psixikani tarqqiyoti

DOCX 9 pages 27.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 9
психиканинг тараққиёти режа: 1. психика материянинг эволюцияси сифатида. 2. психиканинг филогенездаги тараққиёти. 3. инсоният ва ҳайвонлар хатти-ҳаракатларининг ўзгарувчан турлари. 4. ҳайвонларнинг интеллектуал хатти-ҳаракатлари. 5. инсон ва ҳайвон психикаси ўртасидаги фарқ моҳияти. 6. инсон психикасининг ёш тараққиёти. воқеликнинг таъсирини акс этиш қобилияти – материянинг умумий хусусиятидир. лекин оламда тирик ва ўлик табиатни акс этиши турличадир. тирик материянинг ташқаридан таъсир этаётган моддалар алмашинувига жавоб бериш таъсирланувчанлик деб аталади. оддий таъсирланувчанликка барча ўсимликлар эга. эволюция жараёнида организмлар ташқи муҳит билан муносабатларнинг умумий турини ўзгариши натижасида таъсирланувчанликнинг сифат жиҳатдан янги босқичга ўтиши – сезувчанликни юзага келишига сабаб бўлади. а.н. леонтьевнинг фаразига асосан, сезувчанлик «генетик шундай таъсирланувчанликки, ташқи муҳит таъсирига организмни йўналтиради ва бунинг натижасида организм ташқи муҳитда сигнал вазифасини бажаради».[footnoteref:1] [1: леонтьев а.н. «проблемы развития психологии», м., 1972 г., стр. 43-46.] демак, сезувчанлик шундай таъсирланувчанликки, унинг натижаси ҳаёт учун зарур таъсирлар сигналлашади. сезувчанликни намоён бўлиши психикани пайдо бўлишига объектив биологик белги сифатида хизмат қилади. …
2 / 9
аст даражаси бўлади. бунда психик фаолликнинг оддий турлари намоён бўлади. оддий психиканинг юқори босқичи кўп ҳужайрали умуртқасизларда мавжуд бўладилар. уларда илк бора нерв тизими намоён бўлади. бу ҳайвонот эволюциясининг зарур муҳим давридир. нерв тизими диффуз ёки сеткасимон, ганглиоз ёки занжирсимон бўлиб, улар алоҳида предметларнинг сифатларинигина акс эта оладилар. ҳайвонлар учун ушбу босқичда предмет олам мавжуд бўлмайди, улар воқелик объектини идрок эта олмайдилар. уларнинг психик акс эттириши оддий сезиш рамкасига кирмайди. ii. перцептив психика босқичи. у ташқи объектив воқеликни акс этиши билан характерланиб, алоҳида оддий сезиш тури эмас, балки нарсаларнинг акс этишнинг бутун яхлит усулидир. к.э. фабрининг фикрича, перцептив психикани ҳам икки даражаси мавжуд. паст даражага юқори даражали умуртқасизлар киради. перцептив психиканинг қуйи босқичида мавжуд бўлган ҳайвонларга ижобий таъсир этувчиларни фаол излаш хусусияти хосдир. предметни идрок этиш – перцептив психиканинг юқори даражасидир. ушбу даражада умуртқалилар ривожланиб, уларга ривожланган нерв тизими хосдир. iii. ҳайвонларнинг ақлий ривожланиш муаммоси. интеллектуал (ақлий) хатти-ҳаракат – ҳайвонлар …
3 / 9
қўйилади. хўракдан яқинроқ, лекин бевосита етиб бўлмайдиган жойга узун таёқ қўйилади. бу таёққа етиш учун қафасда қисқа таёқча бор. қисқа таёқча билан хўракни олиб бўлмайди. маймун эса биринчи фазада қисқа таёқ билан узун таёқни олади. иккинчи фазада узун таёқ билан хўракка эга бўлади. шундай қилиб, тайёргарлик фазасида предметларнинг ўзи эмас (таёқ), уларга бўлган объектив муносабат (таёқ хўракни олиш воситаси сифатида) юзага келади. а.н. леонтьевнинг фикрича ақлий ҳулқ-атворни бошқа хусусияти, бу ҳайвоннинг муваффақиятсиз ҳаракатлардан сўнг тўсатдан жавобни топишидир. бу ҳодиса в. кёлер томонидан «инсайт» - равшанлашиш деб аталган. ақлий ҳулқ-атворнинг бошқа икки хусусияти бу топилган муаммонинг ечимини тез эслаб қолиш ва шу билан шаклланган операцияларни бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга ўтказа олишдир. ҳайвонлар хатти-ҳаракатларида туғма ва орттирилган шакллар мавжуд. ҳайвонлар хатти-ҳаракатларининг асосий туғма тури – инстинктдир. инстинкт – бу мураккаб туғма ҳаракат бўлиб, у асосида ҳайвонлар ўз эҳтиёжларини қондирадилар. масалан, ўргимчаклар моҳирона ипларни тўқишлари мумкин, аммо бунга улар ўрганган эмас. асаларилар аниқ …
4 / 9
вка деб атайдилар. ҳайвонларда интеллектуал ақлий ҳулқ-атвор куртаклари улар томонидан бажарилган кўрсатмали ҳаракат масалаларида акс этади. ушбу фикрлаш фаолиятнинг элементарлиги шундан иборатки, ҳайвонлар фақат идрок этаётган борлиқ оралиғида фикрлайдилар, улар ақлий операциялари эса ўз биологик эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган ҳаракатларида акс этади. ҳайвон ва одам психикасидаги фарқлар умумлашган ҳолда қуйидаги жадвалда ўз аксини топган. 1-жадвал муҳим хусусиятлар ҳайвонлар фаолияти инсон фаолияти 1. инстинктив-биологик ҳаёт фаолияти. 1. фаолият билиш ва мулоқот эҳтиёжи орқали йўналтирилади. 2. ҳамкорликда фаолият мавжуд эмас. 2. ҳар қандай ҳаракат инсонлар учун ҳамкорлик фаолиятида маълум бир даражада мазмун кашф этади. 3. конкрет вазиятдан кўрсатмали тасаввурга асосланади. 3. мавҳум фикр юритади, нарса ва ҳодисалар орасидан боғлиқликни аниқлашга ҳаракат қилади. 4. авлоддан ўтадиган ҳаракатлар дастури. 4. мулоқотнинг ижтимоий воситалари орқали тажрибани узатиш ва мустаҳкамлаш. 5. ёрдамчи воситалардан фойдаланиш мумкин. лекин уларни сақламайди, доимо улардан фойдаланмайди. 5. меҳнат қуролларини ясаш, уларни сақлаш ва кейинги авлодга қолдириш. 6. атроф-муҳитга мослашадилар. 6. ўз эҳтиёжларидан …
5 / 9
саткичлари тушунилиши мумкин. меҳнат – бу инсонни табиат билан боғлайдиган, уни табиатга таъсир кўрсатадиган жараёнидир. меҳнат фаолиятига қуйидагилар киради: 1. меҳнат қуролларини тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш. 2. меҳнатнинг маҳсулдорлиги ва меҳнат жараёнларининг мақсадга йўналганлиги. 3. меҳнатнинг меҳнат маҳсулотлари бўйича тасаввурга бўйсуниши –меҳнат ҳаракатларининг восита ва характерини қонун сингари белгиловчи меҳнат мақсади. 4. меҳнатнинг ижтимоий характери уни ўзаро муносабатлар жараёнида амалга оширилиши. 5. меҳнат ташқи оламни ўзгартиришга қаратилгандир. меҳнат қуролларини тайёрлаш ва уларни қўллаш тафаккур, нутқ, тил, инсонлар орасидаги ижтимоий-тарихий муносабатларни юзага келишига хизмат қилди. жамиятнинг тарихий ривожланиш жараёнида инсон ўзининг ҳулқ-атворини усул ва йўлларини ўзгартирди, табиий лаёқат ва олий психик функцияларни бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўтказди, идрок, хотира, тафаккурни тарихий формаларини шакллантирди, ёрдамчи воситалар нутқ белгиларидан бевосита фойдаланилди. олий психик функцияларнинг бирлиги инсон онгини юзага келтирди. инсоннинг психик ривожланишининг даражаси ўзи, бошқа кишилар ва маълум бир гуруҳлар билан қиёсланувчи билим, кўникма ва малакалар мажмуидан иборат. психик ривожланишнинг шартлари унинг …

