biznes qiymatini baholash

PPTX 25 pages 763.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 25
слайд 1 “universitet 3.0” toshkent moliya instituti “baholash ishi va investitsiyalar” kafedrasi tomonidan tayyorlangan “biznes qiymatini baholash” fanidan video ma’ruza 5. мавзу: бизнес қийматини баҳолашнинг ахборот ва ҳисоботлар тизими режа: 5.1. бизнес қийматини баҳолашнинг ахборот тизими. 5.2. бизнес қийматини баҳолашнинг ҳисоботлар тизими. 5.1. бизнес қийматини баҳолашнинг ахборот тизими бизнесни баҳолаш учун зарур ахборот базасини тайёрлаш жуда зарур. баҳолаш жараёнида фойдаланиладиган ахборот ишончлилик, аниқлик ва тизимлилик талабларига жавоб бериши лозим. шу билан биига, у корхонадаги вазиятни ишончли тарзда акс эттириши, баҳолаш мақсадларига аниқ мос келиши ва баҳоланаётган корхона фаолият кўрсатишининг ташқи шарт-шароитларини комплекс тарзда ҳисобга олиши керак. ахборотни йиғиш ва тайёрлашни ташкил этишнинг хронологик, журналистик, мантиқий каби йўллари мавжуд. ахборот йиғишнинг хронологик йўли ўтган даврдан келажакка изчил ўтишни назарда тутади. баҳолаш чоғида ишлаб чиқаришни ўрганиш компаниянинг ташкил етилиши тарихидан бошланиши керак. журналистик йўл материални муҳимроғидан камроқ муҳимига қараб жойлаштиришни назарда тутади. молиявий ахборотни таҳлил қилишда, одатда, барча ретроспектив (кўп йиллик) ахборотдан …
2 / 25
авсифловчи ташқи ахборот; - баҳоланаётган корхонанинг фаолияти ҳақида тасаввурга эса бўлиш имконини берувчи ички ахборот. ташқи ахборот бизнеснинг нормал фаолият кўрсатиши сотувлар ҳажми, олинадиган фойда ва режалаштирилган ўсишни таъминлаш учун молиявий ресурсларни оптимал тарзда уйғунлаштиришга асосланган, бу эса кўп жиҳатдан корхона фаолият кўрсатишининг ташқи шароитлари билан белгиланади. уларга макроиқтисодий ва тармоқ омиллари киради, булар: инфляция даражаси, мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суръатлари, тармоқдаги рақобат шартлари ва ҳ.к. ташқи ахборотлар корхонанинг тармоқда ва умуман иқтисодиётда фаолият кўрсатиши шароитларини тавсифлайди, ташқи ахборот ҳажми ва хусусияти баҳолаш мақсадларига қараб фарқ қилади. ҳисоботни тузишда баҳоловчи томонидан йиғилган ва ўрганилган ахборот базаси корхона қиймати ҳақида якуний хулосани бериш учун зарур ва етарли эканлигини кўрсатиш лозим. ахборотни оптимал ҳажмда ва баҳоланаётган объектга йўналтирилган тарзда бериш зарур. макроиқтисодий кўрсаткичлар мавжуд иқтисодий вазият корхона фаолиятига қандай таъсир кўрсатаётганлиги ёки кўрсатиши ҳақидаги ахборотни ўзида мужассам этиши ва тармоқдаги инвестиция муҳитини тавсифлаши лозим. баҳолаш мақсадларига қараб макроиқтисодий шарҳ баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг алоҳида …
3 / 25
кенг ёйилса, инвестициялар шунчалик хатарли. хатарларни баҳолашдаги фарқлар корхона қиймати ҳақидаги хулосаларнинг кўп бўлишига олиб келади. макроиқтисодий хатарнинг асосий омиллари қуйидагилардан иборат: сиёсий барқарорлик даражаси инфляция даражаси мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суратлари фоиз ставкаларнинг ўзгариши валюталар айирбошлаш курсининг ўзгариши ташқи ахборот макроиқтисодий ахборотдан ташқари, тармоққа доир ахборотни ҳам ўз ичига олади. унда баҳоланувчи корхона, фаолият кўрсатаётган тармоқнинг аҳволи ва ривожланиш истиқболлари ҳақида ахборот олинади. мазкур бўлимнинг мазмуни тармоққа доир маълумотлардан фойдаланиш имкониятига боғлиқ. унда тармоқдаги рақобат шартлари, сотиш бозорлари ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотдан фойдаланишнинг эҳтимолий вариантлари; ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмига ва унга нисбатан талабнинг ўзгариш динамикасига таъсир кўрсатувчи омиллар акс эттирилиши керак. тармоқда корхонанинг фаолият кўрсатиш шарт-шароитлари якуний қиймат миқдорига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. ички ахборот ички ахборот баҳоланаётган корхона фаолиятини тўлиқ ҳажмда тавсифлаши, корхонанинг ўзига хос хусусиятларини тушуниш учун у ҳақидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларм ўзида мужассамлаштириши лозим. мазкур ахборот мажмуйи қуйидагиларни ўз ичига олади: - корхона тарихи ҳақида маълумотлар; …
4 / 25
ақида маълумотлар, корхонанинг концернларга, уюшмаларга, холдингларга тегишлилиги. корхона тарихи. ушбу бўлимда ҳар бир маҳсулот тури бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни ҳақида ахборот, корхонанинг вужудга келиш ва ривожланиш тарихи ва ҳоказолар берилиши керак. корхонанинг маркетинг стратегияси. корхонанинг маркетинг стратегияси ташқи омиллар билан, шунингдек, ишлаб чиқариладиган товарларнинг ҳаётий циклининг даври ва ишлаб чиқариш қувватларининг мавжудлиги билан белгиланади. корхонанинг маркетинг стратегиясини таҳлил қилаётиб, қуйидаги ахборотларни таққослаш лозим: - ўтган (репроспектив), жорий ва башорат қилинаётган даврлардаги сотувлар ҳажмлари; - сотилган маҳсулотнинг таннархи; - товарлар ва хизматлар нархлари, уларнинг динамикаси; - талаб ҳажмларининг ўзгаришини башорат қилиш; - ишлаб чиқариш қувватлари. корхона бошқарувчиси асосий шахс бўлиб, бизнеснинг самарали бошқарилишини ва ривожланишини таъминлаши мумкин. ушбу факт баҳолаш жараёнида, хусусан, дисконт ставкаларини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олиниши зарур, чунки корхона сотилган ҳолларда унинг бўлажак фаолиятига оид режалари ўзгариши мумкин. мазкур бўлим ахборотни таҳлил қилишнинг муҳим жиҳати бўлиб тармоқ бўйича ўртача маълумотлар билан солиштирилганда корхонада иш ҳақининг даражаси ҳисобланади. кўп …
5 / 25
кўпроқ корхона рентабеллигининг прогноз баҳоси, унинг дивидендлар тўлаш қобилияти қизиқтиради. баҳолаш жараёнида таҳлил қилинадиган молиявий ҳисоботнинг асосий ҳужжатлари: бухгалтерия баланси молиявий натижалар ҳақида ҳисобот маблағлар ҳаракати ҳақида ҳисобот корхоналарнинг маълум бир даврга молиявий ҳолати қай даражада эканлигини, улар маблағлари жойлашиши, ишлатилиши қандай олиб борилаётганлигини ва умуман корхона хўжалик фаолиятига баҳо бериш, назорат этиш, текшириб бориш зарур. бу зарурият корхонанинг бошқарув ходимларига, ҳамда ички ходимларига, юқори ташкилотларига, банк, солиқ инспекциясига, кредиторларга, инвесторларга керакдир. уларнинг бу масала юзасидан талабини корхонанинг баланси кондиради. баланс ҳисоботдаги 5 шаклнинг биринчиси бўлиб, ойлик, чораклик, ярим йиллик ва йил охирида бўлиши мумкин. дастлабки баланс, ҳисобот баланси, тугатиш баланси каби турлари эса унинг корхона фаолиятини қай ҳолатда тузилаётганлигини билдиради. дастлабки баланс корхонанинг ташкил топаётган вақтда тузилади. ҳисобот баланси эса, корхона фаолияти давомида тузилади. ва нихоят тугатиш баланси корхона, ташкилот, муассасани тугатилаётган муддатдаги хўжалик маблағлари ва уларни манбалари қай ҳолатда эканлиги ҳисобот маълумот беради. балансдаги маълумот қўйидагича йиғилган бўлади. …

