nafas olish tizimining qiyosiy gistalogik tavsifi

PPTX 36 sahifa 2,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 36
презентация powerpoint : mavzu:nafas olish tizimining qiyosiy gistalogik tavsifi нафас олиш системаси нафас олиш системаси ҳаво ўтказувчи йўллар ва респиратор бўлимларини ўз ичига олвчи аъзолар мажмуасидан иборат. ҳаво ўтказувчи йўлларга: бурун бўшлиғи, бурун – ҳалқум, ҳиқилдоқ, трахея, бронхиал дарахт кирса, респиратор бўлимини – алвеолалар ташкил қилади (расм 14.1). ҳаво ўтказиш йўлларида ҳаво намланади, исийди ва ҳар хил чанг заррачаларидан тозаланади. респиратор бўлимларида эса қон ва алвеолалар ўртасида ҳаво алмашинади. нафас олиш системаси қуйидаги вазифаларни бажаради: нафас олиш билан боғлиқ функцияси: ҳаво ўтказиш (ҳавони тозалаш, намлаш, иситиш ѐки совутиш); ўпка ва қон ўртасида газ алмашинуви. нафас олиш билан боғлиқ бўлмаган функциялари: ҳимоя (иммунҳимоя, ўпка макрофаглари томонидан лизоцим, интерферон ва пирогенларни синтези, ўсма ҳужайраларни емириш); липид ва туз-сув алмашинувида иштирок этиш (хаво билан кунига 500 мл гача сув ажаралади); қон ивишида қатнашиш (тромбопластин ва гепарин ишлаш, серотонин метаболизми); қон босимини бошқаришда қатнашиш (ангиотензин-i ўпка капиллярларида ангионтензин-2 га айланади); эндокрин (кальцитонин, бомбезин, норадреналин, …
2 / 36
борат. ривожланиш жараѐни давомида ўсаѐтган бронх шохларини ўраб турган мезенхимадан мушак элементлари, тоғайлар, бронхларнинг эластик ва фиброз тўқимаси ҳосил бўлади. мезенхимадан қон томирлар, силлиқ мушак ҳужайралари, тоғай тўқимаси ривожланади. улар билан биргаликда ўпкага нервлар ўсиб киради. плевранинг висцерал ва париетал варақлари спланхнатом варақларидан ҳосил бўлади. пушт ривожланишининг бутун тараққиѐти давомида альвеола пуфакчалари бужмайган бўлади. шунинг учун ҳам ўлик туғилган бола ўпкасининг бир парчаси сувга ташланса, бу бўлак чўкади, аксинча, туғилиб, бир оз яшаб ўлган боланинг ўпкаси сувда қалқиб туради. бу ҳол суд медицинасида аҳамиятга эга. фақатгина бола туғилиши билан олган биринчи нафаси туфайли алвеола пуфакчалари кенгаяди. бунинг натижасида алвеола бўшлиғи кескин кенгайиб, девори юпқалашиб қолади ва ҳаво алмашиниши учун қулай шароит вужудга келади. энг кўп учрайдиганлари киприкли ҳужайралардир. улардан ташқари эпителийда қадаҳсимон (мукоцитлар), эндокрин, микроворсинкали (жиякли), базал (камбиал) ҳамда секретор ѐки клар ҳужайралари ҳам жойлашади. шу билан бир қаторда эпителиоцитлар орасида бириктирувчи тўқимадан ўтиб олган антиген тақдим қилувчи (лангерганс) ҳужайралари …
3 / 36
микроворсинкали (жиякли, ҳошияли) эпителиоцитлар, апикал юзасида калта микроворсинкалар тутиб, хеморецептор вазифани ўтаса керак. секретор ҳужайралар (ѐки клар ҳужайралар) юқори қисми гумбаз шаклида бўлиб, эпителий юзасидан бўртиб чиққан. бу ҳужайралар киприкча ва микроворсинкалар тутмайди. ҳужайра органеллаларидан голъжи комплекси, донадор эндоплазматик тўр яхши ривожланган. бу ҳужайралар томонидан ишлаб чиқарилган липо- , гликопротеинлар ва ферментлар ҳаво орқали келган токсинларни зарарсизлантиради. базал ѐкикамбиал ҳужайралар — кам ихтисослашган ҳужайралар бўлиб, митоз йўли билан кўпайиш ҳусусиятига эга. улар эпителийнинг базал соҳасида жойлашиб, физиологик ва репаратив регенеация учун маънба вазифасини бажаради. антиген тақдим қилувчи ҳужайралар (дендритли, лангерганс ҳужайралари) асосан юқори нафас йўлларида ва трахеяда кўпроқ учрайди. улар аллергик реакцияларни келтириб чиқарувчи антигенларни тутиб қолиш хусусиятига эга. улар цитокинлар (ўсма ҳужайраларни некрозга учратувчи фактор) ишлаб чиқариш билан бир қаторда тлимфоцитларни пролиферациясини ҳам кучайтирадилар. бурун бўшлиғида даҳлиз ва нафас олиш қисми тафовут этилади. даҳлиз тери эпителийсининг давоми бўлган кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган. эпителий остида ѐғ безлари ва …
4 / 36
ноғи соҳасининг шиллиқ пардаси ҳид рецепторлари тутган махсус эпителий билан қопланган («ҳид билиш органи» га қ.). бурун ѐндош бўшлиқлар бурун ѐндош бўшлиқлар пешона, юқори жағ, панжарасимон ва понасимон суяклардаги берк бўшлиқлардан иборат бўлиб, бу бўшлиқлар юпқа респиратор эпителий билан қопланган ва эпителийда кўп бўлмаган ҳолда қадахсимон ҳужайралар учрайди. суяк устига ўтиб кетувчи пластинкада алохида майда безлар учрайди. бурун ѐндош бўшлиқлар майда тор тешиклар орқали бурун бўшлиғи билан бирлашади. бўшлиқларда ишланган шиллиқ киприкли эпителий фаол ѐрдамида бурун йўлларига ажралади. хиқилдоқ усти тоғайи ҳиқилдоқ четки қиррасининг бўртиб чиқувчи қисми бўлиб, у ютқингача давом этади. унинг асосини эластик тоғайи ташкил этиб, ташқи томондан шиллиқ парда билан ўралган бўлади. унда тил ва хиқилдоқ юзалари фарқ қилинади. тил юзаси ва хиқилдоқнинг апикал юзаси кўп қаватли ясси эпителий, хиқилдоқ юзаси эса кўп қаторли киприкли цилиндрсимон эпителий билан қопланган. . бурун ѐндош бўшлиқлар бурун ѐндош бўшлиқлар пешона, юқори жағ, панжарасимон ва понасимон суяклардаги берк бўшлиқлардан иборат бўлиб, …
5 / 36
: ишллиқ парда, фиброз-тоғай парда ва адвентития пардаси. шиллиқ парда бурмалари ҳиқилдоқни ўрта қисмида чин ва сохта товуш боғламларини ҳосил қилади. товуш боғламлари ичида кўндаланг - тарғил мушак тутамлари жойлашиб, уларнинг қисқариши товуш боғламлари орасидаги ѐриқни торайтиради ѐки кенгайтиради ва натижада товуш баландлиги ўзгаради. шиллиқ парда чин товуш боғламлари ва ҳиқилдоқ усти тоғайи юзаларида кўп қаватли ясси мугузланмайдиган, қолган соҳада кўп қаторли киприкли эпителий билан қопланган. шиллиқ парданинг хусусий қавати эластик толаларга бой сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат. шиллиқ қаватнинг чуқур қатламларида у перихондрга, ўрта қаватида эса мушаклараро бириктирувчи тўқимага ўтиб кетади. шиллиқ парданинг хусусий қаватида аралаш оқсил-шиллиқ безлар ва лимфоид фолликуллар учрайди. лимфоид фолликуллар тўпламлари ҳиқилдоқ муртаги деб ҳам номланади. фиброз- тоғай пардаси гиалин ва эластик тоғайлардан ва уларни қоплаб турган фиброз тўқимадан иборат. бу парда таянч-ҳимоя вазифасини ўтайди. адвентития пардаси сийрак шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат. ҳиқилдоқнинг уст қисмида жойлашган ҳиқилдоқ усти тоғайи, ҳиқилдоқни ҳалқумдан ажратиб туради. бу …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 36 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"nafas olish tizimining qiyosiy gistalogik tavsifi" haqida

