fuqarolik jamiyati fanining predmeti, obyekti, maqsad va vazifalari

PPTX 20 sahifa 383,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
1 – мавзу: фуқаролик жамияти фанининг предмети, объекти, мақсад ва вазифалари фуқаролик жамияти фанининг предмети, объекти, мақсад ва вазифалари режа: фуқаролик жамияти фанининг предмети ва объекти. фуқаролик жамияти фанининг тушунчалари, қонуниятлари ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. фуқаролик жамияти - тараққиётнинг юқори босқичи. президентимиз и.а.каримов «бизнинг бош стратегик мақсадимиз қатъий ва ўзгармас бўлиб, бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантиришдан иборат» деб таъкидлаган эди. иқтисодий асос - шахс ва жамият манфаатларининг умумийлигига асосланган мулк шаклларининг хилма-хиллиги, иқтисодий плюрализм, кўп укладлилик, эркин бозор муносабатлари. қайсики жамиятда унинг ҳар бир аъзоси, қандайдир мулкка эга бўлиши, ўз хоҳиши билан тасарруф этиш, сарфлаш ҳуқуқига эга бўлиши, хусусий мулк дахлсизлиги, давлат томонидан кафолатланган тадбиркорлик, мехнат ва истеъмол фаолияти эркинлигининг таъминланганлиги. ижтимоий-сиёсий асос – мустақил давлатларнинг ташкил топиши, иқтисодий ва сиёсий ҳокимиятнинг ажратилиши. инсонларнинг ўз мақсадларини ҳимоя қилиш мақсадида маълум ташкилотларга бирлашиши,ҳокимиятлар турли-туман марказлар, ташкилотлар, сиёсий институтлар қўлида жамланган …
2 / 20
ҳукумрон бўлган жойда эркинлик ҳам бўлади” (а.темур). “адолат - қонун устуворлигида” тамойилининг амал қилиниши. ...“фуқаролар билан давлат ўзаро ҳуқуқлар ва бурчлар орқали узвий боғлиқдирлар. фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари дахлсиз бўлиб,ҳеч ким уларни суднинг қарорисиз маҳрум этиши ёки чеклаши мумкин эмас.айни вақтда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишлари бшқа фуқароларнинг,давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатларига зид бўлмаслиги лозим”. маънавий асос – инсонлар ўз қадр-қимматига, жамиятнинг асосий қадриятлари ҳимоясига тура оладиган зарурият туғилганда улар учун кураша оладиган бўлишлари, виждон эркинлиги, аҳлоқий нормаларга риоя қилиш, ягона мафкура дунёқарашнинг якка ҳокимлигининг мавжуд эмаслиги, ижтимоий жараёнларни демократлаштиришда бевосита ва билвосита иштирок этишлари,фуқаролик позицясига эга эканлиги. “тафаккур озод бўлмаса,онг ва шуур тазйиқда, қулликдан қутулмаса,инсон тўла озод бўлолмайди.тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади”. фуқаролик жамияти фанининг предмети фуқаролик жамиятининг шаклланиши, ривожланиши, ҳар бир миллий давлатда фуқаролик жамияти қарор топишининг умумий, ўзига хос қонуниятларини ва тамойилларини ўрганишдан иборатдир. фуқаролик жамияти фанининг объекти – бу ривожланган мамлакатларда …
3 / 20
к жамияти қуришнинг “ўзбек модели”га хос назарий қарашлар, мамлакатда фуқаролик жамиятининг ривожланиш жараёнидан иборатдир. фанни ўқитишдан мақсад - талаба ёшлар онгида фуқаролик жамиятига доир тасаввурларни сингдириш, уларда жамиятни ривожлантиришга доир мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, ватанга садоқат ҳис-туйғуларини юксалтириш кабилардан иборатдир. фаннинг вазифалари қуйидагиларда намоён бўлади: -жаҳон тажрибаси ва миллий воқеликларни ўрганиш асносида фуқаролик жамиятига доир концепциялар мазмун-моҳиятини очиб бериш; -талабаларга фуқаролик жамиятига доир тушунчаларни таҳлил қилишда, унга доир назарияларни ўрганишда ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг жамиятга доир қарашларини бойитиш; -фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларида шахснинг ролини очиб бериш асносида талабаларда шахсий фуқаролик нуқтаи назарларни шакллантиришга ёрдамлашиш; -талабалар онгига фуқаролик жамияти қуриш жараёнида пайдо бўладиган муаммолар ва уларнинг ечимларига доир билимларни сингдириш; талабаларга фуқаролик жамиятига доир назарий ишланмаларни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришларида уларга ҳар томонлама кўмклашиш; тараққиётнинг “ўзбек модели” ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг илмий-методологик асосларига доир билимларни ўзлаштиришларига кўмаклашиш; талабаларга ҳуқуқий давлат вафуқаролик жамиятининг асосий белгилари ва ўзаро таъсир этиш механизмларига доиртушунчаларга …
