бачадон ичи воситалари. бачадон ичи воситасини киритиш ва олиб ташлаш. ўкув машғулотида ўкитиш технологияси модели

DOCX 23 pages 67.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 23
мавзу №15. бачадон ичи воситалари. бачадон ичи воситасини киритиш ва олиб ташлаш. 1. ўкув машғулотида ўкитиш технологияси модели ўкув соати: 240 мин. ўкувчилар сони: 10-15 киши машғулотни ўтказилиш жойи - оилавий поликлиника, муолажа хонаси; - фк, кодоскоп, транспарациялар, ўргатувчи-назорат дастури. ўкув машғулоти тузилиши 1. кириш 2. назарий қисм 3. амалий қисм - беморлар курацияси - амалий кўникмалар алгоритми 4. тахлилий қисм - вазиятли масалалар - тестлар тахлили машғулот мақсади: бив ҳақида билим бериш, шу усул бўйича маслаҳатлашиш кўникмалари ҳамда бивни қўйиш ва олишни ўргатиш. педагогик вазифалар: · бив буйича мижозларга маслаҳат беришни ўргатиш · бивнинг мавжуд барча турлари ва таъсир механизми ҳақида тушунча бериш. · бивнинг афзалликлари ва камчиликларини билиш · бивни қўйиш ва олишга кўрсатмалар · бивни қўллаётган мижозларга қайта маслаҳат бериш, ножўя таъсирлари ва асоратлари юзага келганда, ёрдам кўрсатиш. · ташқи умумий текшириш · гинекалогик курик · бактериалогик текширишга материал олиш · бив қўйиш ва олиш ўкув фаолияти …
2 / 23
ш, бахолаш; вазиятли масалалар ечиш, амалий кўникмаларни намойиш қилиш 2. мотивация контрацептивларни тўгри ишлатилиши тўгри маслахат ўтказишдан иборат. замонавий контрацептив воситаларни кўллаш оналар ва перинатал ўлим кўрсаткичларини камайтиради, интергенетик интервал узаяди, туғрук оптимал фертил ёшида режелаштирилади, контрацептивларнинг ноконтрацептив хусусиятлари ёрдамида баъзи экстрагенитал касалликлар даволанади. 3.фанлараро ва фан ичидаги боғликлик абортларни олдини олиш муаммоси ижтимоий, демографик ва тиббий аҳамиятга эга. анатомия, нормал физиология ҳақидаги билимлар, рупродуктив саломатлик мухофазаси, маслахатлаш, соғлом оилани ташкиллаштириш ва индивидуал хусуиятларига кўра замонавий контрацептивларни танлашни ўрганиш талабаларни клиник ва логик фикрлашини кенгайтиради. 4. дарснинг таркиби 4.1. назарий қисм бачадон ичи восита (бив)лари исталмаган хомиладорликни олдини олишнинг энг кенг тарқалган самарали усулларининг бири бўлиб ҳисобланади. жсст маълумотларига кўра, хозирги кунда дунёда қарийб 85 миллион аёллар машхурлиги бўйича фақат орал гормонал контрацептивларгагина ўрин берувчи бивларнинг ҳар хил турларидан фойдаланишади. республикамизда статистик маълумотлар бўйича бивлар биринчи ўринда туради ва туғруқ ёшидаги аёлларнинг деярли 60 фоизи айнан шу контрацепция воситасидан фойдаланишни …
3 / 23
ўлиши мумкин: • copper t380a -бивларнинг энг кенг тарқалган тури бўлиб, стерилланган ҳолда ишлаб чиқарилади. бу восита таркибидаги мис ўрамасининг майдони 380 кв/мм ни ташқил қилади. бивларнинг бошқа турларига нисбатан, copper т 380а юқори самарадорлиги ва ишлатилиш муддатининг узоқлиги (10 йил) билан ажралиб туради. · copper t 200 - таркибидаги мис ўрамасининг майдони 200кв/мм ни ташкил этиб, ўрнатилганидан 4 йил ичида самарадор. · мултилоид 375 ва 250 - бу воситалар ҳам стерилланган ҳолда ишлаб чиқарилади ва таркибидаги мис майдони тегишлича 375 ва 250 кв/мм ни ташкил қилади. бу турдаги бивларнинг самарадорлиги 5 йилгача сақланади. левоноргестрел-сақловчи бив (лнг-бив)- финляндиядаги leiras-schering ag томонидан ишлаб чиқарилувчи лнг-20 (мирена) суткасига in vitro 20 мг левоноргестрел ажратиб туради. мирена бачадон ичи воситаси полидиметилсилоксанда 52 мг левонергестрел сакловчи қопламали бўлиб, т шаклига эга. дастлабки 5 йил левоноргестрел in vivo 20 мг/сут га ажралади ва аста секинлик билан камайиб юқорида кўрсатилган дозанинг ярим миқдорини ажрата бошлайди. кўрсатмага …
4 / 23
қлаштириб, сперматозоидларнинг харакатини қийинлаштиради. бивдан ажралиб чиқаётган левонергестрелнинг қон плазмасидаги миқдори норплантни қўллагандаги миқдорнинг ярмини ташкил этади. шундай экан тухумдонда фолликулнинг етилиши ҳам қисман сўнади. бивни қўллаётган аёлларда бир йилдан сўнг ҳайз характеридан қатъий назар 50-75% аёлларда овуляция сақланиб қолади. гестоден сақловчи бивларни қўллаганда ҳайз миқдори камаяди (тахминан 40-50%), ҳайздан олдин ва кейинги оғриқлар камаяди ёки умуман йўқолади, ушбу бивларни бир йил қўллагандан сўнг хайздаги қон кетиши 90% га камаяди, ўртача 50% аёлларда эса аменорея юзага келади. қондаги гемоглобин ва темирнинг ўртача миқдори дастлабки кўрсаткичларга нисбатан кўтарилади. изланишлар шуни кўрсатадики, турли хилдаги бивлар контрацептив хусусияти жиҳатидан бир-биридан катта фарқ қилмайди. услубнинг самарадорлигини белгиловчи асосий омил - бивни ўрнатадиган тиббиёт ходимнинг касб маҳорати ва аёл кишига кўрсатадиган хизматнинг сифатидир. бивларни фақат мутахассис врач акушер - гинеколог ўрнатиши керак. бивларнинг таъсир механизми тўлиқ ўрганилмаган ва бир қанча назариялар мавжуд: · мис ионларинг спермотоксик таъсири · абортив таъсири · бачадон найларининг перистальтикасини кучайтириши …
5 / 23
35 ёшдаги актив чекувчилар). бивнинг афзалликлари: · юқори эффективлиги (coppert 380а учун бир йил давомида қўллаганда 100 та аёлга 0,5-1,0 хомиладорлик) · тезкор эффектининг юзага чиқиши · узоқ муддатлилиги ( coppert 380а биви 10 йилгача эффектив) · жинсий алоқа билан боғлиқ эмас · кўкрак билан эмизишга таъсири йўқ · олиб ташдагандан сўнг фертиллик тезда тикланади · ножўя таъсирлари кам · қўйилгандан сўнгги кўрикдан ташқари аёл шифокорга фақатгина муаммо юзага келганда мурожат этади. · аёл захирада салаши ва янги сотиб олиши керак эмас · махсус тайёрланган доя ёки хамшира қўйиши мумкин · арзон усул (coppert 380а) ноконтрацептив афзалликлари · ҳайздаги оғриқларни камайтиради (фақат прогестинлилар) · ҳайздаги қон кетишини камайтиради (фақат прогестинлилар) · эктопик хомиладорлик хавфини камайтиради (progestдан ташқари) бивлардан фойдаланиш қоидалари -агар аёл хомиладорлик йўқлигига тўла ишонч ҳосил қилса буларни ҳайз циклининг вақтида; -ҳайз даврининг 1-кунидан 7-кунигача; -туғруқдан кейин: 48 соат ёки 6 ҳафтадан кейин; лактацион аменорея усулидан фойдаланилаётган бўлса, 6 …

