bozor muvozanati, maksimal va minimal narxlar

PPT 39 pages 9.6 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 39
тема магистерской диссертации. бозор мувозанати, максимал ва минимал нархлар. * режа: кириш. 1. бозор мувозанати ва мувозанатли нарх. 2. талаб ва таклиф ўзгаришининг бозор мувозанатига таъсири. 3. максимал ва минимал нархлар. 4. истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ютуғи. хулоса фойдаланилган адабиётлар. кириш ҳозирги вақтда иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши билан жамиятда бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли мулкчиликка асосланган корхоналарнинг, фирмаларнинг хўжалик юритиш фаолиятини, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини, чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўлларини ва шу асосда уларни самарали фаолият юритишларини ўргатувчи билимга бўлган эҳтиёж ортиб боради. нархнинг муайян даражасида талаб ва таклиф миқдори нисбатан бир-бирига мос келган ҳолат бозор мувозанати дейилади. 1. бозор мувозанати ва мувозанатли нарх p s d e pe q 0 qe мувозанат нарх pe ва мувозанат хажм qe бозор мувозанатига эришганда шаклланган нарх мувозанатли нарх, шу нархда сотилиши мумкин бўлган товарлар миқдори ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ҳажми дейилади. ҳар қандай бозорда нарх, харидлар ва сотувлар ҳажми талаб …
2 / 39
аклиф ҳажмидан кам бўлади: сотувчилар кўп ҳажмдаги гуручни сотишни истайди, аммо харидорлар қиммат нархларда кўп гуруч харид қилишни хоҳламайди. агар бозорда таклиф ҳажми талаб ҳажмидан ошиб кетса, товарнинг ортиқча таклифи вужудга келади. агар нарх юқори даражада (9000 сўм/кг) ушлаб турилганда, бозорда ортиқча гуруч таклифи кузатилган бўлар эди ва сотувчилар ихтиёрларидаги барча гуручни сотиш учун харидор топа олмаган бўлар эди. * гуручнинг нархи 7000 сўм/кг. бўлганда талаб ҳажми таклиф ҳажмига тенг. бу нархда гуруч танқислиги ҳам, ортиқча гуруч таклифи ҳам кузатилмайди. бозор мувозанат ҳолатига эришади. q1 q2 p s d e pe q 0 qe ортиқча таклиф ортиқча талаб (дефицит) p1 p2 * нархларнинг пасайиши истеъмолчиларни кўпроқ маҳсулот харид қилишга рағбатлантиради ва бозордаги ортиқча гуруч миқдорининг йўқолишига олиб келади. бу ҳолат токи талаб ва таклиф ҳажми тенглашиб, бозорда мувозанат ўрнатилгунга қадар давом этади. талаб ва таклифни график ёрдамида таҳлил этиш қуйидаги хулосаларни чиқаришга ёрдам беради. мувозанатли нархдан (7000 сўм/кг) юқори ҳар …
3 / 39
сосан, нарх ўсиши ҳисобига рўй беради. узоқ даврли мувозанатлик. ишлаб чиқаришни қайта қуроллантириш, янгилаш ва қўшимча қувватларни вужудга келтириш каби ўзгаришлар узоқ вақтни ташкил қиладиган омиллардан фойдаланишни тақозо қилади. бу даврда янги корхоналар ҳам вужудга келиб, фаолият қила бошлайди. натижада таклиф кўпаяди ва нарх пасаяди. қисқа муддатли мувозанатликка ишлаб чиқариш ҳажми (таклиф)ыи вақтинчалик амал қилувчи омиллардан фойдаланиш асосида кўпайтириш орқали эришилади. бундам омилларга иш вақтидан ташқари дам олиш ва байрам кунлари ишлаш, иш сменасини купайтириш кабиларни киритиш мумкин. талаб ва таклиф товарнинг ўз нархи ёки бошқа омиллар таъсирида ўзгариши мумкин. дастлаб таклиф ҳажмини ўзгармас (const.) деб қабул қилинган ҳолда талабдаги ўзгаришларнинг бозор мувозанатига таъсирини кўриб чиқамиз. фараз қилайлик, талаб ҳажми ошди. бу бозор нархи ҳамда мувозанатига қандай таъсир кўрсатади? 2. талаб ва таклифнинг ўзгариши бошқа омиллар ўзгармаган ҳолатда талабнинг ошиши, товар нархининг кўтарилишига ва талаб ҳажмининг ошишига олиб келади. бунда талаб ва таклиф чизиқларининг янги кесишиш нуқтаси (мувозанат нуқтаси) олдинги …
