kasalxona hovosini tozaligini gigienik baholash

DOCX 3 sahifa 147,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (3 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 3
мавзу:касалхонахона ҳавосини тозалигини гигиеник баҳолаш. касалхона хоналари ҳавосида амалда ҳамма вақт турли хилдаги кимёвий моддалар, ҳамда микроорганизмлар учрайди. кимёвий моддалар палаталар ҳавосида антропоген келиб чиқишига эга бўлган турли маҳсулотлар кўринишида бўлади: (аммиак, водород-сульфит, меркаптанлар, индол ва б.қ.), ҳамда дизинфекцияловчи кимёвий моддалар, кичик концентрацияларда бўлса ҳам доривор моддалардан иборат. касалхоналар палаталари ҳавоси таркибидаги кимёвий моддалар кичик концентрацияларда бўлганлиги сабабли ўткир заҳарланишларни келтириб чиқармайди, аммо беморларнинг умумий холатига тасир этиб, бош оғриши, толиқиш сезгиси, кам қувватлик, уйқунинг бузулиши каби кўринишларда номоён бўлади. касалхона хоналари ҳавосининг антропоген ифлосланиши тиббий ҳодимларнинг иш қобилиятига таъсир этади, бундан ташқари ҳаво муҳитининг доривор моддалар билан ифлосланиши тиббий ходимларда аллергик касалликларни шакилланишида асосий омиллардан бири бўлиб қолиши мумкин. қоида бўйича, касалхона хоналари ҳавосининг антропоген ифлосланиш даражаси уларнинг шамоллатилиш сифатини таърифлайди. касалхона хоналари ҳавоси муҳитининг микроблари ҳам сапрофит-микроблар ва ҳам потоген микроблардан иборат бўлиб, уларнинг асосий манбаи ҳам беморлар, ҳам тиббий ходимлар ва айрим холларда бемор олдига келувчилар бўлиши …
2 / 3
ишдан кейинги палаталарда эса 2000 дан ошмаслиги шарт. касалхона хоналари ҳавосининг тозалик кўрсаткичлари кўпинча карбонат ангидрид газининг миқдори, ҳамда 1м3 ҳаводаги микроблар сонидан фойдаланилади. карбонатангидрид гази - со2- яшаш ва жамоат бинолари ҳавосининг антропоген ифлосланиш кўрсатгичи сифатида баҳоланади, чунки бу газ концентрациясининг ортиши чиқариладиган ҳаво таркибида со2 газининг юқори концентрацияси билан боғлиқдир. карбонат ангидрид газининг концентрациясини ортиши билан бир вақтда ҳавонинг намлиги, бошқа кўринишдаги антропоген кимёвий ифлосланишлар ва микроорганизмлар сонини ортиши билан боради. шунинг учун ва жамоат уйлари, касалхоналар ҳавоси учун карбонат ангидриднинг концентрацияси 0,1% гача бўлишига рухсат этилади, бу қийматдан ортиши эса, хона ҳавосининг яхши шамоллатилмаслигидан далолатдир. со2 концентрацияси тезкор усул-шприц усулида аниқланиши мумкин: 10,0 ёки 20,0мл ли шприцга 1 ёки 2,0мл (аниқ бўлиши керак) ранг берилган кучсиз ишқорий эритма олинади, кейин шприцнинг тўлиқ ҳажмигача текширилувчи ҳаво олинади. шприцни 10-15 марта кучли чайқатилади, чунки шприцга олинган ишқорий эритма ҳаво таркибидаги со2 ўзига ютиб олиши керак. агар шприцдаги эритма рангсизланмаса, …
3 / 3
ан “петри” косачаси текширилиш жойида 3 дақиқага очиқ холда қолдирилади, сўнгра косача ёпилади, ағдарилади ва 24 соатга термостатга қўйилади. кейин косачада униб чиқган колониялар сони саналади. бу усул ёрдамида 1м3 ҳаво таркибидаги микробларнинг сонини аниқлашга имкон бермайди, шунинг учун бу усул ёки бу хона ҳавосидаги микробларнинг динамикада ўзгаришини таққослаб баҳолаш учун қўлланиши мумкин, масалан бир кун давомидаги ўзгариши; бу усулни қўллаш учун ҳаво намунасини олиш бир хил шароитда бажарилиши керак (бир хил овқатли муҳит, бир хил жойда ва намуна олиш вақти бир хил бўлиши керак). 2. фильтрлаш усули ҳаво таркибида бўлиши мумкин бўлган микробларни суюқ овқатли муҳитга олишни кўзда тутади, бундан сўнг суюқ овқатли муҳитни қаттиқ овқатли муҳитга қайта экиш талаб этилади. бу ўз ўрнида тажриба ўтказиш муддатини чўзилиб кетишига сабаб бўлиб ва олинган натижаларнинг аниқ бўлмаслиги билан боғлиқдир. 3. ҳавонинг микробли ифлосланишини аниқлашдаги энг яхши усул текширилувчи ҳаво оқимини овқат муҳит юзасига урилишига асосланган усулдир ва бу мақсадда кротов …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 3 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"kasalxona hovosini tozaligini gigienik baholash" haqida

мавзу:касалхонахона ҳавосини тозалигини гигиеник баҳолаш. касалхона хоналари ҳавосида амалда ҳамма вақт турли хилдаги кимёвий моддалар, ҳамда микроорганизмлар учрайди. кимёвий моддалар палаталар ҳавосида антропоген келиб чиқишига эга бўлган турли маҳсулотлар кўринишида бўлади: (аммиак, водород-сульфит, меркаптанлар, индол ва б.қ.), ҳамда дизинфекцияловчи кимёвий моддалар, кичик концентрацияларда бўлса ҳам доривор моддалардан иборат. касалхоналар палаталари ҳавоси таркибидаги кимёвий моддалар кичик концентрацияларда бўлганлиги сабабли ўткир заҳарланишларни келтириб чиқармайди, аммо беморларнинг умумий холатига тасир этиб, бош оғриши, толиқиш сезгиси, кам қувватлик, уйқунинг бузулиши каби кўринишларда номоён бўлади. касалхона хоналари ҳавосининг антропоген ифлосланиши тиббий ҳодимларнинг иш ...

Bu fayl DOCX formatida 3 sahifadan iborat (147,6 KB). "kasalxona hovosini tozaligini gigienik baholash"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: kasalxona hovosini tozaligini g… DOCX 3 sahifa Bepul yuklash Telegram