sovuq olish, kuyish va ularning tur-lari

PPT 24 pages 362.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 24
слайд 1 sovuq olish, kuyish, va ularning tur-lari.desmurgiya. bog‘lamlarning turlari режа: термик куйишнинг белгилари, бтё кимёвий куйиш, бтё электр токи ва нур таъсирида куйиш совуқ уриш, даражалари, бтё. изох куйиш деб тўқималарни юқори харорат, кимёвий омиллар, ну рва электр токи таъсирида шикастланишига айтилади. термик куйишлар термик куйишлар умумий куйишларни 90-95 % ини ташкил этади. термик куйишларга аланга, қайноқ суюқликлар, буғ, иссиқ буюмлар сабабчи бўлиши мумкин. куйишга жавобан танада руй берадиган патологик холат куйиш касаллиги дейилади: унинг қуйидаги даврлари фарқланади: 1) куйиш шоки, 2) ўткир куйиш токсемияси, 3) ўткир септикотоксемия, 4) реконвалесценция. куйиш касаллигини оғирлиги куйган майдоннинг хажмига ва тўқималарни қанчалик чуқур куйганига боғлиқ. куйиш даражалари мис бирикмаларидан заҳарланиш. 1-даражали куйишда тўқималарни қизариши ва шиши ачишиш кузатилади. тўқималар ҳалок бўлмайди. 2-даражали куйишда тиниқ суюқлик (плазма) билан тулган пўфаклар хосил бўлади. пуфаклар атрофида қизарган сохалар аниқланади, ачишиш бўлади. 3 а даражали куйишда ёрилган ёки сариқ суюқлик билан тўлган пўфаклар аниқланади. ёрилган пўфак …
2 / 24
шнинг юзакилашиши, тезлашиши кузатилади. iii даражада беморнинг аҳволи ниҳоятда оғир бўлиб, эс-хуши хиралашади, эс-хуши хиралашади, чанқоқлик, кофе қуйқаси каби қусиш, тери оқариши, пульс ипсимон бўлиши, артериал босим ва тана ҳарорати пасайиши кузатилади ўткир куйиш токсемияси-куйиш касаллигининг кейинги даври бўлиб, 2-3 кундан икки хафтагача давом этади. бу даврда захарланиш белгилари устун бўлади: тана харорати 38-400 с, тахикардия, нафасни тезлашиши, камқонлик, оқсил алмашинуви бузилиши, жигар ва бўйрак фаолиятининг издан чиқиши. септикотоксемия-10-15 кунларда бошланиб, инфекция ривожланади. кўпинча инфекцияга стафилакокклар, кўк йиринг таёқчаси, ичак таёқчаси, протейлар сабабчи бўлади.бу даврда захарланиш, камқонлик, оқсиллар етишмовчилиги белгилари кузатилади. реконвалесценция даврида аъзо ва тўқималарнинг фаолияти тиклана бошлайди. куйган сохани аниқлаш. куйган одамга тўғри тиббий ёрдам кўрсатиш учун куйган сохани аниқлаш лозим. кафт билан ўлчаш-катта ёшли одамда кафтнинг ички юзаси бутун бадан юзасининг 1-2 % ини ташкил этади. куйган сохага стерилланган салфетка ёпиб ўлчанади ва шу сон 1 ёки 1, 2 га кўпайтирилади. тўққизлар қоидасига мувофиқ ўлчаш- бош, бўйин …
3 / 24
инг чуқурлигини аниқлашни қийинлаштиради. куйган жойнинг ўзида кўриладиган чор-тадбирлар: шикастловчи омилни таъсирини тўхтатиш, тана ва куйган жойни совутиш, оғриқни камайтириш, химояловчи боғлам қуйиш, ишқорий ичимликлар ичиришдан иборат. касалхонага жўнатиш олдидан эса анальгетиклар, нейролептиклар, гистаминга қарши воситалар юборилади. оғриқни қолдириш учун наркотик анальгетиклар-промедол, омнопон, морфин; гистаминга қарши воситалар сифатида димедрол, тавегил, супрастин ва б. ишлатилиши мумкин. шифохонада анестезия қилинади, кардиотоник воситалар юборилади, плазма ўрнини босувчи ва электролитлар эритмалари (полиглюкин, желатиноль, полифер, реополиглюкин, «дисоль», «трисоль») томчилаб венага юборилади. совуқ олган кишига қоқшолга қарши зардоб юборилади. махаллий даволаш-ёпиқ ёки очиқ усулда бўлиши мумкин. боғламлар қуйиш иложи бўлмаганда, яъни юз, оралиқ. жинсий аъзолар сохаси куйганда ишлатилади. бунда куйган жой кунига 3-4 марта антисептиклар ва антибиотиклар билан қайта ишланади. калий перманганат 1:5000 эритмаси билан 3-4 марта ювиш мумкин. хозирги вақтда айрим касалхоналарда куйганларни очиқ даволаш учун абактериал герметик палаталар ташкил этилган. ёпиқ усулда боғламлардан фойдаланилади. 2-даражали куйишда ярани бирламчи ювгандан сўнг бактерицид ва оғриқсизлантирувчи таъсирга …
4 / 24
лик усули билан даволанади: 1) некротомия-некроз сохасини кесиш, 2) некроэктомия-некроз сохасини олиб ташлаш, 3) тери пластикаси. кимёвий куйиш кимёвий куйишлар кислота, ишқорлар ва б. кимёвий моддалар таъсирида келиб чиқади. кимёвий куйишларда асосий тадбир терининг оқар сувда камида 15 дақиқа ювиш хисобланади, бу фақат охак билан куйганда тавсия этилмайди. кислоталар билан куйганда кучсиз ишқорлар (натрий гидрокарбонат), ишқорлар билан куйганда эса кучсиз кислоталар (0, 01 % хлорид кислота, 1-2 % чумоли кислота) билан ювиш тавсия этилади. агар кимёвий модда кийимга шимилган бўлса, уни тезда ечиб олиш лозим. кислоталар билан куйганда оқсиллар парчаланади, кислотали протеинатлар комплекси хосил бўлади, тўқималар қуриб, коагуляцион (қуруқ) некроз ривожланади. ишқорлар билан куйганда ишқорий протеинатлар хосил бўлади, ёғлар совунланади ва колликвацион (нам) некроз ривожланади. айрим моддалар билан куйганда умумий ўзгаришлар кузатилади. масалан, фосфор ва пикрин кислота нефротоксик. танин кислота гепатотоксик таъсига эга ва хак. электр токи ва нурдан куйиш электр токи ва нурдан куйиш. электр токидан куйиш ток манбаи …
5 / 24
ашув хусусиятлари рол ўйнайди. масалан, совуқ минтақада яшовчилар анча мослашган бўлади. алкогол қон томирларни кенгайтиради ва иссиқликни йўқолишига олиб келиб, совуқ олишни кучайтиради. совуқ олишнинг реактив олди ва реактив даври фарқланади. реактив олди даври бир неча соатдан 1 кунгача давом этиб, терининг оқарганлиги, цианоз, совуқлиги, кам сезувчанлиги билан тавсифланади. совуқ урган сохада ачишиш ва парестезия сезилади, оғриқ бўлиши мумкин. шикастланган сохада харорат меъёрига келиши билан реактив босқич бошланади. реактив босқичда терининг қизариши, қизиши, оғриқ ачишиш кузатилади. тери шишган, ранги ҳар хил бўлади. шиш ва терининг ранги шикастланишнинг чуқурлигини билдирмайди. совуқ олишнинг 4 даражаси фарқланади совуқ олишнинг 4 даражаси фарқланади: 1-даражали совуқ олганда қон томирлари торайиб кетиши натижасида совуқ олган сохадаги тери оқариб ёки кўкариб кетади ва хеч нарсани сезмайди. даволаш натижасида бир неча кундан кейин бу ўзгаришлар йўқолади. 2-даражали совуқ олишда тиниқ суюқликка тўлган пўфакчалар хосил бўлади. терини ўсувчи қавати шикастланмагани учун у 1-2 хафтада тикланади. 3-даражали совуқ олишда қонли …

