ionlantiruvchi nurlar biologiyasi faniga oid maqolalar

PPT 34 sahifa 21,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 34
радиобиология фани ионлантирувчи нурлар биологияси фани мавзу: кириш доц. раджабова г.г. режа: 1. ионлантирувчи нурлар биологияси фанининг предмети ва тадқиқот объекти. 2. ионлантирувчи нурлар биологияси фанининг мақсад ва вазифалари. 3. радиобиология ва радиобиофизика фанининг услубий асослари. 4. ионлантирувчи нурлар биологиясининг бошқа фан соҳалари билан алоқадорлиги ва асосий йўналишлари. 5. ионлантирувчи нурлар биологияси фанининг ривожланиши. радиобиология фанининг предмети ва тадқиқот объекти радиобиология фанининг предмети – ионлаштирувчи нурланишнинг турлари ва манбаларини тавсифлаш, унинг биологик объектларга таъсирининг молекуляр механизмларини ўрганиш ҳисобланади. радиобиология фанининг тадқиқот объекти – тирик организмлар (ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизм-лар), тўқималар, орган ва ҳужайралар ва молекулалар (жумладан, макромолекулалар) ҳисобланади. радиобиология фанининг мақсади радиобиология фанининг мақсади – ионлаштирувчи нурланишнинг биологик объектларга физик–кимёвий таъсирининг молекуляр механизмини ўрганиш ва ўз навбатида, ионлаштирувчи нурланиш таъсирига нисбатан биологик жавоб реакцияси шаклланиш қонуниятларини аниқлаш ва ушбу асосда, организмнинг жавоб реакцияларини бошқариш, нурланишнинг салбий таъсири даражасини камайтиришни илмий асослаб беришдан ташкил топади. радиобиология фанининг вазифалари радиобиология фанининг вазифалари – …
2 / 34
лублари – рентген ёки γ–нурланиш таъсирида объектда «нур таратиш» ҳодисаси юзага келишига асосланилади. объект орқали ўтган вақтда, материал зичлиги ва қалинлигига боғлиқ ҳолатда, ионлаштирувчи нурланиш оқимининг энергияси қиймати сусаяди. бу механизмдан турли хил объектлар структураси таркибида нуқсонлар (дефект) мавжудлигини текширишда (рентгенологик дефектоскопия) фойдаланилади. рентген микроскопия – микрорадиография, рентгенорадио-графия, рентген микротаҳлил, рентгенотелевизион микроскопия каби турларга бўлинади. шунингдек, ҳозирги вақтда катта ҳудудда радиацион ифлосланиш даражасини мониторинг қилиш мақсадида қўлланилувчи сцинтилляцион детекторли аэрогамма–спектрометр қурилмалари ишлаб чиқилган. радиобиологиянинг бошқа фан соҳалари билан алоқадорлиги ва асосий йўналишлари радиобиологиянинг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади: радиацион биокимё; радиацион генетика; радиацион цитология; радиацион экология; радиацион патофизиология; радиацион эпидемиология; радиацион гигиена; геофизик радиология; тиббиёт радиологияси; радиацион терапия. - радиацион биокимё – ионлаштирувчи нурланишнинг молекуляр биокимёвий таъсир механизмларини, жумладан макромолекулаларга таъсирини тадқиқ қилади. - радиацион генетика – ионлаштирувчи нурланишнинг генетик даражадаги таъсир механизмларини ўрганиш ва шунингдек, радиацион мутагенез усулидан амалиётда фойдаланиш усулларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. - радиацион гигиена – ионлаштирувчи …
3 / 34
азорат қилиш билан шуғулланади. - радиацион терапия – ионлаштирувчи нурланишнинг терапевтик таъсир механизмини ўрганиш ва нурланиш ёрдамида касалликларни даволаш усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. радиобиология фанининг тадқиқот объекти – қуйидаги 3 та бўлимга ажратилади: мураккаб тизимлар (экологик тизимлар, популяция, кўп ҳужайрали организмлар, органлар ва тўқималар) радиобиологияси; ҳужайра радиобиологияси; - молекуляр радиобиология. радиобиология йўналишлари қуйидаги 2 та гуруҳга ажратилади: 1. ионлаштирувчи нурланишнинг биологик тизимларга таъсири натижасида юзага келувчи жараёнларни ўрганувчи йўналишлар: умумий фундаментал радиобиология; космик радиобиология; радиацион экология (жумладан, қишлоқ хўжалиги радиоэкологияси); радиацион биокимё; радиацион генетика; радиацион цитология; тиббиёт радиобиологияси; радиацион иммунология; радиацион гигиена; 2. биологик организмлар таксонларининг радиацион нурланишга жавоб реакциясини ўрганувчи йўналишлар: радиацион вирусология; радиацион микробиология; ўсимликлар радиобиологияси; одам ва ҳайвонлар радиобиологияси. радиобиология фанининг ривожланиш тарихи радиобиология фанининг ривожланиш босқичлари i босқич – 1890–1922–йиллар ii босқич – 1922–1945–йиллар iii босқич – 1945– 1986–йиллар iv босқич – радиацион нурланишнинг таъсирини ўрганиш йўналишидаги замонавий давр. i босқич – 1890–1922–йилларга тўғри келади …
