raditsion nurlanishning genetik ta'siri

PPTX 38 sahifa 8,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 38
маъруза 8-9 маъруза 8-9 мавзу: ионлантирувчи нурларнинг яхлит организмга таъсири. режа: радиацион нурланишнинг генетик таъсири. одам нур хасталиги: ўткир ва стрункали. радиацион нурланишнинг генетик таъсири 1910–йилда м.и.неменов томонидан радиацион нурланиш таъсирида организмда иммун тизими, жинсий тизим функцияси, эмбриогенез жараёни жиддий издан чиқиши ва муддатидан олдин қарши жараёни кучайиши аниқланган. радиацион нурланиш таъсирида таъсирида тажриба ҳайвонларида днк макромолекулаларида юзага келувчи бузилишлар натижасида, хромосома даражасидаги мутациялар юзага келиш эҳтимоллиги даражаси кескин ортиши қайд қилинган. жумладан, меъёрий ҳолатда днк макромолекуласида турли хил омиллар таъсирида юзага келувчи структура тузилишига оид бузилишларни қайта тиклашга қаратилган – реперация механизмининг фаоллиги сусайиши аниқланган. радиобиофизиканинг асосий парадокси парадокс ёки paradox (грек тилида παράδοξος – кутилмаган, ғайритабиий ҳолат деган маънони англатади) – ҳақиқий мавжуд бўлган, бироқ мантиқий жиҳатдан изоҳлаш қийин бўлган жараён, ҳодиса ва ҳолатлар ҳисобланади. радиобиофизикада асосий парадокс н.тимофеев–ресовский томонидан ишлаб чиқилган бўлиб – ионлаштирувчи нурланиш жуда кичик қийматдаги ютилиш энергияси қайд қилиниши шароитида катта қийматдаги биологик таъсир …
2 / 38
ли, мутант ҳужайралар пайдо бўлиши ҳам мумкин. нормада ўзак тўқималар ҳужайравий популяциясининг сони миқдорий қонунларга биноан қатъий ўзгариб туради. агарда ҳужайраларнинг бир қисми нур таъсирида қирилиб кетса, бўлиниш хоссасини йўқотмаган ҳужайралар цикл ҳаракатини тезлатади ва бўлиниш нормасини ошириш йўли билан радиациянинг ҳужайра популяциясига етказган зарарини қоплайди. бундай ҳодиса репопуляция, ўзак тўқималарининг тикланиши эса, репопуляцив тикланиш деб аталади. ўзак тўқиманинг репопуляцион тикланиш даврида тўқима ҳосилалари юзага келишининг секинлашуви ёки ўзак тўқима бажарадиган функция интенсивлигининг сусайиши ҳоли ҳам юз бериши мумкин. мана шу жараёнларнинг ҳаммаси нур хасталлигининг симптомларини ташкил этади. одам ва ҳайвонларнинг нурдан зарарланиши системавий характерга эга бўлиб, нур дозасига боғлиқ ҳолда ҳар хил намоён бўлади. ўткир нур касаллигининг клиник жиҳатдан намоён бўлиши, нурдан зарарланишнинг 3 хил патогенетик механизмлари билан ўзаро фарқланади. тубан дозаларда, критик тўқима сифатида илик намоён бўлиб, унинг зарарланиши гемопоэзда ўз аксини топади (илик синдроми). катта дозаларда ҳалокат ичак тўқималарининг зарарланиши натижасида содир бўлади (ичак синдроми). ўта катта …
3 / 38
фаза), хасталикнинг авж олиш фазаси соғайиш фазаси. бирламчи ўзгаришлар фазаси, организмнинг ютган дозаси 2 ж/кг дан ошганда нурланишдан кейинги дастлабки минут ва соатларда иштаҳанинг йўқолиши, кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриғи ва умумий дармонсизлик тарзида намоён бўлади. нисбатан юқори дозаларда бу ўзгаришларга қон босимининг кескин камайиши билан карахтликка ўхшаган ҳолат, қисқа муддатли ўзидан кетиш, субфибрил ҳарорат, ошқозон – ичак йўлларидаги издан чиқиш, нерв – рефлектор фаолиятлардаги бузилишлар, қон таркибининг ўзгариши ва иликдаги қон ҳосил қилувчи ҳужайралар сонининг ўзгариши қўшилади. ютилган нур дозаси 3 ж/кг дан ошганда, моддалар алмашинуви жадаллиги ортади, гидролитик ферментлар фаолланади, қонда қанд ва билирубин миқдори ортиб, хлоридлар миқдори камаяди, сийдикда бошқа метаболитлар билан бир қаторида, креатин миқдори ошиб кетади. бу хил ўзгаришлар бир неча кун давом этади. ёлғон соғайиш даври юқорида санаб ўтилган белгиларнинг (симптомларнинг) йўқолиши билан характерланади. бу фазанинг муддати ютилган доза катталигига тескари муносабатда бўлиб, ютилган доза 10 ж/кг дан ошганда бу фаза, умуман қайд …