Want to read more?

Download all 24 pages for free via Telegram.

Download full file

About "sovuq olish, kuyish va ularning tur-lari"

слайд 1 sovuq olish, kuyish, va ularning tur-lari.desmurgiya. bog‘lamlarning turlari режа: термик куйишнинг белгилари, бтё кимёвий куйиш, бтё электр токи ва нур таъсирида куйиш совуқ уриш, даражалари, бтё. изох куйиш деб тўқималарни юқори харорат, кимёвий омиллар, ну рва электр токи таъсирида шикастланишига айтилади. термик куйишлар термик куйишлар умумий куйишларни 90-95 % ини ташкил этади. термик куйишларга аланга, қайноқ суюқликлар, буғ, иссиқ буюмлар сабабчи бўлиши мумкин. куйишга жавобан танада руй берадиган патологик холат куйиш касаллиги дейилади: унинг қуйидаги даврлари фарқланади: 1) куйиш шоки, 2) ўткир куйиш токсемияси, 3) ўткир септикотоксемия, 4) реконвалесценция. куйиш касаллигини оғирлиги куйган майдоннинг хажмига ва тўқималарни қанчалик чуқур куйганига боғлиқ. куйиш даражал...

This file contains 24 pages in PPT format (362.0 KB). To download "sovuq olish, kuyish va ularning tur-lari", click the Telegram button on the left.

Tags: sovuq olish, kuyish va ularning… PPT 24 pages Free download Telegram