qon aylanishining buzilishi

PPTX 37 sahifa 14,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 37
қон айланишининг бузилиши “қон айланишининг бузилиши. артериал ва веноз тўлақонлик. қон кетиши ва қон қуйилиши. тромбоз. эмболия” қон айланишининг бузилиши қон айланиш тизими, бу – юрак-томир тизимидан, яъни қон ташиш – транспорт тизимидан иборат. унинг таркибий қисми: юрак, аорта, артериялар, веналар, микроциркулятор ўзан (мцў: артериола, прекапилляр, капилляр, посткапилляр венула ва венулалар иборат. юрак - қон оқимининг манбаси; томирлар – қонни тақсимлаш ўзанлари; мцў – қон ва тўқималар орасидаги транскапилляр моддалар алмашинуви чегараси. бу тизимнинг иш-фаолиятини – юракнинг нерв-ўтказувчи йўллари, томирлар рецепторлари, томирларни харакатлантирувчи марказ, қоннинг гуморал омиллари, вазоконстрикторлар ва вазодиляторлар бошқаради. қон айланишининг бузилиши сабаблари ва механизмлари бўйича қон айланиши бузилишининг турлари: 1.томирларда қон тўлишининг ўзгариши билан кечадиган бузилишлар (артериал ва веноз тўлақонлик, ишемия) 2. томирлар деворининг зарарланиши ва ўтказувчанликга боғлиқ бузилишлар: а) қон кетиши ва қон қуйилиши; б)диапедезли қон қуйилиш; в) плазморрагия. 3. гемостаз ва қон реологик хоссаларининг бузилиши: а)стаз; б) тромбоз; в) двс-синдром; г) эмболия. 4. шок. қон …
2 / 37
лликларида ўткир ва сурункали юрак етишмаслиги. ўткир юрак етишмаслиги (сабаблари: миокард инфаркти, ўткир юрак декомпенсацияси) ўткир веноз тўлақонликга олиб келади. сурункали юрак етишмаслиги (сабаблари: порок, ишемик касаллик, эндокард фиброэластози, миокардит, кардиомиопатия) сурункали веноз димланишга сабабчи. ўткир юрак етишмаслиги - ўткир веноз тўлақонлик. майда томирларнинг кескин кенгайиши, девори ўтказувчанлиги ошиши, тўқимага плазморрагия, шиш, стаз ва қон қуйилишлар пайдо бўлиши. мисол: ўпка шиши сурункали юрак етишмаслиги - сурункали веноз тўлақонлик. майда томирларнинг сурункали кенгайиши, тўқимада гипоксия, шиш, плазморрагия, эритродиапедез, гемосидероз, макрофаглар кўпайиши, склероз ривожланади. мисол: тери цианози ва анасарка, мускат жигари, ўпканинг қўнғир индурацияси ва буйрак, талоқнинг ционотик индурацияси сурункали юрак етишмаслиги - сурункали веноз тўлақонлик. мускат жигари марказий вена ва синусоидлар кенгайиши, атрофида шиш, қон қуйилишлар, гепатоцитлар некрози. бўлакча четида паренхиматоз ёғли дистрофия. мисол: “мускат жигари” 1)қонга тўлган бўлакча маркази 2)ёғли дистрофияга учраган бўлакча чети сурункали юрак етишмаслиги - сурункали веноз тўлақонлик. мускат жигари мускат ёнғогига ўхшаш, тўқ жигарранг ва оқ-сариқ …
3 / 37
сабаблари: юрак ва томирлар деворининг ёрилиши – haemorrhagia per rhexin; (юрак ёрилиши– трансмурал инфаркт, ёғ босиш, юрак қоринчаси аневримаси; аорта ёрилиши – атеросклеротик ва сифилитик аневризма; томирлар ёрилиши – травма, туғма аневризма, фибриноид некроз, васкулит) 2) томирлар деворининг аррозияси - haemorrhagia per diabrosis; (яллиғланиш, некроз, хавфли ўсмалар) 3) томирлар девори ўтказувчанлигининг ошиши - haemorrhagia per diapedesis. (инфекция, сепсис, захарланиш, системали васкулитлар, ревматик касалликлар, лейкоз, коагулопатия) қон айланишининг бузилиши қон кетиши ва қон қуйилиши; гемоперикард қон айланишининг бузилиши қон кетиши ва қон қуйилиши; гемоторакс қон айланишининг бузилиши қон кетиши ва қон қуйилиши; гематома қон айланишининг бузилиши қон кетиши ва қон қуйилиши; мия томири атрофига диапедез қон қуйилиш тромбоз – thrombosis –свертывание - ивиш тромбоз, бу – тирик организмда юрак бўшлиқлари ва томирлар ичида қоннинг ивиши. тромбоз – патологик жараён бўлгани билан, унинг асосида қонни ивитадиган физиологик хоссалар ётади. тромб пайдо бўлиши, бирин-кетинлик билан келадиган 4 та даврдан иборат: 1) тромбоцитлар агглютинацияси, …
