o'zbekiston respublikasi prokuratura organlari haqida

PPTX 23 sahifa 484,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
слайд 1 ўзбекистон республикаси прокуратура органларининг ҳуқуқий асослари @slaydlar режа: 1. прокуратура фаолиятининг асосий йўналишлари. 2. прокуратура органларини ташкил этиш ва фаолиятининг асосий принциплари. 3.ўзбекистон республикаси прокуратура органларининг ташкил этилиши, тузилиши ва тизими. 4. прокуратура органлари ходимлари. 5. ўзбекистон республикасида прокуратура органларининг ташкил топиши ва ривожланиши. 2 ўзбекистон республикаси прокуратура органларининг асосий вазифалари қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, ўзбекистон республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарлик-ларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдан иборат ("прокуратура тўғрисида"ги қонуннинг 2-моддаси). ўзбекистон республикаси прокуратура органларининг асосий вазифалари мустақиллик ошкоралик. бирлик қонунийлик марказлашганлик ўзбекистон республикаси прокуратура органларининг асосий принциплари вилоятлар марказлари ва тошкент шаҳар туманлари прокуратураларининг намунавий тузилмаси прокурор ёрдамчиси прокуратура катта терговчиси прокуратура терговчиси прокуратура иш ўрганувчиси прокурор прокурор ўринбосари прокурорнинг катта ёрдамчиси прокуратура идоралари ўз фаолиятларини қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борадилар: — вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқаролар-нинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, …
2 / 23
тидан назорат қилиш; — жиноятлар юзасидан дастлабки тергов олиб бориш; — судларда жиноят ишлари кўриб чиқилаётганда давлат айбловини қувватлаш, судларда фуқаролик ишларини, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳамда хўжалик низоларини кўришда иштирок этиш, қонунларга зид бўлган суд ҳужжатларига протест келтириш; — солиқ интизомини мустаҳкамлашга, солиқ соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашга, шунингдек, давлатга етказилган иқтисодий зарарни қоплашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш; — ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш; — қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш. прокурор қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш жараёнида ўз ваколатлари доирасида: — давлат органлари, ҳарбий қисмлар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий тузилмалари раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларидан улар тасарруфидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар фаолиятини текшириш, тафтиш ўтказишни, идоравий ва ноидоравий текширишлар ўтказиш учун мутахассислар ажратишни талаб қилишга; — мансабдор шахслар ва …
3 / 23
шга, суд муҳокамасида пайдо бўлган барча масалалар юзасидан ўз фикрини баён қилишга, бошқа шахсларнинг ариза, илтимосномаларига нисбатан эътироз билдиришга. шунингдек, прокурор қилинган аризани бир қисмидан ёки тўлиқлигича воз кечишга, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан қилган талабномаларига нисбатан судга тушунтириш беришга, ҳар бир иш юзасидан оғзаки ва ёзма равишда ишнинг мазмуни ҳамда суд муҳокамаси мобайнида пайдо бўладиган алоҳида масалалар бўйича ҳулосалар беради, суднинг қарори, ажрими ва ҳал қилув қарорларига нисбатан протест келтиради. прокуратура органларининг тизими - вилоятлар ва тошкент шаҳар прокуратуралари; - туманлар ва шаҳарлар прокуратуралари; - вилоят прокуратураларига тенглаштирилган ўзбекистон республикаси ҳарбий прокуратураси, ўзбекистон республикаси транспорт прокуратураси; - туман прокуратураларига тенглаштирилган ҳарбий округлар, ҳудудий ҳарбий, транспорт ва ихтисослаштирилган прокуратуралар. - ўзбекистон республикаси бош прокуратураси; қорақалпогистон республикаси прокуратураси; прокурорларнинг ваколат муддати ўзбекистон республикаси бош прокурорининг, қорақалпоғистон республикаси прокурорининг, шунингдек вилоятлар, тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар прокурорларининг ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ваколат муддати беш йил. ўзбекистон республикаси бош …
