yiringli yaliglanish kasalligini keltirib chiqaradigan mikroorganizmlar tashnifi va laboratoriya tashkisi (stafilakokk, treptakokk, kok yiring tayoqchasi)

DOCX 7 sahifa 480,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
1. мавзу. йирингли ялиғланиш касаллигини келтириб чиқарадиган микроорганизмларга тасниф ва лабаротория ташхиси ( стафилакокк, трептакокк, кўк йиринг таёқчаси) стафилококклар micrococcaceae, оиласига одам учун патоген бўлган қуйидаги уруғлар киради - staphylococcus, micrococcus ва stomatococus. улар бир бирларидан биокимёвий хусусиятлари бўйича фарқланади. морфологияси. стафилококклар юмалоқ бўлиб, диаметри 0,8–1,0х0,5–1,5 мкм. суртма тайёрлаб микроскопда кўрилганганда улар узум шингилига ўхшаб кўринади стафилококк хивчинсиз, ҳаракатсиз, капсула ва спора ҳосил қилмайди, грам усулида мусбат бўялади. асосан патоген турлари нозик капсулага эга. ўсиши. стафилококклар нафас олишига кўра факультатив анаэроб, улар озиқ муҳитларга талабчан эмас. рн 7,2–7,4 ва 370с ҳарорат уларнинг ўсиши учун қулай шароит, лекин 100с дан 45 0с гача бўлган ҳароратда ҳам ўсиши мумкин. бульонда (гпб) бир хил қуйқа ҳосил қилиб кўпаяди. стафилококклар гпа думалоқ, четлари текис, диаметри 1–4 мм бўлган ялтироқ s-шаклдаги колониялар ҳосил қилади. биокимёвий хусусияти. стафилококкларнинг ферментатив хусусияти яхши ривожланган бўлиб, оқсил ва қандларни парчалайдиган ферментлар ажратади. лактоза, глюкоза, маннит, мальтоза, сахароза ва глицеринни …
2 / 7
, скарлатина тошмасига ўхшаш тошмалар ва чақалоқларда ичи суюқлик билан тўла пуфакчали-пўрсилдоқ яралар пайдо қилади. антиген тузилиши. стафилококкларнинг ҳужайра девори ва капсуласига кирадиган қуйидаги моддалар: пептидогликан, тейхоев кислотаси, а-оқсил, полисахарид ва бошқалар антигенлик хусусиятига эга. чидамлилиги. стафилококклар бошқа патоген коккларга нисбатан физикавий ва кимёвий омиллардан қуритиш, музлатишга ва қуёш нури таъсирига чидамлидир. стафилококклар қуритилган йирингда 200 кун, чангда 50–100 кун, тирик сақланиши мумкин. улар 700с гача қиздирилганда бир соатда, 800с да эса 10-60 дақиқадан сўнг, қайнатилганда бир неча сонияда ўлади. дезинфекцияловчи омиллардан 5% фенол эритмаси таъсирида 15–30 дақиқада, 1% формалин таъсирида эса 2–5 дақиқада ҳалок бўлади. стафилококклар ташқи муҳитда, одам ва ҳайвонлар организмида кўп учрайди. ҳайвонларга нисбатан патогенлиги. патоген стафилококклар қўй-эчки ва қорамоллар, от ва чўчқалар ҳамда тажриба ҳайвонлари – қуён, оқ сичқон, денгиз чўчқасида касаллик келтириб чиқаради. одамларда касалликнинг патогенези. стафилококклар одам организмига тери, ҳаво-томчи, ҳаво-чанг, алиментар йўллар орқали юқади. касаллик манбаи бактерия ташиб юрувчи соғлом кишилар, бемор ва …
3 / 7
икларни келтириб чиқаради, айрим ҳолларда бу ўлимга олиб келади. стафилококклар иккиламчи инфекциянинг ривожланишига сабабчи бўлиши ҳам мумкин. бактерияларга қарши кимёвий дорилар, айниқса антибиотиклардан кенг ва нотўғри фойдаланиш, стафилококк штаммлари орасида дориларга чидамли типлари пайдо бўлишига олиб келмоқда. бу эса ўз навбатида касалликларнинг оғир кечиши ва кенг тарқалишига сабаб бўлади. бутун дунёда стафилококкларнинг касалхона ичи инфекцияси сифатида туғруқхоналар, жарроҳлик бўлимлари ва болалар касалхоналарида юқиши, тиббиёт ходимлари ва аҳоли орасида бактерия ташиб юрувчилар сонининг ортиши кузатилмоқда. иммунитети. одам организми стафилококка нисбатан бирмунча чидамли, бу фагоцитоз ва табиий ҳимоя омиллари, махсус антителолар (антитоксин, преципитин, опсонин ва агглютинин) борлиги ҳисобига юзага келган, чунки стафилококкларнинг сапрофит ва шартли-патоген турлари одам нормал микрофлораси таркибига киради. стафилококк касалликларидан сўнг кучсиз иммунитет ҳосил бўлади. лаборатория ташҳиси. микробиологик ташҳисда йиринг, шиллиқ қават ажралмаси балғам, сийдик, қон, қусуқ, меъданинг чайинди суви ва нажас, шунингдек, овқат маҳсулотлари текширилади. микробиологик ташҳисда бактериоскопик, бактериологик, биологик усуллар қўлланилади. бу усуллар ёрдамида ажратиб олинган стафилококкларнинг …
4 / 7
фаглардан фойдаланилади. беморларни тўғри даволаш учун ажратиб олинган стафилококклар соф культураларининг антибиотикларга чидамлилиги текширилади. ҳозирги вақтда диагностикада жуда сезгир ҳисобланган иммунофермент (ифу) ва пзр усуллари тиббиётда кенг қўлланила бошланди. даволаш. стафилококк касалликларини даволашда, асосан, уларга таъсирчан антибиотиклар кенг қўлланилади. шу билан бирга организм заҳарланишини камайтириш ҳамда организмнинг иммунобиологик ҳимоя кучини оширишга аҳамият бериш лозим. сурункали ва оғир йирингли стафилококк касалликларини даволашда махсус биологик препаратлардан: кўп валентли стафилококк вакцинаси, аутовакцина, стафилококк, анатоксинига қарши зардоб, стафилококка қарши иммуноглобулин, стафилококк бактериофаги қўлланилади. касалликни олдини олиш. касалликни олдини олиш учун умумий чоралар: иш ва уй шароитида соғлом муҳит яратиш, витамин танқислиги ва турли жароҳатларнинг олдини олиш, касалхона ичи штаммларини йўқотиш, шунингдек, консерва заводлари, кондитер фабрикаларида санитария-гигиена қоидаларига ҳамда шахсий гигиенага риоя қилиш кабилар киради. махсус профилактикада стафилакокк анатоксини қўлланилади, лекин иммунитет фақат биринчи фаг билан лизисга учровчи стафилакоккларга қарши пайдо бўлади. шунинг учун стафилакоккларга қарши тўла қимматли вакцина олиш ҳозирги замон тиббиётининг долзарб муаммоларидан …
5 / 7
ўсиши. стрептококклар факультатив анаэроб, цитохром ва каталаза негатив айримлари эса анаэроблардир, уларнинг ўсиши учун қулай ҳарорат 37 0с бўлиб, 15-45 0с да, баъзан 470с да ҳам ўса олади. оддий озиқ муҳитларда стрептококклар жуда секин ўсади, патоген турлари эса бутунлай ўсмаслиги ҳам мумкин. шунинг учун уларни махсус: қандли, қонли, зардобли агарларда, рн 7,2–7,6 бўлган озиқ муҳитларда ўстирилади. улар қаттиқ озиқ муҳитларда жуда майда, диаметри 0,5–1 мм бўлган, хира кулранг ёки оқиш юмалоқ, донадор, камроқ s-шаклдаги колониялар ҳосил қилади атрофида гемоглобиннинг метгемоглобинга айланиши туфайли унча кенг бўлмаган яшил ҳалқалар юзага келади. стрептококкнинг айрим турлари (str.anginosus, str.bovis, str.mitis, str.mutans, str.salivarius) гемолиз ҳосил қилмайди, шунинг учун улар “ногемолитик стрептококклар” дейилади. стрептококк қандли бульонда ўзига хос кўринишда, яъни бульон, асосан, тиниқ ҳолда бўлиб, микроблар пробирканинг деворида, тубида майда донадор чўкма ҳосил қилиб ўсади.энтерококклар эса бульонни лойқатади. ферментатив хусусияти. стрептококклар турли штаммларининг ферментатив фаоллиги ҳар хил. уларнинг кўпчилиги глюкоза, сахароза, мальтоза, лактоза, салицин, эскулин, трегалозаларни кислота …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"yiringli yaliglanish kasalligini keltirib chiqaradigan mikroorganizmlar tashnifi va laboratoriya tashkisi (stafilakokk, treptakokk, kok yiring tayoqchasi)" haqida

