suyuq dori shakllari

PPTX 30 стр. 716,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 30
презентация powerpoint суюқ дори шакллари (1 кисми) суюқ дори шакллари тиббиётда, айниқса болалар амалиётида жуда кенг қўлланилади, улар ичиш учун ҳамда сиртга қўлланади. суюқ дори шакллари дорихоналар рецептурасида алоҳида ўринни олади, улар ҳамма рецептларнинг 65% ини ташкил эатади. суюқ дори шаклларига эритма, қайнатма, дамлама, экстракт, настойка, эмульсия, суспензиялар киради. эритмалар (solutio) битта ёки бир нечта қаттиқ дори модда эритувчида батамом эриганда ёки суюқ моддалар аралаштирилганда ҳосил бўладиган тиниқ суюқликдир. эритма икки таркибий қисмдан: эритиладиган ва эритувчи моддадан иборат. эритувчилар тариқасида кўпинча дистилланган сув (aqua destillata), 70%, 90%, 95% ли этил спирти (spiritus aethylicus), суюқ мойлар, шафтоли мойи (oleum persicorum), вазелин мойи (oleum vaselini), глицерин (glicerinum), эфир (aether medicinales) ва бошқалар қўлланилади. эритмалар тиниқ ва чўкмасиз бўлиши керак. дистилланган сув эритувчиларга қўйиладиган деярли барча талабларга жавоб беради: фармакологик жиҳатдан фаол эмас, осон тайёрланади, микроблар учун озиқа муҳити бўлмайди, мазаси ва ҳиди, ўт олиш хавфи йўқ. дорихоналарда дистилланган сув кимёвий жиҳатдан чидамли …
2 / 30
ошиқ, десерт ва чой қошиқлари) ҳажмини 6 ёки 12 марта қабул қилиш учун ёзилади. ош қошиқнинг ўртача ҳажми 15 мл, десерт — 10мл, чой қошиқники — 5мл. эритмаларни рецептда 3 хил турда ёзиш мумкин. 1. кенгайтирилган — рецептнинг барча таркибий қисмлари, дори модда ва эритувчи модданинг номи, уларнинг микдори, оғирлик ва ҳажм белгиларида кўрсатилади. 2. қисқартирилган - рецепт дори шакли номидан, эритма сўзидан бошланади, сўнгра дори модданинг номи, унинг эритмадаги грамм микдори, бутун эритма микдорига бўлган нисбати кўрсатилади. эритувчи сифатида сув олинган бўлса, бу ҳолда сувда эритма эканлиги кўрсатилмайди. 3. қисқартирилган - эритманинг концентрацияси, оғирлик процентлар ҳисобида кўрсатилади (100 % эритмада эритилган модданинг сони). рецептларга мисол: ҳар қабулда 0,6 ичишга натрий салицилат (natrii salicylas) эритмасини ёзиб беринг. эритмани 12 қабулга ёзишга натрий салицилатдан (0,6x12) 7,2 олинади. сув эса миқдор ва ўлчовга қараб олинади. катталарга эритма ош қошиқда тавсия этилади (15x12) — эритманинг умумий микдори 180 мл бўлади, кичик болаларга чой …
3 / 30
ьсия — emulsum —бир-бирида эримайдиган ёки кам эрийдиган ва аралашмайдиган 2 босқичли суюқлик системасидан иборат суюқ дори шаклидир. бир босқичи, сув, иккинчиси эса унда эримайдиган эритмалардан (эфир мойлари, ёғлар, бальзамлар) ташкил топган эмульсияларнинг амалий аҳамияти катта. эмульсиялар ташқи кўриниши бўйича сутни эслатади, улар ичиш ва сиртга қўллаш учун буюрилади, ишлатишдан олдин чайқатилади. уларга рецепт ёзилишида дори шакли номидан бошланиб, кейин ёғ ва эмульсиянинг умумий миқдори миллилитрлар ҳисобида кўрсатилади: rp.: emulsii olei ricini 20 ml — 100 ml d.s. принимать в 2 приема. эмульсиялар уруғлардан тайёрланадигак бўлса (уруғ эмульсиялари) эмульгатор қўшилмайди, чунки эмульгатор асосий ўсимлик маҳсулотида бўлади ва эмульсия тайёрлаш жараёнида ёғ билан бирга ажралиб чиқади. бу дори шакли дори модданинг ёқимсиз мазаси билан хидини билинтирмасликка имкон беради. уруғ миқдори билан эмульсия умумий миқдорининг нисбати 1:10 бўлиши керак. уруғ эмульсиялари жуда кам ишлатилади, улар қисқартирилган ва кенгайтирилган шаклда ёзилиши мумкин: rp.: emulsii olei amygdalari 200 ml d.s. 1 ош қошиқдан 3 …
