rivojlanish psixologiyasi

PPTX 19 pages 87.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
1-mavzu. rivojlanish psixologiyasining predmeti, vazifalari, tadqiqot metodlari мавзу. ривожланиш психологиясининг предмети, вазифалари, тадқиқот методлари режа 1. ривожланиш психологияси фанининг предмети. 2. ривожланиш психологияси фанининг назарий ва амалий вазифалари. 3. ривожланиш психологияси фанининг асосий методлари. ривожланиш психологияси ва педагогик психология фанлари муштарак, бир-бирига узвий боғлиқдир, чунки уларнинг ҳар иккиси, битта, умумий жараённи - улғайиб бораётган инсоннинг психик фаолияти ҳамда унинг хулқ-атворини тадқиқ этади. бироқ, шундай булса-да, бу икки фан психология илмининг мустақил соҳалари ҳисоблаииб, уларнинг ҳар бири ўз предмети ва тадқиқот вазифаларига эгадир. ривожланиш психологияси онтогенездаги турли ёш даврлари психик тараққиётининг умумий қонуниятларини, психик ривожланишини ҳамда психологик хусусиятларини ўрганади. онтогенез - (юнонча, ontos-мавжуд, жон, зот; genesis-келиб чиқиш, пайдо бўлиш) - индивиднинг пайдо бўлишидан умрининг охиригача психик ривожланиш жараёни. ёшнинг улғайиб бориши, психик жараёнларнинг инсон ривожланишидаги қонуниятлари, ундаги етакчи омиллар ҳамда инсон ҳаёт йўлининг турли босқичларида унинг шахсига хос хусусиятлар - ривожланиш психологияси фанининг тадқиқот предмети ҳисобланади. табиат ва жамиятнинг конунлари сингари …
2 / 19
ва ривожланиши, шунингдек инсон шахси психологик хусусиятларининг таркиб топиши қонуниятларини ўрганишда қўлга кирган илмий далилларини таълим тарбия соҳаларига тадбиқ этиш ташкил этади. педагогик психология - психология илмининг тармоғи сифатида, таълим ва тарбиянинг шахсга самарали таъсир этувчи омиллари, қонуниятлари ва механизмларини ўрганувчи фандир. болалар ва ёшларнинг мактабдаги ҳамда таълим тарбия муассасаларидаги фаолият ва ҳатти-ҳаракатларининг психологик қонуниятларини ўрганувчи педагогик психология икки фанни, яъни психология ва педагогика фанларининг туташган жойидан ўрин эгаллагандир. педагогик психологиянинг предмети мактабда билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш қонуниятларини, бу жараёнларда содир бўладиган индивидуал тафовутларни, ўқувчиларда фаол, мустақил ва ижодий тафаккурни таркиб топтириш қонуниятларини тадқ этишдир. шунингдек, педагогик психология – таълим тарбиянинг таъсири оқибатида ўқувчилар психикасида содир бўладиган ўзгаришларни, ўқув материалларининг ўқувчиларнинг ёш даврларига мос келишини, турли таълим методларининг психологик жиҳатдан самарадорлигини, дарсликлар, ўқув қуроллари, асбоб-ускуналар ва мактаб ишларининг тартибига нисбатан бўлган психологик талаблар каби муаммоларни ҳам педагогик психология ўрганади. ҳозирги вақтда педагогик психологиянинг мухим вазифаларидан бири - мактабдаги таълим …
3 / 19
лим, кўникма, малака ва қобилиятларининг таркиб топиши ҳамда тараққиётининг психологик жараёнлари аниқланади. ривожланиш психологияси ҳам педагогик психология сингари умумий психологик қонуниятларни ёритиб берадиган, психик жараёнларни, ҳолатларни ва шахснинг индивидуал психологик хусусиятларини ўрганадиган умумий психологияга асосланади. метод - (юнонча, methods – тадқиқот, текшириш)- билишнинг назарий ва амалий ўзлаштириш усуллари йигиндиси. 