o'zbekiston respublikasida jamiiyatni demokratlashish va yangilash sharoiti

PPTX 18 pages 1.3 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 18
иқтисодиётни модернизациялаш шароитида саноат корхонасида маҳсулот сифатит ўзбекистон республикасида жамиятни демократлаштириш ва янгилаш шароитида давлат хизматларини ислоҳ этишнинг асосий йўналишлари режа: 1. юксак ҳуқуқий маданият — жамият пойдевори 2. давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти ислоҳ этишнинг асосий йўналишлари. юксак ҳуқуқий маданият — жамият пойдевори ўзбекистон республикаси тарихий тараққиёт учун жуда қисқа муддат бўлган ўз мустақил ривожланишининг 23 йиллик даври давомида жамият ҳаётининг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларида сезиларли муваффақиятларга эришди. асосий ютуғимиз давлат ва жамиятни доимий ва изчил демократлаштириш жараёни, мамлакатда рўй бераётган барча жараёнларга ўзининг алоқадорлигини ҳис қиладиган сиёсий фаол шахсни шакллантириш ҳисобланади. мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотлар, жамиятни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, демократиянинг ривожланиши, ҳуқуқий тартиботнинг мустаҳкамланиши аввало жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг ривожланганлик даражаси, ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини тўғри англаши ва улардан самарали фойдаланиши, ўз мажбуриятларини виждонан бажариши ва …
2 / 18
уқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирларни кенг кўламда амалга оширишга алоҳида эътибор бериш зарур. токи ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқини билсин ва уни ҳимоя қила олсин». ушбу вазифанинг самарали амалга ошиши кўп омиллар – давлат ҳокимияти органларининг керакли шарт-шароит яратувчи ташаббускор фаолиятидан тортиб, то мустақил ўзбекистон ҳар бир фуқаросининг демократик ислоҳотларда фаол қатнашиш истагига боғлиқдир. ҳуқуқий тарғибот –ҳуқуқий билимларни етказиш, ҳуқуқ нормаларининг мазмунини ва уларни қўллаш амалиётини тушунтиришга қаратилган фаолиятдир. ҳуқуқий тарғиботнинг мазмунига келадиган бўлсак, у ўзида тарғибот мақсадларига эришиш учун қўлланиладиган воситалар мажмуасини ифода этади. мазкур воситалар ёрдамида кишиларнинг одатий даражада ҳуқуқий билимларни ўзлаштириш, англаш ва ифода этишлари учун уларнинг онгига таъсир ўтказилади. ҳуқуқий тарғибот оммавий ахборот воситалари, учрашувлар, семинарлар ва лекциялар каби воситалар ёрдамида амалга оширилади. ўз навбатида ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда асосий эътиборни фуқароларнинг кундалик ҳаёт давомида дуч келадиган вазиятлардаги ҳуқуқий масалаларга кўпроқ эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. маҳаллий ҳокимликлар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида қуйидаги вазифаларга …
3 / 18
ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириш юзасидан ҳамкорликда иш юритишни самарали йўлга қўйиш керак; тўртинчидан, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ҳуқуқшунос олимлар ва амалиётчи мутахассислар ёрдамида марказий ва маҳаллий газеталарда ҳуқуқий мавзулардаги оммабоп мақолаларни чоп этилишини кенг ташкил этишлари муҳим вазифалардан биридир; бешинчидан, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва сиёсий маданиятини оширишда ҳамда фуқаролар учун хилма-хил ҳуқуқий ахборотлардан самарали фойдаланиш имкониятини яратишда ҳуқуқий даврий матбуот алоҳида ўрин тутади. бугунги кунда тегишли давлат органлари муассислигида ҳуқуқий йўналишдаги 33 та газета рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг умумий тиражи 248 минг нусхани ташкил этади. умуман олганда мамлакатимизда 1379 та босма ва электрон оммавий ахборот воситалари фаолият юритмоқда. маҳаллий давлат ҳокимияти органлари муассислигида чоп этиладиган босма нашрларда ҳуқуқий мавзуларга оид турли хил рукнларни ташкил этиш, уларда аҳолини қизиқтирадиган ҳуқуқий ахборотларни бериб бориш ҳуқуқий саводхонлик даражасини оширишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади; олтинчидан, жойлардаги барча корхона, муассаса ва ташкилотларда раҳбарлар, давлат хизматчилари, ходимлар ўртасида ҳар ҳафта ўтказиладиган маърифат соатларида ҳуқуқий мавзулардаги …
