишончли ва ташаббускор давлат сифатидаги мақоми ва обрўси кескин ошди. биз марказий осиё минтақасида ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳурмат, яқин қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги янги сиёсий муҳитни яратишга муваффақ бўлдик. оддий фуқароларимизни узоқ йиллар қийнаб келган кўплаб муаммолар ечилди, дўст ва қардош халқларимизнинг ўзаро борди-келдилари тобора кучаймоқда. бу – бизнинг энг катта ютуғимиздир. қўшниларимиз билан савдо ҳажми беш йилда 5 баробар кўпайди, биргаликда йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. минтақа давлатлари етакчиларининг маслаҳат учрашувлари мунтазам ўтказилмоқда. бундан ташқари, дунёнинг қудратли давлатлари ва бошқа стратегик ҳамкорларимиз билан янги форматдаги амалий алоқалар йўлга қўйилди. бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида аъзо сифатида фаол қатнашмоқдамиз. бу ижобий жараёнлар халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф этилмоқда. яқинда тошкентда бўлиб ўтган марказий ва жанубий осиёнинг ўзаро боғлиқлигига бағишланган саммит ҳамда ислом тараққиёт банки …
2 / 10
монлама самарали фойдаланиш, мавжуд муаммоларни тезроқ ҳал этиш йўлида прагматик ташқи сиёсат олиб бормоқда. айнан ўзбекистон саъй-ҳаракатлари натижасида марказий осиёда янги геосиёсий ишонч муҳити вужудга келмоқда ва минтақа давлатлари ўртасида мавжуд бўлган муаммолар борган сари камайиб бормоқда. айни шу маънода ўзбекистон минтақавий сиёсатининг амалий ифодасига айланган қуйидаги минтақавий ва халқаро миқёсдаги тадбирларни мисол сифатида келтириш мумкин: · марказий осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари; · “тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида афғонистон бўйича тошкент халқаро конференцияси; · “марказий осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусида самарқанд халқаро конференцияси; · “марказий осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар” мавзусидаги тошкент халқаро конференцияси. · “марказий ва жанубий осиё: минтақавий боғлиқлик. таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция. таъкидлаш ўринлики, ўзбекистон раҳбарияти ташаббускор бўлган марказий осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ва унинг 2019 йил 29 ноябрда ўтказилган тошкентдаги йиғилишида минтақа давлатларининг барча раҳбарлари …
3 / 10
кутилмоқда. бугунги кунда, марказий осиё алоҳида геосиёсий ҳудуд ва унда ўзбекистон фаол субъектдир. айнан ўзбекистон ташаббуси билан минтақавий мулоқот янги даврда қайта жонлантирилди. остонадаги марказий осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашуви ҳам айнан ўзбекистон президенти шавкат мирзиёевнинг фаол ташаббуси ортидан ўтказилганди. айнан, мана шундай учрашувга замин тайёрлаш учун ҳам шавкат мирзиёев президентлигининг дастлабки йилидаёқ барча марказий осиё давлатлари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ўтказди. бугунги кунда ҳам ўзбекистон марказий осиё минтақавий мулоқоти формати ва минтақавий ташаббусларнинг қоқ марказида турибди. жорий йил 6 август куни туркманистонда бўлиб ўтган марказий осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи маслаҳат учрашувида ҳам ўзбекистон томони ўзининг бир қатор ташаббусларини илгари сурди. прагматик ташқи сиёсат ва дўстона муҳитнинг яратилиши ортидан ўзбекистоннинг марказий осиё давлатлари билан савдо айланмаси сўнгги йилларда сезиларли равишда йиллик 50 фоиздан кўпроққа ўсди. 2020 йил натижаларига кўра глобал пандемия шароитига қарамай, ўзбекистоннинг марказий осиё давлатлари билан савдо айланмаси 5 млрд долларни ташкил қилди. умуман, минтақа давлатлари ўртасида …
4 / 10
