hаvflі ўsmаlаrnіng pаіdо bўlіshіdа rаdіаtsіуаnnіng tаъsіrі

PPTX 33 pages 6.1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 33
канцерогенез-онкогенез: мутация типлари ва молекулярли асослари хавфли ўсмаларнинг пайдо бўлишида радиациянинг таъсири доц. раджабова г.ғ. режа: 1. организмга инкорпорация қилинган радионуклидларнинг кириш йўллари, организмга радионуклидларнинг тарқалиши. 2. ўсманинг ривожланиш механизми. 3. онкорадиологияда ҳозирги замон физикавий методларнинг қўлланилиши. радионуклидларнинг организмга кириш йўллари радиоактив моддалар организмга уч хил йўл билан тушиши мумкин: сув ва овқат орқали ошқозон-ичак йўлига, - ўпкалар орқали. - тери орқали. радионуклидларнинг ингаляцион йўл орқали организмга тушиши энг мухим ва ҳавфли ҳисобланади. бунга альвеолаларнинг жуда катта нафас олиш юзасига эгалиги сабаб бўлиб, унинг майдони 100 м2 (тери юзасига нисбатан 50 баробар кўп) тeнг. радионуклидларнинг организмга тушишининг муҳим йўли бу уларнинг озуқа ва сув орқали ташилишидир. озуқа моддалари табиий радиоактив моддалардан ташқари озуқа занжири орқали қишлоқ хўжалиги ўсимликларига, улардан ҳайвон органларига ва нихоят озиқ-овқат махсулотларига тушган сунъий радионуклидлар билан ифлосланган бўлиши мумкин. радионуклидларнинг кейинги тақдири уларнинг ошқозон-ичак тизими суюқ (унинг турли рн кўрсаткичида эга)лигида эриш хусусиятига боғлиқ. организмга ичакка тушган …
2 / 33
нинг ўзида ва қон орқали улар етиб борадиган органларнинг нурланиш эҳтимоллигининг ортишига сабаб бўлади. канцерогенез (лот. cancero-рак ёки шиш, оncogenez- ўсиш ёки ривожланиш) –мураккаб патофизиологик жараён бўлиб, шишнинг ўсиши ёки ривожланиши демакдир. канцерогенез – мураккаб кўп босқичли жараён ҳисобланиб, организмдаги нормал ҳужайраларнинг реоорганизациялани-шидан –қайта шаклланишидан шиш, ўсмалар пайдо бўлишига олиб боради. канцерогенезнинг келиб чиқиши ҳақидаги назариялардан мутацион назарияси бугунги кунда энг эътиборли назария ҳисобланади. бу назарияга асосан, ўсма ёки шишлар генетик касаллик ҳисобланиб, патогенетик субстрат яъни ҳужайранинг генетик материалининг (нуқтали мутация, хромо-сомли абберациялар) зарарланиши, бузилишидан ҳосил бўлади. днкнинг махсус қисмларининг зарарланишидан хужайрадаги пролиферация ва дифференциацияланиши механизмларини назорати издан чиқади, натижада, шиш, ўсманинг пайдо бўлишига олиб келади. 6 канцерогенезнинг генетик аспектлари- хужайранинг генетик аппарати хужайранинг дифференциацияланиши, бўлинишига каби мураккаб тизимларни назорат қилади. хужайра пролиферацияланиши жараёнига кардинал-қатъий таъсир этувчи икки: протоонкогенлар ва шиш ёки ўсмаларнинг ген-супрессорлари бошқарув системалари мавжуд. протоонкогенлар – хужайрадаги нормал ген группалари бўлиб, хужайра бўлиниши жараёнини стимулловчи таъсир кўрсатувчи …
3 / 33
кўрсатади. исботланишича, ген-супрессорларнинг инактива-циясидан протоонкогенларга нисбатан антагонистик таъсири йўқолади, натижада айрим онкологик касалликларнинг келиб чиқишига олиб келади. мас-н, хромосомадаги ген-супрессор сақловчи қисмнинг йўқолиши, бир қатор, жумладан, ретинобластома, вильмс ўсмасига олиб боради. 9 канцерогенез факторлари кимёвий омиллар- ўпка раки, йўғон ичак, жинсий орган саратони касалликлари келиб чиқади. физикавий омиллар- оғиз-бўшлиқ саратони, тери саратони, қизилўнгач саратони касалликлари келиб чиқади. биологик омиллар- бачадон бўйин саратони, жигар саратони, капоши саркома ривожланишидан –вич касаллиги келиб чиқади. ирсийланган омил ёки саратонга ирсий берилувчанлик 200 дан ортиқ ирсий касалликлар ҳар хил ўсма касалликларининг ҳосил бўлишига олиб келиши аниқланган. днк репарация системасидаги туғма дефектлар турли хилдаги шиш ёки ўсмаларнинг ривожланишига олиб келади. радиацион канцерогенез канцероген омиллар—куёш нурла-ри, рентген нурлари, атом ядроси парчаланганида ажралиб чиқадиган зарралар, радионуклидлар муҳим ўрин тутади. қуёш нурларининг узоқ таъсир этиб туриши билан тери раки, базал ҳужайрали рак ва меланома ўртасида боғланиш борлиги аниқланган. радиацион канцерогенез механизми унчалик аниқ эмас, лекин қуйидагича бир қанча тахминлар …
4 / 33
ар мутациясига олиб келади. ультрабинафша нурларнинг канцероген таьсири диққатга сазовор. қуёш нурлари таьсири остида ясси хужайрали тери раки, меланома пайдо бўлиши тасвирланган, ультрабинафша нурлар ҳужайралардаги днк ни зарарлай-ди, днк репарациясини издан чиқаради натижада, одамнинг тери ракига мойил бўлишининг сабаби ҳам шунда. канцерогенезнинг биологик механизми мураккаб жараён бўлиб асосан, тўрт босқичли ҳисобланади: 1) экспрессия босқичи- хужайра генетик аппартининг зараланишидан (соматик мутация, хромосома абберацияси, рекомбинация) протоонкоген ва онкогенларнинг ўсиш ёки кўпайиш даражаси ошиб кетади. 2) промоция босқичи (протоонкогенларнинг онкогенга айланиши); 3) ўсма ёки шишнинг шаклланиши-(хужайра клони) нормал ҳужайрага хос бўлмаган хусусиятларни ўзида сақлайди. митоз жараёнининг бузилишидан ностабил геномга эга бўлган ҳужайралар кўпайиб кетади ва турли хусусиятга эга бўлган шиш, ўсмаларни шакллантиради. 4) шиш ёки ўсманинг прогрессияси (метастаз) босқичи. бу босқич тўлқинли характерга эга бўлиб, ўсма хужайрасининг янги ствол линияларини ҳосил қилади, натижада ўсма ҳужайралари қон ва лимфа томирларгача ўсиб кириб бориб, ҳар хил орган ва бутун организмга тарқалади. ўсманинг организмга таъсири- ёмон …
5 / 33
асниф ўсмалар гистогенези (яъни ўсманинг қандай манбадан келиб чиққани), уларнинг тузилиши, олган жойи асосида ишлаб чикилган бўлиб, 7 та асосий гуруҳни ўз ичига олади. i. махсус локализацияси йўк, яъни кайси жойда пайдо бўлиши тайин бўлмаган (органоноспецифик) эпителиал ўсмалар. ii. экзо- ва эндокрин безлар, шунингдек эпителиал копламлар ўсмалари . iii. мезенхимал ўсмалар (бириктирувчи тўқима, тоғай, суяк, мускул тўқимаси ва томир ўсмалари). iv. меланин ҳосил килувчи тўқималар ўсмалари. v. нерв системаси ва мия пардалари ўсмаси. vi. қон яратувчи ва лимфоид тўкималар ўсмалари. vii. тератомалар. ўсмаларнинг номлари кўпчилик ўсмаларнинг номлари икки кисмдан ташкил топади — биринчи қисми ўсманинг қандай манбадан ривожланиб келаётганини кўрсатади, иккинчи қисми ўсма деган маънони билдирувчи «ома» қўшимчасидан иборат бўлади. масалан, фиброз тўқимадан ўсиб чиққан хавфсиз ўсма фиброма, тоғай тўкимасидан чиққан ўсма хондрома, томирлардан пайдо бўлган ўсма ангиома, мускул тўқимасидан юзага келган ўсма миома, без тузилма-ларини хосил қилувчи эпителийдан пайдо бўлган хавфсиз ўсмани аденома, қоплағич эпителийдан ўсиб чиққан - папиллома, …