4 / 23
ликаси олий мажлисининг қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси билан мурожаат этиши мумкин; ўзбекистон республикаси конституциявий судининг мажлисларида иштирок этиши, унинг кўриб чиқиши учун масалалар киритиши ва кўрилаётган масала юзасидан фикр билдириши мумкин; ўзбекистон республикаси олий суди пленуми мажлисларида иштирок этади, кўрилаётган ишлар бўйича ва муҳокама қилинаётган масалалар юзасидан фикр билдиради, қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар бўйича пленум тушунтиришлар бериши хусусида таклифлар киритади; ўзбекистон республикаси бош прокурори ўзбекистон республикаси президентига: — қонунийлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида мунтазам равишда; — ўта оғир жиноятлар ва фавқулодда ҳодисалар тўғрисида- зудлик билан; — прокуратура органлари амалга оширган ишлар тўғрисида ҳар олти ойда ахборот тақдим этади. прокуратура органларининг ҳайъатлари ўзбекистон республикаси бош прокуратурасида ўзбекистон республикаси бош прокурори (раис), унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари, қорақалпоғистон республикаси прокурори, прокуратура органларининг бошқа ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. ҳайъатнинг таркиби ўзбекистон республикаси президенти томонидан тасдиқланади. прокурорлар ва терговчиларнинг қасамёди прокурор ёки терговчи лавозимига биринчи марта тайинланаётган шахс қуйидаги мазмунда …
5 / 23
и бажаришга соғлиғи имкон берадиган ўзбекистон республикасининг фуқаролари тайинланади. ўзбекистон республикаси бош прокурори, қорақалпоғистон республикаси прокурори, вилоятлар, тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахслар тайинланади. прокуратура органлари ходимлари ўзбекистон республикаси бош прокурори белгилайдиган тартибда аттестациядан ўтказилиши лозим. ўзбекистон республикасида прокуратура органларининг ташкил топиши 1991 йил 31 августда қабул қилинган "ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги қонун ўзбекистон республикаси прокуратурасининг янги мақомини бошланишига йўл очиб берди. 1992 йил 8 январда "ўзбекистон республикаси прокуратураси тўғрисида" ўзбекистон республикаси президентининг фармони қабул қилинди. 1992 йилнинг 9 декабрь куни "прокуратура тўғрисида"ги қонун қабул қилиниб, унда мустақил ўзбекистон прокуратурасининг вазифалари, унинг фаолиятини ташкил этиш принциплари, прокурорларнинг ваколатлари белгилаб берилди. аммо, вақтнинг ўзи ҳуқуқий давлатни қуриш шароитида ва суд ҳуқуқ ислоҳотлари даврида прокуратура органлари фаолиятини такомиллаштирилиши лозимлигини талаб этди. бунинг исботи сифатида 2001 йил 29 августда қабул қилинган "прокуратура тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилинишини мисол қилиб олсак …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekiston respublikasi prokuratura organlari haqida" haqida

слайд 1 ўзбекистон республикаси прокуратура органларининг ҳуқуқий асослари @slaydlar режа: 1. прокуратура фаолиятининг асосий йўналишлари. 2. прокуратура органларини ташкил этиш ва фаолиятининг асосий принциплари. 3.ўзбекистон республикаси прокуратура органларининг ташкил этилиши, тузилиши ва тизими. 4. прокуратура органлари ходимлари. 5. ўзбекистон республикасида прокуратура органларининг ташкил топиши ва ривожланиши. 2 ўзбекистон республикаси прокуратура органларининг асосий вазифалари қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, ўзбекистон республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарлик-ларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдан иборат ("прокуратура тўғ...

Bu fayl PPTX formatida 23 sahifadan iborat (484,9 KB). "o'zbekiston respublikasi prokuratura organlari haqida"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekiston respublikasi prokur… PPTX 23 sahifa Bepul yuklash Telegram