4 / 38
и кескин ўзгаради. қонда фақат лимфоцитлар қолиб, бошқа оқ қон таначалари йўқолади ёки уларнинг сони кескин камайиб кетади. камқонлик авж олади. хасталикнинг авж олиш даврида ошқозон – ичак йўллари, жигар, буйрак, жинсий органлар, тери, юрак ҳамда нерв ва эндокрин системалар фаолияти бузилади. ютилган доза катталигига боғлиқ ҳолда, навбатда ё сўнги дақиқа (ўлим) ёки агар ютилган доза 7 ж/кг дан ошмаса, соғайиш даври бошланади. ютилган доза 10 ж/кг дан ошиб кетганда хасталик шунчалик тез авж оладики, унинг фазаларини ажратиб бўлмайди. соғайиш фазаси 1 – 2 ой давом этиши мумкин. бунда қайд этилган симптомлар йўқолиб, орган, системалар фаолияти аста – секин тикланади. аммо, баъзи бир симптомлар сақланади. масалан, репродуктивлик фаолият ҳар доим ҳам тикланавермайди, соч тўкилиш эса авж олади. агар организмнинг айрим қисмлари нур таъсирига йўлиққан бўлса, у ҳолда, нурдан зарарланиш ютилган нур дозаси ва нур таъсирига йўлиққан органнинг табиатига боғлиқ ҳолда ҳар хил бўлади. ютилган доза катта бўлса, нурлантирилган органнинг қайси …
5 / 38
сурункали нур хасталигини организмнинг умумий нурланиши ва айрим қисмларининг маҳаллий нурланишидан иборат икки вариантга ажратилади. биринчи вариант – организмнинг узоқ муддат давомида, бир текис ёки нотекис нурланиши туфайли юзага келади. иккинчи варианти – радиоактив изотопларнинг орган тўқималарда танлаб тўпланиши ёки тана қисмларининг нурланиши ёки ташқаридан бўладиган маҳаллий нурланишлар туфайли содир бўлади сурункали нур хасталиги ўткир нур хасталигидан, клиник намоён бўлиш муддатларининг вақт давомида чўзилиб юзага келиши билан фарқланади. бундай хасталик доза қуввати 10 –5 –10 -3 ж/ кг суткада, йиғинди доза 0,7-1,0 ж/кг ни ташкил этганда дистрофик ўзгаришларнинг секин авж олиши, репаратив жараёнларнинг узоқ вақт давомида амалга ошиши билан характерланади. хасталик шартли равишда енгил, ўрта ва оғир даражаларга бўлинади. иккинчи вариантда, клиник намоёнлик суст кечади. аммо, тўқималардаги маҳаллий ўзгаришлар организмнинг умумий реакциясидан кучлироқ намоён бўлади. острая лучевая болезнь как проводится лучевая терапия (радиотерапия) болада чап кўз ретинобластомаси нефробластома ( вильмс шиши) сийдик пуфаги саратони буйрак саратони цилиндрома — кам учрайдиган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 38 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"raditsion nurlanishning genetik ta'siri" haqida

маъруза 8-9 маъруза 8-9 мавзу: ионлантирувчи нурларнинг яхлит организмга таъсири. режа: радиацион нурланишнинг генетик таъсири. одам нур хасталиги: ўткир ва стрункали. радиацион нурланишнинг генетик таъсири 1910–йилда м.и.неменов томонидан радиацион нурланиш таъсирида организмда иммун тизими, жинсий тизим функцияси, эмбриогенез жараёни жиддий издан чиқиши ва муддатидан олдин қарши жараёни кучайиши аниқланган. радиацион нурланиш таъсирида таъсирида тажриба ҳайвонларида днк макромолекулаларида юзага келувчи бузилишлар натижасида, хромосома даражасидаги мутациялар юзага келиш эҳтимоллиги даражаси кескин ортиши қайд қилинган. жумладан, меъёрий ҳолатда днк макромолекуласида турли хил омиллар таъсирида юзага келувчи структура тузилишига оид бузилишларни қайта тиклашга қаратилган – реперация меха...

Bu fayl PPTX formatida 38 sahifadan iborat (8,8 MB). "raditsion nurlanishning genetik ta'siri"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: raditsion nurlanishning genetik… PPTX 38 sahifa Bepul yuklash Telegram