o‘zbekiston respublikasi bank tizimi va bo'shqa kredit tashkilotlari

PPTX 103 стр. 302,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 103
презентация powerpoint 2-мавзу. ўзбекистон республикаси банк тизими ва бошқа кредит ташкилотлари маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори с.м.зиёдуллаев режа: 1. банклар ва банк тизими 2. . марказий банкнинг ташкилий шакллари, мақоми ва мустақиллиги 3. . нобанк молия-кредит ташкилотлари ва улар фаолиятининг хусусиятлари 4. . ўзбекистон республикаси банк тизимининг ривожланиши банклар ва банк тизими “пул, кредит ва банклар” фанидан бизга маълумки, “банк” сўзи итальянча “banco” сўзидан олинган бўлиб, “стол” маъносини билдиради. қадимда дастлабки пул алмаштирувчилар, кейинчалик эса пулни сақлаш учун қабул қилувчилар ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширувчилар юмалоқ стол атрофида ўтириб фаолият юритишган. ўрта асрларда йирик савдогарлардан баъзилари пул алмаштириш билан шуғуллана бошлади. чунки уларда турли мамлакатларнинг пул бирликлари (асосан қимматбаҳо металлар) тўпланиб қолган эди. турли мамлакатлар пул бирликларини албатта комиссион тўловлар эвазига алмаштириш билан шуғуллана бошлашган. кейинчалик улар фаолияти бироз кенгайиб, вақтинча пул маблағларига муҳтож бўлган шахсларга асосан истеъмолни қондириш мақсадида кредит бериш билан ҳам шуғулланишган. бу эса, пул алмаштирувчиларнинг …
2 / 103
гарларга хизмат кўрсатишган. нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан бирга кейинчалик таъсисчиларга кредитлар ажратиш билан ҳам шуғулланишган. товар-пул муносабатларининг вужудга келиши ва ривожланиши натижасида банклар пайдо бўлди. айниқса капитализим даврига келиб саноат, темир йўллар қуриш ва савдонинг ривожланишига мос келадиган банк хизматларига эҳтиёж ошиб борди. натижада биринчи бўлиб буюк британияда 1694 йилда англия банки ташкил этилди. ҳукумат томонидан унга банк фаолиятини юритишга ва муомалага банкнотлар чиқариш учун рухсат берилди. у акциядор-эмиссион банк шаклида ташкил топди. кейинчалик ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, хусусан, саноатнинг ривожланиши натижасида банклар бошқа мамлакатларда ҳам ташкил топа бошлади. банк соҳасига тегишли бўлган иқтисодий адабиётларда кредит тизими кенг ва тор маъноларда берилган. кенг маънодаги кредит тизими тушунчаси кредит ажратиш ва унинг ундирилишигача бўлган жараёнларни ўз ичига олади. тор маънодаги кредит тизими тушунчаси мамлакатдаги кредит муассасалари йиғиндисини ўзида акс эттиради. кредит муассасалари деганда эса мамлакатда кредит операциялари билан шуғулланадиган ташкилотлар йиғиндиси тушунилади. бугунги кунда кредит муассасалари қуйдагилардан ташкил топади: -банклар; -махсус …
3 / 103
-ўрта банклар -кичик банклар хизмат қилиш сохасига қараб -халқаро банклар -миллий банклар -регионлараро банклар -махаллий (регионал) банклар шахобчалари сонига қараб -шахобчалари мавжуд банклар -шахобчалари мавжуд бўлмаган банклар банк фаолиятига таллуқли барча операцияларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган банклар универсал банклар дейилади. банк фаолиятининг маълум бир сохасига ёки маълум бир тармоқларига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган банклар эса ихтисослашган банклар дейилади. узоқ муддатли инвестицияларни амалга оширишга мўлжалланган банклар инвестицион банклар дейилади. улар асосан узоқ муддатли қимматбахо қоғозларни сотиш ва сотиб олиш билан шуғулланишади. операцияларни бажариш характерига қараб маълум бир тармоққа, масалан қишлок хўжалигига хизмат кўрсатишга ихтисослашган банклар тармоқ банклари ҳисобланади. мулк шаклига қараб, агар банк капиталининг 50 фоизидан кўпи давлат маблаглари ҳисобига ташкил этилган тижорат банклари давлат-тижорат банклари дейилади. бугунги кунда ўзбекистон республикасида уч давлат тижорат банклари мавжуд бўлиб, улар: -ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки; -ўзбекистон республикаси давлат тижорат халқ банки; -“асака” давлат-тижорат банки. агар капитал тўлиқ (100 %) давлат маблагларидан …
