xvi–xviii asrlarda janubi-sharqiy osiyo mamlikatlari

PPTX 30 sahifa 7,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 30
презентация powerpoint xvi–xviii асрларда жануби-шарқий осиё мамлакатлари 1 2 3 4 2 режа: кириш. xvi–xviii асрларда вьетнам, дайвьет xvi–xviii асрларда камбоджа, лаос xvi–xviii асрларда мьянма, индонезия xvi–xviii асрларда тайланд (аютия, сиам), филиппин кириш. жануби-шарқий осиё географик атама бўлиб, унга, одатда, вьетнам, камбоджа, лаос, мьянма (бирма), индонезия, тайланд, филиппин, малайзия, сингапур ва бруней киради. бу мамлакатларнинг янги даврдаги тарихи (тайланддан ташқари) аниқ икки босқичга – мустамлакачиликкача ва мустамлака даврларига бўлинади. баъзи бир хронологик ўзгаришларни айтмаганда, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жабҳалардаги жараёнлар характер жиҳатидан бир-бирига жуда яқин. жануби-шарқий осиё халқларининг тарихий тақдирида мустамлакачилик омили масаласи баҳсли ҳисобланади. айрим тадқиқотчилар ғарбнинг «цивилизация олиб келганлигига», бу ерда яшаётган халқларни европа фани ва маданияти ютуқлари билан таништирганлигига урғу берсалар, бошқа бир тадқиқотчилар ғарбликларнинг ҳукмронлигида фақат салбий томонларнигина кўради ва асосан, мавжуд қолоқ иқтисодий – ижтимоий тизимнинг сақланиб қолишида уларни айблашади. ушбу муаммо билан боғлиқ яна бир муҳим жиҳат диний омил ҳисобланади. жануби-шарқий осиё минтақасида янги даврда …
2 / 30
натилди. қишлоқ хўжалигининг яхши ривожланганлиги сабабли xv асрда дайвьетда юқори ҳосил олинган ва деярли очарчилик бўлмаган. жамоа ерлари деҳқонларга тегишли бўлиб, ҳар олти йилда бир марта қайта бўлинар, деҳқонлар тўғридан-тўғри давлатга солиқ тўлар, бу эса ўз навбатида деҳқонлар меҳнатини рағбатлантирар эди. бундан ташқари хусусий ер эгалиги ҳам мавжуд бўлиб, улар ўз ерларини жамоа ерлари ҳисобига кенгайтириб бориш имкониятига эга эди. бу ҳол дайвьетнинг кейинги ижтимоий-иқтисодий ривожида сезиларли роль ўйнади. 1. xvi–xviii асрларда вьетнам, дайвьет ҳунармандчилик ва қазилма бойликлардан фойдаланиш ривожланди. унча катта бўлмаган ҳажмдаги ташқи савдо марказий ҳокимият назоратида турарди. ташқи савдонинг суст ривожланганлиги вьетнам ҳудудида зираворларнинг йўқлиги ва чет эл кемалари учун қулай портларнинг мавжуд эмаслигида эди. шу даврда вуаларнинг олий ҳокимиятини эътироф этувчи қонунлар тўплами шаклланди. 1471 йили дайвьетга ҳозирги вьетнамнинг марказий ва жанубий қисмларида жойлашган чампа (тямпа) давлати қўшиб олинди. жанубда шаҳарсозлик, қишлоқ хўжалиги ва савдо тез ривожланди, ерга давлат эгалиги мустаҳкамланди, ирригация иншоотлари кенгайди, ички ва …
3 / 30
е сулоласи вакиллари келади ва ўн йиллар давомида шимолий (бакбо) ва жанубий (намбо) қисмларга бўлиниб кетган давлатни яна бирлаштиради. ле сулоласи вакиллари расмангина ҳокимият тепасида бўлиб, мамлакатни аслида ле сулоласини тахтга қайтарган чинлар бошқараётган эди. вьетнамнинг жанубий қисмини нгуенлар назорат қилаётган бўлиб, xvii аср бошларида улар ўзларининг давлатини туздилар. лекин улар ҳам ле сулоласининг ҳокимиятини тан олиб, ўзларини мустақил сулола деб эълон қилмадилар. нгуенлар ўз пул бирликларини жорий қилдилар ва қўшни давлатлар ҳамда голландия, португалия сингари мамлакатлар билан савдо алоқаларини йўлга қўйдилар. дайвьетнинг жанубидаги нгуенлар давлати дангчаун деб, мамлакат шимолидаги чинларга қарашли ерлар эса дангнгоай деб атала бошлади. xvi–xvii асрларда қишлоқда ўзгаришлар юз бериб, анъанавий қишлоқ жамоаси – са табақалана бошлайди. дайвьет аграр мамлакат эди, аҳолисининг асосий қисмини шоли етиштириш билан шуғулланувчи деҳқонлар – вьетлар ташкил қиларди. шаҳарларда ҳам асосан вьетлар яшарди, бошқа миллатлар вакиллари жуда кам- чиликни ташкил қиларди. ҳиндихитойнинг бошқа мамлакатлари- дан фарқли ўлароқ дайвьетда доимий равишда ҳайдаладиган …
4 / 30
хитой билан савдо алоқалари ривожланади. шу даврда инглизлар вьетнамга кириш учун биринчи уринишни амалга оширади. аммо улар фақат 1672 йили биринчи факториясига асос солдилар. саккиз йилдан кейин французлар ҳам шунга эришдилар. дайвьет xvii аср иккинчи ярми ва xviii асрда. нгуенлар би- лан чинлар ўртасида 1627 йили бошланган уруш 1672 йилгача да- вом этди ва кейин қарийб юз йил бузилмаган тинчлик ўрнатилиши билан якунланди. xvii аср 60-йиллари xviii аср 20-йиллари дайвьетда нисбатан барқарорлик йиллари бўлди. айни пайтда мамлакат шимо- лида жамоа ерларининг камайиб кетганлиги сабабли секин-аста иқтисодий инқироз куча бошлади. xviii аср ўрталаридан дангн- гоада инқирознинг кескинлашуви сабабли олий ҳокимият бўш ер- лар кўп бўлган ва инқироз кескинлашмаган жанубга таяна бошлади. 1774 йили тюа нгуен хитойнинг рухсатисиз ўзини вионг – мустақил ҳукмдор деб эълон қилди ва камбоджа ерлари ҳисобига ўз ҳудудини кенгайтиришга, маҳаллий аҳоли ўртасида вьетлар- нинг урф-одатлари ва маданиятини куч билан сингдиришга уриниб кўрди. xviii асрга келиб вьетнамнинг ҳозирги чегараларида …
5 / 30
ж олди. натижада ер танқислиги вужудга келди. солиқлар ва турли хил мажбуриятлар сони ошди. давлат деҳқончилик учун яроқсиз ерлардан ҳам рента солиғи ола бошлади. жамоалар аллақачон ўлиб кетган ёки иш излаб бошқа ерларга кўчиб кетган жамоадошлари учун ҳам солиқ тўларди. натижада чинлар ерида очарчилик бошланиб, минглаб одамлар ўлди, ундан ҳам кўпроғи қашшоқликка маҳкум қилинди. шундай қийинчиликлар натижасида деҳқонларнинг ғалаёнлари авж олди. 1737 йили пойтахт яқинида будда руҳонийси нгуен зионг хинг раҳбарлигида қўзғолон бошланди. бир йил кейин тхань хоа провинциясида ле зуи мат бошчилигида қўзғолон бўлиб, унинг иштирокчилари ҳокимиятни амалда ле сулоласи вакилларига қайтариш учун кураш олиб бордилар. 1739 йили намха ва тхайбинь провинцияларида, 1740 йили шонтайда, 1741 йили эса хайзионг-киеньан районида ва бошқа жойларда ҳам қўзғолонлар бўлиб ўтди. ҳукумат қўшинларининг қўзғолончиларга қарши кураши то 1770 йилгача давом этди. чинлар ижтимоий кескинликни юмшатиш мақсадида солиқлар ва мажбуриятларни камайтирди, деҳқонларнинг олдинги қарзларидан кечди. шунга қарамасдан чинлар режими ҳалокат ёқасига келиб қолди. 1771 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 30 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"xvi–xviii asrlarda janubi-sharqiy osiyo mamlikatlari" haqida