4 / 18
жиҳатдан анча яхшиланиб, ҳуқуқий ахборотни жамғариш ва қидириш автоматлаштирилган тизимлари яратилди. шу сабабдан ўзбекистон республикаси адлия вазирлигининг www.minjust.uz, www.lex.uz, www.pravo.uzсайтларидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш ҳамда турли даражадаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли веб-сайтларида аҳоли билан бевосита мулоқот тизимларини йўлга қўйиш ва бунда ҳуқуқий мавзуларга алоҳида ўрин бериш маҳаллий ҳокимиятларнинг асосий вазифаларидан бирига айланиши керак. таъкидлаш жоизки, республикамизда мустақиллик йилларида тамомила янги миллий ҳуқуқ тизими шакллантирилди. кўп асрлик маънавий қадриятларни, улуғ аждодларимизнинг ҳуқуқий меросини, умумбашарий қадриятлар ва инсон ҳуқуқлари ҳақидаги халқаро ҳуқуқий нормаларни ўзида мужассам этган конституциямиз, 15 та кодекс, 700 дан ортиқ қонунлар қабул қилинди, барча ҳуқуқ соҳалари бўйича ўқув дарсликлари, қўлланмалар, шарҳлар, оммабоп юридик адабиётлар яратилди. мдҳ давлатларида биринчилардан бўлиб қабул қилинган асосий қонунимизда фуқаролар конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурлиги белгилаб қўйилди. демак, фуқароларнинг қонунларни билиши, уларга риоя этиши конституциявий даражада ўрнатилди. модомики, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо …
5 / 18
иборат. қонунда таъкидланишича, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: улар томонидан тақдим этиладиган ахборотдан ҳамманинг фойдаланиши мумкинлиги, унинг ўз вақтида берилиши ва ишончлилиги; улар фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлиги; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш эркинлиги; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этишда фуқароларнинг ўз шаъни ва қадр-қимматини тажовузлардан, ўз шахсий ҳаётига аралашувлардан ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқларига риоя этиш. ўзбекистон республикаси президенти и.а. каримов ўзининг охирги чиқишларида мамлакат олдидаги энг олий мақсад – жаҳоннинг ривожланган демократик мамлакатлар қаторига кириш зарурлигини бир неча бор таъкидлаб ўтди. хусусан эса, бизга «… мамлакатни модернизация қилиш ва эркинлаштириш, сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий тизимни демократик жиҳатдан янгилаш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш» зарурлигига алоҳида эътибор қаратди. эътиборингиз учун раҳмат! image2.jpeg image3.png image4.jpeg image5.jpeg image6.jpeg image7.jpeg image8.jpeg image9.jpeg image10.jpeg …

Want to read more?

Download all 18 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o'zbekiston respublikasida jamiiyatni demokratlashish va yangilash sharoiti"

иқтисодиётни модернизациялаш шароитида саноат корхонасида маҳсулот сифатит ўзбекистон республикасида жамиятни демократлаштириш ва янгилаш шароитида давлат хизматларини ислоҳ этишнинг асосий йўналишлари режа: 1. юксак ҳуқуқий маданият — жамият пойдевори 2. давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти ислоҳ этишнинг асосий йўналишлари. юксак ҳуқуқий маданият — жамият пойдевори ўзбекистон республикаси тарихий тараққиёт учун жуда қисқа муддат бўлган ўз мустақил ривожланишининг 23 йиллик даври давомида жамият ҳаётининг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларида сезиларли муваффақиятларга эришди. асосий ютуғимиз давлат ва жамиятни доимий ва изчил демократлаштириш жараёни, ма...

This file contains 18 pages in PPTX format (1.3 MB). To download "o'zbekiston respublikasida jamiiyatni demokratlashish va yangilash sharoiti", click the Telegram button on the left.

Tags: o'zbekiston respublikasida jami… PPTX 18 pages Free download Telegram