4 / 103
и; -“капиталбанк” акциядорлик тижорат банки; -“аsia alliance bank” акциядорлик тижорат банки; -“invest finance bank” акциядорлик тижорат банки. агар банк капиталининг 50 фоизидан кўп қисми бир жисмоний шахсга тегишли бўлса, бундай банклар хусусий банклар дейилади. бугунги кунда уларга қуйидагилар киради: -“траст банк”хусусий акциядорлик биржа банки; -“туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банки; -“давр банк” хусусий акциядорлик тижорат банки; -хусусий акциядорлик тижорат банки “унверсал банк”; -“ravnaq bank” хусусий акциядорлик тижорат банки; -“hi-tech bank” хусусий акциядорлик тижорат банки; -“ориент финанс” хусусий акциядорлик тижорат банки. банк капиталининг маълум бир қисми чет эл капитали ҳисобига ташкил этилган бўлса, бундай аралаш (қўшма) банклар хисобланади. бугунги кунда улар қуйдагилардан ташкил топган: -чет эл капитали иштирокидаги “савдогар” акциядорлик тижорат банки; -чет эл капитали иштирокидаги “hamkorbank” акциядорлик тижорат банки; -“кдб банк ўзбекистон” акциядорлик жамияти; -“uzbekiston-turkish bank” акциядорлик жамияти; -эрон “содерат” банкининг ўзбекистон республикаси тошкент шаҳридаги шуъба банки. тўлик чет эл маблаглари ҳисобига ташкил этилган ва мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган банклар чет эл …
5 / 103
айди. бу воситачилик иқтисодиётни янада ривожлантириш учун зарур бўлган “ёқилғи” билан таъминлайдиган омилидир. воситачи сифатида тижорат банклари пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоиз тўлаш шарти билан омонатларни жалб қиладилар ва уларни аҳоли ва тадбиркорларга кредитлар ва инвестициялар шаклида фоиз эвазига тақдим этадилар. ўзбекистонда тижорат банк фаолиятини юритиш учун марказий банк томонидан бериладиган банк лицензиясини олиш зарур. ушбу лицензия муддатсиз ва учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас тижорат банклари қандай хизматлар кўрсатади? биринчидан, банклар сизнинг маблағингиз билан самарали фойдаланишни ва хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, омонатга пулингизни қабул қилиб, фоиз тўлаш орқали маблағларингизни кўпайтириб беради. муҳим!!! сизнинг омонатингиз хавфсизлиги фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан унинг ҳажми ва валютасидан қатъий назар тўлиқ кафолатланади иккинчидан, сизга маблағ керак бўлганда ёки зарур нарсаларни сотиб олиш учун жамғармаларингиз етарли бўлмаганда, тижорат банклари сизга кредитлар тақдим этиши мумкин. мисол учун, уй, техника, автомобил, мебел сотиб олиш, ўқиш тўловлари ва бошқалар учун кредитлар олишингиз мумкин. учинчидан, банкларнинг кассалари ва мобил …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 103 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o‘zbekiston respublikasi bank tizimi va bo'shqa kredit tashkilotlari"

презентация powerpoint 2-мавзу. ўзбекистон республикаси банк тизими ва бошқа кредит ташкилотлари маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори с.м.зиёдуллаев режа: 1. банклар ва банк тизими 2. . марказий банкнинг ташкилий шакллари, мақоми ва мустақиллиги 3. . нобанк молия-кредит ташкилотлари ва улар фаолиятининг хусусиятлари 4. . ўзбекистон республикаси банк тизимининг ривожланиши банклар ва банк тизими “пул, кредит ва банклар” фанидан бизга маълумки, “банк” сўзи итальянча “banco” сўзидан олинган бўлиб, “стол” маъносини билдиради. қадимда дастлабки пул алмаштирувчилар, кейинчалик эса пулни сақлаш учун қабул қилувчилар ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширувчилар юмалоқ стол атрофида ўтириб фаолият юритишган. ўрта асрларда йирик савдогарлардан баъзилари пул алмаштириш билан шуғулл...

Этот файл содержит 103 стр. в формате PPTX (302,7 КБ). Чтобы скачать "o‘zbekiston respublikasi bank tizimi va bo'shqa kredit tashkilotlari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o‘zbekiston respublikasi bank t… PPTX 103 стр. Бесплатная загрузка Telegram