"moliyaviy hisobotni tuzishga tayyorgarlik körish"

PPTX 16 pages 706.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 16
© yeoju technical institute in tashkent toshkent shahridagi yeoju texnika instituti “financial reporting” молиявий ҳисоботни тузишга тайёргарлик кўриш o‘qituvchi: jumanazarov sardorbek abdullayevich e-mail: s.jumanazarov@ytit.uz “banking & accounting” kafedrasi режа: 1. инвентаризация ҳақида тушунча, унинг аҳамияти ва турлари 2. инвентаризация ўтказиш ва натижасини расмийлаштириш тартиби ‹#› 1. инвентаризация ҳақида тушунча, унинг аҳамияти ва турлари инвентаризация — бу маълум бир вақтга корхона маблағлари ва уларнинг манбаларининг ҳақиқий мав-жудлигини, инвентаризация қилинаётган объектни на-тура шаклида санаш, яъни қолдиқларини ҳисоблаш ёки ҳисоб ёзувларини текшириш йўли билан ҳақиқий қилинган харажатларни белгилаш. корхона,, ташкилот ва муассасалар инвентаризация ўтказишда ўзбекистон республикаси адлия вазирлигининг 833-сонли буйруғи билан рўйхатдан ўтказилган 19-сонли бҳмс "инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш"га тўлиқ амал қиладилар. инвентарлашнинг асосий мақсади мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш, ҳақиқатда мавжуд мол-мулкни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан қиёслаш, мажбуриятлар ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини текшириш. жойлашган ери ва барча турдаги молиявий мажбуриятларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектнинг барча мол-мулки инвентарланиши керак. мол-мулкни инвентарлаш унинг …
2 / 16
йилда бир марта инвентарланади. пул маблағлари, пул ҳужжатлари, бойликлар ва қатъий ҳисобдаги бланклар ойда бир марта, ёнилғи-мойлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари - ҳар чоракда, қимматбаҳо металлар - тармоқ йўриқномаларига мувофиқ инвентарланади. айрим жойлар ва мавсумий тусда ишлайдиган корхоналарда ишлаб чиқариш захиралари улар энг кам миқдорда қолганда қуйидаги ҳолларда инвентарланади: - асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар қайта баҳоланганда; - моддий жавобгар шахслар алмашганда (ишларни қабул қилиш - топшириш кунида); - ўғирлик ёки суиистеъмол, шунингдек, бойликларни ишдан чиқариш фактлари аниқланганда; - табиий офатлар, ёнғинлар фалокатлар ёки ғайритабиий шароитлар юзага келтирган бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда; - хўжалик юритувчи субъект тугатилганда (қайта ташкил этилганда) тугатиш (ажратиш) балансини тузиш олдидан ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда. инвентарлашни ўтказиш учун хўжалик юритувчи субъектларда таркибида: – хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки унинг ўринбосари (комиссия раиси); – бош бухгалтер; – бошқа мутахассислар (муҳандислар, иқтисодчилар, техниклар ва ҳоказолар) бўлган доимий ишлайдиган инвентарлаш комиссиялари тузилади. моддий жавобгар шахслар инвентарлаш бошланишига …
3 / 16
лларда эса - олдиндан тайёрлаб қўйилади. бойликлар гуруҳларга бўлиниши, навларга ажратилиши ва улар миқдорини санаш учун қулай бўлган маълум тартибда номлари, навлари, ҳажмлари бўйича жойлаштирилиши керак. асосий воситалар, хомашё, материаллар, тайёр маҳсулот, товарлар, пул маблағлари ва бошқа бойликларни инвентарлаш уларнинг ҳар бир жойлашган ери ва ана шу бойликларни сақлаётган жавобгар шахс бўйича ўтказилади. ҳақиқатдаги қолдиқларни текшириш моддий жавобгар шахсларнинг (кассирлар, хўжалик, савдо корхонаси, омборхона, тайёрлов пункти ва ҳоказолар мудирлари) албатта иштирок этиши билан амалга оширилади. инвентарлаш пайтида бойликларнинг мавжудлиги албатта санаш, тарозида тортиш, ўлчаш йўли билан аниқланади. касса инвентарланганда пул маблағлари ва кассада бўлган бошқа бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлиги текширилади. қатъий ҳисобдаги бланклар ҳам текширувдан ўтказилади. кассада пул маблағларининг ҳақиқатда мавжудлиги ҳисоб-китоб қилинганда пул белгилари, почта маркалари ва давлат божи маркалари ҳисобга қабул қилинади. ҳеч қандай ҳужжатлар ёки тилхатлар кассадаги нақд пул қолдиғига киритилмайди. кассирнинг кассада мазкур хўжалик юритувчи субъектга тегишли бўлмаган пул маблағлари ва бошқа бойликлар борлиги тўғрисидаги баёнотлари эътиборга …
4 / 16
тиқча ва кам чиққан товар-моддий бойликларнинг қиймати солиштириш қайдномаларида уларнинг бухгалтерия ҳисобидаги баҳосига мувофиқ келтирилади. инвентарлаш натижаларини расмийлаштириш учун ягона регистрлар қўлланиши мумкин, уларда инвентарлаш рўйхатлари (далолатномалари) ва солиштириш қайдномаларининг кўрсаткичлари бирлаштирилади. корхонага тегишли бўлмаган, лекин бухгалтерия ҳисобида қайд этилган (масъулиятли сақланишда бўлган, ижарага олинган, қайта ишлаш учун олинган) бойликларга алоҳида солиштириш қайдномалари тузилади. инвентарлаш ва бошқа текширишлар пайтида аниқланган бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлиги бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фарқлари қуйидагича тартибга солинади: - ортиқча чиққан асосий воситалар, моддий бойликлар, пул маблағлари ва бошқа мол-мулк кирим қилиниши ва тегишлича хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига ёки бюджет ташкилотини молиялашни (фондларни) кўпайтиришга қайд этилиши, кейинчалик ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар аниқланиши керак; - белгиланган меъёрлар доирасида бойликларнинг йўқолиши хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг фармойишига кўра ишлаб чиқариш ва муомала чиқимларига ёки бюджет ташкилотини молиялашни (фондларни) камайтиришга ҳисобдан ўчирилади. йўқолиш меъёрлари ҳақиқатда камомад аниқланган тақдирдагина қўлланиши мумкин. бунда белгиланган меъёрлар доирасида бойликларнинг йўқолиши бойликлар камомади қайта …
5 / 16
ишини ҳисобга олувчи счётлар (0200) кредит 9210 "асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" в) қайта баҳолаш натижаси (қолдиқ) суммасига: дебет 8510 "узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" кредит 9210 "асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" д) кам чиққан асосий воситанинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммасига: дебет 5910 "камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти; кредит 9210 "асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти. инвентаризация жараёнида аниқланган товар-моддий захираларининг камомади баланс қиймати бўйича ҳисобдан чиқарилади: дебет 5910 «камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» кредит товар-материал захираларини ҳисобга олувчи счётлар (1000-2900). моддий жавобгар шахс айбдор деб тан олинган ҳолларда ва агар баҳолаш натижасида кам чиққан товар-материал захираларининг бозор қиймати (ундириладиган сумма) кам чиққан товар-материал захираларининг ҳақиқий (баланс) қийматидан юқори бўлса: дебет 4730 «моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» счёти — айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан товар-материал захираларининг бозор қийматига; кредит 5910 «камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» счёти — кам чиққан товар-материал захираларининг баланс …