4 / 30
кенгайтирилган турдаги рецептда суспензия таркибида ташкил топган ҳамма дорилар келтирилади, фармацевтга кўрсатма ёзилади. бу ҳолда суспензияга ёзиладиган рецепт дори шаклининг номи билан бошланади. ёғда, глицеринда тайёрланадиган суспензия кенгайтирилган шаклда ёзилади. rp.: trichomonacidi 0,15 olei vaselini ad 50 ml m f suspensio. sterilisetur! d.s. вводить в мочевой пузырь по 10 мл. дамлама — infusum ва қайнатма — decoctum ўсимлик хом ашёсининг сувдаги ажратмалари, ичиш учун мўлжалланган. дамламалар ўсимликларнинг юмшоқ қисмларидан: гулидан, баргидан, қайнатмалар ўсимликнинг дағалроқ қисмлари: пўстлоғи, илдизи, илдиз поясидан тайёрланади. дамлама ва қайнатмалар тез бузилади, шунинг учун улар 3—4 кун давомида ишлатилиши керак. давлат фармакопеяси талабларига мувофиқ, майдаланган ўсимлик сирли ёки чинни идишга (инфундиркага) жойланади, устидан уй ҳароратидаги сув қуйилади, қопқоғи ёпилади, сўнг қайнаб турган сув ҳаммомига қўйиб, тез-тез аралаштириб турилади. қайнатмалар 30 минут, дамламалар эса 5 минут давомида қайнатилади, сўнгра инфундирка сув ҳаммомидан олинади ва қайнатмалар иссиқ ҳолича, дамламалар 45 минут давомида совитилгандан кейин сузгичдан ўтказиб олинади. таркибида кучли …
5 / 30
анинг умумий микдори кўрсатилади: rp.: inf. herbae adonis vernalis 6,0 — 180 ml d.s. по 1 столовой ложке 3 раза в день. # rp.: decocti corticis quercus 20,0 – 200 ml d.s. для полоскания горла. микстуры — mixturae — бир неча дори моддаларни ёки дори шаклларидан тузилган аралашма, кўпинча ичишга, баъзан сиртга ва парентерал йўл билан қабул қилинади. ичишга тавсия қилинадиган микстура икки турда ёзилади. 1. таркибидаги моддалар эритма ҳолида бўлади. 2. доривор моддалар аралашмаси. микстура таркибини таъсир этувчи ҳамда ёрдамчи моддалар ташкил этади, буларга шарбат, хушбўй сув, шиллиқсимон модда киради. айниқса, болаларга микстура мазасини ширинроқ қилиб бериш керак. микстура қошиқлаб ичишга тавсия қилинади. рецепт ёзишда дори моддалар ва уларнинг миқдори бирма-бир кўрсатиб ўтилади. эритмалар сингари микстуралар ҳам 6—12 марта қабул қилишга ёзиб берилади. микстуранинг ёзилишига мисол: мисол: ҳар қабулга натрий бензоат, натрий гидрокарбонат 0,03 дан, новшадил анис томчиси 0,1 дан, ҳаммаси бўлиб 12 та қабулга чой қошикдан ёзиб берилсин. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 30 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "suyuq dori shakllari"

презентация powerpoint суюқ дори шакллари (1 кисми) суюқ дори шакллари тиббиётда, айниқса болалар амалиётида жуда кенг қўлланилади, улар ичиш учун ҳамда сиртга қўлланади. суюқ дори шакллари дорихоналар рецептурасида алоҳида ўринни олади, улар ҳамма рецептларнинг 65% ини ташкил эатади. суюқ дори шаклларига эритма, қайнатма, дамлама, экстракт, настойка, эмульсия, суспензиялар киради. эритмалар (solutio) битта ёки бир нечта қаттиқ дори модда эритувчида батамом эриганда ёки суюқ моддалар аралаштирилганда ҳосил бўладиган тиниқ суюқликдир. эритма икки таркибий қисмдан: эритиладиган ва эритувчи моддадан иборат. эритувчилар тариқасида кўпинча дистилланган сув (aqua destillata), 70%, 90%, 95% ли этил спирти (spiritus aethylicus), суюқ мойлар, шафтоли мойи (oleum persicorum), вазелин мойи (oleum vas...

Этот файл содержит 30 стр. в формате PPTX (716,5 КБ). Чтобы скачать "suyuq dori shakllari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: suyuq dori shakllari PPTX 30 стр. Бесплатная загрузка Telegram