statistika: to'pluqlik va analiz

PPT 25 pages 237.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 25
режа: * режа: 1. статистик жамлаш мазмуни ва уни масалалари. 2. статистик гуруҳлашнинг моҳияти ва уни ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни таҳлил қилишдаги аҳамияти. 3. статистик гуруҳлаш турлари. 4. статистик гуруҳлашни тузиш принциплари. 5. иккиламчи гуруҳлаш * мавзунинг режаси * статистик кузатиш ўтказилиб ўрганилаётган ҳодиса тўғрисида кўпдан-кўп ва турли-туман тарқоқ маълумотлар тўпланади. бу маълумотлар асосида ҳали ҳеч қандай фикр юритиб бўлмайди, чунки улар тарқоқ ва ҳар хилдир. шунинг учун ҳам навбатдаги вазифа тўпланган маълумотларни бир тизимга келтириш, тартибга солиш, умумлаштиришдан иборатдир. бу муаммони статистикада жамлаш (сводкалаш) методини қўллаш билан ҳал этилади. шундан статистик текширишнинг иккинчи босқичи бошланади. статистик сводкалаш деганда тўпланган маълумотларни илмий текширишдан кўзланган мақсад ва вазифалар нуқтаи-назаридан қайта ишлаш тушунилади, * статистик сводкалаш * статистик жамлаш ҳисоблаш технологиясига қараб оддий ва мураккаб, ташкил қилинишига қараб эса марказлашган ва марказлашмаган жамлашларга бўлинади. оддий жамлаш деганда олинган маълумотларни умумий якунларини ҳисоблаш тушунилади, мураккабда эса тўплам бирликлари гуруҳ ва гуруҳчаларга ажратилиб, уларнинг ҳар бири …
2 / 25
тарқалган методларидан бири гуруҳлашдир. статистикада гуруҳлаш деб тўплам бирликларини энг муҳим белгилари бўйича бир хил гуруҳ ва гуруҳчаларга ажратиб ўрганишга айтилади. гуруҳлаш методи статистикада кўп йиллардан (xviii аср) бери қўлланиб келинмоқда. бу методни қўллашдан мақсад, тўплам бирликларини қандай бир бўлакларга бўлиш эмас, балки фақат шу ҳодисага хос хусусиятларни очиб бериш, ундаги мавжуд тенденция ва қонуниятни баҳолаш, миқдор ўзгаришлардан сифат ўзгаришларга, сифат ўзгаришлардан миқдор ўзгаришларга ўтиш жараёнларини аниқлаш ва баҳолашдир. * статистик гурухлаш * гуруҳлаш методи олдида ўрганилаётган тўплам бирликларини типларга ажратиш, ҳодисалар ўртасидаги боғланишларни ва тўплам тузилишини ўрганиш вазифалари ҳам туради. бу вазифалар гуруҳлашнинг уч (типологик, аналитик, тузилмавий) туридан фойдаланиш орқали ҳал қилинади. * гурухлаш вазифаларига кўра турлари * гуруҳлаш турлари мақсад ва вазифасига қараб гуруҳлаш белгиларининг сонига қараб манбасига қараб типологик гуруҳлаш аналитик гуруҳлаш тузилмавий гуруҳлаш оддий гуруҳлаш мураккаб гуруҳлаш бирламчи гуруҳлаш иккиламчи гуруҳлаш статистик гурухлашнинг турлари * статистик гурухлашнинг турлари * типологик гуруҳлаш деганда, ўрганилаётган ҳодисалар тўпламини социал-иқтисодий …
3 / 25
анилаётган тўпламнинг турли хилдаги бирликлари типологик гуруҳлаш ёрдамида сифат жиҳатдан бир хил гуруҳларга, яъни типларга ажратилади. * типологик гурухлаш * аналитик гуруҳлаш одатда омил белги ёки белгилар асосида тузилади, ҳар қайси гуруҳ эса натижавий белгилар билан таърифланади. аналитик гуруҳлашдан мақсад ҳодисалар ўртасидаги боғлиқликни ўрганишдир. масалан, чакана савдо дўконларида муомала харажатлари ҳажми рентабеллик даражаси ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш учун дўконларни муомала харажати ҳажми бўйича гуруҳларга ажратиб ҳар бир гуруҳ учун рентабеллик даражасини ҳисоблаймиз. агарда муомала харажатлари ошиб бориши билан рентабеллик даражаси ошиб борса, улар ўртасида тўғри боғланиш мавжуд, аксинча бўлса, тескари боғланиш мавжуд бўлади. * аналитик гурухлаш * тузилмавий гуруҳлаш одатда маълум бир белгига қараб тўплам тузилишини таърифлайди. бунинг учун дастлаб бир белги асосида тақсимот қатори тузилади, сўнгра ҳар қайси гуруҳ учун тузилмани таърифловчи тўплам кўрсаткичлар, масалан гуруҳлаш белгисининг гуруҳлардаги йиғма ҳажми ва у билан яқиндан боғлиқ бўлган белгилар тўплам миқдорлари ҳисобланади ва ниҳоят уларга асосланиб айрим гуруҳларнинг умумий тўпламдаги ҳиссалари аниқланади. …
4 / 25
ромадлари ва xаражатлари, касб-ҳунарлар, асосий фондлар ва ҳ. к.) тартиблаштирилган рўйxати (саноқномаси) юритилади. код - бу таснифлаш гуруҳлари ва объектларини бeлгилаш учун қабул қилинган шартли нишон ёки аломатлар тўплами. у объект номи ўрнини босади ва уни идeнтификациялаш (таснифлашдаги ўрнини, қайси тавсиф гуруҳига мансублигини аниқлаш) воситаси бўлиб xизмат қилади. * * гуруҳлашнинг асосий қоидалари. миқдорий ўзгаришлар орқали сифат ўзгаришларни ойдинлаштириш бирликлар орасидаги ички гуруҳий фарқлар гуруҳлароро фарқлардан кичик бўлиши кўп вариантлилик асосида гуруҳлар сонини белгилаш аниқ шароитда гуруҳлашни мослаштириш гуруҳлар оралиғини шароитга қараб белгилаш * гурухлаш қоидалари * гуруҳлашни амалга ошириш учун дастлаб гуруҳлаш белгисини аниқлаб олиш муҳимдир.иқтисодий фанлардаги назарий ҳолатлар ва аниқ текширишнинг вазифаларига таянган ҳолда, гуруҳлашни амалга оширишда мавжуд белгилардан энг ҳал қилувчиси танланади. ҳал қилувчи белги бўлиб, ўрганилаётган объектни ҳар томонлама ва аниқ характерловчи, унинг ўзига хос ҳолат ва хусусиятларини танлашда ёрдам берувчи белгиларга айтилади. масалан, савдо корхоналари турли белгилар, савдо залининг майдони, ходимлар сони ва ҳоказолар билан …
5 / 25
белгиларга, кўзланган мақсад ва вазифаларга қараб муҳим ва муҳим бўлмаган белгиларга бўлинади. * гурухлаш белгисининг турлари * гуруҳлаш белгиси тўғри танлангандан сўнг, энг муҳим масалалардан бири, тўплам бирликларини гуруҳларга ажратишдир. бу ерда гуруҳлар сони ва оралиғи (интервали)ни аниқлаш муаммоси пайдо бўлади. бу муаммо миқдорий белгилар бўйича гуруҳлашга тегишлидир, чунки типологик гуруҳлашда, одатда, гуруҳлар сони текширишнинг вазифаси билан аниқланади. масалан, аҳолини жинси бўйича гуруҳлаш вазифаси қўйилса, бу ерда гуруҳлар сони аниқ-иккита. банкларни капитал миқдори бўйича гуруҳларга ажратишдан мақсад, улани катта, ўртача ва кичик эканлигини аниқлаш бўлса, гуруҳлар сони бу ерда ҳам аниқ -учта. * гурухларга ажратиш қандай амалга оширилади * хўш гуруҳлар сони қандай аниқланади? тайёр рецепт йўқ. одатда, ҳодисанинг тақсимланиш характерини аниқлаш учун гуруҳлар сони кўпроқ олинади. бу ерда ўрганилаётган белгининг тебраниши (ўзгариши) эътиборга олинади, яъни тебраниш қанча катта бўлса, одатда, гуруҳлар сони кўпроқ бўлади. яна бир нарса. ўрганилаётган тўпламдаги бирликлар сони ҳам муҳимдир. агарда, уларни сони жуда кўп бўлмаса, …