Want to read more?

Download all 23 pages for free via Telegram.

Download full file

About "бачадон ичи воситалари. бачадон ичи воситасини киритиш ва олиб ташлаш. ўкув машғулотида ўкитиш технологияси модели"

мавзу №15. бачадон ичи воситалари. бачадон ичи воситасини киритиш ва олиб ташлаш. 1. ўкув машғулотида ўкитиш технологияси модели ўкув соати: 240 мин. ўкувчилар сони: 10-15 киши машғулотни ўтказилиш жойи - оилавий поликлиника, муолажа хонаси; - фк, кодоскоп, транспарациялар, ўргатувчи-назорат дастури. ўкув машғулоти тузилиши 1. кириш 2. назарий қисм 3. амалий қисм - беморлар курацияси - амалий кўникмалар алгоритми 4. тахлилий қисм - вазиятли масалалар - тестлар тахлили машғулот мақсади: бив ҳақида билим бериш, шу усул бўйича маслаҳатлашиш кўникмалари ҳамда бивни қўйиш ва олишни ўргатиш. педагогик вазифалар: · бив буйича мижозларга маслаҳат беришни ўргатиш · бивнинг мавжуд барча турлари ва таъсир механизми ҳақида тушунча бериш. · бивнинг афзалликлари ва камчиликларини билиш · бивни қўйиш ва ...

This file contains 23 pages in DOCX format (67.7 KB). To download "бачадон ичи воситалари. бачадон ичи воситасини киритиш ва олиб ташлаш. ўкув машғулотида ўкитиш технологияси модели", click the Telegram button on the left.