4 / 20
к жамиятининг муҳим мезони эканлигини асослаш; фуқаролик жамияти институтлари ривожланишида жаҳон тажрибасининг ўрнини очиб бериш; ижтимоий инновацияларнинг фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишига таъсири тўғрисида билимлар бериш; сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларни эркинлаштириш ислоҳотларини фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги аҳамиятини очиб бериш; жамиятда фуқаролар манфаатлари мувозанатини таъминлаш масаласи ҳақида тушунчалар бериш; фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сиёсий партияларнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб бериш; нодавлат нотижорат ташкилотларининг фуқаролик жамияти институти сифатидаги ўрнини очиб бериш; оммавий ахборот воситаларини эркинлаштиришга доир билимлар бериш; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ёритиб бериш; жамоатчилик назорати ва давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминланиш масалаларини ёритиш; ижтимоий шериклик тўғрисида билимлар бериш ва ёшларда фаол фуқаролик позицияларини шакллантириш механизмларига доир билимлар бериш. фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятларни 2 гуруҳга ажратиш мумкин. 1-гуруҳ. фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятлар. 2-гуруҳ. ҳар бир мамлакатларнинг миллий ва тарихий ривожланишидаги ўзига хос жиҳатларини хисобга оладиган қонуниятлар. фаннинг асосий тушунчалари: фуқаро, …
5 / 20
нини ўқитиш жараёнида илмийлик, тарихийлик, мантиқийлик, тизимлилик, қиёсий таҳлил методларидан фойдаланилади. илмийлик – фуқаролик жамияти тўғрисидаги ғоялар, назариялар, замонавий концепцияларни таҳлил қилиш асосида унинг методологик назарий асосларини кўрсатиш. тарихийлик - фуқаролик жамиятининг шаклланишининг тарихий босқичлари, уларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилган ҳолда жаҳон тажрибасида эришилган ютуқлардан фойдаланиш асосида таҳлил этиш. мантиқийлик – фуқаролик жамияти шаклланишининг генезисидан то бугунги ҳолатигача бўлган жиҳатларини (асосий белгилари, омиллари, тамойиллари, функциялари) узвийлик асосида таҳлил қилиш. тизимлилик – фуқаролик жамиятини бир бутун тизим сифатида ва ҳар бир белгиларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва тизимдаги ўрни ва ролини кўрсатиш. қиёсий таҳлил методи – фуқаролик жамияти шаклланиш ва ривожланиш тажрибаларини солиштириш, ҳар бир давлатдаги ўзига хос жиҳатларини кўрсатиш. биринчи босқич шартли равишда xvi-xvii аср. бу даврда фуқаролик жамиятининг иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий асослари яратилди. улар жумласига саноат ва савдонинг ривожланиши, ишлаб чиқариш турларининг ихтисослашуви, меҳнат тақсимотининг теранлашуви, товар-пул муносабатларининг ривожланиши киритиш мумкин. шунингдек, ягона марказлашган давлатларнинг ташкил топиши билан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"fuqarolik jamiyati fanining predmeti, obyekti, maqsad va vazifalari" haqida

1 – мавзу: фуқаролик жамияти фанининг предмети, объекти, мақсад ва вазифалари фуқаролик жамияти фанининг предмети, объекти, мақсад ва вазифалари режа: фуқаролик жамияти фанининг предмети ва объекти. фуқаролик жамияти фанининг тушунчалари, қонуниятлари ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. фуқаролик жамияти - тараққиётнинг юқори босқичи. президентимиз и.а.каримов «бизнинг бош стратегик мақсадимиз қатъий ва ўзгармас бўлиб, бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантиришдан иборат» деб таъкидлаган эди. иқтисодий асос - шахс ва жамият манфаатларининг умумийлигига асосланган мулк шаклларининг хилма-хиллиги, иқтисодий плюрализм, кўп укладлилик, эркин бозор муносабатлари. қайсики жамиятда унинг ҳар би...

Bu fayl PPTX formatida 20 sahifadan iborat (383,5 KB). "fuqarolik jamiyati fanining predmeti, obyekti, maqsad va vazifalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: fuqarolik jamiyati fanining pre… PPTX 20 sahifa Bepul yuklash Telegram