Want to read more?

Download all 33 pages for free via Telegram.

Download full file

About "hаvflі ўsmаlаrnіng pаіdо bўlіshіdа rаdіаtsіуаnnіng tаъsіrі"

канцерогенез-онкогенез: мутация типлари ва молекулярли асослари хавфли ўсмаларнинг пайдо бўлишида радиациянинг таъсири доц. раджабова г.ғ. режа: 1. организмга инкорпорация қилинган радионуклидларнинг кириш йўллари, организмга радионуклидларнинг тарқалиши. 2. ўсманинг ривожланиш механизми. 3. онкорадиологияда ҳозирги замон физикавий методларнинг қўлланилиши. радионуклидларнинг организмга кириш йўллари радиоактив моддалар организмга уч хил йўл билан тушиши мумкин: сув ва овқат орқали ошқозон-ичак йўлига, - ўпкалар орқали. - тери орқали. радионуклидларнинг ингаляцион йўл орқали организмга тушиши энг мухим ва ҳавфли ҳисобланади. бунга альвеолаларнинг жуда катта нафас олиш юзасига эгалиги сабаб бўлиб, унинг майдони 100 м2 (тери юзасига нисбатан 50 баробар кўп) тeнг. радионуклидларнинг организмг...

This file contains 33 pages in PPTX format (6.1 MB). To download "hаvflі ўsmаlаrnіng pаіdо bўlіshіdа rаdіаtsіуаnnіng tаъsіrі", click the Telegram button on the left.

Tags: hаvflі ўsmаlаrnіng pаіdо bўlіsh… PPTX 33 pages Free download Telegram