o‘zbekiston respublikasi qurolli kuchlari tizimi

PPT 15 pages 849.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 15
слайд 1 мавзу №1/2 мавзу №1/2 ўзбекистон республикаси қуролли кучлари тизимида тарбиявий ва маънавий-маърифий ишлар асослари, асосий мақсадлари ва вазифалари. ўқув саволлари: 1. ўр қк маънавий-маърифий ишлар асосий мақсад ва вазифалари (концепция асосида). 2. ўр қк маънавий-маърифий ишлар тизими, босқичлари ва йўналишлари (концепция асосида). * маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш концепцияси концепциянинг асосий мақсади - мустақил, кенг дунёқараш ва фикрлашга эга, иймон-эътиқоди ва иродаси мустаҳкам, маънавиятли ва фидойи, аждодларимизнинг бебаҳо меросига таяниб яшайдиган баркамол шахс — ватан ҳимоячиларини тарбиялаш, уларнинг дунёқарашларини, мантиқий, ижодий ва таҳлилий фикрлаш доирасини кенгайтириш, она ватан тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик каби муҳим хусусиятларни шакллантиришдан иборат. * маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш концепцияси концепциянинг асосий вазифалари: ҳарбий хизматчиларнинг маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда бой маданиятимиз, азалий қадриятлар ва анъаналаримизга асосланган дунёқарашини шакллантиришга йўналтирилган ягона тизимини яратиш; ҳарбий хизматчиларнинг онгу тафаккурига ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш …
2 / 15
ни кенг тарғиб этиш асосида ҳарбий хизматчиларда «ўзбекистон халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди!» деган ҳаётий эътиқодни қарор топтириш; диннинг асл мазмун-моҳиятини теран очиб бериш орқали ҳарбий хизматчиларга эзгулик ва раҳмдиллик анъаналарини сингдириш, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат муносабатларини шакллантириш ҳамда уларни миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром, фидойилик ва садоқат, ҳалоллик ва поклик, мустақил фикр ва соғлом турмуш тарзи асосида тарбиялаш; ҳарбий хизматчиларнинг эстетик тарбиясини кучайтириш, уларнинг маданият ва санъатнинг турли соҳаларига бўлган қизиқишларини ошириш, ушбу мақсадда адабиёт, кино, театр, тасвирий санъат имкониятларидан кенг фойдаланишни тизимли асосда йўлга қўйиш. * тамойиллари (принциплари) ватанпарварлик ҳалоллик адолат садоқат интизом * концепцияни амалга ошириш борасидаги ишлар уч босқичда амалга оширилади: биринчи босқич (шакллантириш) — темурбеклар мактаблари ва академик лицейларнинг махсус гуруҳларида таълим олаётган ўқувчи-ёшлар билан ташкил этилади. иккинчи босқич (ривожлантириш) — олий ҳарбий таълим муассасалари ва олий таълим муассасаларининг ҳарбий кафедраларида ҳамда ўзбекистон республикаси қуролли кучларининг кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида таълим олаётган …
3 / 15
шидаги тадбирлар ҳарбий хизматчилар ва ёшларнинг миллий ғоя ва мафкура, қадимий ва бой маданиятимиз, тарихимиз ва азалий қадриятларимиз ҳақидаги билимларини оширишга, уларнинг илмий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, ҳуқуқий билимлари ва интеллектуал салоҳиятлари, дунёқарашларини мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятдир. асосий йўналишлари маданий ишлар - маънавий-маърифий ишлар тизимининг ажралмас йўналишларидан бири бўлиб, ҳарбий хизматчилар ва ёшлар онгида миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром ҳисларини ошириш, юксак эстетик дид ва ахлоқий меъёрларини шакллантириш, ўзбекистон халқининг бой тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларига ҳурмат, миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналарини оммавий тадбирлар орқали (музей, театр, кино, истироҳат боғлари, концерт ва бошқа тадбирларга ташрифлар) сингдириладиган тадбирлардан иборатдир. маънавий-маърифий ишлар тизими маънавий-маърифий ишлар тизимининг асосини қуйидагилар ташкил этади: маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотлари; маънавият соатлари; ахлоқий-руҳий тайёргарлик машғулотлари; ҳуқуқбузарликлар профилактикаси суҳбатлари; маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни тадбирлари (мардлик дарслари, акциялар, давра суҳбатлари, экскурсия, ташрифлар, мусобақалар ва бошқалар); бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши; оммавий маданий тадбирлар (театр спектакли, саҳна кўринишлари, концерт дастурлари, …
4 / 15
льмлар, бадиий ва мусиқий асарлар, аскар қўшиқлари, электрон ўйинлар ва бошқа техник воситалардан фойдаланиш; уруш ва меҳнат фахрийлари, жанговар ҳаракатлар иштирокчилари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашувлар; тўпланган илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш; ҳарбий хизматга чақирилувчилар куни, мардлик сабоқларини ўтказиш ва экскурсиялар уюштириш. тарғибот тарғибот ишлари ҳарбий қисм қўмондонлигининг ижодий уюшмалар, маданият муассасалари, давлат ва жамоат ташкилотлари, шу жумладан ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ёшлар ва ҳарбий хизматчиларнинг тизимли ва мақсадли фаолиятини ифодалайдиган, уларга маънавий тушунча ва тамойилларни чуқур сингдирадиган, онги ва қалбларида ватанпарварлик, садоқат, фахр ва ғурур туйғуларини ҳамда мустаҳкам ирода, ватан тақдири учун масъулият ҳиссини оширадиган, юклатилган ўқув-жанговар вазифаларни сифатли ва ўз вақтида тўлақонли бажаришга йўналтирадиган амалий тадбирлар мажмуи ҳисобланади. тарғибот тарғибот ишлари оғзаки шаклда (тезкор ахборот, суҳбатлар, маърузалар, муайян мавзуга бағишланган музокара ва семинарлар, мавзули кечалар, мунозара ва баҳслар), нашрли (газета, журнал, деворий газета, қўлланма, жанговар варақа, китоб ва бошқа адабиётлар мутолааси), кўргазмали воситалар (плакат, …
5 / 15
o‘zbekiston respublikasi qurolli kuchlari tizimi - Page 5

Want to read more?

Download all 15 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o‘zbekiston respublikasi qurolli kuchlari tizimi"

слайд 1 мавзу №1/2 мавзу №1/2 ўзбекистон республикаси қуролли кучлари тизимида тарбиявий ва маънавий-маърифий ишлар асослари, асосий мақсадлари ва вазифалари. ўқув саволлари: 1. ўр қк маънавий-маърифий ишлар асосий мақсад ва вазифалари (концепция асосида). 2. ўр қк маънавий-маърифий ишлар тизими, босқичлари ва йўналишлари (концепция асосида). * маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш концепцияси концепциянинг асосий мақсади - мустақил, кенг дунёқараш ва фикрлашга эга, иймон-эътиқоди ва иродаси мустаҳкам, маънавиятли ва фидойи, аждодларимизнинг бебаҳо меросига таяниб яшайдиган баркамол шахс — ватан ҳимоячиларини тарбиялаш, уларнинг дунёқарашларини, мантиқий, ижодий ва таҳлилий фикрлаш доирасини кенгайтириш, она ватан тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик каби муҳим хусусият...

This file contains 15 pages in PPT format (849.5 KB). To download "o‘zbekiston respublikasi qurolli kuchlari tizimi", click the Telegram button on the left.

Tags: o‘zbekiston respublikasi quroll… PPT 15 pages Free download Telegram