1. мавзу. йирингли ялиғланиш касаллигини келтириб чиқарадиган микроорганизмларга тасниф ва лабаротория ташхиси ( стафилакокк, трептакокк, кўк йиринг таёқчаси) стафилококклар micrococcaceae, оиласига одам учун патоген бўлган қуйидаги уруғлар киради - staphylococcus, micrococcus ва stomatococus. улар бир бирларидан биокимёвий хусусиятлари бўйича фарқланади. морфологияси. стафилококклар юмалоқ бўлиб, диаметри 0,8–1,0х0,5–1,5 мкм. суртма тайёрлаб микроскопда кўрилганганда улар узум шингилига ўхшаб кўринади стафилококк хивчинсиз, ҳаракатсиз, капсула ва спора ҳосил қилмайди, грам усулида мусбат бўялади. асосан патоген турлари нозик капсулага эга. ўсиши. стафилококклар нафас олишига кўра факультатив анаэроб, улар озиқ муҳитларга талабчан эмас. рн 7,2–7,4 ва 370с ҳарорат уларнинг ўсиши учун қулай ...

Bu fayl DOCX formatida 7 sahifadan iborat (480,5 KB). "yiringli yaliglanish kasalligini keltirib chiqaradigan mikroorganizmlar tashnifi va laboratoriya tashkisi (stafilakokk, treptakokk, kok yiring tayoqchasi)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: yiringli yaliglanish kasalligin… DOCX 7 sahifa Bepul yuklash Telegram