презентация powerpoint xvi–xviii асрларда жануби-шарқий осиё мамлакатлари 1 2 3 4 2 режа: кириш. xvi–xviii асрларда вьетнам, дайвьет xvi–xviii асрларда камбоджа, лаос xvi–xviii асрларда мьянма, индонезия xvi–xviii асрларда тайланд (аютия, сиам), филиппин кириш. жануби-шарқий осиё географик атама бўлиб, унга, одатда, вьетнам, камбоджа, лаос, мьянма (бирма), индонезия, тайланд, филиппин, малайзия, сингапур ва бруней киради. бу мамлакатларнинг янги даврдаги тарихи (тайланддан ташқари) аниқ икки босқичга – мустамлакачиликкача ва мустамлака даврларига бўлинади. баъзи бир хронологик ўзгаришларни айтмаганда, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жабҳалардаги жараёнлар характер жиҳатидан бир-бирига жуда яқин. жануби-шарқий осиё халқларининг тарихий тақдирида мустамлакачилик омили масаласи баҳсли ҳисобланад...

Bu fayl PPTX formatida 30 sahifadan iborat (7,3 MB). "xvi–xviii asrlarda janubi-sharqiy osiyo mamlikatlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: xvi–xviii asrlarda janubi-sharq… PPTX 30 sahifa Bepul yuklash Telegram