amir temurning "tuzuklar"iga bag'ishlangan maqola

DOCX 5 pages 42.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
қомусларга ўхшаб, халқни ўйлар “тузуклар” хорижий филология факультети роман герман филологияси кафедраси ўқитувчиси палванова назокат аннотация ушбу мақолада амир темур бобомизнинг “тузуклар” и да харбий атамалар ўрганилиши мобайнида давлатимиз конститутсиясига жуда ўхшашлиги ва ҳозирги замонда ҳам амал қилаётганганига исботларни кўплаб топса бўлади калит сўзлар:салтанат,тузук,мартаба, жабр-зулм,адолат,хукмдор, тасарруф,харбий хизмат,шариат abstract. in this article, during the study of the military terms of our grandfather amir temur in "tuzuklar", you can find many proofs that it is very similar to the constitution of our country and that it is still in practice today. key words: reign, rule, rank, oppression, justice, ruler, austerity, military service, sharia амир темур асарининг иккинчи мақоласи “тузуклар” га бағишланган. “салтанат қуриш, давлат тузиш бобида ўзим қўллаган ишларни бир неча тузукка боғладим,- дейди бобомиз фикрларини авлодлари ҳақида давом қилдириб. - бу тузуклардан қўлланма сифатида фойдалангайлар, токи мендан уларга етадиган давлат ва салтанат зарару таназзулдан омон бўлгай. –иқтидорли набираларимга йўл-йўруғим шулки, мен …
2 / 5
забт этдим, уларни идора қилдим. учинчиси - маслаҳат, кенгаш, тадбиркорлик, фаоллик ва ҳушёрлик , эҳтиёткорлик билан ғаним қўшинларини енгиб , мамлакатларни ўзимга бўйсундирдим. салтанатим ишларини муросаю мадора, мурувват, сабр-тоқат билан юргиздим... тўртинчиси – давлат ишларини салтанат конун – қоидаларига асосланган ҳолда бошқардим. тўра ва тузукка таяниб, салтанатда ўз мартаба ва мақомимни сақлаб турдим. амирлар , вазирлар , сипоҳ, раият ҳар бири ўз лавозим ва мартабасидан мамнун ҳолда хизматимда бўлиб, ундан ортиғига даъвогарлик қила олмади. бешинчиси – амирларим ва сипоҳийларимни мартаба ва унвонлар, олтин –кумуш билан хушнуд этдим... олтинчиси – адолат ва инсоф билан тангрининг яратган бандаларини ўзимдан рози этдим. гуноҳкорга ҳам, бегуноҳга ҳам раҳм – шафқат билан, ҳаққоният юзасидан ҳукм чиқардим... еттинчиси – саййидлар, уламо, машойих, оқилу донолар, мухандислар, тарихчиларни сара , эътиборли одамлар ҳисоблаб, иззату ҳурматларини ўрнига қўйдим... саккизинчиси – азму жазм билан иш тутдим. бирор ишни бажаришни ўйласам бутун зеҳним , вужудим билан боғланиб, битирмагунча ундан қўлимни тортмадим. …
3 / 5
и, яъни, жонини садоқа қиладиган демоқчи.] салтанатим обрў – мартабасини сақлаш режалари доим эътиборимда бўлди. дўсту душмандан кимки менга илтижо қилиб келса дўстларга шундай муомала қилдимки, дўстлиги янада ошди, душманларга эса шундай муомала қилдимки, уларнинг душманлиги дўстликка айланди. ҳеч кимдан ўч олиш пайида бўлмадим. тузимни тотиб, менга ёмонлик қилганларни парвардигори оламга топширдим. иш кўрган, синалган, шижоатли эр йигитларни қошимда тутдим. софдил кишилар саййидлар олимлар ва фозилларга даргоҳим доим очиқ эди. очиқ юзлилик, раҳм – шафқат билан халқни ўзимга ром қилдим. менинг даргоҳимга илтижо қилиб, паноҳ истаб келган турку тожик, арабу ажам тоифалари ҳақида тузуким: биринчи навбатда, мазкур тоифа ва табақалардан бўлган саййидлар ва уламони иззат – ҳурмат қилишни, ҳар қандай истаклари бўлса муҳайё этиб, муқаррар равишда уларнинг аҳволидан хабардор бўлиб туришни буюрдим. агар сипоҳийлардан бўлсалар, хизмат ўринларини белгилаб, ҳол- аҳволларига яраша эҳтиёжлари таъминлансин. агар касбу-ҳунар ва маърифат аҳлларидан бўлсалар, бундайларга салтанат корхоналаридан юмуш берилсин. яна шундай амр қилдимки, сармояси қўлдан …
