tibbiyot statistikasi va amaliy ahamiyati

PPTX 71 sahifa 1,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 71
swot analysis tibbiyot statistikasi va amaliy ahamiyati. statistik tadqiqotni tashkil qilish va biostatistikaning asosiy usullari машғулот мақсади: статистик мажмуа ва уларнинг турлари генерал ва танлаб олинган мажмуалар хакида тушунтириш. талабаларни статистик тадқиқотнинг ва биостатис-тиканинг асосий қоидалари, усуллари ва ўткази-лиш тартиби ва хусусиятларини тушунтириш. талабаларга статистика хақида тушунчани унинг назарий асослари ва мазмунини тушунтириш. кутилаётган натижалар: талабалар онгида статистик тадқиқотларни тушунчаси, мақсади, вазифалари, статистик кузатув турлари, статистик тадқиқотнинг режаси ва турлари, аҳамияти ҳақидаги тушунчаларни шакллантириш. режа: 1. статистика ҳақида тушунча 2. генерал ва танлаб олинган мажмуалар ҳакида тушунча 3. катта сонлар қонун танлаб олинган тадқиқотнинг назарий асоси сифатида 4. танлаб олинган мажмуанинг ўхшашлиги (репрезентативлиги) статистика ҳақида тушунча статистика бу жамият фанларидан бири бўлиб, у жамият орасида учрайдиган ходисаларнинг миқдор ўзгаришларини сифат ўзгаришлари билан боғлаб ўрганадиган фандир. статистиканинг асосий мақсади аниқ олинган вақт оралигида маълум минтақалардаги жамият орасида юз бераётган воқеаларнинг катталикларини, миқдор ўзгаришларини уларнинг келиб чиқиш қонуниятлари билан боғлиқ ўрганишдан иборат. …
2 / 71
қлашни тўғри режалаштириш, санитария эпидемиология ва даволаш-профилактика муассасаларининг ишини тўғри ташкил этиш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати ва самарасини чуқур тахлил қилиш. 4. тажрибада қўлланилаётган даволаш ва профилактика ишларига баҳо бериш, уларни самарасини ўрганиш. 5. клиника ва лаборатория шароитида илмий-тадқиқот ишларини режалаштириш, уларни ташкил этиш ва ўтказиш. аҳоли статистикасига юқорида санаб ўтилган масалаларнинг биринчи ва иккинчи бандлари киради. соғлиқни сақлаш статистикасига – учинчи, тўртинчи гуруҳ масалалар киради. бешинчи гуруҳ масалалар эса санитария статистикаси ўрганадиган барча вазифалар орасидан ажратиб «тиббиёт статистикаси» номи билан аталади. санитария статистикаси ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш фанининг асосий бир бўлаги ҳисобланади. тиббиёт статистикасида 3 та асосий бўлим фарқланади: тиббиёт статистикасининг назарий ва методик асослари. аҳоли саломатлиги статистикаси соғлиқни сақлаш статистикаси 1 2 3 тиббиётда статистик усуллар қуйидаги холатларда қўлланилади: 1. ишлаб чиқариш факторларини клиник-гигиеник жиҳатдан нормалаштиришда 2. дори препаратлари дозасини ҳисоблашда 3. жисмоний ривожланиш стандартларини аниқлашда 4. қўлланилган профилактика чора-тадбирларини эффективлигини баҳолаш статистик …
3 / 71
а айтилади. генерал мажмуа тушунчаси нисбий бўлиб, у кузатишнинг мақсадига қараб бир вақтнинг ўзида генерал ёки танлаб олинган мажмуа деб қаралиши мумкин. масалан, агар ер шарида яшовчи ҳамма ревматизмлар билан оғриган беморларни ўрганиладиган бўлса - бу гуруҳ беморлар бош мажмуани ташкил қилади. генерал мажмуани ташкил қилувчи ҳамма кузатув бирликларини таҳлили (анализ) қийинчилик туғдирса, тадқиқотда танлаб олинган мажмуадан фойдаланилади. танлаб олинган мажмуа генерал мажмуани бир қисми бўлиб у махсус йўллар орқали танлаб олинади. танлаб олинган мажмуанинг таҳлил натижалари асосида генерал мажмуа ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. агар ревматизм касаллигини урганишда бутун ер шари бизга генерал мажмуа булса, кайсидир бир мамлакат, республика ёки шахар бизга танлаб олинган мажмуа булади. танлаб олинган мажмуанинг ўхшашлиги (репрезентативлиги) танлаб олинган мажмуани энг муҳим томонларидан бири унинг ренрезентативлиги, яъни у генерал мажмуанинг вакили хисобланиб ундаги хамма асосий белгиларни ўзида номоён қила олиш керак. танлаб олинган мажмуа репрезентатив бўлиши учун қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак: сифат репрезентативлик …