енция бунинг ёрқин мисолидир. жанубий осиё бандаргоҳлари орқали жаҳон денгиз йўлларига чиқиш истиқболи ўзбекистон, шунингдек, бутун марказий осиё давлатларининг азалий орзусини амалга ошишини таъминлайди ва бу омил минтақа давлатлари иқтисодиётини гуркираб ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. буни чуқур англаган ўзбекистон бу йўналишда ҳам прагматик ташқи сиёсат олиб бормоқда. ушбу лойиҳани амалга ошишида покистон томонининг ҳам салмоқли ролини ҳисобга олган тошкент исломобод билан доимий алоқалар олиб бормоқда. биргина, 2021 йил таҳлил қилинса, ўзаро бир нечта юқори даражадаги ташрифлар амалга оширилганига гувоҳ бўлиш мумкин. жумладан, 2021 йил 10 март куни ўзбекистон ташқи ишлар вазири абдулазиз комилов амалий ташриф билан покистонга борди. шунингдек, 15 июль куни покистон бош вазири имрон хон расмий ташриф билан ўзбекистонга келди. бундан ташқари, 25 август куни покистон ислом республикаси ташқи ишлар вазири маҳмуд қурайший ўзбекистонга ташриф буюрди. ушбу учрашувларнинг барчасида кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари билан биргаликда “термиз-мозори-шариф-кобул-пешовар” темир йўл лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳам музокаралар олиб борилди. марказий ва …
5 / 10
н очиқ, дўстона ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик жараёнларини янги босқичга кўтариш, афғонистонда тинчлик ва барқарорликка қаратилган сиёсий музокараларга барча афғон сиёсий кучларини жалб этиш ҳамда афғонистондаги вазиятга дахлдор барча ташқи кучлар ўртасида геосиёсий консенсусни таъминлаш жараёнларида фаол иштирок этиш орқали минтақа янги геосиёсий тенденцияларида сезиларли роль ўйнамоқда. ўзбекистонинг афғонистон йўналишидаги ташқи сиёсати уни минтақадаги ўрни ва аҳамиятини оширибгина қолмай, афғонистон тинчлик музокараларига доир конструктив ва янги парадигмаларни ишлаб чиқиш жараёнларига муҳим туртки бериши мумкин. ўзбекистон афғонлараро, минтақавий ва глобал даражада афғон муаммосини ҳал этишга қаратилган ташқи сиёсий фаолият олиб бормоқда. афғонлараро даражада ўзбекистон нафақат афғонистон ҳукумати, балки «толибон» ҳаракати ва бошқа афғон этносиёсий вакиллари билан тенг алоқаларни йўлга қўйди. хусусан, афғонистон ва ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва изчил ривожлантириш мақсадида шавкат мирзиёев топшириғига биноан, 2017 йил 23-24 январь кунлари ташқи ишлар вазири абдулазиз комилов бошчилигидаги ўзбекистон делегацияси расмий ташриф билан афғонистонда бўлди. айнан ушбу ташриф ўзаро муносабатларни янги …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o‘zbekistoning pragmatik faol tashqi siyosiy va iqtisodiy diplomatiyasi"

ўзбекистоннинг прагматик фаол ташқи сиёсий ва иқтисодий дипломатияси “ташқи сиёсий ва иқтисодий алоқалар соҳасида сўнгги беш йилдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида, мамлакатимизнинг халқаро майдонда очиқ, ишончли ва ташаббускор давлат сифатидаги мақоми ва обрўси кескин ошди. биз марказий осиё минтақасида ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳурмат, яқин қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги янги сиёсий муҳитни яратишга муваффақ бўлдик. оддий фуқароларимизни узоқ йиллар қийнаб келган кўплаб муаммолар ечилди, дўст ва қардош халқларимизнинг ўзаро борди-келдилари тобора кучаймоқда. бу – бизнинг энг катта ютуғимиздир. қўшниларимиз билан савдо ҳажми беш йилда 5 баробар кўпайди, биргаликда йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. минтақа давлатлари етакчиларининг маслаҳат учрашувлари мунтазам ўтказилмоқд...

This file contains 10 pages in DOCX format (29.1 KB). To download "o‘zbekistoning pragmatik faol tashqi siyosiy va iqtisodiy diplomatiyasi", click the Telegram button on the left.

Tags: o‘zbekistoning pragmatik faol t… DOCX 10 pages Free download Telegram