bolalarnin o'sish va rivojlanishini kuzatuvining tamoyillari va qo'llanishi

PPTX 23 pages 4.6 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 23
slide 1 болаларнинг ўсиш ва ривожланишини кузатувининг тамойилари ва қўлланиши ўсиш ва ривожланишнинг кўрсаткичлари кўрсаткичлар вазн бош айланмаси психомотор ривожланиш тана узинлиги/ бўй боланинг ўсишини баҳолаш боланинг ўсишини баҳолаш – бу боланинг вазни ва тана узунлиги ёки бўйини ўлчашдан ва ўлчов кўрсаткичларини стандарт кўрсаткичлар билан таққослашдир. мақсад – боланинг ўсишини, ўсиш борасида муаммолар мавжудлигини, муаммолар пайдо бўлиш эҳтимолини аниқлаш ва уларни бартараф этилиши. бахолашда қўлланадиган асосий ўлчов ва кўрсатмалар қўйдагилар ҳисобланади хронологик ёшни аниқлаш тана вазни, узунлиги ва бўйини ўлчаш; вазн бўй индексини (вби) ҳисоблаш; ўсиш эгри чизиқларидаги ўлчовларга қараб кўрсаткичларини белгилаш; бош айланасини ўлчаш. хронологик ёшни аниқлаш ўсишнинг алоҳида кўрсаткичларини баҳолаш учун, боланинг ҳозирги аниқ ёшини билиш муҳим. боланинг туғилганидан бошлаб, аниқ хронологик (тўлиқ) ёши, хар бир текширувлар даврида ҳисобланиб борилиши керак. хронологик ёш йил ва ойларни ҳисоблаш билан аниқланади. хронологик ёшни аниқлаш аниқлаш учун мисол келтирилган ўлчаш муддати: 2003, 30 апрел = /12/03.04.30 туғилган куни: 2001, 29 март …
2 / 23
ядиган жойига боши билан тиралиб туриши учун уни чалқанчасига ётқизишини илтимос қилинг. бошини тезлик ва эҳтиёткорлик билан шундай сурингки, қулоқ каналидан кўзнинг қуйи чегарасигача бўлган фаразий вертикал чизиқ тахтага нисбатан перпендикуляр ҳолатда бўлиши керак. (боланинг кўзлари шифтга қаратилган бўлиши лозим). онани боланинг бош томонида туриб, бошини ушбу ҳолатда ушлаб туришини илтимос қилинг бу ўринда тез ишлаш муҳим аҳамиятга эга. сизга ўлчов тасмаси кўринадиган жойда туринг ва харакатланадиган тахтани суринг: бола тахтада текис ётганига ва ўз ҳолатини ўзгартирмаётганига ишонч ҳосил қилинг. елкалари тахтага тегиб туриши ва қадди букилмаслиги зарур. онага агар боласи қаддини букаётган ёки ҳолатини ўзгартираётган бўлса, сизга айтиши кераклигини илтимос қилинг. 7 2 ёшдан катта болаларни бўйини ўлчаш ростомер бўйни тик турган ҳолатда ўлчаш бўй ўлчагич текис жойда турганига ишонч ҳосил қилинг. пойафзал, пайпоқ ва соч турмаклари ечилганини текширинг. она билан бирга ишланг ва бола билан бир хил баландликда бўлиш учун тиззада туриб, қўйидагиларни бажаринг: болага оёқларини бироз икки …
3 / 23
га зич тақанг. кўрсаткичларни аниқлаб, болани ривожланиш тарихига, боланинг бўйини 0,1 смгача яхлитлаган ҳолда ёзиб қўйинг. бу сизга кўринган охирги чизиқнинг ўзидир (0,1 см=1мм). 8 чақалоқлар ва 2 ёшгача бўлган болаларнинг тана вазнини ўлчаш имконият бўлса, вазнни ўлчаш учун рақамли (электрон) тарозилардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. чақалоқлар учун қўлланиладиган тарозилар камида 20 г гача аниқликка эга бўлиши лозим ҳар гал вазнни ўлчашдан аввал тарози калибровкаланган ва болага мослаштирилган бўлиши керак боланинг вазнини ўлчашдан олдин болани ётқизганда, фойдаланиладиган йўргакни (пеленка) ўлчаш зарур бола вазнини, тўлиқ ечинтирилган ҳолатда ўлчаш лозим 7-8 ойликдан катта бўлган болаларни ўтирган ҳолатда ўлчаш мумкин боланинг соф вазнини билиш учун унинг йўргак билан бирга тортилган вазнидан йўргакнинг вазнини айириш зарур вазни 5 кг гача бўлган болаларни ричагли тарози ёрдамида ўлчаш мумкин 2 ёшгача бўлган болани тарирланган торози билан вазнини ўлчаш 2 ёшдан катта болани вазнини ўлчаш вазн-бўй индексини (вби) аниқлаш вби – одам вазнининг/бўйига/узунлигига нисбати. вби боланинг ёшига кўра …
4 / 23
ан орқа қисмига ва қош усти соҳасига қўйилади. ўлчаш қайтарилиши унинг аниқлигини оширади. ўлчаш аниқлиги 5 мм гача. ўсиш кўрсаткичларини жадвалда жойлашиши боланинг кўрсаткичларини ўсиш эгри чизиқларида белгилаб бориш керак, бу боланинг ўсишини динамикада кузатиб бориш ва муаммоларни аниқлаш имконини беради. боланинг жинсига қараб, керакли ўсиш эгри чизиқларини танлаш керак. ўсиш кўрсаткичлари, танланган эгри чизиқларида белгилаб борилиши керак. жадвалларга “нуқталар”ни белгилаш учун, жадвалларга тегишли бўлган атамаларни тушиниш керак: x-ўқи – жадвалнинг асосидаги горизонтал чизиқ, ўсиш жадвалларида x-ўқи ёшни кўрсатади; у-ўқи – жадвалнинг чап тарафидаги вертикал чизиқ, ўсиш жадвалларида у-ўқи бўй/ узунликни, вазнни ёки вбини кўрсатиши мумкин; киритилган нуқта – жадвалдаги нуқта, керакли белгиланган жойдан x-ўқига йуналадиган чизиқ ( ёшни кўрсатади), ва керакли белгиланган жойдан y-ўқига йўналтирилган чизиқ ( масалан: вазнни кўрсатади) ёшга нисбатан бўй/узунлик бўй/узунлик кўрсаткичи, боланинг тана узунлиги ошишини ёки боланинг ёшига ёш қўшилиши билан унинг бўй/узунлиги ўсиб боришини кўрсатади. бу кўрсаткич, етарли овқатланмаслик натижасида, ўсишдан орқада қолаётган болаларни …
5 / 23
н бўлса, боланинг ўсиш тенденциясини аниқ кўриш мақсадида, нуқталарни тўғри чизиқ билан туташтирилади. ёшга нисбатан вазн ёшга нисбатан вазн кўрсаткичи, болада вазн етишмовчилиги ёки оғир вазн етишмовчилиги борлигини баҳолаш мақсадида, шунингдек ортиқча вазни бор ёки семизликдан азият чекадиган болаларни таснифлаш учун ҳам қўлланилади. вазн кўрсаткичини аниқлаш осон бўлганлиги учун, бу кўрсаткичдан тез-тез фойдаланилади, аммо боланинг ёшини аниқлаш имкони бўлмаганда, бу кўрсаткичга ишониш керак эмас. изох: агар боланинг икки оёғида ҳам шиш кузатилса, болада суюкликнинг ушланиши сабабли, вазни ортади ва айрим ҳолатларда жуда паст вазнни ҳам аниқлаш имконини бермайди. ёшга нисбатан вазн жадвалда, ёшга нисбатан вазн акс эттириш учун: тўлиқ хафта ва ой ёки ёш ва ойни вертикал чизиқда (вертикал чизиқлар оралиғида эмас) белгиланади вазнни горизонтал чизиқда ёки улар оралиғида аниқ вазнни кўрсатиш учун белгиланади, масалан, 7,8 кг. икки ва ундан ортиқ қатнов маълумотлари, нуқталар билан белгиланган бўлса, боланинг ўсиш тенденциясини аниқ кўриш мақсадида, нуқталарни тўғри чизиқ билан туташтирилади. ёшга нисбатан …

