respublika olimpiadalariga qatnashish nizomi haqida

DOCX 8 pages 28.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест марказининг қарори академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умум-таълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадаларини ўтказиш ва халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида (ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 23-сон, 266-модда) [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 2 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1962] ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги «ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги 226-сонли қарорига мувофиқ олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, халқ таълими вазирлиги, вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази қарор қилади: 1. «академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадаларини ўтказиш ва халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисидаги низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. мазкур қарор ўзбекистон республикаси адлия вазирлигида давлат рўйхатидан …
2 / 8
халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисида низом мазкур низом ўзбекистон республикасининг «таълим тўғрисида» ва «кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги «ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги 226-сонли қарорига (ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 42-сон, 422-модда) мувофиқ академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича олимпиадаларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тартибини белгилайди. i. умумий қоидалар 1. қуйидагилар ўқувчи ёшлар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказишнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳисобланади: а) ўқувчи ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиш; б) ўқувчиларда ўзлари танлаган фанлар ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш; в) ўқувчиларнинг келажакдаги касбларни тўғри танлашига кўмаклашиш. 2. фан олимпиадаларининг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: а) ўзбекистон республикасининг «таълим тўғрисида» ва «кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари ҳамда ушбу низом талаблари асосида таълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнининг замонавий талаблар даражасида бўлишини таъминлаш, фан ўқитувчиларининг педагогик …
3 / 8
и (мажбурий 12 йиллик таълимга тўлиқ ўтилгунгача) ҳамда ix синфлар ўқувчилари (мажбурий 12 йиллик таълимга тўлиқ ўтилгандан кейин) ўртасида ўтказилади. 4. фан олимпиадалари тўрт босқичда ўтказилади: а) 1-босқич — ўқиш жойи бўйича; б) 2-босқич — туман, шунингдек ҳудуди туманларга бўлинмаган шаҳар бўйича; в) 3-босқич — вилоят бўйича, шу жумладан, қорақалпоғистон республикасида ва тошкент шаҳрида; г) 4-босқич — республика бўйича. 5. фан олимпиадасининг биринчи босқичида умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларининг барча ўқувчилари иштирок этишлари мумкин. навбатдаги босқичларда эса фақат олдинги босқичларда i, ii, iii ўринни эгаллаб, ғолиб бўлганлар қатнашадилар. ғолиблар 76 — 100 балл тўплаган ўқувчилар орасидан аниқланади. 6. биринчи босқичда академик лицейлар ва умумтаълим мактабларининг чуқурлаштирилган фанлар бўйича i ўринни эгаллаган ўқувчилари олимпиаданинг ii босқичида қатнашмасдан тўғридан-тўғри 3-босқичида қатнашадилар. 7. фан олимпиадаларининг барча босқичларида ғолиблар ҳам фанлар бўйича, ҳам курслар (синфлар) бўйича алоҳида-алоҳида аниқланади. 8. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги «ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва …
4 / 8
сб-ҳунар таълими марказига ҳамда вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест марказига юкланади. 9. фан олимпиадаларини ўтказиш бўйича бутун тадбирлар комплексини бажариш учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази, халқ таълими вазирлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ўз буйруқлари билан ташкилий қўмиталар, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари ва бошқа тузилмаларни ташкил этадилар. 10. ташкилий қўмиталар фан олимпиадасига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда ягона илмий-услубий ёндашувни таъминлайдилар, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари таркибини шакллантирадилар ва тасдиқлайдилар, тестлар ва синов топшириқларини тайёрлашни ташкил этадилар, баҳолаш мезонларини ва якунлар чиқариш тартибини тасдиқлайдилар. 11. фан олимпиадаларининг барча босқичларида ташкилий қўмита, ҳайъат аъзоларининг фарзандлари, ҳайъат аъзоларининг ўқувчилари ёки яқин қариндошлари иштирок этаётган бўлса, ушбу шахслар ташкилий қўмита қарори асосида ташкилий қўмита ёки ҳайъат аъзолари таркибидан чиқарилади. 12. ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва халқ таълими вазирлиги фан олимпиадаларининг барча босқичларини, 4-босқичини ўтказишда эса вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази билан ҳамкорликда тасдиқланган мезонлар ҳамда ошкоралик …
5 / 8
р томонидан ишлаб чиқилади, махфийлиги таъминланади ҳамда қатнашчилар кўрсатган натижалар баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади. 15. фан олимпиадалари ғолибларининг ёки бошқа қатнашчиларнинг ишларини ўзга жамоа раҳбарлари, иштирокчилар ва уларнинг ота-оналарига кўрсатиш қатъиян ман қилинади. 16. фан олимпиадалари жараёнида ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ўқувчилар ҳакамлар ҳайъати қарори билан олимпиададан четлаштирилади. бу ҳақда тузилган далолатнома ҳакамлар ҳайъати раиси ва аъзолари томонидан имзоланади. iii. фан олимпиадасининг биринчи босқичини ўтказиш тартиби 17. фан олимпиадасининг биринчи босқичини ўтказиш масъулияти академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари директорлари зиммасига юкланади. 18. биринчи босқичда умумтаълим мактабларининг 9 — 11-синф ўқувчилари ва академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларининг 1 — 3-курс ўқувчилари учун топшириқлар таълим муассасаси ташкилий қўмитаси томонидан тайёрланади. 19. олимпиаданинг биринчи босқичида умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларининг барча ўқувчилари иштирок этишлари мумкин. 20. фан олимпиадаларининг биринчи босқичи натижалари таълим муассасасининг педагогик кенгашларида муҳокама этилади ва олимпиада ўтказилган фанлардан i, ii, iii ўринни эгаллаган ғолибларнинг туман олимпиадасида қатнашиши …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "respublika olimpiadalariga qatnashish nizomi haqida"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест марказининг қарори академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умум-таълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадаларини ўтказиш ва халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида (ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 23-сон, 266-модда) [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 2 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1962] ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги «ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғриси...

This file contains 8 pages in DOCX format (28.1 KB). To download "respublika olimpiadalariga qatnashish nizomi haqida", click the Telegram button on the left.

Tags: respublika olimpiadalariga qatn… DOCX 8 pages Free download Telegram