Want to read more?

Download all 16 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""moliyaviy hisobotni tuzishga tayyorgarlik körish""

© yeoju technical institute in tashkent toshkent shahridagi yeoju texnika instituti “financial reporting” молиявий ҳисоботни тузишга тайёргарлик кўриш o‘qituvchi: jumanazarov sardorbek abdullayevich e-mail: s.jumanazarov@ytit.uz “banking & accounting” kafedrasi режа: 1. инвентаризация ҳақида тушунча, унинг аҳамияти ва турлари 2. инвентаризация ўтказиш ва натижасини расмийлаштириш тартиби ‹#› 1. инвентаризация ҳақида тушунча, унинг аҳамияти ва турлари инвентаризация — бу маълум бир вақтга корхона маблағлари ва уларнинг манбаларининг ҳақиқий мав-жудлигини, инвентаризация қилинаётган объектни на-тура шаклида санаш, яъни қолдиқларини ҳисоблаш ёки ҳисоб ёзувларини текшириш йўли билан ҳақиқий қилинган харажатларни белгилаш. корхона,, ташкилот ва муассасалар инвентаризация ўтказишда ўзбекистон ре...

This file contains 16 pages in PPTX format (706.2 KB). To download ""moliyaviy hisobotni tuzishga tayyorgarlik körish"", click the Telegram button on the left.

Tags: "moliyaviy hisobotni tuzishga t… PPTX 16 pages Free download Telegram