4 / 34
в–ресовский каби олимлар илмий тадқиқотлар олиб боришган. ii босқич – (1922–1945–йиллар) бу даврда радиацион нурланишнинг биологик таъсирини тавсифлаш, ионлаштирувчи нурланишнинг мутаген таъсирини ўрганишнинг давом эттирилиши, радиацион генетика соҳасининг ривожланиши, радиацион нурланишнинг моддага ютилишини миқдорий тавсифлаш ишлаб чиқилиши амалга оширилган. бу йўналишда ф.дессауэр, л.грэй, н.в.тимофеев–ресовский, а.м.кузин, д.э.ли, б.н.тарусов, н.м.эмануэль, к.циммер, г.а.надсон, г.с.филиппов, г.мёллер, л.стадлер каби олимлар тадқиқот олиб боришган. шунингдек, бу босқичда 1934–йилда ирен кюри ва фредерик жолио–кюри томонидан ядро реакцияси давомида изотопи аниқланиши эса – суъний радиоактивлик ҳодисасининг ўрганилиши тарихи бошланишини белгилаб беради. iii босқич – (1945–йилдан 1986–йилгача) – яъни, 1945–йилда «хиросима–нагасаки» фожеасидан кейинги давр, бу давр радиацион нурланишнинг биологик таъсир механизмларини аниқлаш ва унга қарши кураш воситаларини ишлаб чиқиш даври ҳисобланади. бу босқичда радиацион нурланишнинг барча тузилиш даражаларидаги биологик тизимларга таъсир механизмлари ўрганилган, радиацион нурланишга қарши усуллар ишлаб чиқилган, тиббиёт амалиётида радиацион диагностика ва радиацион терапия усуллари жорий қилинган. iv босқич – радиацион нурланишнинг таъсирини ўрганиш йўналишидаги замонавий давр …
5 / 34
берган ва онгли равишда юзага келтирилган – «радиацион фожеалар» сезиларли даражада туртки берган. «нью–жерси» фожеаси. 1902–йилда радиоактив изотопидан нур тарқатувчи бўёқлар ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилган. 1905–йилдан бошлаб, ушбу радиоактив бўёқлар ҳатто, янги йил арчасини безатишда ишлатилувчи ўйинчоқлар ишлаб чиқарилишида ҳам фойдаланила бошланган. 1920–йилда америкада «us radium» компанияси томонидан конвейер усулида радиоактив изотопи асосида радиацион бўёқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва ўз–ўзидан нур тарқатувчи бу бўёқ – «undark» (қоронғи эмас) деб номланган. дастлаб, ҳарбий қуролларнинг нишонга олиш қисми бўялган ушбу бўёқ билан кейинчалик уйларда хонадонларнинг тартиб рақами, болалар ўйинчоқлари, соатлар ва бошқа кўплаб маиший–турмушда ишлатилувчи буюмлар бўялиши амалга оширилган. «нагасаки–хиросима» фожеаси. 06.06.1945–йилда ақш ҳарбий ҳаво кучларига қарашли, в–29 «enola gay» бомбардимончи самолёти ёрдамида п.тиббетс ва т.фереби томонидан хиросима шаҳрига (япония) конструкцияси таркибида 64 кг уран изотопига эга «кичкинтой» (little boy) деб номланган атом бомбаси ташланган ва ер юзасидан ~576–600 метр баландликда, ~1,6 км радиусда ~13000–18000 тонна тротил эквивалентида портлаш юз …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 34 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ionlantiruvchi nurlar biologiyasi faniga oid maqolalar" haqida

радиобиология фани ионлантирувчи нурлар биологияси фани мавзу: кириш доц. раджабова г.г. режа: 1. ионлантирувчи нурлар биологияси фанининг предмети ва тадқиқот объекти. 2. ионлантирувчи нурлар биологияси фанининг мақсад ва вазифалари. 3. радиобиология ва радиобиофизика фанининг услубий асослари. 4. ионлантирувчи нурлар биологиясининг бошқа фан соҳалари билан алоқадорлиги ва асосий йўналишлари. 5. ионлантирувчи нурлар биологияси фанининг ривожланиши. радиобиология фанининг предмети ва тадқиқот объекти радиобиология фанининг предмети – ионлаштирувчи нурланишнинг турлари ва манбаларини тавсифлаш, унинг биологик объектларга таъсирининг молекуляр механизмларини ўрганиш ҳисобланади. радиобиология фанининг тадқиқот объекти – тирик организмлар (ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизм-лар), тўқималар,...

Bu fayl PPT formatida 34 sahifadan iborat (21,5 MB). "ionlantiruvchi nurlar biologiyasi faniga oid maqolalar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ionlantiruvchi nurlar biologiya… PPT 34 sahifa Bepul yuklash Telegram