4 / 39
олдинги ҳолатдан пастда жойлашади. талаб ва таклифнинг ўзгариши q s2 p s e* p*e e qe q*e таклифнинг ошиши ва таклиф чизиғининг ўнгга сурилиши d pe талаб ва таклифнинг ўзгариши бошқа омиллар ўзгармаган ҳолатда таклифнинг қисқариши бозордаги нархнинг ошишига олиб келади. бундай ҳолатда нарх кўтарилиб, таклиф ҳажми камаяди. талаб ва таклиф чизиқларининг янги кесишиш нуқтаси (мувозан нуқтаси) олдингидан юқорида жойлашади. q s1 p s e e* qe q*e p*e таклифнинг қисқариши ва таклиф чизиғининг чапга сурилиши d pe * талаб ва таклиф тескари йўналишда ўзгаришининг иккита ҳолатини ажратиб кўрсатиш мумкин. фараз қилайлик, таклиф ошиб, талаб қисқармоқда. бу ҳолатда нарх пасайиши билан боғлиқ иккита самара қўшилиб кетади: таклифнинг ошиши бозордаги маҳсулот ҳажмини кўпайишига олиб келиб, нархни арзонлаштирса, талабнинг қисқариши ҳам маҳсулот нархининг пасайишига таъсир кўрсатади. натижада талаб ва таклиф чизиқлари олдинги мувозанат ҳолатидан анча пастда кесишади ва янги мувозанатга эришилади. агар талаб ва таклиф бир вақтда ўзгарса бозор мувозанатига қандай таъсир …
5 / 39
атилиши маҳсулот танқислигига олиб келади. товар танқислигини давлат ўз заҳирасидан маҳсулотни бозорга чиқариш йўли билан ечади, яъни ўз заҳирасидаги qd-qs миқдорда маҳсулот чиқариб талаб ва таклифни тенглаштиради. агар сотувчиларга товарни максимал нарх pmax дан юқори нархда сотишга рухсат бўлмаса, таклиф qs миқдор билан чегаралангани учун, норасмий бозор (хуфиёна бозор) вужудга келади (расмда бу ed нуқта орқали ифодаланган ва бу бозорда товар норасмий бозор нархи ph да сотилади; ph мувозанат нархдан анча юқори бўлиши мумкин). s d p ed e pe pн pmax q qs qe qd 0 e' маҳсулотнинг нархи pmin минимал нарх дейилади, агар минимал нарх мувозанат нархдан катта бўлса, pmin>pe (ре-мувозанат нарх) ва нарх pmin ни пасайтириш мумкин бўлмаса. e e1 q s d p es ed pe pн pmin qs qe qd 0 бундай минимал нарх давлат томонидан, ушбу маҳсулотни ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш учун ўрнатилади. минимал нархнинг ўрнатилиши, ортиқча маҳсулотнинг вужудга келишига олиб келади ёки маҳсулотлар …

Want to read more?

Download all 39 pages for free via Telegram.

Download full file

About "bozor muvozanati, maksimal va minimal narxlar"

тема магистерской диссертации. бозор мувозанати, максимал ва минимал нархлар. * режа: кириш. 1. бозор мувозанати ва мувозанатли нарх. 2. талаб ва таклиф ўзгаришининг бозор мувозанатига таъсири. 3. максимал ва минимал нархлар. 4. истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ютуғи. хулоса фойдаланилган адабиётлар. кириш ҳозирги вақтда иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши билан жамиятда бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли мулкчиликка асосланган корхоналарнинг, фирмаларнинг хўжалик юритиш фаолиятини, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини, чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўлларини ва шу асосда уларни самарали фаолият юритишларини ўргатувчи билимга бўлган эҳтиёж ортиб боради. нархнинг муайян даражасида талаб ва таклиф миқдори нисбатан бир-бирига мос келган ҳолат б...

This file contains 39 pages in PPT format (9.6 MB). To download "bozor muvozanati, maksimal va minimal narxlar", click the Telegram button on the left.

Tags: bozor muvozanati, maksimal va m… PPT 39 pages Free download Telegram