4 / 5
адолатли иш тутгилким, шундай демишлар: “мамлакат куфр билан туриши мумкин, лекин зулм бор ерда туролмайди”. “пиримнинг бу мактуби менга етиб келгач, худо мулкини золимлар, бидъатчи мунофиқлар қўлидан тортиб олиш, уларни йўқотиш учун белга ҳиммат камарини боғладим. шунинг учун мен ҳам ўз салтанатим биносини ислом дини, тўра ва тузук асосида мустаҳкамладим. салтанатни бошқаришда учраган ҳар қандай воқеа ва ишни тўра ва тузук асосида адо этдим. [2: зайнуддин абубакр тойбодий – хуросонлик йирик шайх ва шайх ул ислом, амир темурнинг эътиқод қўйган пирларидан.] [3: давлатлар ва ҳокимиятлар кўзда тутилган.] менга бир хайрли мактуб келгач,тангри таолога шукр айтиб, муҳаммад ва унинг хонадонига илтижо қилиб, тангри таолога ёлбордим: “менга дину шариатни янгилаш ва унга ривож беришда мадад бергил!” сўнг бу мактубни олиб, пирим абу бакр тойбодийга юбордим. ул зот мактуб ҳошиясига мана бу сўзларни ёзиб, менга қайтардилар: “дину шариатга ривож берувчи амир темур соҳибқиронга, олло уни қўлласин, маълум бўлсинким, бу иш ул қутби салтанатга …
5 / 5
иат заифлашган бўлса, аллоҳ улуғ қилган нарсаларни хор тутсалар ва худонинг хос бандаларини ранжитсалар, чинакам жаҳонгир султон, ҳазрати муҳаммад (салаллоҳу алайҳу вассаллам) дин ва шариатга ривож бериш учун ўша мамлакатга кирсин.қайси мамлакатнинг аҳолиси ўз ҳокими ёки волийсидан озор чеккан ва ўша диёр аҳлининг кўнгли ўз волийсидан қолган бўлса, мамлакатларни забт этувчи чинакам подшоҳ у ерларни ўз тасарруфига олсин.” демак, у замонларда мамлакатларнинг бир-бирига ҳужум қилишга баҳоналари кўп бўлган ва булар ичида энг адолатли ҳоқонлардан бири амир темур бобомиз бўлганлар. соҳибқироннинг салтанатни ўз эркида сақлашга қаратилган тузукларида куч адолатда эканлигини кўрсатадиган қоидалар кўпчиликни ташкил этади. темур “тузуклар”и ҳозирги низомлар ёки конституцияларга ҳам ўхшаб кетади. балки бугунги конституцияларни ҳам олимлар “тузуклар”дан илҳомланиб, янги тажрибалар асосида ёзишгандир. конституция[footnoteref:4] – давлатнинг асосий қонуни, мамалакатда ижтимоий тузум ва давлат тузилиши принципларини белгилайди, унда давлат органлари системаси, уларнинг ташкил этилиши ва фаолияти ҳақидаги принциплар, сайлов системаси, фуқораларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари акс этади. [4: конституция-латинча сўз …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "amir temurning "tuzuklar"iga bag'ishlangan maqola"

қомусларга ўхшаб, халқни ўйлар “тузуклар” хорижий филология факультети роман герман филологияси кафедраси ўқитувчиси палванова назокат аннотация ушбу мақолада амир темур бобомизнинг “тузуклар” и да харбий атамалар ўрганилиши мобайнида давлатимиз конститутсиясига жуда ўхшашлиги ва ҳозирги замонда ҳам амал қилаётганганига исботларни кўплаб топса бўлади калит сўзлар:салтанат,тузук,мартаба, жабр-зулм,адолат,хукмдор, тасарруф,харбий хизмат,шариат abstract. in this article, during the study of the military terms of our grandfather amir temur in "tuzuklar", you can find many proofs that it is very similar to the constitution of our country and that it is still in practice today. key words: reign, rule, rank, oppression, justice, ruler, austerity, military service, sharia амир темур асарининг икки...

This file contains 5 pages in DOCX format (42.1 KB). To download "amir temurning "tuzuklar"iga bag'ishlangan maqola", click the Telegram button on the left.

Tags: amir temurning "tuzuklar"iga ba… DOCX 5 pages Free download Telegram