презентация powerpoint : mavzu:nafas olish tizimining qiyosiy gistalogik tavsifi нафас олиш системаси нафас олиш системаси ҳаво ўтказувчи йўллар ва респиратор бўлимларини ўз ичига олвчи аъзолар мажмуасидан иборат. ҳаво ўтказувчи йўлларга: бурун бўшлиғи, бурун – ҳалқум, ҳиқилдоқ, трахея, бронхиал дарахт кирса, респиратор бўлимини – алвеолалар ташкил қилади (расм 14.1). ҳаво ўтказиш йўлларида ҳаво намланади, исийди ва ҳар хил чанг заррачаларидан тозаланади. респиратор бўлимларида эса қон ва алвеолалар ўртасида ҳаво алмашинади. нафас олиш системаси қуйидаги вазифаларни бажаради: нафас олиш билан боғлиқ функцияси: ҳаво ўтказиш (ҳавони тозалаш, намлаш, иситиш ѐки совутиш); ўпка ва қон ўртасида газ алмашинуви. нафас олиш билан боғлиқ бўлмаган функциялари: ҳимоя (иммунҳимоя, ўпка макрофаглари том...

Bu fayl PPTX formatida 36 sahifadan iborat (2,4 MB). "nafas olish tizimining qiyosiy gistalogik tavsifi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: nafas olish tizimining qiyosiy … PPTX 36 sahifa Bepul yuklash Telegram