Want to read more?

Download all 23 pages for free via Telegram.

Download full file

About "bolalarnin o'sish va rivojlanishini kuzatuvining tamoyillari va qo'llanishi"

slide 1 болаларнинг ўсиш ва ривожланишини кузатувининг тамойилари ва қўлланиши ўсиш ва ривожланишнинг кўрсаткичлари кўрсаткичлар вазн бош айланмаси психомотор ривожланиш тана узинлиги/ бўй боланинг ўсишини баҳолаш боланинг ўсишини баҳолаш – бу боланинг вазни ва тана узунлиги ёки бўйини ўлчашдан ва ўлчов кўрсаткичларини стандарт кўрсаткичлар билан таққослашдир. мақсад – боланинг ўсишини, ўсиш борасида муаммолар мавжудлигини, муаммолар пайдо бўлиш эҳтимолини аниқлаш ва уларни бартараф этилиши. бахолашда қўлланадиган асосий ўлчов ва кўрсатмалар қўйдагилар ҳисобланади хронологик ёшни аниқлаш тана вазни, узунлиги ва бўйини ўлчаш; вазн бўй индексини (вби) ҳисоблаш; ўсиш эгри чизиқларидаги ўлчовларга қараб кўрсаткичларини белгилаш; бош айланасини ўлчаш. хронологик ёшни аниқлаш ўсишнинг алоҳида кў...

This file contains 23 pages in PPTX format (4.6 MB). To download "bolalarnin o'sish va rivojlanishini kuzatuvining tamoyillari va qo'llanishi", click the Telegram button on the left.

Tags: bolalarnin o'sish va rivojlanis… PPTX 23 pages Free download Telegram