4 / 37
мб одатда томир деворига, эндотелий шикастланган жойда ёпишган, юзаси нотекис, бурмаланган, қаттиқ, қонга нисбатан қуруқ кўринишда бўлади. унинг шакли ва ўлчамлари юрак бўшлиқлари ва йирик томирлар ичида пайдо бўлишига қараб ҳар хил. тромб таркиби ва ташқи кўринишига қараб: оқ, қизил, аралаш ва гиалинли тромблар фарқ қилинади. оқ тромб: тромбоцитлар, фибрин ва лейкоцитлардан қон тез оқадиган артерияларда, секин пайдо бўлади. қизил тромб: тромбоцит ва фибриндан ташқари кўп миқдорда эритроцитлардан иборат ва қон секин оқадиган веналарда қисқа вақт ичида пайдо бўлади. гиалинли тромб: парчаланган эритроцит, тромбоцитлар ва преципитацияланган плазма оқсилларидан иборат бўлиб, гиалинни эслатади. мцтда пайдо бўлади. тромбоз морфологияси аралаш тромб, қат-қат тузилишли тромб ёки ола-була тромб ҳисобланади. аралаш тромбнинг: бошчаси (оқ тромб), танаси ( аралаш тромб) ва думи ( қизил тромб) фарқ қилинади. бундай аралаш тромб кўпинча веналарда, аорта ва юрак аневризмларида пайдо бўлади. тромб томир бўшлиғида эгаллаган жойига қараб: деворолди ва обтурациялайдиган кўринишларда учрайди. майда веналарда пайдо бўлган тромб ўсиб …
5 / 37
ангрена; бактериал эмболия ва сепсис; дарвоза венаси тромбози – портал гипертензия ва асцитга; буйрак венаси тромбози – нефротик синдромга; тромбофлебит ва флеботромбоз – ўпка артерияси тромбоэмболиясига олиб келади. эмболия – em-ballein – томир ичига ташлаш эмболия, бу – қон оқимига ёт таначаларнинг тушиши ва майда томирларга тиқилишидир. эмбол таначаси қон оқими бўйича 3 та йўналишда харакатланади: 1) катта қон айланиш доираси веналаридан, ўнг бўлмача ва ўнг қоринча орқали кичик қон айланиш доираси, яъни ўпка томирларига келиб тиқилади. 2) юрак чап қоринчаси, аорта ва йирик артериялардан, юрак, мия, буйрак, талоқ, ичак ва оёқлар томирларига келиб тиқилади. 3) портал веналар тизимидан жигар дарвоза веналарига келиб тиқилади. 1) ортоград; 2) ретроград; 3) парадоксал эмболия. эмболия – турлари эмболия – эмбол таначалар табиатига қараб қуйидаги турларда учрайди. 1) тромбоэмболия 2) ёғ эмболияси 3) хаво эмболияси 4) газ эмболияси 5) тўқима ёки ҳужайра эмболияси 6) бактериал эмболия 7) ёт жисмлар эмболияси 8) қоғаноқ суви эмболияси …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 37 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"qon aylanishining buzilishi" haqida

қон айланишининг бузилиши “қон айланишининг бузилиши. артериал ва веноз тўлақонлик. қон кетиши ва қон қуйилиши. тромбоз. эмболия” қон айланишининг бузилиши қон айланиш тизими, бу – юрак-томир тизимидан, яъни қон ташиш – транспорт тизимидан иборат. унинг таркибий қисми: юрак, аорта, артериялар, веналар, микроциркулятор ўзан (мцў: артериола, прекапилляр, капилляр, посткапилляр венула ва венулалар иборат. юрак - қон оқимининг манбаси; томирлар – қонни тақсимлаш ўзанлари; мцў – қон ва тўқималар орасидаги транскапилляр моддалар алмашинуви чегараси. бу тизимнинг иш-фаолиятини – юракнинг нерв-ўтказувчи йўллари, томирлар рецепторлари, томирларни харакатлантирувчи марказ, қоннинг гуморал омиллари, вазоконстрикторлар ва вазодиляторлар бошқаради. қон айланишининг бузилиши сабаблари ва механизмлари бў...

Bu fayl PPTX formatida 37 sahifadan iborat (14,3 MB). "qon aylanishining buzilishi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: qon aylanishining buzilishi PPTX 37 sahifa Bepul yuklash Telegram