Want to read more?

Download all 9 pages for free via Telegram.

Download full file

About "psixikani tarqqiyoti"

психиканинг тараққиёти режа: 1. психика материянинг эволюцияси сифатида. 2. психиканинг филогенездаги тараққиёти. 3. инсоният ва ҳайвонлар хатти-ҳаракатларининг ўзгарувчан турлари. 4. ҳайвонларнинг интеллектуал хатти-ҳаракатлари. 5. инсон ва ҳайвон психикаси ўртасидаги фарқ моҳияти. 6. инсон психикасининг ёш тараққиёти. воқеликнинг таъсирини акс этиш қобилияти – материянинг умумий хусусиятидир. лекин оламда тирик ва ўлик табиатни акс этиши турличадир. тирик материянинг ташқаридан таъсир этаётган моддалар алмашинувига жавоб бериш таъсирланувчанлик деб аталади. оддий таъсирланувчанликка барча ўсимликлар эга. эволюция жараёнида организмлар ташқи муҳит билан муносабатларнинг умумий турини ўзгариши натижасида таъсирланувчанликнинг сифат жиҳатдан янги босқичга ўтиши – сезувчанликни юзага келишиг...

This file contains 9 pages in DOCX format (27.6 KB). To download "psixikani tarqqiyoti", click the Telegram button on the left.

Tags: psixikani tarqqiyoti DOCX 9 pages Free download Telegram