1. кузатиш методи. кишининг ҳар кунги психик фаолиятини одатдаги ҳаёт ва шароитларида таҳлил қилишдан иборатдир. ёш даврлар психологияси ва педагогик психологияда бу методнинг объектив (ташқи) ва субъектив (ўзини-ўзи) кузатиш турлари мавжуд. инсон психикасидаги ўзгаришларни кузатиш учун қуйидагилар амалга оширилади: а) кузатишнинг мақсади, вазифаси белгиланади; б) кузатиладиган объект танланади; в) синалувчининг ёши, жинси ҳақида маълумотлар тўпланади; г) тадқиқот ўтказиш вақти режалаштирилади; д) кузаташ қанча давом этиши қатъийлаштирилади; е) кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида (уйин, ўқиш, меҳнат, спортда) амалга оширилиши тавсия этилади; ё) кузатишнинг шакли (якка, гуруҳ, жамоа) тайинланади; ж) кузатилганларни қайд қилиб бориш воситалари (кундалик, суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, магнитофон, видеомагнитофон ва бошқалар) …
4 / 19
. табиий метод психологик-педагогик масалаларни ҳал қилишда қўлланилади. бу методиинг илмий асосларини 1910 йилда а.ф.лазурский яратган. табиий методдан фойдаланишда ишлаб чиқариш жамоалари аъзоларининг, илмий муассасалар ходимларининг, ўқитувчиларнинг иш қобилиятлари, ўзаро муносабатларини, мутахассисликка яроқлилиги муаммоларини ҳал қилиш назарда тутилади. табиий шароитда инсон психикасини ўрганишда синалувчиларнинг ўзлари бехабар бўлиши, таълим жараёнида берилаётган билимлар тадқиқот мақсадига мувофиқлаштирилиши лозим. лаборатория (клиника) методи кўпинча индивидуал (баъзида гуруҳ ёки жамоа) шаклида синалувчилардан яширмай, махсус психологик асбоблар, йўл-йўриқлар, тавсиялар, кўрсаткичли ва иловалардан фойдаланиб олиб борилади. ҳозир инсон психикаси ўзгаришларни аниқлайдиган асбоблар, мураккаб электрон ҳисоблаш машиналари, қурилмалар, мосламалар мавжуд. кўпинча электрон ва радио улчагичлар, секундомер, рефлексометр, электроэнцефалограмма кабилардан фойдаланилади. лаборатория методи ёрдамида диққатнинг сифатлари, сезги, идрок, хотира ва тафаккурнинг хусусиятлари, эмоционал ҳамда иродавий ва ақлий зўриқиш сингари мураккаб психик ҳолатлар текширилади. кўпинча лаборатория шароитида кишилар (ўқувчи, ҳайдовчи, оператор, электронлар) ва кутилмаган тасодифий вазиятлар (ҳалокат, портлаш, издан чиқиш, шовқин кутарилиши) нинг моделлари яратилади. асбобларнинг кўрсатиши бўйича ўзгаришлар, ривожланиш динамикаси, …
5 / 19
татор ёки тадқиқот олиб борувчи, синалувчилар, фараз, режа, йўл-йўриқ, тажрибанинг бир-бирига боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган, ўзгарувчан, назорат қилинадиган ва қилинмайдиган қисмлардан иборат. экспериментал тадқиқотнинг асосий босқичлари: фаразни илгари суриш, методикани танлаш, экспериментни режалаштириш, олинган маълумотларни ишлаб чиқиш, таҳлил этиш ва изозҳлашдан иборатдир. /docprops/thumbnail.jpeg

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "rivojlanish psixologiyasi"

1-mavzu. rivojlanish psixologiyasining predmeti, vazifalari, tadqiqot metodlari мавзу. ривожланиш психологиясининг предмети, вазифалари, тадқиқот методлари режа 1. ривожланиш психологияси фанининг предмети. 2. ривожланиш психологияси фанининг назарий ва амалий вазифалари. 3. ривожланиш психологияси фанининг асосий методлари. ривожланиш психологияси ва педагогик психология фанлари муштарак, бир-бирига узвий боғлиқдир, чунки уларнинг ҳар иккиси, битта, умумий жараённи - улғайиб бораётган инсоннинг психик фаолияти ҳамда унинг хулқ-атворини тадқиқ этади. бироқ, шундай булса-да, бу икки фан психология илмининг мустақил соҳалари ҳисоблаииб, уларнинг ҳар бири ўз предмети ва тадқиқот вазифаларига эгадир. ривожланиш психологияси онтогенездаги турли ёш даврлари психик тараққиётининг умумий қонуниятл...

This file contains 19 pages in PPTX format (87.0 KB). To download "rivojlanish psixologiyasi", click the Telegram button on the left.

Tags: rivojlanish psixologiyasi PPTX 19 pages Free download Telegram