4 / 71
ечимига жавоб берадиганлари инобатга олинади. бу белгилар ҳисобга олингани (регистрация қилинади) учун ҳисобга олинадиган белгилар дейилади. хар бир кузатув белгиси узига хос булган хусусиятларга эга. шунга кура улар 2 га булинади: 1. атрибутив (сўз билан ифодаланган). 2. миқдорий (сон билан ифодаланган). атрибутив белгиларга сўз билан ифодаланув-чи барча белгилар киради. масалан: турар жойи, касаллик диагнози, аҳоли жинси ва бошқалар. миқдор белгиларга сонлар билан ифодаланувчи барча белгилар киради. масалан: бўйи, тана вазни, даволаниш кунларини сони, қондаги холестерин миқдори, сийдикдаги оқсил миқдори ва ҳоказо. урганилаётган ходисага белгининг таъсири бўйича улар омилли ва натижали белгиларга фарқланади. омилли белгилар (факторные признаки) – бу шундай ҳисобга олинадиган белгиларки, улар таъсирида бошқа уларга боғлиқ бўлган белгилар ўзгаради. омилли белгини ўзгариши билан натижали белгини ўсиши ёки пасайиши кузатилади. натижали белгиларга омилли белгилар оқибатида ўзгарувчи белгиларга айтилади. масалан, болани ёши ошиши билан унинг бўйи ўсади (ёш – факторли белги, бўйи – натижали белги). статистик тадқиқот босқичлари согликни саклаш сохасида …
5 / 71
керак. ижтимоий гигиенанинг тадқиқот объектлари бўлиб, вилоят (шаҳар), районлар аҳолиси ёки унинг алоҳида гуруҳлари, беморлар, соғлиқни сақлаш муассасаларининг кадрлари ва бошқалар киради. тадқиқот объекти (мажмуа) муҳитда (территория), вақтда (период), ҳажмда (сон), кузатув (n) да аниқланган бўлиши керак. режада тадқиқот объекти (статистик мажмуа) қандай қилиб шаклланишини кўрсатиш керак. статистик тадқиқот дастурига – тадқиқот учун йиғилган маълумотлар киради. у 3 компонентдан иборат: 1. маълумотларни йиғиш дастури 2. маълумотларни ишлаш дастури (жадвалли ҳисобот) 3. таҳлил дастури. 1. маълумотларни йиғиш дастури – кузатув жараёни давомида ўрганилиши керак бўлган бир қанча саволлардан иборат карта (бланк) – кўринишида бўлади. ундан ташқари маълумотларни йиғиш дастурларини тиббий хужжатлар ҳам ташкил килиши мумкин (ҳисобот формалари), улар давлат томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, аҳолини саломатлик ҳолатини ўрганиш ва даволаш-профилактика муассасаларини фаолиятини баҳолаш учун қўлланилади. аммо тиббиёт илмида ва соғлиқни сақлаш амалиётида муаммоларни чуқур ўрганиш учун илмий ходимлар ва амалиёт шифокорлари ўзи дастур тузади – махсус анкета. бундай анкета тузаётганда бир қанча …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 71 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tibbiyot statistikasi va amaliy ahamiyati" haqida

swot analysis tibbiyot statistikasi va amaliy ahamiyati. statistik tadqiqotni tashkil qilish va biostatistikaning asosiy usullari машғулот мақсади: статистик мажмуа ва уларнинг турлари генерал ва танлаб олинган мажмуалар хакида тушунтириш. талабаларни статистик тадқиқотнинг ва биостатис-тиканинг асосий қоидалари, усуллари ва ўткази-лиш тартиби ва хусусиятларини тушунтириш. талабаларга статистика хақида тушунчани унинг назарий асослари ва мазмунини тушунтириш. кутилаётган натижалар: талабалар онгида статистик тадқиқотларни тушунчаси, мақсади, вазифалари, статистик кузатув турлари, статистик тадқиқотнинг режаси ва турлари, аҳамияти ҳақидаги тушунчаларни шакллантириш. режа: 1. статистика ҳақида тушунча 2. генерал ва танлаб олинган мажмуалар ҳакида тушунча 3. катта сонлар қонун танлаб олинган ...

Bu fayl PPTX formatida 71 sahifadan iborat (1,0 MB). "tibbiyot statistikasi va amaliy ahamiyati"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tibbiyot statistikasi va amaliy… PPTX 71 sahifa Bepul yuklash Telegram