o'zbekiston respublikasi mustaqilligi

PPTX 24 pages 4.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 24
презентация powerpoint президент шавкат мирзиёевнинг ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи 31.08.2021 4-мавзу: “янги ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” ватанимиз мустақиллиги – биз учун куч-қудрат ва илҳом манбаи, тараққиёт ва фаровонлик асоси халқимиз қалбидаги ҳуррият сари эзгу интилишни ҳеч қандай босқин, зулм ва зўравонликлар йўқота олмади. бунга кўҳна тарихимизнинг ўзи гувоҳ. 1991 йил 31 август куни мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган, том маънодаги буюк тарихий воқеа юз берди. неча юз йиллар давомида келажакка катта умид ва ишонч билан қараб, ҳамиша сабр-матонат билан яшаган халқимиз улуғ орзусига эришди – ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритди. мустақиллик бизга нима берди? қисқа муддатда мамлакатимиз конституцияси ишлаб чиқилди. замонавий давлатчилик асослари, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари шаклланди. мамлакатимиз мустақиллиги ва суверенитетини, сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган қуролли кучлар барпо этилди. миллий валютамиз – сўм жорий қилинди, олтин-валюта захираларимиз шакллантирилди. …
2 / 24
. кўп йиллардан буён жиддий муаммо бўлиб келган мажбурий ва болалар меҳнати тўлиқ тугатилди. 2020 йилнинг ўзида 50 мингдан ортиқ юртдошимизга ўзбекистон фуқаролиги берилди ўзбекистон республикаси тарихда илк бор бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайланди. бу эса ушбу йўналишдаги ислоҳотларимиз халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётганининг яққол тасдиғидир. мустақил ва кучли суд ҳокимияти инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонунийликни қарор топтириш 40 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди 2017-2020 йилларда мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиш даражаси 18,3 фоизни ташкил этиб, ялпи ички маҳсулот 60 миллиард долларга етди. бу ҳақда гапирганда, ташқи савдо айланмаси 2016 йилдаги 24 миллиард доллардан 2020 йилда 36 миллиард долларга кўпайганини таъкидлаш лозим. саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 369 триллион сўмни ташкил қилиб, 2016 йилга нисбатан 23,4 фоизга ўсди. натижада саноат маҳсулотларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 19,5 фоиздан 27,4 фоизга кўтарилди. иқтисодий соҳани, жумладан, божхона тартибларини либераллаштириш туфайли 2020 йилда экспорт ҳажми 15,1 миллиард долларни ташкил қилиб, …
3 / 24
оҳасида янги тизим жорий этилди. 2017-2020 йилларда банкларимиз капитали 5,7 баробар ёки 5 миллиард долларгача ошди. жамоат транспорти тошкент шаҳрида 2 та янги метро станцияси ҳамда қарийб 12 километрлик ер усти метро линияси фойдаланишга топширилди. “сергели” йўналиши бўйича 6,2 километрлик қурилиш ишлари якунланди. электроэнергетика, нефть-газ, коммунал соҳаларда амалга оширилган таркибий ўзгаришлар натижасида давлат бошқаруви ва хўжалик функциялари бир-биридан ажратилди, рақобат муҳитини яратиш учун муҳим қадамлар ташланди. минглаб километр узунликдаги янги йўллар, электр ва газ тармоқлари қурилди ва таъмирланди. навоий вилоятининг кармана туманида 110 миллион доллар инвестиция ҳисобидан ишга туширилган қуёш электр станцияси ўзбекистон энергетика тизимида биринчи улкан қадам бўлди. айни пайтда “навоийазот” акциядорлик жамиятида иккита янги завод – азот кислотаси ҳамда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилди. умумий қиймати 1,5 миллиард доллар бўлган ушбу лойиҳалар эвазига “навоийазот”да маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробарга ошади. юртимизда кичик ва хусусий бизнес субъектлари икки баробар кўпайиб, соҳада 1 миллион 400 мингта …
4 / 24
016 йилга нисбатан 2,1 баробарга оширилди. “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”, “меҳр дафтари”, “маҳаллабай” ишлаш усуллари жорий этилди. “обод қишлоқ” ва “обод маҳалла” дастурлари жорий йилда жами 8 мингга яқин қишлоқ ва маҳаллаларда умумий қиймати 20 триллион сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласи. 2017-2020 йиллар давомида 140 мингдан зиёд арзон ва сифатли уй-жойлар бунёд этилди. ушбу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан қарийб 11 баробар ошди. оғир турмуш шароитида яшаётган оилаларнинг уй-жой бўйича бошланғич бадаллари давлат бюджети ҳисобидан тўлаб берилмоқда. бу йўналишдаги ишларимиз давом эттирилади, шу йилнинг ўзида яна 50 мингга яқин оила уй-жой билан таъминланади. “янги ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шу боис биз узлуксиз таълимни такомиллаштириш, фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, юқори малакали педагог кадрлар тайёрлашни тубдан яхшилашга алоҳида аҳамият қаратмоқдамиз. таълим-тарбиянинг бошланғич бўғини бўлган мактабгача таълим тизимидаги ўзгаришлардан ҳаммангиз яхши хабардорсиз. соҳада ягона давлат сиёсатини юритиш мақсадида мактабгача таълим …
5 / 24
фани бўйича 28 та, информатика ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича 14 та ана шундай мактаблар ташкил этилди. хусусий мактабларнинг сони 195 тага етди. инсон ўзгарса – бутун жамиятимиз ўзгаради. буни 2017-2020 йилларда ўқувчиларимиз нуфузли халқаро фан олимпиадаларида 30 та медални қўлга киритди. ёшларни талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш учун ўтган ўқув йилида 339 та касб-ҳунар мактаби, 194 та коллеж ва 195 та техникум фаолияти йўлга қўйилди бугунги кунда ислоҳотларимиз талаби, ҳаётнинг ўзи олий таълим соҳасини жадал ривожлантиришни тақозо этмоқда. шу боис юртимизда сўнгги 5 йилда 64 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилиб, уларнинг сони 141 тага етказилди. қабул квотаси 3 баробар оширилди. эндиликда битирувчи ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2016 йилги 9 фоиздан – шунга эътибор беринг – 28 фоизга етказилди. яқин келгусида ушбу кўрсаткични 50-60 фоизга етказиш мўлжалланмоқда. айни кунларда токиода ёзги паралимпия ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистон жамоаси аъзолари бугунги кунга қадар 5 та олтин, 4 …

Want to read more?

Download all 24 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o'zbekiston respublikasi mustaqilligi"

презентация powerpoint президент шавкат мирзиёевнинг ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи 31.08.2021 4-мавзу: “янги ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” ватанимиз мустақиллиги – биз учун куч-қудрат ва илҳом манбаи, тараққиёт ва фаровонлик асоси халқимиз қалбидаги ҳуррият сари эзгу интилишни ҳеч қандай босқин, зулм ва зўравонликлар йўқота олмади. бунга кўҳна тарихимизнинг ўзи гувоҳ. 1991 йил 31 август куни мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган, том маънодаги буюк тарихий воқеа юз берди. неча юз йиллар давомида келажакка катта умид ва ишонч билан қараб, ҳамиша сабр-матонат билан яшаган халқимиз улуғ орзусига эришди – ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритди. мустақиллик бизга нима берди? қисқа муддатда м...

This file contains 24 pages in PPTX format (4.5 MB). To download "o'zbekiston respublikasi mustaqilligi", click the Telegram button on the left.

Tags: o'zbekiston respublikasi mustaq… PPTX 24 pages Free download Telegram