Want to read more?

Download all 25 pages for free via Telegram.

Download full file

About "biznes qiymatini baholash"

слайд 1 “universitet 3.0” toshkent moliya instituti “baholash ishi va investitsiyalar” kafedrasi tomonidan tayyorlangan “biznes qiymatini baholash” fanidan video ma’ruza 5. мавзу: бизнес қийматини баҳолашнинг ахборот ва ҳисоботлар тизими режа: 5.1. бизнес қийматини баҳолашнинг ахборот тизими. 5.2. бизнес қийматини баҳолашнинг ҳисоботлар тизими. 5.1. бизнес қийматини баҳолашнинг ахборот тизими бизнесни баҳолаш учун зарур ахборот базасини тайёрлаш жуда зарур. баҳолаш жараёнида фойдаланиладиган ахборот ишончлилик, аниқлик ва тизимлилик талабларига жавоб бериши лозим. шу билан биига, у корхонадаги вазиятни ишончли тарзда акс эттириши, баҳолаш мақсадларига аниқ мос келиши ва баҳоланаётган корхона фаолият кўрсатишининг ташқи шарт-шароитларини комплекс тарзда ҳисобга олиши керак. ахборотни йиғиш ...

This file contains 25 pages in PPTX format (763.2 KB). To download "biznes qiymatini baholash", click the Telegram button on the left.

Tags: biznes qiymatini baholash PPTX 25 pages Free download Telegram