Want to read more?

Download all 25 pages for free via Telegram.

Download full file

About "statistika: to'pluqlik va analiz"

режа: * режа: 1. статистик жамлаш мазмуни ва уни масалалари. 2. статистик гуруҳлашнинг моҳияти ва уни ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни таҳлил қилишдаги аҳамияти. 3. статистик гуруҳлаш турлари. 4. статистик гуруҳлашни тузиш принциплари. 5. иккиламчи гуруҳлаш * мавзунинг режаси * статистик кузатиш ўтказилиб ўрганилаётган ҳодиса тўғрисида кўпдан-кўп ва турли-туман тарқоқ маълумотлар тўпланади. бу маълумотлар асосида ҳали ҳеч қандай фикр юритиб бўлмайди, чунки улар тарқоқ ва ҳар хилдир. шунинг учун ҳам навбатдаги вазифа тўпланган маълумотларни бир тизимга келтириш, тартибга солиш, умумлаштиришдан иборатдир. бу муаммони статистикада жамлаш (сводкалаш) методини қўллаш билан ҳал этилади. шундан статистик текширишнинг иккинчи босқичи бошланади. статистик сводкалаш деганда тўпланган маълумотларни илм...

This file contains 25 pages in PPT format (237.0 KB). To download "statistika: to'pluqlik va analiz", click the Telegram button on the left.

Tags: statistika: to'pluqlik va analiz PPT 25 pages Free download Telegram